Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Судьялар ассоциацияси I расмий канал

Description
Advertising
We recommend to visit

Каналга кетвоткан вақтилага рози болилa

Last updated 1 week ago

Все новости футбола

Last updated 5 months, 1 week ago

🇪🇸 Канал про футбол Испании

Реклама - @PresidentPique
Чат - @Tebaschat

Last updated 3 weeks, 3 days ago

5 days, 12 hours ago

Суд-ҳуқуқ соҳаси фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг тажрибасини ёш авлодга етказиш мақсадида Жиззах вилоят суди томонидан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Унда Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев, фахрийлар Умсун Астанова, Эркин Умурзоқов, ўрта авлод судьялари, соҳанинг ёш кадрлари ҳамда Жиззах юридик техникуми ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуров суд фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида, кекса авлод вакилларининг босиб ўтган йўллари, тажрибалари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев судьяликнинг масъулияти, ўзига яраша машаққатлари, тизимда самарали фаолият олиб бориш ҳалоллик, фидойилик, доимий малака ошириш ва одоб-ахлоқ сингари мезонлар билан узвий боғлиқ эканлигини таъкидлади.

– Ҳар қандай соҳа вакили учун захматли фаолияти касбдошлари томонидан эътироф этилишидан ортиқ бахт бўлмаса керак, – дейди суд фахрийси Умсун Астанова. – Судьялик лавозимининг масъулияти жуда катта ва бу лавозимда адолатни таъминлайдиган, ҳақиқатни юзага чиқарадиган инсон фаолият юритиши мумкин. Чунки суд давлат номидан қарор қабул қилади, шунинг учун судья чуқур билим ва малакага эга бўлиши ҳамда ҳар қандай масалани ҳал қилишда ҳалоллик, холислик ва қонун устуворлигини таъминлашда адолатли бўлиши шарт.

Тадбирда ёзувчи Шоҳрух Акбаровнинг Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев ҳаёт йўли, машаққатли меҳнат фаолиятини ўз ичига олган “Касби-корим адолат бўлди” номли китобининг мазмун-моҳияти хусусида Жиззах вилоят суди судьяси Дилшод Эшматов ҳамда Жиззах юридик техникуми ўқувчиси Маликахон Шомуродова ўз мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир якунида суд-ҳуқуқ тизими фахрийларига Жиззах вилоят суди томонидан Шоҳрух Акбаровнинг “Касби-корим адолат бўлди” номли китоби ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi

5 days, 12 hours ago
Судьялар ассоциацияси I расмий канал
5 days, 12 hours ago
Судьялар ассоциацияси I расмий канал
2 weeks ago

Таълим муассасасида билим олаётган ўқувчи-ёшлар билан турли соҳа вакиллари, раҳбарлар иштирокида учрашувлар ўтказиш ёшларнинг эртанги ҳаётида, маълум бир касб танлашида муҳим омил ҳисобланади. Айни жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи ўқувчилари билан ўтказилган “Судья ва ёшлар” учрашуви ҳам эртанги фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ташкилотлари билан боғлаш ниятидаги кўплаб йигит-қизларга ўзига хос мотивация бўлди.

Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов иштирокида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатимизда одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мазкур жараёнларда судларнинг ўрни, суд идораларининг асосий вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Очиқ мулоқот, самимий суҳбат тарзида давом этган учрашувда вилоят суди раиси ўқувчилик ва талабалик йилларини эсга олиб, Янги Ўзбекистон ёшларига яратиб берилаётган бугунги шароитларни эътироф этди. Судьялик касбининг адолатни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар мустаҳкам билим олишга интилиши, ўз устида ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейида бугунги кунда жами 360 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Албатта улар орасида суд-ҳуқуқ соҳасига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Айни жиҳатдан, юзма-юз мулоқотда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят суди раисига мурожаат қилдилар. Йигит-қизларнинг саволларига ҳаётий мисоллар, амалиётда учрайдиган воқеа-ходисалар билан жавоб қайтарилгани бўлажак ҳуқуқшуносларни суд тизимига, судьяликка бўлган қизиқишини оширди.

Жонли мулоқотларга бой ўтган учрашув якунида вилоят суди раиси томонидан таълим муассасасининг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва китоблар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi

2 weeks ago
Судьялар ассоциацияси I расмий канал
2 weeks ago
Судьялар ассоциацияси I расмий канал
2 months, 2 weeks ago
[**#Бир\_кун\_тарихи**](?q=%23%D0%91%D0%B8%D1%80_%D0%BA%D1%83%D0%BD_%D1%82%D0%B0%D1%80%D0%B8%D1%85%D0%B8) **20 февраль – Бутунжаҳон ижтимоий …

#Бир_кун_тарихи 20 февраль – Бутунжаҳон ижтимоий адолат куниБу кун 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенгликка эришиш, шунингдек, барча учун ижтимоий фаровонлик ва ижтимоий адолатни ўрнатиш мақсадида таъсис этилган.
Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi

2 months, 2 weeks ago
**Сўнгги пушаймон, афсус ва надоматдан ҳеч …

Сўнгги пушаймон, афсус ва надоматдан ҳеч қандай наф йўқ!

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоевнинг коррупцион ҳаракатлардан хавотирда бўлиб, мамлакатимиз судьялари ва соҳа ходимларига "коррупцияни олдини олиш ва унга бутунлай барҳам бериш"га қаратилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Мурожаат матни билан тўлиқ танишишни истаганлар қуйидаги ҳавола https://anticorruption.uz/uz/article/biror-isni-qilisdan-avval-oqibatini-ilas-lozim орқали кириб ўқишлари мумкин бўлади.

Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi

2 months, 2 weeks ago

ҲАМДАРДЛИК Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Соҳиб Раҳимовга волидаи муҳтарамаси Зархол Мўминованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

2 months, 2 weeks ago
**14 февраль – улуғ шоир, адолатли …

**14 февраль – улуғ шоир, адолатли султон, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Буюк давлат арбоби ва тарихчи, мутафаккир олим, марказлашган бобурийлар салтанатининг асосчиси шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг шахсиятига хос бўлган етти фазилат:**– Ватанпарварлик;

– Юксак ҳимматлилик;

– Жасурлик;

– Бошқарувда беназирлик;

– Одамларга фаровонлик соғиниш;

– Жангчилар кўнглига йўл топиш;

– Адолат қилмоқлик.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳикматларидан намуналар: Яхши кишиларни Яратган яхши дўстлар билан сийлайди.

Кўпчилик баҳодирлар қанчалар кучли бўлмасинлар, улар ҳаргиз ўз жаҳллари ва қўрқувларидан устун кела олмайдилар.

Кўнглингни динларнинг муҳокама майдонига айлантирма. Адолат ўрнатишда инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл.

Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi

We recommend to visit

Каналга кетвоткан вақтилага рози болилa

Last updated 1 week ago

Все новости футбола

Last updated 5 months, 1 week ago

🇪🇸 Канал про футбол Испании

Реклама - @PresidentPique
Чат - @Tebaschat

Last updated 3 weeks, 3 days ago