📓Usmon Azim

Description
Boshqa dunyo odamlari...

@beishqzoda
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 months ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year ago

Last updated 3 years, 1 month ago

2 weeks, 6 days ago
***

Жоним,
Қор ёғди.
Эшитяпсанми,
Қор.
Юзларингни музлатиб
Кўчадан келмайсанми-
Кафтларим орасига
Босмайманми юзингни?

Хазон фасли,
Ахир,
Кетгандир?
Ёҳуд ҳануз
Хазон этиб
Тўрт фаслни ҳам,
Мени соғиниб юрибсанми дунёда?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

3 weeks, 1 day ago

Ҳар кеча
хотиринг юракка қайтар,
забт этар
лаҳзада
жону жисмимни.
Ташқари чиқаман —
кеча мунаввар...
Шунда
такрорлайман йиғлаб исмингни.

Аммо ўртамизда бепоён кеча —
юлдузлар ўртанган сокин бир хилқат.
Ёлғизим,
мабодо
овозим етса,
ишонма...
йиғлама...
унутма фақат.

Усмон Азим

https://t.me/dilgamaktublar

3 weeks, 1 day ago
Кундузлар кечага айланиб қолди,

Кундузлар кечага айланиб қолди,
Яна бошимизга югурди тўфон.
Сендан айрилдиму,
Сен билан қолдим —
Ёмон.

Ёмон.
Яшаш менгзар босинқирашга,
Кўзингда ёш йўқдир йиғламоқ бўлсанг.
Юракни отсангу қирғин талошга —
Ўлсанг.

Ўлсанг!..
Шундай ўлсанг...
Шу қадар ўлсанг,
Дунёда қолмаса бир тола сезгинг.
Фақат бош тортса бас сени кўмишдан
Севгинг!..

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

3 weeks, 1 day ago
АЁЗ

АЁЗ

Қиш – оғир.
Кўтаролмаяпман.
Юрагим зўриқди.
Бунинг устига,
Қаршимда сен музлаб ўлтирибсан.

Йиғлама.
Гарчи бу юлдузли,
Ойли қишнинг
Аёзи жондан ўтди.

Гарчи орамиздаги
Бир қарич масофани
Босиб ўтишга
Умримиз етмас...

Совуқ.
Дунё тошга
Айланиб борар.
Йиғлама...

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

3 weeks, 2 days ago
* * *

Кўз ёшлар қуриди. «Оҳ»сиздир тунлар.
Дастрўмол кўзларга босилса — қуруқ.
Ғамни унутишди ғамга тутқунлар,
Маъюс тортишса ҳам ўзгани кўриб.

Ғамлар унутликка маҳкумдир, аммо
Одамлар хизматга тарқаб кетган он —
Дераза ёнига келади палто,
Даҳлизга чиқади жуфт этик — чаққон.

Тормоз товушидан туйишиб умид,
Жон қулоқ тутишиб қадам сасига,
Ҳар битта шарпадан танишлик тутиб —
Кутишар жимгина — буюмчасига.

Уларнинг жисмида марҳумнинг бўйи
Ўлмаган, тириклик тарзида бунед...
Деразага етмас этикнинг бўйи,
Эшик тирқишидан мўралар бот-бот.

Палтонинг ёдига нимадир тушар,
(Нафис дилдорликлар буюмларга хос),
Пардани — эркалаб — оҳиста қучар,
Кимнингдир қўлини ўпар беовоз.

Бу мубҳам соғинчда юраклар толар...
Эшикка чиқишар иккиси бирдан —
Палто ёқасини кўтариб олар,
Этик қор кечади ғарчиллаб — ўктам.

Тақлид бор уларнинг ҳаракатида,
(Соддалик ҳамиша шундай қизиққон),
Бу ғамгин ўйиннинг баракатида –
Кимнингдир борлигин этмоқлик эълон.

Улар соғинишар ушбу аснода,
Хотира устидан чангни қоқишар.
Савол беришади бир кун дунёга:
– Бизни кўмишарму ёки ёқишар?..

Палто билан этик нақадар эсли!
Ақлли кўзлари боқар тангрига:
– Ҳамма меҳмонлигин дунёда сездик,
Фақат у борми, айт, ернинг қаърида?

Палто гоҳ сўзланар ўйчан этикка:
– Айтиб кўр, бир шартга тангри кўнмасми.
Бизларни, майлига, отсин йўқликка,
Фақат У дунёга қайтса бўлмасми?

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

3 weeks, 5 days ago
Қор аралаш увлади шамол.

Қор аралаш увлади шамол.
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.

Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.

Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…

Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

3 months, 1 week ago

Кўнглимга хуш ёқди
Ёмғирли кунлар,

Ҳар бир томчисида
Фаришта бўйи.

Ёмғир ораладим –
Ўради мунглар,

Ҳеч кимса сезмади –
Йиғладим тўйиб...

Усмон Азим

https://telegram.me/dilgamaktublar

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 months ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year ago

Last updated 3 years, 1 month ago