Taysirul_vusul(uch asos sharhi)

Description
Ушбу китоб шайх Мухаммад ибн Абдулваххобнинг Усулус Саласа китобига шарҳ
Бу китобда барча ўрганиб амал қилишлиги вожиб болган "Уч асосни" талим беради.

Бу китобдаги мавзулар бўйича схемалар бериб борилади ўқувчининг зехнида яхшироқ қолиши учун
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

10 months, 1 week ago

. 2⃣*0⃣* Исломда талаби илмнинг ҳукми

Илм ўрганмоқ фарздир.
У икки хил даражада бўлади:
а) Фарзи айн:
Ҳар бир мўмин-мусулмон билиши шарт бўлган илмлар.
Улар кишининг ақидаси соғлом, ибодати дуруст ва бутун ҳаёти Аллоҳ шариатига мувофиқ бўлиши учун зарур саналган илмлардир.
"Билингки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир". (Муҳаммад сураси, 19-оят ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Илм ўрганмоқ ҳар бир мусулмонга фарздир". (Ибн Можа ривоятлари).

б) Фарзи кифоя:
Умуман, мусулмонлар жамоаси билиши шарт бўлган илмлар. Бу соҳада маълум шахсларнинг машғул бўлиши бошқалар устидан масъулиятни соқит қилади.
Агар ҳеч ким улар билан шуғулланмай қўйса, ҳамма бирдек гуноҳкор бўлади. Масалан, шариат илмларини чуқур, батафсил ўрганмоқ, ёд олмоқ, мусулмон жамоа учун зарур бўлган соҳаларни эгалламоқ ва ер юзида ҳақ ва адолат давлатининг мустаҳкам туришига сабаб қилиб қўйилган илмларнинг эгалланиши ана шу фарзи кифоя таркибига киради. Агар Ислом давлати ҳар соҳада тўкис ва мукаммал бўлса, воқеликда ўзига хос ҳайбат касб этади. Ана шунда чор-атрофдаги душманлар, фосиқу фожир кимсалар унга қарши юришга журъат қила олишмайди.
"Барча мўминлар жангга чиқишлари лойиқ эмас. Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдиларига қайтган вақтларида, у қавмлар Аллоҳнинг азобидан сақланишлари учун уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?!" (Тавба, 122-оят ).**@salasatul_usull

10 months, 2 weeks ago

*1⃣*6⃣Гўзал намуна ва салафи солиҳлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини бир нарсага чақирсалар, аввало ўзлари ибрат бўлардилар. Саҳобаларига, хусусан муҳтожларига ёрдам беришда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам беназир эдилар. Хаббоб ибн Арат разияллоҳу анҳунинг қизлари ҳикоя қиладилар: "Хаббоб ҳарбий гуруҳ билан чиқиб кетганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳолимиздан хабар олиб турардилар. Ҳатто эчкимизни соғиб берардилар. Идишимиз сутга тўлиб-тошиб кетарди. Хаббоб қайтиб келиб, соғгач, эчкининг сути аввалги ҳолига қайтарди." (Аҳмад ривоятлари)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари у зотнинг ҳақиқий шогирдлари, чин издошлари бўлдилар.
Улар ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашардилар.
Саҳобаларга чиройли суратда эргашган зотлар – тобеинлар ҳам бу йўлдан оғишмадилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлсинлар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу эрлари йўқ уйларнинг қўйларини соғиб берардилар. Сиддиқ разияллоҳу анҳу халифа бўлгач, бир жория «Абу Бакр энди қўйларимизни соғиб бермайди», деди.
Бу гап халифага етиб борди. Абу Бакр разияллоҳу анҳу бунга қуйидагича жавоб бердилар: "Нега энди?! Умид қиламанки, мен киришган иш (яъни халифалик) аввал қилиб юрган амалларимнинг биронтасини ўзгартирмайди".
Умар разияллоҳу анҳу ҳамиша бевалар ҳолидан хабар олиб, кечаси уларга сув ташиб берардилар.

Бир кеча Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу Умар разияллоҳу анҳунинг бир аёлникига кириб кетаётганларини кўрадилар. Ҳалига аёл қартайиб, ўтириб қолган кўр кампир экан.
- Кечаги киши сизникида нима қилади?
- сўради Талҳа.
- У фалон вақтдан буён ҳолимдан хабар олиб туради, керакли нарсаларни олиб келиб беради. Ахлатларни чиқариб ташлайди,
- деб жавоб берди у аёл.
- Сени йўқлаб онанг йиғласин, эй Талҳа, -
дедилар Талҳа разияллоҳу анҳу
- Сен ҳали Умарнинг камчиликларини қидириб юрибсанми?
Абу Воил разияллоҳу анҳу ҳар куни эрлари йўқ ва кекса аёллар ҳолидан хабар олар, уларга керакли нарсаларни сотиб олиб келиб берардилар.

Мужоҳид айтадилар: "Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг хизматини қилай, деб бирга сафарга чиқдим. Қайтага Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу менинг хизматимни қилдилар".

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бир кишининг ҳожатини чиқариш учун асҳобларини жўнатиб, дедилар:
"Сизлар Собит Бунонийникига ўтиб, уни ҳам бирга олиб кетинглар. Асҳоблар Собитнинг олдига келишди.
- Мен эътикофдаман,
- дедилар Собит. Улар Ҳасан Басрийнинг олдига қайтиб бориб, воқеани баён қилдилар.
- Унга бориб айтинглар,
- дедилар Ҳасан Басрий
- Эй Аъмаш, билмайсанми, ахир биродарингнинг ишини деб юришинг сен учун ҳаждан кейинги ҳаждан ҳам яхшироқдир!
Асҳоблар Собитнинг олдига қайтишди. У эътикофини тарк қилиб, биродарларига қўшилди".**@salasatul_usull

1 year ago

Каналга уланиб олинг!!!

Бойкотга тушган махсулотлардан мутлақо четланинг!!!
Биродарларга қандай ёрдам берамиз деганларга, мана имкон!!!

1 year ago

5⃣. Мўминнинг ростгўйлиги ва самимийлиги.

Нўъмон разияллоҳу анҳу тили ҳам, қалби ҳам очиқ бўлган содиқ мусулмоннинг ажойиб намунасидирлар.
Улар ўзларини тақводор қилиб кўрсатишга уринмадилар, қилмайдиган ёхуд қила олмайдиган ишлари ҳақида лоф урмадилар.

Нўъмон - нажот ва боқий муваффақият талабида юрган инсон. У зот мақсадларига олиб борувчи омилларни бажаришга ҳозиру нозирдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга Ҳа” деб жавоб берганларидан сўнг улуғ саҳобийнинг ростгўйлиги ва очиқлиги янада равшанроқ намоён бўлди.

- Аллоҳга қасамки, - дедилар Нўъмон разияллоҳу анҳу,
- мана шу амалларга зиёда ҳеч нарса қўшмайман!

Аллоҳ таоло розилигига У Зот фарз этган қулай амалларни бажариш билан эришилади. Бинобарин, шариат аҳкомлари содиқ мўминларга қулайдир. Аллоҳ таоло шариатни улар учун ўнғай қилиб қўйган.
Парвардигор қалбларига муҳр босиб қўйган бадбахт кимсалар учун эса Ислом фақат оғир машаққатлардан иборат бўлиб туюлади.

“Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар! Албатта намоз ўқиш оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишлари ва шубҳасиз Унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга оғир эмасдир”. (Бақара сураси, 45-46-оятлар).

Қалблари иймон нури билан мунаввар бўлган, мунофиқлигу мақтанчоқликдан мутлақо пок ва шариат аҳкомларининг қадр-қимматини яхши биладиган чин мўминлар томонидан юқоридаги очиқ эътироф кўп бора такрорланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳамиша уларга бир хил жавоб берганлар.
Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир аъробий
- Зимом ибн Саълаба разияллоҳу анҳу келиб, у зотдан намозлар хусусида сўради.

- Беш вақт намоз! - деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Булардан бошқа фарз намозлари ҳам борми? - сўради саҳройи араб.

- Йўқ. Магар хоҳишинг бўлса, нафл намозлар ўқишинг мумкин.

Саҳобий бошқа фарзлар ҳақида сўраб-суриштирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга фарзларни баён қилиб бердилар.

- Менинг зиммамда бундан ташқари вожиботлар ҳам борми?

- Йўқ! Магар хоҳишинг бўлса, нафл ибодатларни адо этишинг мумкин!

- Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга фарз этган нарсалардан ортиқча ҳеч нарсани ихтиёр этмайман ҳам, улардан ҳеч нарсани олиб ташламайман ҳам! - деди-да, Зимом ибн Саълаба разияллоҳу анҳу кетди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобийнинг орқасидан:

- Агар у сўзида содиқ бўлса, нажот топди! - дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

“Саҳиҳи Муслим”да охирги сўз қуйидагича ворид бўлган:

“Агар у ўзига буюрилган нарсаларни маҳкам тутса, жаннатга киради”.

