Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 months ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year ago
Last updated 3 years, 1 month ago
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ноўрин қаттиқлик қилиб, чуқур кетувчилар ҳалок бўлишди», деб уч марта айтдилар»Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дан, қандоқ амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. У зот ﷺ «Агар оз бўлса ҳам давомлиси», дедилар»Бухорий ва Муслим ривояти
(Оиша (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар..»*Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар»Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди»Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг»*Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир ёмон ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринглар. Бундай қилмайдиган бўлсангизлар, Аллоҳ таоло сизларга бир балони юборади. Сўнгра дуо қилсангизлар, дуоларингиз қабул қилинмайди»Имом Термизий ривояти
(Ҳузайфа (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар, бўлмаса Аллоҳ сизларни устларингизга ёмонларингизни бошлиқ қилиб қўяди»Имом Баззор ривояти*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен умматим учун адаштирувчи имомлар зараридан қўрқаман»**Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир»Ибн Можжа ривояти
(Анас (р.а)дан)*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: Гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик»Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир фақиҳ Шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ (душман)дир»Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қоқилмагунча ҳалим бўлмас. Тажриба кўрмагунча ҳаким бўлмас»Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид (р.а)дан)📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...менга умматимнинг гуноҳлари ҳам кўрсатилди. Мен Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, кейин уни унутган кишининг гуноҳидан каттароқ гуноҳни кўрмадим»**Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта Аллоҳ таоло, Фаришталар, Еру-осмон аҳли ва ҳаттоки чумолилар уясида туриб одамларга яхшиликни ўргатувчи кишига дуо-истиғфор айтиб туришади»Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Аллоҳ дунёни Ўзи яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига бераверади, аммо динни фақат яхши кўрган бандасига беради. Бас, Аллоҳ кимга динни берган экан, У зот уни яхши кўрибди»(Имом Аҳмад ривояти)
(ибн Масъуд (р.а)дан)*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Темирга сув тегса занглайди. Худди шунга ўхшаб қалбларни ҳам занг босади”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” деб сўралди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш, Қуръон ўқиш” дедилар**Байҳақий ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни (бошқаларга) ўргатувчиларингиздир»Имом Бухорий ривояти
(Усмон (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас»Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди»*Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилибди. Кимки менга осийлик қилса, Аллоҳга осийлик қилибди...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Ким менга итоат қилса, жаннатга киради....»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)*
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ дедилар. У зот ﷺ “Сиздан эллик кишини” дедилар.»
Баззор ва Табароний ривояти
(ибн Масъуд (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Умматимдан шундай одамлар бўладики, улар зино, ипак, маст қилувчи ичимлик ва мусиқани ҳалол санайдилар
Бухорий ривояти
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бу уммат ичида ер ютиш, (осмондан) тош ёғиш, (исёнкорларни) тўнғиз ва маймунларга айлантириб (ҳолатлари) содир бўлади. Бу эса улар маст қилувчи ичимликлар ичишган, ўзларига яллачилар олишган ва мусиқа асбоблари чалишган пайтда бўлади
(Анас(р.а).дан)
Ибн Абу ад-Дунё ривояти*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бахтли одам фитналардан узоқ юрган (киши)дир. (Бахтли одам)* мусибатга йўлиқиб, унга сабр қилган (киши)дир. (Бу) қандай яхши!»
(Миқдод ибн Асвад (р.а)дан)
Абу Довуд ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қийинчиликда (Фасод-фитна кўпайиб кетганида) ибодат қилиш менга (яъни, Маккадан Мадинага) ҳижрат қилинган кабидир»
Имом Муслим ривояти
(Маъқал ибн Ясор (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларга шундай замон келадики, ўшанда мўмин киши қўйдан ҳам хорроқ бўлади»
Ибн Асокир ривояти.
(Анас (р.а)дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ислом ғариб (холда) бошланди, ва тезда қандай бошланган бўлса, ўша холатига қайтади. Бас, ғарибларга яхшилик бўлсин»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)*
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 months ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year ago
Last updated 3 years, 1 month ago