Каналга кетвоткан вақтилага рози болилa
Реклама @priceesi
Last updated 2 months ago
?? Канал про Барселону
Fan channel, not an official community
Реклама: https://t.me/teamprices
По всем вопросам: @hitichers
Last updated 2 months ago
Бугун Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев таваллуд топган кун.Ҳамкасблари, кўплаб шогирдлари ва соҳа фидойилари томонидан суд тизимининг виждони деб эътироф этилувчи устоз Убайдулла Қурбонович ибратли ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтиб, муборак 90 ёшни қарши олдилар.
Умрини, касби корини фақат адолат учун бахшида этган, сабр-қаноат, мустаҳкам ирода каби инсоний фазилатларга эга бўлган Убайдулла Мингбоев суд-ҳуқуқ тизимида ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида меҳнат қилиб, мамлакатимизда одил судловни ўрнатилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг суд органларидан рози бўлишига эришишга қаратилган адолат руҳида ёзилган Ватанпарварлик ва инсонпарварлик каби эзгу қадриятлар уфуриб турган рисолалари устознинг нақадар юксак ҳаётий ва касбий тажрибага эга бўлган амалиётчи ҳуқуқшунос эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси жамоаси “Жасорат” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг фахрий проффессори Мингбоев Убайдулла Қурбоновични таваллуд топган қутлуғ куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилайди.
Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi
ҲАМДАРДЛИКЎзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Суд тизими фахрийлари Маркази жамоалари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг кадрлар бўлими бош мутахассиси Каримберди Ганибаевга волидаи муҳтарамаси Боғлар Ганибоеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Жиззахда Судьялар ассоциацияси ва Жиззах вилоят суди ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви”, “Жиззах вилоят судлари: тарих, тараққиёт, бугун” номли ҳамда Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоевнинг “Покланиш палласи” номли китобларининг тақдимоти ўтказилди.Тадбирда Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуров сўзга чиқиб, Убайдулла Мингбоевнинг ҳаёт йўли, ибратли фаолияти, орттирган бой тажрибаси барча судьялар учун ибрат мактаби эканлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев судья ўз хатти-ҳаракатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши, шу орқали фуқароларда судга, судьяга нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғота олиши лозимлигини айтди.
Суд фахрийлари Савронбек Турсунов ҳамда Митанбой Равшанов ҳам кўп йиллик фаолияти мобайнида орттирган тажрибаларини йиғилган ўқувчи- ёшларга сўзлаб берди.
Жиззах вилоят судининг судьяси Сирожиддин Қувватов ушбу “Покланиш палласи” номли китобнинг аҳамияти ҳақида гапириб, унда фарзанд тарбияси, инсоннинг ахлоқий қарашлари, давлат ва жамиятда юз бераётган янгиланишларга бўлган муносабат, дахлдорлик ҳисси ва ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири бўлган қонун устуворлигига оид фикрлар акс этганлигини таъкидлади.
“Жиззах вилоят судлари: тарих, тараққиёт, бугун” номли китобнинг тақдимотида вилоят судининг судьяси Шуҳрат Худоёров мазкур китобнинг мазмун-моҳияти, вилоят судларининг ўтган йиллар давомидаги тарихига муҳрланган воқеликлар, тараққиёт пиллапоялари ва бугуни китобхонларга манзур бўлиши тўғрисида гапирди.
Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi
**СИРОЖИДДИН САДИРОВ 70 ЁШГА ТЎЛДИ
Фахрий судья, бугунги кунда фарзандлар, неваралар ардоғида умргузаронлик қилаётган Сирожидин Садиров 70 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар судида С.Садировни қутлаш тадбири бўлиб ўтди.**
Унда Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов, Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали раиси У.Қурбонов, Тошкент шаҳар судлари судьялари ҳамда шогирдлари иштирок этди.
Сирожиддин Садиров 1954 йилнинг 30 октябрида Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини битиргач, Тошкент шаҳар Октябрь (ҳозирги Шайхонтоҳур) тумани халқ судининг суд мажлиси котиби, суд ижрочиси, Тошкент шаҳар Фрунзе (ҳозирги Яккасарой) тумани халқ судининг судьяси, 1994 йилдан Тошкент шаҳар суди судьяси, 2001 йилдан 2004 йилгача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимларида меҳнат қилган. Жамиятда адолатни ўрнатишга ҳисса қўшиб келган.
Тадбирда сўзга чиққанлар С.Садировни меҳнатларини эътироф этиб, қутлуғ ёш билан табриклашдилар. Судьяларга у кишидек ҳалол меҳнат қилиб, нафақа ёшига етиб юриш истаги билдирилди.
Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi
**"Одамлар учун адолатли ҳукм ва қарорлар, адолат керак. Бусиз яшаб бўлмайди".
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти**
Каналга уланиш: https://t.me/uzb_sudyalar_assotsiatsiyasi
Каналга кетвоткан вақтилага рози болилa
Реклама @priceesi
Last updated 2 months ago
?? Канал про Барселону
Fan channel, not an official community
Реклама: https://t.me/teamprices
По всем вопросам: @hitichers
Last updated 2 months ago