🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Кўриш учун: https://youtu.be/JxIW9g8oB4c?si=INbR7_biXEJvcK6D
Кўриш учун: https://youtu.be/YKc4Z35e3V4?si=wALNQoDyxBUaVfC3
Ko’rish uchun: https://youtu.be/HM7PvUw3wkw?si=zdpie42Oh8UJ_bz3
ТОРЧ ИНФЕКЦИЯСИ
@tabobatsavollar 58-савол
**Ассалому алайкум. 1. Сиз торч инфекцияни ҳам даволайсизми? Бўйида бўлмаятганларничи? 2. Торчга топширганда М ва G сига тенг топшириш керакми? Мен М га топширган эканман енди бошқа гинеколог G сига ҳам топшириш керак еди деяпти. М сида чиқмаганди шунга нима маслаҳат берасиз? 3. Иккита ўғлим бор соғлом 3 чиси 5 ойлигида ўсмай қолдида опа.
ЖАВОБ:**
Ва алайкум ассалом. 1. Ин шаа Аллоҳ даволаймиз. Анча муваффақиятли ютуқлар олганмиз. 2. Иммуноглобулин М инфекция янги тушганини билдиради. G буни аввал тушганини, бунга қарши иммунитет борлигини билдиради. 3. М чиқмаса демак, инфекция янги тушмаган. Эскитдан бор йўқлигини билиш учун G га топшир деяпти. Лекин буни мутлақо кераги йўқ. Торч инфекцияси бола бўлиш бўлмаслигига алоқаси йўқ. Болани ривожланишига алоқаси бор. Бу инфекция болани бош мия ҳужайраларини яхши кўриб, зарарлайди, шуниси билан хавфли. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
ҚАЙНОҚ СУВДА КУЙГАНДА
@tabobatsavollar 57-савол
**Ассалому алайкум. Қайноқ сувда куйганда қандай дорилар суркалади? Илтимос айтворинглар.
ЖАВОБ:**
Ва алайкум ассалом. Аввало совуқ сув қуйилиб, жараён тўхтатилади. Кейин туз билан ёғни (пахта, семичка) аралаштириб суртилса пуфакчалар ҳосил бўлмайди. Куйган жойга, тиш пастаси, картошка бўтқаси қўйилади. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
УЧ КУНЛИК ОЧЛИК ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
@tabobatsavollar 56-савол
**Ассалому алайкум! Илтимос 3 кунлик очлик тартибини ёзсангиз.
ЖАВОБ:**
Ва алайкум ассалом! Уч кунлик очлик тартиби: Кеч соат 17:00 дан овқат ейиш тўхтатилади. 25 гр магний сульфат порошоги ярим пиёла илиқ сувга эритилиб ичилади. Эртасидан бошлаб 3 кун давомида фақат чанқаганда илиқ сув ичиб очлик қилинади. Уч кун давомида кечаси 2 стакан (400 мл) қатиқ зардоби ичиб ётилади. Тўртинчи кун эрталабдан кечгача фақат янги чиқарилган мева ва сабзавот соклари ичилади. Икки юз грамм сокка 50 гр тоза сув қўшиш шарт. Масалан, 100 гр олма соки, 100 гр қизил сабзи соки, 50 гр сув. Ҳаммаси аралаштирилиб илиқ ҳолатда ичилади. Кун давомида 2-3 литр сок ичиш зарур. (Жигар ўт қопида муаммолари бор инсонлар шу куни жигар тозалови қилса бўлади.)
Бешинчи куни эрталаб соат 7:00 да 2-3 ош қошиқ гуручни сувда тузсиз эзилтириб қайнатиб ичилади. Таъбга кўра ёғсиз янги ивитилган қатиқ қўшиш мумкин. Обедга қайнатилган ва димланган сабзавотли шўрвалар ичиш мумкин. Ҳўл меваларни овқатга аралаштирмай оч қоринга ўзини ейиш мумкин.
Олтинчи куни қуён гўштидан, зайтун ёки маккажўхори, ёки писта ёғларида қаттиқ қовурмасдан мастава, шавла ейиш мумкин. Сабзавотлардан картошка солинмайди, овқат тузсиз бўлади.
Очлик вақтида дори, жуда совуқ ва жуда иссиқ нарсалар ичилмайди, руҳий зўриқишлар, кучли жисмоний ҳаракатлар, жинсий алоқа мумкин эмас.
Саломатлик учун парҳез
туз, шакар ва уни маҳсулотлари, оқ нон, янги ёпилган нон, хамир овқатлар, картошка, сут, қаймоқ, маргарин, омухта ёғ, қовурилган тухум, мол ва гени ўзгарган брокклер жўжалари, газли ва сунъий ичимликлар, аралаш овқатлар мумкин эмас.