“Саҳиҳайн”даги бир ривоятда эса бундай дейилган: “Кимда-ким жаннат аҳлидан бўлган кишини кўрмоқни истаса, унга қарасин!”

@salasatul_usull

1 year ago

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Беш вақт намозни ўқийдиган, Рамазон рўзасини тутадиган, закот чиқарадиган ва етти уноҳи кабирадан сақланадиган ҳар бир банда учун жаннат эшиклари очилади. У хоҳлаган эшикдан жаннатга киради”.
Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни тиловат қилдилар:
“Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзилжаннатга киргизурмиз!” (Нисо сураси, 31-оят .
Мазкур ҳадисни Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилганлар).

Бу ҳақда яна бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин.

Етти гуноҳи кабира қуйидагилардир:
1. Зинокорлик;
2. Ароқхўрлик;
3. Сеҳр қилиш;
4. Покизалик билан танилган инсонни зинокорликда айблаш;
5. Бир жонни қасдан ўлдириш;
6. Судхўрлик;
7. Ислом душманлари қаршисида жанг майдонини ташлаб қочмоқ.

Ҳадиси шарифларда бошқа гуноҳи кабиралар ҳам зикр этилган. Валлоҳу аълам.

4⃣ Ислом енгиллик динидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ердаги жавоблари, шунингдек, бошқа ҳадислар ҳам, Исломда ҳараж-танглик йўқ эканлигига очиқ далилдир.

Аллоҳ таоло бандаларига тоқатларидан ташқари машаққатни юкламайди.
“Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара сураси, 185-оят ).

“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф этмайди”. (Бақара сураси, 286-оят ).

“(Аллоҳ) бу динда сизларга бирон ҳараж-танглик пайдо қилмади”. (Ҳаж сураси, 78-оят ).
Шариатдаги барча буйруқлар инсон тоқати доирасида бўлиб, улар енгиллик асосига барпо қилинган.

Чунки Ислом аҳкомлари Меҳрибон, Билгувчи ва Хакийм Зот бўлган Аллоҳ таоло томонидан жорий этилгандир.
Шу боис, оқил инсонлар дунёю Охират саодатига эришмоқ йўлида шариат буйруқларига тўла-тўкис қулоқ тутадилар.
@salasatul_usull

1 year ago

2⃣Жаннат талабида ҳаракат қилмоқ .

Жобир разияллоҳу анҳу жаннатга муҳаббатли бир мўмин ҳақида ҳикоя қилдилар.
Улуғ саҳоба ўзининг суюкли Пайғамбарини кенглиги осмонлар ва ер қадар бўлган, тақводор зотлар учун ҳозирлаб қўйилган жаннат талабида саволга тутди. Жаннат боғларига бошловчи йўлни кўрсатишларини ўтинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг талабини бажо келтирдилар.

Саҳобаи киромлар турли муносабатларда ушбу саволни ҳар хил услублар билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бот-бот сўрашган:

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят :

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:

- Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида сўзлаб беринг!

- Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ибодат қил, намозни тўкис адо эт , закот бер ва қариндош-уруғларинг билан алоқани узма!

- деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

“Мени жаннатга яқинлаштириб, дўзахдан узоқлаштирадиган амал ҳақида хабар беринг, мен ўша амални қиламан”.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят этган “Саҳиҳайн”даги ҳадис ҳам юқоридаги мазмунни такрорлаган. Фақат унда “Яқинларинг билан алоқа қил” лафзи ўрнига “Рамазон рўзасини тут !” дейилган.

Ибн Мунтафиқ разияллоҳу анҳудан ривоят : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотда турганларида ёнларига бордим ва:

- Ё Расулуллоҳ! Сиздан икки нарса ҳақида сўрайман: Мени дўзахдан нима асрайди ва нима жаннатга киргизади?

- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

- Саволинг қисқа бўлса-да, сўраган нарсанг жуда улкан ва унга олиб борувчи йўл жуда узоқ! Энди, яхшилаб қулоқ сол:
Аллоҳга ҳеч нарсани шерик этмасдан, холис ибодат қил, фарз намозларни комил адо эт , фарз бўлган закотни адо эт ва Рамазон рўзасини тут . Одамларнинг сенга қандай муомала қилишларини истасанг, ўзинг ҳам уларга шундай муомалада бўл. Сенга нисбатан қилишларини истамаган муомаладан бошқаларни ҳам халос эт . (Аҳмад ривоятлари).

3⃣Фарзларни адо этиб, ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилмоқ нажот гаровидир .

Нўъмон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: - Агар мен фарз намозини ҳеч қолдирмасдан ўқиб борсам... “Албатта намоз мўминларга вақти тайинланган фарз бўлди”. (Нисо сураси, 103-оят ).

- Рамазон ойида барча қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда рўза тутсам...

“...Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва Фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилингандир. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин”. (Бақара сураси, 185-оят ).

- Сўнгра ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилиб ва ҳаромдан четланиб фақат ҳалол ишларгагина қўл урсам-у... бошқа мустаҳаб-нафл амалларни бажара олмасам, айрим макруҳ ишлардан ўзимни тўхтата олмасам... Жаннатга кираманми?... Бор-йўғи шугина амалим менинг Аллоҳ ҳузурида нажот топишимга ва энг катта орзуумидим бўлган жаннатга киришимга кифоя қиладими? Ҳеч қандай азоб ёхуд жазога дучор бўлмасдан, Аллоҳга яқин солиҳ бандалар ва пешқадамлар қаторида тураманми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган жавоб содиқ саҳобийнинг қалбини қувончга тўлдирди.

Нўъмон разияллоҳу анҳу дилларига ором бағишлайдиган, кўнгилларини тўқ қиладиган жавобни эшитдилар:

“Ҳа!” Яъни юқорида санаб ўтган амалларинг сенинг жаннатийлар қаторидан жой олишингга кифоя қилади.

Қандай қилиб ҳам “Йўқ!” жавоби эшитилсин?!
Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигорлари номидан қуйидаги сўзларни айтганлар-ку:

“Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилувчилар Мен фарз этган амалларни адо этишдек нарса билан яқинлик ҳосил этмайдилар”. (Ҳадиси қудсий. Бухорий ривоятлари).

Эй, ўз лафзида содиқ бўлган мўмин!

Аллоҳ таолонинг ушбу хушхабари билан шодланинг: “(Мўминлар) Аллоҳнинг ҳудудларини муҳофаза қилувчилардир. Бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг!” (Тавба сураси, 112-оят ).

@salasatul_usull

1 year ago

ЙИГИРМА ИККИНЧИ ҲАДИС.

Жаннат йўли َ

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят :

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:

- Айтинг-чи, мен фарз намозларини ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол деб, ҳаромни ҳаром деб билсам ва бошқа ҳеч бир амални зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?

- Ҳа! - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Муслим ривоятлари).
~~~~~
Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида.

Журжоний ёзадилар:
“Мазкур ҳадис дини Исломда улкан ўрин тутади. У диннинг барча қисмини ўзида жамлаган. Чунки амаллар қалбий ва баданий бўлади. Ҳар иккисининг ичида ҳам рухсат берилгани ва ман этилгани мавжуд.

Модомики, банда ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилар экан, демак у барча вазифаларни адо этади ва шу тариқа жаннатга киради”.

Ҳадисдаги савол сўраган саҳобийнинг исмлари Нўъмон ибн Қавқал Хузоийдир.
У киши Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашганлар ҳамда Уҳудда шаҳид бўлганлар. Уҳуд куни Нўъмон разияллоҳу анҳу: - Эй иззат эгаси бўлган Раббим! Мен Сенинг номингга қасам ичиб айтаманки, қуёш ботгунга қадар мана шу оқсоқ оёғим билан жаннат майсаларини босиб юраман. деган эдилар.
Нўъмон разияллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Нўъмон Аллоҳ азза ва жалла ҳақида яхши гумонда бўлди. У Аллоҳни ўзининг хайрли ўйида топди. Мен Нўъмоннинг чўлоқ бўлмаган ҳолда жаннат майсаларини босиб юрганини кўрдим”.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар.

1⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун оламларга раҳмат қилиб юборилганлар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам башариятни оқибати дўзах бўлган залолат зулматидан қутқариб, жаннатга боришнинг очиқ ва енгил йўлига бошламоқ учун бутун оламларга раҳмат этиб юборилганлар.
Аллоҳ таоло жаннат йўлини маълум ҳад-ҳудудлар билан белгилаб қўйди ва айни чегараларга риоя этган ҳолда юришни буюрди. Ана шу тартибга бўйсунган бандалар ўз мақсадларига етишадилар. Қарши чиққанлар эса жаҳаннам қаърига қулайдилар. Албатта Аллоҳ таоло белгилаб қўйган чегаралар инсон тоқатидан ташқарида эмас.
У Зот ҳамиша бандаларига енгиллик беришни истайди. Уларга оғирликни раво кўрмайди. Мазкур ҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини ўрганган кишилар кўз ўнгида очиқ-ойдин намоён бўлади.
@salasatul_usull

1 year ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago