🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:
— Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;
— Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учунБҲМнинг 10 фоизи миқдорида.
Свет” ўчириладиган манзиллар:
Юнусобод тумани: “Акбаробод”, “Адолат”, “Биллур”, “Қўшчинор”, “Мингчинор”, “Нурмакон”, “Собиробод”, “Уч қаҳрамон”, “Барҳаёт”, “Севинч”, “Юнус ота”, “Ўзбекистон Мустақиллиги”, “Аҳмад Дониш”, “Мурувват”, “Халқабоғ”, “Қадрдон”, “Шоштепа”, “Юртобод”, “Увайсий”, “Оқтепа”, “Юнусобод”, “Йўлариқ”, “Бободеҳқон”, “Кулолқорғон”, “Шаҳристон”, “Анорзор”, “Ғайратий”, “Отчопар-1”, “Отчопар-2”, “Исломобод”, “Ҳасанбой” ҳамда “Тикланиш” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: “Улуғбек” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача.
Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабарида қўшимча қилинишича, кўрсатилган ҳудудларда техник имкониятлардан келиб чиқиб, электр энергиясида узилишлар бўлмаслиги ҳам мумкин
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !
Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган,
ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.
Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.
Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions
Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари
Бундай пайтда рул ва тормоз ҳайдовчига бўйсунмас экан. Охирги марта кўтарилиб тушишида тормозни кескин босганимни биламан, машина йўл четига чиқиб кетиб, нимагадир қарсиллаб урилди.
Зарба оқибатида ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очсам — машина кўча четидаги чуқурликда ўсиб турган катта дарахтнинг икки шохи ўртасига қисилиб, ёнбошлаган ҳолда турибди.
Бир гуруҳ одамлар қўлига турли темир буюмлар билан эшикни очишга уринишяпти. Мен томон тепада, дўстим ўтирган томон пастда бўлиб қолган экан. Аъзойи баданим оғрирди. Оёғимни қимирлата олмадим, синганга ўхшади.
Машина дарахт шохлари орасига қисилган пайтда дўстим ўтирган томон кўпроқ қисилиб қолган экан. Қарасам унинг ҳамма ёғи қон, қимирламайди. Орқада ўтирган аёлларнинг бири инграяпти, бошқалари ҳушсиз, тирикми, ўлганми, билиб бўлмасди.
Ўша тобда ишқилиб бирон киши ўлмаган бўлсин, деб Худога ёлворардим. Айниқса дўстимдан хавотирланаётгандим. Кимдир хабар берибди шекилли, отам ва дўстимнинг яқинлари кўринишди.
Одамлар анча уриниб ҳам эшикларни оча олишмади. Кўп ўтмай аввал ЙПХ ходимлари, сўнг «Тез ёрдам» етиб келди. ЙПХ ходимлари ҳолатни кўриб дарҳол қаергадир қўнғироқ қилишди, бирпасдан сўнг қутқарувчилар гуруҳи машинаси ҳам етиб келди.
Қутқарувчи турли асбоблари билан ғижимланиб қолган эшикларни очиб, ҳаммамизни тушириб олишди. Энг аввал мени ҳамда аёлларни чиқаришди ва ўткинчи машинада шифохонага олиб кетишди.
Текширувларда оёғим сингани аён бўлди. Аёллардан икки нафари тан жароҳатлари олган, иккитаси эса жон берган экан.
Дарахт шохида қисилиб турганимизда эътибор бермаган эканман, машина зарб билан дарахтга урилганда аёллардан бири ўртадан ўтиб, олд ойнани синдириб ташқарига чиқиб кетган экан. Ҳалок бўлганлардан бири ўша экан.
Минг афсуски, дўстим ҳам жон берган эди. Буни эшитиб, ўзимни қўярга жой топа олмай қолдим. Дунё кўзимга қоронғи бўлиб туюларди.
Мен шифохонада анча ётдим. Ҳодисанинг эртаси куни дўстим ва икки аёлнинг жанозаси бўлибди. Отам жанозаларга бориб, марҳумларнинг яқинларидан кечирим сўраб, маъракаларни ўтказиш учун анча пул берибди.
Мен оилада тўнғич, дўстим эса ягона фарзанд эди. У оиласи билан ота-онасининг ёнида яшар, улар анча кексайиб қолишганди. Дўстимнинг ўлими ота-онасига ёмон зарба бўлди ва улар анча чўкиб қолишди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва шифохонада ётганимда терговчи бир неча марта келиб сўроқ қилиб кетди. Кейинчалик у келмай қўйди, эшитсам отам анча пул берибди.
Касалхонадан қўлтиқтаёқ билан чиқдим ва уйга бордим. Отам мени аввал дўстимнинг ота-онаси олдига, кейин машинамга чиққан аёлларникига олиб борди.
Дўстимнинг отасидан, тирик қолган аёллардан ва ҳалок бўлганларининг яқинларидан кечирим сўрадим. Улар мени астойдил кечиришдими ёки тил учида кечирдик дейишдими, билмайман.
Бир неча ойдан сўнг суд бўлди. Қўлтиқтаёқ билан бордим. Отам ҳаммасини «гаплашгани» ва даъвогарлар ўз даъволаридан кечишгани учун менга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо беришди.
Кунларнинг бирида отам мени машинага ўтқазиб яна дўстимнинг уйига олиб борди. Унинг аёли ва болаларига доим ёрдам беришини айтиб, олиб борган озиқ-овқат ва кийим-кечакларни топширди. Дўстимнинг хотини қўлига анча пул тутқазди. Ўша онда мен бошимни эгиб, «Э Худо бундай ҳолатда тургандан кўра ер ёрилса ва кириб кетсам», деб ўйлардим.
Дўстимнинг бевақт ўлими унинг ота-онасига ёмон қаттиқ таъсир қилган экан, улар ҳам кўп яшамади. Бир йилга етмай олдинма-кейин вафот этишди. Уларнинг ўлимида ҳам ўзимни айбдор ҳис қилиб, анча пайт виждоним қийналиб юрди.
Кейинроқ қўлтиқтаёқни ташлаб сал оқсаб бўлса ҳам юрадиган бўлиб кетдим. Дўстимнинг болалари улғайди, ҳаётда ўрнини топди. Лекин мен туфайли ота меҳрига зор бўлиб ўсишди.
Ўша машъум ҳодисага ҳам 20 йилдан ошди. Ҳамон ўзимни уч кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлган қотил деб биламан ва бундан руҳан азобланаман. Аммо на вақтни орқага қайтариб бўлади, на ўлганларни тирилтириб
Дўстимнинг ўлимига сабабчи бўлганман» – «авария» содир этган йигитнинг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя)
«Катта дарахтнинг иккита шохи орасига кириб қолган машина ичида оёғим осмондан бўлиб ётар эканман, ёнимдаги дўстим ва яна икки кишининг жони узилиб бўлганини билмасдим. Билганимда ҳам ҳеч нарса қила олмасдим. Чунки тезликни ошириб, «қилар ишни қилиб» бўлгандим...»
«Ҳаётий ҳикоялар» рукнида берилаётган навбатдаги ҳикоямиз қаҳрамони бир пайтлар қилган ишидан ҳанузгача афсусланиб юрган киши.
У машинани жуда катта тезликда бошқариб, яқин дўсти ва яна икки аёлнинг умрига зомин бўлгани ҳақида ҳикоя қилди.
«Ёшлигимизда кексалар «Ҳар бир кишида қиёматлик дўст бўлсин», дейишганда бу гапнинг маъносини тушунмасдим. Аммо кейинчалик шундай дўстга эга бўлганимда ҳар қандай инсонда бир нафар бўлса ҳам яқин дўст бўлиши керак экан деб ўйлаганман.
Худойберди билан тенгдош ва қўшни бўлганмиз. У билан мактабга ҳам бирга чиқдик, бир синфда ўқидик. Бир партада ўтирдик. Эсимда, болалигимизда бир гал у, бошқасида мен уйдан нон олиб чиқардим ва булоқдан келаётган ариқда оқизиб ердик.
Улғайиб бораверганимиз сайин у билан қалин дўстларга айландик. Дўстимнинг менга энг маъқул томони одам танламас, жуда самимий бола эди.
Мактабнинг юқори синфларида ўқиб юрган пайтларимизда Ўзбекистонда автозавод ишга тушди ва отам биринчилардан бўлиб «Нексия» сотиб олди.
Отам уйда йўқ пайтларда машинани минишни ўрганиб олдим. Бунда менга автомобил тузатувчи уста бўлиб ишлайдиган қўшнимиз ёрдам берди.
Мактабни битирган пайтимда машина ҳайдашни яхши ўрганиб олгандим ва отам уйда бўлган пайтларда ҳам «Нексия»ни минаверардим.
Кўп ўтмай икки дўст олдинма-кейин уйландик, фарзандларимиз туғилди. Уйланганимиздан кейин ҳам дўстлигимиз давом этаверди.
Кўп ўтмай отам бошқа машина олди ва «Нексия» тамомила менга қолди. Лекин ўтган йиллар мобайнида ҳайдовчиликка ўқимадим ва гувоҳнома олмадим.
Устоз кўрмаганим бир кун келиб панд беришини билганимда балки биринчи навбатда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқирмидим?
Машинани тез ҳайдашни жуда ёқтирардим. Бу ишим учун бир неча марта маҳалладошлар танбеҳ беришди, билганимдан қолмадим. Кейин отамга ҳам айтишибди.
Отам қаттиқ урушди ва агар тез ҳайдашда давом этсам машинани тортиб олишини айтди. Бироқ бу ҳам мени қўрқита олмади. Энди маҳалла ичидаги йўлда эмас, катта йўлларга чиқсам ҳам тез ҳайдайдиган бўлдим.
Агар ўшанда бу ишим оғир оқибатлар келтириб чиқаришини билганимда, балки отамга машинани ўзим топшириб, пиёда юрармидим? Не ажабки, хом сут эмган банда қачонки бошига оғир ташвиш тушса ақлини йиғади. Унгача ҳеч нарса дарс бўлмайди.
Кунларнинг бирида отам қўшни қишлоққа бориб келишимни айтди. «Нексия»ни миниб отландим. Маҳалламиз кўчасидан кетиб борарканман, дўстимни кўриб қолдим.
Унга «қўшни қишлоққа бирга бориб келайлик», дегандим, у: «отам зарур иш буюрган, шуни қилишим керак», деди. Қайтгач, мен ҳам ёрдам бераман деб дўстимни бирга боришга ундай бошладим. У анча иккиланди ва ахийри машинага ўтирди.
«Отам айтилган ишни бажармай сен билан кетиб қолганимни билса хафа бўлади, ҳали ҳам кечмас, маҳалла бошида тушириб кет», деди у машинага ўтиргач. Мен эса қўл силтадим ва тўхтамай газни босдим.
Катта йўлга чиққач тўрт нафар аёллар қўл кўтарди. Олиб кетайлик, савоб бўлади деди дўстим. Аёллар биз бораётган қишлоқдан бўлиб, меҳмонга келишган экан.
Аёлларни миндириб олгач текис йўлда ичимда бир нарса «йўл текис, газни бос» деяверди. Машина тезлиги аввалига соатига 100, сўнг 120 га, ундан ҳам ўтиб 140 га чиқди.
Тезликни ошира бошлаган пайтимдаёқ дўстим «бир кор-ҳолни бошламай секинроқ юравер», деб ялинишга тушганди. Унга қулоқ солмай газни қаттиқроқ босдим.
Йўлнинг бир қисми «гармошка» бўлган экан, тез кетаётган машина бир кўтарилиб тушганини эслайман. Кейин «Нексия» катта тезликда худди футбол тўпига ўхшаб кўтарилиб туша бошлади.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
«Алишеробод» МФЙдаги 347 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 16 та.
Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача):
«Эшонбулоқ» МФЙ Муқанна ва Хонобод кўчаларидаги 467 та ерли хонадон;
«Садоқат» МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчаларидаги 730 та хонадон;
«Хонобод» МФЙ Кичик сой кўчасидаги 125 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 24 та.
Бектемир тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони: 2 та кўп қаватли уйдаги 60 та хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади
Қозоғистонда қорамолларда куйдирги касаллиги аниқлангани учун карантин жорий этилди.
Қайд этилишича, Қўстанай вилоятининг Приречное қишлоғида қорамолларда куйдирги касаллиги аниқланмоқда. Ветеринария бошқармаси барча нобуд бўлган қорамоллар 2024 йилнинг баҳорида эмланганини айтди.
Ҳозирда Приречное қишлоғида карантин эълон қилинган. Ферма кириш йўлакларига йўл тўсиғи ўрнатилди.9
Куйдиргига қарши курашиш қоидаларига асосан карантин ҳайвонларнинг ўлимидан 15 кун ўтгач бекор қилинади. Аммо ўлим сабаби бошқа касаллик эканлиги тасдиқланса, чекловлар аввалроқ бекор қилиниши мумкин.
Ветеринария бўлимининг маълум қилишича, охирги беш кун давомида қорамоллар ўлими қайд этилмаган. Ҳайвонларнинг умумий аҳволи қониқарли. Бугунги кунда Республика эпизоотияга қарши Қўстанай бўлими томонидан инфекцияни маҳаллийлаштириш ва бартараф этиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов ўз хоҳишига кўра ишдан кетган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ички ишлар органларидаги манбаси хабар берди.
Рафиқжон Жалилов 2019 йил мартидан бери шу лавозимда ишлаб келаётганди. 2024 йилнинг май ойида полковник Муҳаммад Одилов шаҳар ИИББ ЙХҲБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бироқ шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур тайинловлар ҳақида шу пайтгача расмий хабар бермади.
Rasmiy munosabat
Bugun ijtimoiy tarmoqlarda “Oylik ijtimoiy energiya limiti 200 kVt, kunlik esa 6.6 kVt ekan” degan xabarlar tarqalmoqda.
Mazkur xabar yuzasidan “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ quyidagilarni ma’lum qiladi:
Xabaringiz bor, О‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Yoqilg‘i-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qо‘shimcha chora-tadbirlari tо‘g‘risida” 2024-yil 16-apreldagi qaroriga asosan elektr energiyasi va tabiiy gaz bir oylik iste’molining bazaviy meyorlari tasdiqlangan.
Shunga kо‘ra, endilikda bir oyda 200 kilovattgacha elektr energiyasi ishlatgan xonadon egasi 1 kilovatt⋅soat uchun 450 sо‘mdan tо‘laydi. Iste’mol mazkur kо‘rsatkichdan oshsa, ya’ni 1000 kilovatt⋅soatgacha ishlatilgan bо‘lsa 200 kilovatt-⋅soatgacha – 450 sо‘m, qolgan 800 kilovatt⋅soatga – 900 sо‘mdan tо‘lov qilinadi.
Mazkur о‘suvchi tariflarni hisoblashda hamda xabarda keltirilganidek, elektr energiyasi sarfi kunlik iste’mol miqdorida emas, balki iste’molchining bir oy davomidagi kо‘rsatkichi asosida hisoblanishini ma’lum qilamiz.
Misol uchun, iste’molchi bir oyda 300 kilovattgacha elektr energiyasi ishlatgan bо‘lsa, xonadon egasi 200 kilovattga 1 kilovatt⋅soat uchun – 450 sо‘m, qolgan 100 kilovatt⋅soat uchun 900 sо‘mdan tо‘laydi.
2024-yil 1-iyundan iste’molchilarga foydalanilgan elektr energiyasi va tabiiy gaz bо‘yicha oylik ma’lumot “bazaviy meyor” va undan ortiq hajmlar kesimida yuboriladi.
Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilayotgan “...kuniga 6.6 kVtdan ortiq tok ishlatsangiz, undan ortganiga qimmat tarifda tо‘lanadi”, degan xabarlar mutlaqo asossiz ekanligini ta’kidlagan holda, yangilik kanallari adminlaridan bunday yolg‘on ma’lumotlarni tarqatmasliklarini sо‘rab qolamiz.
Shu о‘rinda iste’molchilardan elektr energiyasi bо‘yicha savollar yoki tushunmovchiliklar bо‘lsa, tuman elektr ta’minoti korxonasiga yoki “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning 1154 qisqa raqamli Call-markaziga hamda telegram ijtimoiy tarmog‘iga @HET_admin murojaat qilishlarini sо‘raymiz.
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ mazkur tarqatilgan asossiz ma’lumot yuzasidan tegishli tartibda huquqni muhofaza qilish organlariga murojaat qilishini ma’lum qiladi.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her