Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Соғлом ҳаёт

Description
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago

4 months, 4 weeks ago
***❓*****Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ …

Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими?

Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин.

🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг..

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

4 months, 4 weeks ago
***❓*****Уч кун ичида кўкаришдан қандай қутулиш …

Уч кун ичида кўкаришдан қандай қутулиш мумкин?

▫️ Кўкарган жойга кесилган алоэ баргини суртинг. Сиз уни ёпишқоқ лента билан ёпиштиришингиз мумкин. Кичик кўкаришлар учун бу усул яхши ёрдам беради.

▫️ Янги карам баргларини кўкарган жойга суртинг. Фойдаланишдан аввал уларни энгил янчиб олиш керак.

▫️ Крахмални сув билан паста ҳосил бўлгунча суюлтиринг ва кўкарган жойга суртинг. Мўъжиза сизни узоқ куттирмайди - эртаси куни гематомадан ҳеч қандай из қолмайди!

▫️ Банан қобиғининг ички қисмини шикастланган жойга атиги ярим соат давомида компресс қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

4 months, 4 weeks ago
***💊*** **Дори аллергияси қандай намоён бўлади?**

💊 Дори аллергияси қандай намоён бўлади?

Аллергия организмнинг бегона, ёт моддаларга нисбатан таъсирчанлик қобилиятини англатади. Аллергияга дори миқдорини ошириб юбориш, организмнинг шу воситага нисбатан ўта сезувчанлиги сабаб бўлиши мумкин.

🔻Бундай пайтда бемор дори аллергияси эканлигини теридаги тошмалар турли хил кўринишда бўлиши билан фарқлаши мумкин. Тошмалар бирдан бемор терисига қаварчиқлар тошиши ва кучли қичишиши билан бошланади.

✔️Бунда беморнинг умумий аҳволи ўзгаради. Тана ҳарорати кўтарилади. Дармонсизлик, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кузатилади. Тошмалар кўпинча ҳиқилдоқ, ҳалқум ва бошқа соҳа шиллиқ қаватларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бунда шу соҳа шишиб, нафас олиш ва ютиш қийинлашади.

☑️ Дори аллергиясини мустақил равишда даволашга ҳаракат қилманг. Илк белгилар намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

4 months, 4 weeks ago
*****⏰*** 90 сония танаффус қилинг**

* 90 сония танаффус қилинг*

❤️‍🔥 Ўзингиздаги ҳис-туйғулар ва ўзгалар хақидаги қарашларни асл ҳолида кўрмоқчи бўлсангиз, 90 сония сабр қилинг. Ҳар қандай ҳис-туйғу: ғазаб, қаҳр - денгиз тўлқини каби 90 сония ичида сусайиши мумкин.

🧧Бир инсон ёки вазият ҳақида ўйламаслик учун ўзингизга 90 сония вақт беринг - бу тахминан 15 марта чуқур нафас олиб чиқаришга тенг вақтдир. Ана шунда шошилинч ва қизиққонлик билан чиқарган қарорларингиз учун келажакда афсусланмайсиз.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

5 months ago
***❤️*** **Юрак ва қон айланиши ҳақида …

❤️ Юрак ва қон айланиши ҳақида қизиқарли фактлар

🔷 Катта одам танасидаги қон томирларининг умумий узунлиги 100 минг километрга етади.

🔷 Юрак катта ёшли одамнинг ҳаёти давомида тахминан 175 миллион литр қонни ҳайдайди.

🔷 Инсон қон айланиш тизимининг энг кичик элементлари бўлган капиллярларнинг диаметри соч диаметридан тахминан 50 марта кичикдир.

🔷 Юрак кунига тахминан 7-10 минг литр қон ҳайдайди.

🔷 Инсон юраги умри давомида тахминан 2,5 миллиард марта қисқаради.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

5 months ago
[**#Тадқиқот**](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D0%B4%D2%9B%D0%B8%D2%9B%D0%BE%D1%82) *****🥛*** Сут саратоннинг олдини олади**

#Тадқиқот *🥛 Сут саратоннинг олдини олади*

🍶 Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир, творог)ни еб туришни маслаҳат беришмоқда.

🍚 Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

5 months, 2 weeks ago
***📍*****Совуқ сув ва асал мўъжизалар яратади**

📍Совуқ сув ва асал мўъжизалар яратади

🍯️ Асал организм фаолиятини яхшилайди, уни ёшартиради ва озишга ёрдам берадиган фойдали маҳсулот ҳисобланади.

🤔 Асалли сув организмга қандай фойда келтириши мумкин?

🔻Герпесга қарши курашда ёрдам беради.
🔻Қабзият билан фаол курашади.
🔻Ўт пуфаги ва жигар фаолиятини нормаллаштиради.
🔻Нафас олиш йўллари фаолияти билан боғлиқ сурункали касалликларнинг кечишини осонлаштиради.
🔻Зарарли микроорганизмлар билан курашади.
🔻Ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди.
🔻Паразитларга қарши курашади.

️ Даволаш ва профилактика мақсадида асалли сувни эрталаб оч қоринга ичиш керак. Бир стакан асалли сувни бир қултумда ичиш керак. Бу жуда муҳим.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

5 months, 2 weeks ago
***💢*** **Нафас олишимиз хотирага таъсир қилади**

💢 Нафас олишимиз хотирага таъсир қилади
Умуман олганда, бурун орқали нафас олиш узоқ муддатли хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бир тажрибада олимлар турли ҳидлар таъсиридаги иштирокчиларга бир соат давомида бурун ва оғиз орқали нафас олишни вазифа қилиб топширишди.

🔻Бурун орқали нафас олаётган одамлар оғзидан нафас олаётганларга қараганда маълумотларнинг эслаб қолиши сезиларли даражада яхшиланганини айтишди.

☑️ Бу танамизнинг ҳолати мия учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигининг яна бир исботи. Оғиз орқали нафас олиш хотирангизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

5 months, 2 weeks ago
[**#Тадқиқот**](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D0%B4%D2%9B%D0%B8%D2%9B%D0%BE%D1%82) *****📍***Табиат қўйнида сайр қилиш кўриш …

#Тадқиқот *📍Табиат қўйнида сайр қилиш кўриш қобилиятини яхшилайди*

👀 Олимлар очиқ ҳавода дам олиш болаларда миопи хавфини камайтиришини аниқладилар.

☑️ Тайванлик тадқиқотчилар яқин масофадаги иккита мактабни кузатдилар, уларда миопиядан азият чекадиган болалар сони тахминан бир хил эди.

⭕️ Улар бир мактаб раҳбариятидан ўқувчиларга танаффус вақтида ташқарида кўпроқ вақт ўтказишларига рухсат беришни сўрашди. Бир йил ўтгач, ушбу мактабда миопияга мойил болаларнинг улуши 8,41 фоиз, иккинчисида эса 17,65 фоизни ташкил этди.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

5 months, 3 weeks ago
*****📍***Бўйин остеохондрози қандай касаллик?**

*📍Бўйин остеохондрози қандай касаллик?*

🩺 Остеохондроз умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларини дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, жойлашувига кўра бўйин, кўкрак ва бел-чаноқ турлари фарқланади.

*🔬 Бўйин остеохондрози, асосан, 35 ёшдан ошган инсонларда кузатилади*.
🔴 Агар остеохондроз сабабли умуртқа артерияси босилса, беморда бел ва бош мия ишемияси кузатилиши эҳтимоли бор.

🤕 Бўйин остеохондрози бор инсонда бош соҳасида кучли ва давомли оғриқ, бош айланиши, кўз хиралашиши, қўл  бармоқларида санчиқлар, стенокардияга ўхшаш, аммо бир неча соат давом этадиган юрак соҳасидаги оғриқлар, эшитиш қобилиятининг пасайиши, тилнинг карахт бўлиши, ҳолсизлик, ҳансираш, артериал қон босимининг ўйнаши каби белгилар кузатилиши мумкин. Мазкур симптомлар артериянинг шикастланганидан далолат беради.

*💊* Кўпгина ҳолларда остеохондрозни даволаш консерватив усуллар ёрдамида амалга оширилади. Шифокор томонидан дори-дармонлар, керакли машқлар турлари буюрилади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago