Tribuna.uz сайтининг Суперлига, Про лига ва Ўзбекистон кубоги учрашувлари, клублар ва ўзбек футболини тўлиқ форматда ёритувчи расмий канали
Реклама:
+998781131010
Last updated 3 weeks ago
“БОЖ БАДАЛ” сериалининг мухлислари диққатига!
Сериал 2-фаслининг 1-қисми Youtube платформасига жойлаштирилди.
"Растаможка" каналида эълон қилинган материал юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтамиз.
Божхона кодексининг 275-моддаси ҳамда “Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3154, 19.04.2019 йил) 30-бандига мувофиқ, декларант божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунга қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.
Мазкур Йўриқноманинг 32-бандига мувофиқ, декларант томонидан товарларнинг кўздан кечируви учун мурожаатнома ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунига қадар берилиши мумкин, бундан божхона органининг қарори асосида товарларни ўрганиш ҳолатлари мустасно эканлиги белгиланган. Яъни, агар божхона органларида мавжуд Хавфни бошқариш тизими томонидан қайсидир товарлар бўйича текшириш юзасидан қарор қабул қилинган ҳолларда, ТИФ божхона постида декларант томонидан ушбу товарлар кўздан кечирилиши чекланади.
Шунга мувофиқ, айнан мақолада кўрсатиб ўтилган ҳолатда, Йўриқноманинг 32-бандига мувофиқ, товарлар юзасидан божхона органлари томонидан ўрганиш ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинган ҳамда бу борада декларантга автоматик тарзда огоҳлантириш (хабар) берилган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 30 январь куни ҳолатига (соат 21:00га қадар) декларантлар томонидан жами 51 маротаба (йил бошидан ушбу кўрсаткич 1 103 маротаба) товарларни кўздан кечириш юзасидан божхона органларига электрон мурожаатлар тақдим этилган бўлиб, ушбу мурожаатлар асосида бирорта ҳам божхона қонунбузилиши ҳолатлари юритилмаган.
Шунингдек, божхона постларида декларант томонидан товарларни кўздан кечиришда товарларда аниқланган тафовут (номувофиқликлар) бўйича божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолати юритилмайди ҳамда кўздан кечиришда аниқланган тафовутларни инобатга олган ҳолда тақдим этилган товар ҳужжатларига тузатиш киритиш имконияти берилади.
✅ Импорт қилинган ҳамда маҳаллий етиштирилган уруғлик картошкани сотишда қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади.
АҚШда қалампир орасига яширилган ҳолда 1 тоннага яқин метамфетамин синтетик наркотик моддасини олиб киришга уриниш фош қилинган бўлса, кеча божхоначилар Испанияда мамлакат тарихидаги рекорд даражадаги йирик миқдорда яъни 13 тонна кокаинни бананлар орасига яшириб олиб кирилишига чек қўйишди.
Интернетнинг миллий сегментида божхонага доир халқаро хабарларни деярли учратмайсиз. Шу сабабли Божхона қўмитаси Матбуот хизмати “Божхона: дунё бўйлаб” лойиҳасини бошламоқда.
Энди халқаро божхона хабарларини Божхона қўмитасининг телеграмдаги каналида кузатиб боришингиз мумкин.
#kun_tarixi
14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши кураш куни!
Мазкур сана 1991 йилда Халқаро Диабет Федерацияси ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан таъсис этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра Ер юзи аҳолисининг қарийб 7 фоизи ушбу дарддан азият чекяпти.
Сана билан боғлиқ божхонага доир рақамни келтириб ўтамиз. 2024 йилнинг ўтган 10 ойи давомида республикамиз божхоначилари 9 та давлатдан келтирилган, қиймати 3 млн долларни ташкил қилувчи 18 тоннадан зиёд инсулин дори воситасининг божхона расмийлаштирувини амалга оширишган.
? Жорий йилда 117 та божхона постлари қўшимча равишда 35 турдаги 18 минг 300 дан зиёд назорат-техник воситалари билан жиҳозланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.
✅ Сўнгги уч йилда божхона органлари фаолиятига 23 та янги ахборот тизими, 13 та янги электрон хизмат, 9 та мобил илова жорий этилди.
✅ 8 та давлатнинг божхона хизматлари билан, шунингдек 30дан зиёд вазирлик ва идоралар, 39 та авиакомпаниялар билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
✅ Мавжуд ахборот тизимларига 250 зиёд янги модуллар, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлаши учун 87 та қурилмалар фаолияти таъминланди.
? Соҳани рақамлаштириш ҳисобига:
⏺экспорт товарларининг 92 фоизи ва импорт товарларининг 74 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди;
⏺бунда, декларацияларни инсон омилисиз расмийлаштириш ҳажми 16 фоизга етказилиб, бу кўрсаткич экспорт товарларига оид декларациялар бўйича 42 фоизни ташкил қилди.
⏺хавф даражаси паст бўлган 145 мингдан ортиқ экспорт божхона декларациялари расмийлаштируви инсон омилисиз ўртача 3-5 дақиқада амалга оширилди;
➡️ Жорий йилнинг ўтган даврида:
⏺ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бўйича қайд этиш бўйича “Божхона қонунбузарликлари” автоматлаштирилган ахборот тизимининг янги талқини ишлаб чиқилди;
⏺Экспорт 3 қадам ахборот тизими ишлаб чиқилиб, экспорт божхона юк декларациясини тўлдиришнинг 9 босқичли тартиби 3 баробарга қисқарди.
✅ Натижада тадбиркорларнинг юк декларациясини тўлдириш вақти 30 дақиқадан 5 дақиқага қисқариб, расмийлаштириш учун йиллик 80 млрд сўм харажатлари тежалмоқда.
Бир неча дақиқалардан сўнг “Тemp FM” (FM 88,4) радиоканалида долзарб мавзу - гиёҳвандликка қарши кураш ҳақида жонли эфирда суҳбатлашамиз.
"Тошкент-АЭРО" ИБКда ноқонуний товарлар қандай аниқланади?
Ички аъзолардан топилган турли хил буюмлар, божхона декларациясисиз яширинча олиб киришга бўлган уринишлар, аниқланган наркотиклар ва бошқа қизиқарли ҳолатлар бўйича UzNews.uz ижодкорлари "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари билан эксклюзив суҳбат ўтказишди.
Ушбу суҳбатни бугун соат 19:00 да UzNews.uz'да томоша қилишингиз мумкин.
Tribuna.uz сайтининг Суперлига, Про лига ва Ўзбекистон кубоги учрашувлари, клублар ва ўзбек футболини тўлиқ форматда ёритувчи расмий канали
Реклама:
+998781131010
Last updated 3 weeks ago