Истеъмол қилинадиган нарсалар: Картошкадан бошқа барча сабзавотлар, димланган гуруч, қатиқ, творог, бринза, уйда тайёрланган сузма, асал, араб хурмоси, ҳўл ва қуруқ мевалар, майиз, ўрик ва анжир қоқи. Овқатга қуён, чақирмаган жўжахўроз, гуруч, гречка, перловка истеъмоли мумкин. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
ҲИҚИЧОҚ ТЎХТАМАЯБДИ
@tabobatsavollar 55-савол
**Ассалому алайкум! Дадамда ҳиқичоқ тўхтамаяпти. Шуни табиий йўлларини осонроғи бўлса айтинглар, ўтган йили ҳам бўлганди хусусийда ётиб чиққандан кейин тўхтаб қолди, 6 ойлардан кейин яна бўлди, даволаган врачга айтганда томирдан бир укол олди, тўхтаб қолди. Энди яна бўляпти. Дори, уколлар оляпти, лекин тўхтамаяпти нима қилиш керак?
ЖАВОБ:**
Ва алайкум ассалом! Аввало сабабини топиш керак. Қўшимча ични суриш. Масалан, сано ёки нури сафо. Турпни сувига туз қўшиб ичиб қайд қилиш. Толқон ейиш. Қотган нон. Беҳи шимиш. Ёнбошдан ёки томирдан Церукал уколини олиш. Бирор тинчлантирувчи восита олиш. Масалан, арслонқуйруқ ёки Невросон. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
ГЕМАРОЙНИ УЙ ШАРОИТИДА МУОЛАЖАСИ
@tabobatsavollar 54-савол
**Ассалому алайкум! Гайморитда қандай муолажалар қилса булади?
ЖАВОБ:**
– Ва алайкум ассалом! Гайморит юқори жағ ва бурун атрофи бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Масалан, грипп вируси, стрептококк, стафилококк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ичак таёқчалари гайморитни қўзғаши мумкин.
Гайморитнинг бошланғич даврида 7-8 кун ичида даволаниш керак. Борди-ю бемор касаллик бошланганидан анча кейин даволанса, муолажа узоқ муддат талаб этади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бемор шифокор назоратида бўлиши лозим. Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик ёки тўла даволанмаслик гайморитни зўрайтиради ва бошқа асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли бурун соҳасида бирор муаммоси бор инсон, албатта, лор ҳузурига бориши лозим. Бундан ташқари, нам соч билан кўчага чиқмаслик, чўмилгандан сўнг енгил кийинмаслик, оёқни иссиқ тутиш муҳим саналади.
Яхшиси, гайморит бошланишида дори ичишга шошилмаганингиз маъқул. Чунки уй шароитида бир неча хил муолажалар ҳам ёрдам бериши мумкин.
Асалари маҳсулотлари ёрдамида даволаш.
Прополис – гайморитда жуда фойдали бўлиб, у жуда кўп касаллик қўзғатувчилари жумладан вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва бир ҳужайрали микроорганизмларга қарши таъсир этувчи универсал табиий антибиотик ҳисобланади.
Ингаляция 1 литр қайноқ сувга 1 чой қошиқ 20% ёки 2 чой қошиқ 10% прополиснинг эритмасини аралаштиринг. Эритманинг стол устига қулай вазиятда қўйинг ва бошингизни сочиқ билан ёпиб чуқур-чуқур нафас олинг. Даволаш давомийлиги 10-15 минут. Тўлиқ соғайгунингизча давом эттиринг.
20 мл чаканда мойига 10 мл 10% прополис эритмаси қўшилади. Ҳосил бўлган аралашмани бурунга илиқ ҳолатда 2 томчидан 3-4 маҳал томизинг.
Тенг миқдорда спирт + асал + пиёз суви + ўсимлик ёғи + майдаланган хўжалик совуни + сут аралаштириб сувли ҳаммомда совун тўлиқ эригунча аралаштирамиз. Ҳосил бўлган мазнинг пахтали таёқчага (ватную палочка) суртамиз ва 3 маҳал 15 минутга ҳар бир бурун тешикларига киргизамиз. Курс давомилиги 20 кун ҳолатга қараб яна такрорлаш мумкин.
Диққат! Прополисга аллергияси бор беморларга мумкин эмас.
Денгиз тузи ёрдамида бурунни ювиш. Бунинг учун 1 чой қошиқ (ундан кўп солманг) денгиз тузи 0.5 литр қайноқ сувга солиниб, туз эриб кетгунга қадар аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани ҳарорати 40-45 градусда бўлган холда бурун тешигига киргизиб ювинг. Иккинчи бурун тешигидан тортиб олманг, ўз холича чиқсин.
Пиёзнинг майда тўғраб уни эзиб бир неча маҳал чуқур-чуқур ҳидланг.
100 мл сувга 2 грамм мўмиё аралаштириб бир неча маҳал (3-8) ҳолатга қараб бурунга илиқ холда томизилсин. Курс давомида ҳар куни 0.5 граммдан мўмиё ичилсин.
Аччиқ бодом мойи 2 томчидан 3,4 маҳал илиқ ҳолда бурун катакларига томизилсин.
Алоэ ширасини 2 томчидан 3 маҳал бурун катакларига томизинг.
Зулук билан даволаш. Жуда яхши фойда бериб, бу гайморитда оғриқ қолдирувчи, дренаж фаолиятининг кучайтирувчи, яллиғланишга қарши, шишга қарши, иммунитетнинг оширувчи, регенератор таъсир этади.
Ош тузининг духовкага солиб ёки қозонда қиздиринг. Қизиган тузнинг матога солиб ўранг ва пешона 2 бурун ёнига босинг.
Диққат! Қиздириш касалликнинг ўткир ҳолатида мумкин эмас.
Седананинг исириққа ўхшатиб тутатинг ва чуқур-чуқур ҳидланг.
Қуйидаги иммунитетнинг оширувчи, антибактериал ўсимликлар йиғмаларидан дамламалар қилиб ичинг. Далачой, маврак, мойчечак, чучукмия, отқулоқ, иссоп, дуб пўстлоғи.
Албатта бу тавсияларни доктор ёки моҳир табиб билан маслаҳатлашиб амалга оширишларингни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
ЧАҚАЛОҚЛАР КЎЗ ЁЗ КАНАЛИ БЕРКИЛИБ ҚОЛИШИ
@tabobatsavollar 53-савол
**Ассалому алайкум! Баъзи тугилган чақалоқларда кўз ёш канали бекилиб қолар экан. Табиий йўллари борми очтиришни?
ЖАВОБ:**
– Ва алайкум ассалом! Версал сувини томизиб, ёш халтачасини массаж қилиш. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
РАМАЗОНДА ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛМАЙДИ
@tabobatsavollar 52-савол
**Ассалому алайкум! Мен ҳозир рўза тутаябман. Ҳар ифтордан, саҳардан кейин овқатим ҳазм бўлмай томоғимда ботиб оғриди, еган нарсам бир хилда оғзимга қайнаб чиқади. Бир марта узи қилдирганимда ўт қопимда тиқин бор деганди. Ошқозонимда гастрит ҳам бор.
ЖАВОБ:**
– Ва алайкум ассалом! Билишимча сизда биринчи еган овқатингиз ҳазм бўлмай иккинчиси тушади. Ифторликни мева ёки салат билан, саҳарликни овқат билан қилинг. Рамазон ойида овқатланишда эътибор қилинадиган асосий жиҳатлар:
Организм ўз ўзини тозалаши учун имконият қолдирмоқ. Яъни бўкиб овқатланмаслик.
Организм ўз ўзини тозалаш жараёнида ҳосил қилган ахлатларни организмдан тўхтаб, тўпланиб қолишига йўл қўймаслик. Яъни ич қотишга йўл қўймаслик.
Фасл иссиқлигини ҳисобга олган ҳолда етарли сув билан организмни таъминотини ҳисобини олмоқ.
Аралаш овқат еб организмни қийнамаслик.
Тузли маҳсулотлар ва ширинликларни ортиқлигини (чанқашни кучайтиради), ўта аччиқ маҳсулотлар истеъмоли (ўта иштаҳани очувчи ва ҳазмни тезлаштиргани сабаб) ни меъёрлаштириш.
Ўта ҳазми қийин, калорияли қовурилган овқатлар фақат бир маҳал истеъмоли (ифторлик ва саҳарлик вақти яқинлиги сабаб бу овқатлар ҳазм бўлиб улгурмайди, устига тушган янги овқат айнийди ва тиқилма ҳосил қилишга қобилиятли бўлиб қолади, ёки заҳарланиш белгилар кўнгил айниши, сассиқ кекирик, қайд қилишга сабаб бўлади).
Саҳарлик қилибла ухламаслик, балки 10-15 минут юриш ёки намоз ўқиб кейин ухлаш.
Ифторликда чанқаш муносабати билан оғизни очибла бирдан совуқ сувни симириб ичмаслик, балки илиқроқ сувни секин қултумлаб ичиш лозимки, бу кейинроқ жигар совиши ёки бошқа оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago