Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon
💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv
🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.
👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi
Last updated 1 month, 1 week ago
? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !
Реклама : ? @Uysavdo_admin47
?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!
Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар
Last updated 1 year, 4 months ago
? ??????? ?????: @manegerrr
⚡️ ?????????? ??? ?????? ????????
Last updated 1 year, 1 month ago
Ректификация
Суюқлик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта қисман буғлатиш ва буғларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади.
Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама-қарши йўналишда ҳаракатлантирилади ва ҳар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.
Шундай қилиб, буғ енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга оқиб тушаётган суюқлик эса – қийин учувчан компонент билан бойитилади. Буғ ва эритманинг кўп марта тўқнашиши ҳисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб қолдиғи эса - қийин учувчан компонентдан таркиб топган бўлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энди "метанзаправкалар” қайси бири, қаерда ишлаётганини 24 соат давомида кўриш мумкин бўлган мобил илова ишга туширилади.
“Ҳудудгазтаъминот” томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу илова орқали қаерда, қанақа тиқилинч борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам онлайн тарзда узатилади. “Ҳудудгазтаъминот” тасарруфида бутун бугунги кунда республика бўйича 1329 та "метанзаправка" бўлиб, компания билан шартнома тузган барча шохобчалар иловага киритилади.
Пс: Бўларкан-ку. Буни бензин заправкаларда ҳам йўлга қўйиш керакми, нима дейсиз? Масалан, қаерда АИ-80 бор, қаерда фақат АИ-98 қолган, шуларни кўрсатиб турувчи.
Буни айнан давлат қилиши шарт эмас, қайсидир дастурчи бу дастурни қилсин ва маълум тўлов эвазига ушбу дастурга заправкалар томонидан киритиб турилган янгиланишлар онлайн равишда реал вақтда барча дастур фойдаланувчиларига кўриниб турсин. Давлат эса буни барча заправкалар учун мажбурий қилиб, назоратга олсин. Масаланда, бу шунчаки таклиф, балки бошқа йўллари ҳам бордир.
Дастурчилар, ўйлаб кўризлар, мана сизлар учун тайёр бизнес режа))
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 85%и табиий газ ёқилиши натижасида ишлаб чиқарилади. Айтингчи, 35-40 йилдан сўнг аниқланган табиий газ захиралари тугагач, ўша вақтга бориб, бундан икки ҳисса ошган энергия истеъмолини қоплаш учун нима қиламиз, ёқай десак табиий газимиз бўлмаса, сотиб олайлик десак сотишмаса ёки ўта даражада қиммат бўлса.
35-40 йилдан кейинги Ўзбекистон энергетика тизимини қандай тасаввур қиласиз? У кунлар келса кўрамиз, янги конлар чиқиб қолар, балки осмондан нефть ёғилиб қолар деган гапларни йиғиштириб, табиий газ захиралари тугади, хўш, бу тизим қандай бўлади, конкрет фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Масалан, Юқори эффектли қуёш панелларига ўтамиз, арзон водород ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлларини ўйлаб топамиз, шамол генераторларига ёки АЭСга ўтамиз ва ҳаказо.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика бўйича қабул қилинган қарордан сўнг кўпчилик тўлов бўйича турли тушунмовчиликлар билан саволлар ёзмоқда. Келинг қарорни ўзини эмас, тўлов тизими хақида гаплашсак, қарор қабул қилиниб бўлинган, уни оқлаб-кўклаб-қоралаб комментларда тортишиш фойдасиз.
Энди баъзи саволларга тўхталиб ўтсам.
"Энди бир ой давомида 200 киловатт·соат электр энергияси ишлатсам, бунинг учун 450 сўмдан жами 90 минг сўм тўлайман, лекин ҳатто 201 киловатт·соат свет ёқсам ҳам, 201 квт.соатнинг ҳаммасига 900 сўмдан жами 180 минг 900 сўм тўлар эканман-да", деб ёзишмоқда.
Бу хато фикр.
Агар сиз ой давомида 201 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз, унинг 200 киловатт·соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт·соат учун 900 сўм пул тўлайсиз.
Яна бир мисол: 320 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз 200 квт.соат учун 450 сўмдан, 200квт.соатдан ортиқча қисми 120квт.соат учун 900 сўмдан пул тўлайсиз, шунда жами: 200×450+120×900= 198000 сўм.
Агар 1000квт.соатдан ортиқ ишлатсангиз, масалан, 1240квт.соат сиз, 200квт.соат учун 450 сўмдан, 800квт.соат учун 900 сўмдан, 240 квт.соат учун 1350 сўмдан ва ҳаказо шу тартибда ҳисоб-китоб қилинади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ҳурматли барча профессионал ва ҳаваскор блогерлар, влогерлар ва мобилографлар.
«"Ўзбекнефтгаз" АЖ хақида нима биласиз?» мавзусида очиқ видеотанлов эълон қилинди.
Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғалардан бирига эга бўлинг.
Батафсил шартлар, видеода.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Telegram
Uzbekneftgaz | Расмий канал
#Tanlov Xabaringiz bor, ”O‘zbekneftgaz” AJ haqida nimalarni bilasiz?” mavzusida ochiq video tanlov e’lon qilingan edi. Unga ko‘ra, 15 apreldan 15 mayga qadar Jamiyat faoliyati haqida ma’lumot beruvchi o‘z video materialingizni Instagram sahifangizga joylang…
Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon
💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv
🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.
👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi
Last updated 1 month, 1 week ago
? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !
Реклама : ? @Uysavdo_admin47
?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!
Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар
Last updated 1 year, 4 months ago
? ??????? ?????: @manegerrr
⚡️ ?????????? ??? ?????? ????????
Last updated 1 year, 1 month ago