TAVFIQNASHR | Rasmiy kanal

Description
TAVFIQNASHR – o'qiladigan kitoblar bulog'i.

Nashriyotning telegramdagi rasmiy sahifasi.

Murojaat uchun:
📞 +998909378097
Advertising
We recommend to visit

Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.

Мой Instagram:

https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Reklama bo’yicha @vkusnoseva

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌

Reklama : @ozbeklar_admini

Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar

Last updated 1 неделя, 2 дня назад

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Last updated 2 дня, 11 часов назад

1 month, 1 week ago
**"Ҳайрат ул-аброр" китобининг тақдимоти учун ҳаракат …

"Ҳайрат ул-аброр" китобининг тақдимоти учун ҳаракат бошладик.

Тақдимот 2025 йилнинг 15 январ - 1 феврал саналари ичида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тақдимотда достоннинг танлаб олинган бир боби саҳналаштирилган шаклда намойиш этилиши кутилмоқда.

Тақдимотга кенг миқёсда томошабин ва қатнашчиларни чақириш нияти бор.

Ҳазрат Алишер Навоий ижодини тарғиб этиш учун мавжуд имкониятларнинг барчасидан фойдаланмоқчимиз.

Бу шаклдаги намойишлар бизда илк тажриба бўлиши мумкин.

Шу сабабли биз билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган ташкилотлар, шахслар ва ташаббускорларга мулоқот учун очиқмиз.

Марҳамат, мурожаат қилинг, маърифат йўлидаги ҳамкорликка қадам босинг: @hush_dar_dam

@AkromMalikUz

1 month, 2 weeks ago
**"TAVFIQNAShR" nashriyotida yangilik:**

"TAVFIQNAShR" nashriyotida yangilik:

"Hayrat ul-abror" dostoniga Akrom Malik yozgan sharh yaxlit kitob holida bosmaxonaga berildi.

Sahifalar soni: 880 bet
Adadi: 500 nusxa
Xos jihatlari: kitobda "Hayrat ul-abror"ning Porsoxon Shamsiev tuzgan ilmiy-tanqidiy matni va zamonaviy alifbodagi shakli yonma-yon berilgan.

Doston matni sahifalarning yuqori qismida, sharhlari quyi qismida aks etgan.
Ilovada "Hayrat ul-abror"ning nasriy bayoni, ko‘rsatkichlar, lug‘at, foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati jamlangan.
Kitob cheklangan adadda.
Nashriyot narxi: 325 ming so‘m.
Oldindan buyurtma: @sardorbotirali

@tavfiqnashr

8 months, 3 weeks ago

Ассалому алайкум!

Барчангизга Рамазон байрами муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло барчамизга яхшиликларни зиёда айласин!

Келгуси Рамазони шарифга мустаҳкам иймон, ҳидоятли қалб ва соғлом жисм билан етишмоғимизни Роббим барчамизга насиб айласин!

@zehniyat

12 months ago

ИЛМНИНГ ҲУЗУР БАХШ ЭТИШИ ҲИКМАТИ ВА ИЛМГА БОҒЛИҚ АЙРИМ ҲАҚИҚАТЛАР

Илм ҳузур ва лаззат манбаидир. Илмни ўрганиш, илм қалбга, ақлга кириб жойлашаётганини ҳис этиш инсонни ҳузурга кўмади. Ичидаги илмни билиш ҳам инсонни лаззатлантиради, шунингдек, чексиз илм ҳудудини кўриб, унга нисбатан очлик ва чанқоқлик туйиш ҳам ўзга бир завқни, қўрқув аралаш иштиёқни туғдиради.

Чунки илм инсонлар учун маърифат ва саодат йўлидир. Агар биз илмнинг лаззатини туймасайдик, илм ўрганмасдик. Илм ўрганмасак, жаҳолатда қолиб, разолатга ботардик. Шу боисдан ҳам Парвардигор илмни машаққатлар билан ўралган бир лаззат ва бир ҳузур эканлигини бизга билдирди. Биз эса лаззат ва ҳузурга ўч қилиб яратилганмиз.

Кўплаб инсонларни кузатиб амин бўлдимки, улар илмнинг лаззатига асир бўлиб қолганлар. Ҳолбуки, ундай бўлмаслик керак эди. Чунки илм лаззат учун эмас, балки икки алоҳида мақсад учун қўлга киритилади:

  1. Амал қилиш, яъни инсон илмдан ҳаёти учун дастуриламал ўлароқ қўлланади, илм билан тўғри ва хатарсиз яшайди.

  2. Илмни ўргатиш, яъни инсон ўзида ҳосил бўлган илмни ўзидан кейингиларга етказишга масъулдир.

Илмнинг ҳаммаси ҳам фойда келтирмайди. Ҳамиша ҳам илмнинг зиёдаси инсонни бахтли қилмайди. Айрим илмлар борки, улар инсонларга зиён етказади. Гоҳида илми ошиб-тошиб кетганлар илм сабабли ҳалокатга учраб қоладилар.

Ёшларнинг ҳеч нарсани фарқига бормай ҳамма илмларни ўрганишлари, ўзларидаги эрудиция, феълларидаги тийиқсиз истакларга таслим бўлиб турли соҳаларга уринишлари бесамар тугайдиган ҳаракатдир. Чунки бу ишлар натижасида уларда на илм ҳосил бўлади, на ҳикмат. Аксинча, айрим соҳаларни чала-чулпа билганлари қолади, холос. Чунки ёшлар аксар ҳолларда камолот ва нафс тарбияси учун эмас, шон-шуҳрат талабида илмга қизиқадилар.

Илм олишнинг осонлашуви уни қадрсизлантирди. Жавонлар ўқилмаган китоблар билан тўлди. Олимлар ҳаёт аччиқлари ва машаққатлари билан тўплаган илм жавоҳирлари интернет деб аталган майдонга сочиб юборилди ва оёқлар остида қолиб кетди. Айримлар бу жавҳарлардан бир-иккитасини олиб жаҳолатларини зиёда қилмоқдалар. Чунки тугал бўлмаган илм инсонни жаҳли мураккабга мубтало айлайди. Жаҳли мураккаб ҳеч нарсани билмаган ҳолда олимликни даъво қилиш, ҳеч кимни тан олмаслик ва такаббурликка қул бўлмоқдир. Бунинг оқибати фақат надомат бўлғай. Аллоҳ сақласин!

Зарурий ва фойдали илмларни керакли миқдорда ўрганиш ҳамда уларни йўқотмасдан ҳифзда сақлаб туриш, амал қилиш ва кейингиларга етказиш малакаси фақат комил устозлар назоратида эришиладиган нодир ва улуғ саодатдир.

Роббим, бизни бу саодат билан ризқлантир!

Акром МАЛИК

@zehniyat

1 year ago

"TAVFIQNASHR" nashriyotidan yangilik!!!
Abul-Faraj Abdurahmon ibn al-Javziy rohimahulloh qalamlariga mansub "Soyd ul-xotir" kitobi Abbosxon Abdullayev tomonlaridan toʻliq holda tarjima qilindi.

Bundan avval esa kitobning bir qismi tarjima qilinib "Bir olimning kundaligi" nomi bilan eʼtiboringizga havola qilingan edi.

Hozirda kitobning tahrir ishlari ketmoqda. Tez kunda nashr qilib sotuvga chiqaramiz, inshaaAlloh.

@tavfiqnashr

1 year, 2 months ago

#maqola

Сўнгги пайтларда шеър ўқишга муҳаббатим ошди. Ҳақиқий муҳаббат ила ёдлаган биринчи шеърим шоир Муҳаммад Юсуфнинг "Ўзбекистон" номли шеъри ҳисобланади. Ундан сўнг яна шеър ёдлашга иштиёқим ошиб борди.Аммо шу пайтгача ҳеч шеърий тўплам ўқимаган эканман. Ёш шоирларимиздан Давлат Карим қаламига мансуб "Қоракўз" номли шеърий тўпламини бир акамиз ўқишни тавсия қилди.

Илк саҳифаларини варақлар эканман, Ватан ҳақидаги шеърларига кўзим тушди. У шеърни ўқирканман, ширин хотиралар, гўзал туйғуларни ҳис этдим. Айниқса:Онам кулча ёпган қадрдон тандир -
Ватан - ёлғиз манзил, ёлғиз йўлимдир.
дейилган қисми чин маънода болалик давримга қайтарди. Ҳар сафар онам тандирда нон ёпганларида, менга ёпилган алоҳида кулчани кутиб ўтирардим. Мени ҳаяжонга солган кейинги қисми қуйидагича:Ватан учун ўлсам,
Ўлим совғадир.
Совға дейилишининг сабаби, ватан учун жон бериш энг юксак мақомлардан саналади, у қаҳрамонлик демакдир. Бир халқнинг мард ўғлони ватан ҳимоясида жон берса, халқ ўша мардни бутун умр эслаб, дуо қилиб, хотирлаб ўтади.Бу - ўша мард ўғлон учун бир совғадир. Ватан ҳақидаги шеърда яна бир жойи мени қалбимдан ўрин олди:

У менинг учундир,
Мен унинг учун.
Яъни? буни мен қуйидагича тушундим: Ватан мен учун, яшашим учун, улғайишим учун яратилгандир. Улғайиб, ўсгач, унинг шаънини ҳимоя қилиш, юксакликка олиб чиқиш менинг бурчимдир.Қуйидаги мисрада эса инсонни олға давом этишга, яшашга умидлантирадиган маъно бор. Албатта она не умидлар билан фарзандни катта қилади, инжиқликларига чидайди.Фарзанд улғайгач, ота-онани фаҳрлантириш учун, бахтли қилиш учун интилиши керак. Ҳозирда ёшлар орасида ва умуман инсонлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайиб бормоқда.

Чунки айрим инсонларнинг яшашдан умиди қолмаган. Кимдир иши туфайли, кимдир севгилиси ташлаб кетганлиги туфайли, кимдир ҳаёти маъносизлигидан ўз жонига қасд қилади.Яқинда Достоевский қаламига мансуб "Жиноят ва Жазо" китобини ўқиб тугатдим. Унда бош қаҳрамон, ёш талаба Расколниковнинг бошига жиддий синов тушиши туфайли (қотиллик қилиб қамоққа тушгани учун) онаси жиддий касал бўлиб, чуқур изтиробга ботиб, 2 ҳафтадан сўнг жон беради.

Энди агар, фарзанд ўз жонини олишга қарор қилса, унда она зоти адойи тамом бўлади. Не-не умидлар билан фарзандни катта қилади она ахир. Ушбу шеърда:

Онам учун яшашим шарт- деган қисми инсонни яшашга, юксак марраларга эришиб, ота-онанинг юзини ёруғ қилишга бир чорлов демакдир."WEBSTER University" talabasi - Nodirbek Erkinov.@tavfiqnashr

We recommend to visit

Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.

Мой Instagram:

https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Reklama bo’yicha @vkusnoseva

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌

Reklama : @ozbeklar_admini

Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar

Last updated 1 неделя, 2 дня назад

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Last updated 2 дня, 11 часов назад