Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz

Description
Андижон шаҳар "Жиддаи муборак" жоме
масжиди имом-хатиби Муҳаммад Исхоқ домла Мўминовнинг расмий, диний, маърифий канали.

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g

https://www.instagram.com/at_tavfiquz/

Саволлар учун @AtTavfiq_uzbot
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 6 days ago

--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---

ЗИКР ҒАМ ВА ҚИЙИНЧИЛИКНИ
КЕТКАЗАДИ

Маҳзун бўлсангиз ҳамда одамлар сиз ҳақингизда ҳар хил туҳмат бўҳтон сўзлар билан қалбингизни оғритаётган бўлса, Аллоҳни зикр қилинг. Шунда маҳзун бўлган қалб ором топади. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай вақтда қуйидагича хитоб қилади:
فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَكُن مِنَ السَّاجِدِينَ وَأَعْبُدُ رَبُّكَ حَتَّى يَأْتِيكَ الْيَقِينُ )
«Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз. Бас, Роббингни ҳамди ила поклаб ёд эт ва сажда қилувчилардан бўл». (Ҳижр сураси, 97-98-оятлар)
Макка мушриклари Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар хил туҳматлар қилишган, ёлғончига чиқаришган, фолбин ҳам деб кўришган. Аллоҳ таоло бу инсонларнинг гапларига сиқилма, Аллоҳга тасбиҳ айт, деб буюрган. Аллоҳни зикр қилиш паришонликни кетказади. Қалби сиқилган одам Аллоҳни кўпроқ зикр қилса, қалби хотиржам бўлади.
فاصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ بِالْعَنِي والإبكر.
«Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбиҳ айт». (Ғофир сураси, 55-оят.)
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга сабр қилишни буюриб, истиғфор айт, Роббингга эртаю кеч тасбиҳ айт, ҳамд айт деб амр қилмоқда.
Дунёда кўп машаққатлар ва қийинчиликлар бор. Бу машаққат ва қийинчиликларимизга сабр қилишга буюрилганмиз. Нафақат сабр қиламиз, балки ўша вақт Роббимизга ҳамдлар айтамиз, У Зотга тасбиҳлар айтамиз. Шунда Роббимиз бизга берган ваъдасининг ҳақлигини кўрамиз. Шу ваъда қилинган кун келгунигача сабр қиламиз, гуноҳларимизга истиғфор айтамиз.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир фақир киши қийинчилигидан шикоят қилиб келади ва: «Эй Ҳасан, нима қилай, ҳеч ишим юришмаяпти, ризқ топишга қийналяпман», дейди. Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Истиғфор айт», деб маслаҳат берадилар. Бошқа бир одам бир неча йиллардан бери фарзанд кўра олмаётганидан шикоят қилади. У кишига ҳам истиғфор айтишни тавсия қиладилар.
Муаммо ҳар хил бўлиши мумкин, аммо ечими фақат истиғфор ва зикр билан бўлади. Биз муаммо гирдобида қолганимизда нима қиламиз, қандай ечим қидирамиз? Ҳамма муаммолар ечимига жавоб шуки, истиғфор ва Аллоҳ таолога эртаю кеч ҳамд ва тасбиҳ айтиш керак. Шу вақт мобайнида биз Роббимиздан умид қилиб, сабрда бўламиз ва Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигини кўрамиз. Демак, биз фақат сабр қилишгагина буюрилмаганмиз, балки муаммонинг ечими бўлган истиғфор ва зикрни кўпайтиришга ҳам буюрилганмиз.
Қуръони каримнинг 19 жойида сабр сўзи
فاصير
(Бас, сабр қил) амри келган бўлса, ортидан Аллоҳнинг ваъдаси ҳақлиги ҳамда Уни эртаю кеч поклаб ёд этиш. Унга ҳамд айтишга буйруқ келган.
فَاصْبِرْ عَلَى مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا وَمِنْ عَانَاتِي الَّيْلِ فَسَبِّحْ وَأَطْرَافَ النَّهَارِ لَعَلَّكَ تَرْضَى
«Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт. Кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам поклаб ёд эт. Шоядки, рози бўлсанг». (Тоҳо сураси, 130-оят)
فَاصْبِرْ عَلَى مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ الْغُرُوبِ .
«Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва қуёш чиқиши ва ботишидан аввал Роббингга ҳамд ила тасбиҳ айт». (Коф сураси, 39-оят.)
واصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ
«Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингни поклаб ёд эт!» (Тур сураси, 48-оят.)
Ҳар хил гап-сўзлар Расулуллоҳдек зотни ҳам озгина ғамгин қилган. Шунинг учун Аллоҳ таоло сабр қил ва Роббингга тасбиҳ, ҳамд айт деб буюрган, зеро, қалблар Аллоҳнинг зикри ила таскин топади.

«Аллоҳ таола сизн эслашини ҳоҳлайсизми» китобидан

@at_tavfiquz@Jiddauz

3 weeks, 6 days ago

#Sher
Қайтар дунёҚобилжон қори ака t.me/Qobiljon_qori

@at_tavfiquz@Jiddauz

3 weeks, 6 days ago
**Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар

Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар",
дедилар (Ибн Мардавайҳ ривояти).

Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.

Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг юзага келишига омил бўлар экан.**https://t.me/attermiziyuzportal

@at_tavfiquz@Jiddauz

1 month ago
1 month ago
1 month ago
3 months, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

Қиёматда бандага бериладиган энг оғир жазо, Аллоҳ Таъоло ўзининг дийдоридан маҳрум қилишидир!

(Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари)
@at_tavfiquz✅️

3 months, 2 weeks ago
3 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago