Deputat Tulyaganov Jahongir Shuhratovich.

Description
Chirchiq shahar 19-saylov okrugidan Xalq deputatlari Chirchiq shahar kengashiga saylangan deputat Tulyaganov Jaxongir Shuxratovich
Чирчиқ шаҳар 19-сайлов округидан Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгашига сайланган депутат Туляганов Жаҳонгир Шухратович
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

9 months, 3 weeks ago
Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва …

Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари жамоалари Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга онаси Мунаввар Исаханованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Хурмат билан халк депутати Олим Сулайманов:
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

ПОДРОБНО ЗДЕСЬ:

БАТАФСИЛ ШУ ЕРДА:
?????????????????????

‼️?️?️?️?️?️?️?️?️‼️
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

ДЕПУТАТ ОЛИМ СУЛАЙМАНОВ✅️
? 

https://t.me/olim_sulaymanov

?
https://www.youtube.com/@olimSulaymanov

?  https://youtube.com/@Olim_Sulaymanov

?  https://www.facebook.com/olim.sylaumanov
? Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

9 months, 3 weeks ago

https://youtu.be/eCy0Thrj3V8?si=xkjSvCxzLdxJ6IDP

YouTube

Эшитишимча, хозир дўстим Жахонгир Туляганов ни депутатликдан ечиш учун «баъзи»лар жон-жаҳти билан ха

9 months, 3 weeks ago

#Таъзия.

Чирчиқ шаҳрининг энг виждонли раҳбарларидан бири бўлмиш халқ таълими вазирлиги қошидаги мактаб ва мактабгача таълим раҳбари Жавлон Хасановични оталари бу ёруғ оламдан ўтдилар.

Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин, ортларида қолган яқинларига гўзал сабр берсин.

Депутат Жаҳонгир Туляганов.
https://t.me/tulyaganovjaxongir

9 months, 4 weeks ago

Фарғона вилоят прокурорига

Фарғона шаҳар Ҳумо кўчаси

33-уйда яшовчи Таджибаев Элёрбек Мадаминовичдан

А Р И З А

(Марғилон прокурорини рад этиш ҳақида)

Аризани қисқача мазмуни қуйидагилардан иборат:

2023 йил 28 ноябрь куни соат тахминан 06:30ларда Марғилон шаҳар Ариқ бўйи МФЙ, Канал бўйи кўчаси 208-уйда яшовчи фуқаро Тошхўжаева Халимахон Икромовна Марғилон шаҳар ШТТЁБга мурожаат қилиб, уни номаълум шахс бош қисмига уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган.

Дастлабки тергов давомида фуқаро Х.Тошхўжаева унга 2023 йил 28 ноябрь куни соат тахминан 06:00ларда етказилган тан жароҳати айнан мен томонимдан содир этилганлигини кўрсатиб, кўрсатма берган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатларида тўпланган кўплаб холис далиллар, яъни, воқеа жойидан ва мени яшаш жойимдаги мавжуд видео камералардан ҳамда мени яшаш хонадонимдаги видео камералардан олинган рад қилиб бўлмайдиган далилларга кўра ушбу жиноятга мени алоқадорлигим йўқлиги, уяли алоқа компаниясидан олинган детализация ва менга нисбатан кўрсатилган вақтдаги мени жойлашган жойим ҳақидаги компания томонидан берилган уяли алоқа воситаси сигнали қабул қилинган сектор маълумотларига кўра мени ушбу ишга умуман алоқадорлигим йўқлиги ўз исботини топган бўлсада, мени ҳуқуқ ва манфаатларим очиқдан очиқ поймол этилганлиги, менга туҳмат қилинганлиги ҳолатлари дастлабки терговда тўлиқ исботланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан Марғилон шаҳар прокурорига юборилган бўлсада, Марғилон шаҳар прокурори унга ЎзР ЖПКнинг 388-моддаси тартибида келиб тушган жиноят ишини бир ойдан кўпроқ муддатдан буён тасдиқламасдан келмоқда.

Табиийки мен томонимдан Марғилон шаҳар прокуратурасига ишончсизлик вужудга келиб, сўраб суриштирганимда, жиноят содир этганликда айбланувчи Тошхўжаева Халимахон Икромовна Фарғона вилояти Қўштепа туманидан экканлиги ва айни ҳолатда қизиқишимча Марғилон шаҳар прокурори А.Бобохўжаев ҳам Фарғона вилояти Қўштепа туманидан эканлиги мени Марғилон шаҳар прокуратурасининг холислигига бўлган шубҳаларимни янада кўпайтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 80-моддаси 6-қисми прокурорни рад қилиш масаласи ишни тергов қилиш чоғида юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади деб кўрсатилган.

Баён этилганларга кўра, Сиздан, Марғилон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ иш юритувида бўлган №304121/2023-670-сонли жиноят ишини айблов хулосасини ЎзР ЖПКнинг 388-моддаси тартибида тасдиқлаш ва жиноят ишини судга юбориш масаласини кўриб чиқилишида Марғилон шаҳар прокурори ва Марғилон шаҳар прокуратурасининг тўлиқ рад қиламан ва ушбу масалани кўриб ҳал қилишликни бошқа шаҳарга ўтказиб берилишини сўрайман.

Э.Таджибаев

10 months ago

#Adliya_aksiya

Xabaringiz bor adliya vazirligi tomonidan  “Hech bir shaxs hujjatsiz qolmaydi” huquqiy aksiyasi bo‘lib o‘tmoqda.

Mazkur aksiya 2024 yil 20 martgacha davom etadi.
 Huquqiy aksiya doirasida:
  — tegishli hujjatlarga ega bo‘lmagan shaxslar respublika miqyosida xatlovdan o‘tkaziladi;
  — fuqarolarning ushbu turdagi murojaatlari joylarda tashkil etilgan maxsus shtablar yoki “1148” ishonch telefoni orqali tezkorlik bilan qabul qilinadi;
  — sayyor qabullar tashkil etiladi;
  — kelib tushgan barcha murojaatlar o‘rganib chiqilib, muammolarni qonuniy hal etishga ko‘maklashiladi.

Kanalga ulanish???
https://t.me/toshkentviladliya

10 months, 1 week ago

ИИВ дан чиқган мансабдор сенатор бўлса...!

Собиқ ИИБ ҳодими Қутбиддин Бурхонов ҳозирда сенатор бўлсада, лекин ИИБ ходимларини видеога олиб, обрўсизлантириш ҳақидаги қонунни журналистлар билан қилган муҳокамасида сенатор эмас, аслида ИИБ ходими эканлигини кўрсатиб қўйибди.

Бечора қолган сенаторлар на бир савол бера олишмабди, на бир, оддий фикр билдиришни қойиллатишмабди.
«Бечора»лар...

Аммо, ички ишлар вазирлигидан келган тарафдорлар нотўғри бўлсада «юксак маҳорат» билан ўз фикр ва саволларини бериб, дадил туришибди, сабаби уларни ёнларида ўз ҳамкасблари бўлмиш Қутбиддин Бурхоновдек сенаторлари борда.?

Бечора журналист, блогерлар йиғилишга келиб хатто савол бера олишмаса, фикр билдириш билангина чекланишса, камига шуни учун ҳам дакки эшитишса, бу нима аҳвол?
Аслида журналистикани ва журналистларни вазифаси савол бериб жавоб олиш эмасмиди?

Яшасин, сенаторлар яшасин!  Энг аввало Олий мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари яшасин, очиқликдан қочаётган ички ишлар вазирлигию, шу тизим «азамат»лари яшасин!

Тўғриси, бундай депутат ёки сенатор бўлгандан, яъни халқ манфаатига «туфуриб» қўйиб ишлагандан кўра яндексда оддий ҳайдовчи бўлиб ишлаган яхшироқ менимча...

Сенатор ёки Олий мажлис Қонунчилик Палатаси депутати  бўлиш нима учун кераклигини, нега «танланган»ингизни яна бир бор исботлаб берибсиз!

Ҳа айтганча, яна битта қонун лойиҳаси бўйича  таклиф бор, минглаб депутатлар орасида саноқли бўлиб ишлаб келаётган хақиқий халқ депутатларини ҳам видеога олиб қасддан ғараз ният билан ижтимоий тармоқларга чиқариш тақиқланишини қонун билан михлаб қўяйлик. Агар қўлингиздан келса албатта...
Ўша депутат айнан сиз сайланган ҳудуддан ва сиз билан бир Кенгашдан эди адашмасам. Нима учун ўша вақтда ўша ноқонуний хатти-ҳаракатларда ИИВ нинг ноҳақлиги ҳақида лом-лим демадингиз?
Ҳа айтганча, сизнинг миссиянгиз бунга йўл қўймасдида, шунақами?

**Ким қайси касб эгаси бўлса, таклифларингизни изоҳларда  беринг, ўзим шаҳар кенгаши депутати сифатида таклиф киритаман, ҳар бир соҳада тенглик бўлиши шарт!
Адолат ва виждон билан иш юритишга мажбур ҳар бир депутат!
Бизни Олий мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари ва сенаторлар эса вазиятга тўғри ёндошадилар деган умиддамиз...

Депутат Жаҳонгир Туляганов.**

10 months, 1 week ago

Чирчиқ дарёсини қутқаринг.

10 months, 1 week ago

https://youtu.be/BMSNnz7FF14?si=An5pLbm0Cv2ocA52

YouTube

ДАВЛАТ "КУЧАНИ" МАФИЯНИ " ЙУК КИЛДИ! ЭНДИ НАВБАТ БОШ ВАЗИР СЕНАТОР ХОКИМЛАРГА! НИМА УЛАР ТУГРИМИ?..

10 months, 3 weeks ago

Ушбу видеода Зоир Тоировичнинг "Депутатни қўйган масаласи қонуний, адолатли, видео охирида эса бир масалани қўйишдан олдин қонунларга қараб қўйса адолатли бўлар эди."деган фикрларини тушуна олмадим.

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Тоировични «Daryo» муҳбирларига берган интервьюсини кўрмасликни иложи бўлмади...

Мени фейсбук ижтимоий тармоғи орқали қилган эфирим, ўша вақтдаги фикрларимдан, депутатларга нисбатан эътиборсизликдан, ҳурматсизликдан келиб чиқиб юзага келганди. «Жазава»га тушганимдан, «маданиятсиз»лигимдан, ёкида кимнидур «шахсият»ига тегиш мақсадидан эмас!

Буни ҳар ким ўз дунёқарашидан, маънавиятидан келиб чиқиб баҳолаши табиий ҳол...

Албатта, мен фикрларимга қаратилган бундай «муносабат»ни четлаб ўта олмайман ва ўз қарашларимни иложи борича сиз айтган «жазава»га тушмай, юксак маънавият ва маданият билан, ҳеч кимни «шахсият»ига тегмай, батафсил билдираман жонли эфиримда...

Жаҳонгир Туляганов
депутат.
https://t.me/tulyaganovjaxongir

1 year ago

https://t.me/blogger_Abdullayev/1547

Telegram

Blogger Abdullayev

Финал Чирчиқ шаҳридаги йилнинг энг яхши ва фаол депутатига овоз беринг! Блоггер Абдуллаев ( @Blogger\_Abdullayev ) ҳамда ва бош ҳомий саҳифаларига обуна бўлмай туриб овоз бера олмайсиз! Бош хомий Chirchiq city( @Chirchikcity7 аъзо бўлиш шарт. ) турар-жой савдо…

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago