🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 23 hours ago
3+3×3-3+3=?
Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?
Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.
*Ўгитлар
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.
Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.
Баъзан кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.
Мен довюракликдан кўра донишмандлик афзал деган ўйда эдим. Аммо камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.
Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан.
Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.
Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.*
Halovatuz
🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Истихора номозини биласизми? 🌸
Зийнатланиш борасида #САВОЛ
Ҳозир 35 ёшдаман. Пардоз қилиб юришга ҳаракат қиламан. Аммо эрим унча хоҳламайди. Ўзимга қараб, чиройли калта кўйлаклар кийиб юрсам, жаҳли чиқади, оддий кийин, бўянма, шундоғам чиройлисан, дейди. Бироқ пардозланмасам, касалга ўхшаб, ғалати бўлиб қоламан. Кейин барибир эркак киши чиройли бўлганни яхши кўради. Буни аёллар гўзаллик салонига бориб келганимда менга нисбатан бирдан муомаласи ўзгаришидан биламан. Лекин тилда кийма, бўянма, деяверади. Шунга ҳеч тушунолмайман. Нима қилишни ҳам билмайман. Маслаҳат беринглар! Барибир аёл киши ўзига қараши шарт, айниқса, ҳозирги замонда, сабаби кўчада "гўзаллар" кўпайиб кетган-ку…
Психолог жавоби:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир аёл турмуш ўртоғи учун зийнатланса, бу иши учун эркак жуда мамнун бўлади. Ўзига қараш деганда фақат калта кўйлагу ласина назарда тутилмайди. Ўзига қараш – бу ҳаттоки фақатгина бўяниш ҳам эмас.
Ўзига қараш – бу вақтида ухлаш, тўғри овқатланиш, вақтини режалаштириш, ўзини парваришлаш, ибодатларига эътибор қилиш, турмуш ўртоғининг хизматларига тайёрланиш, болалар тарбияси ҳамдир. Яъни, соғлом аёл – уйқуси ўз вақтида бўлган, тўғри овқатланишга амал қилган, кўзи чақнаб, икки ёноғи қизариб, энергияга тўлган ва негатив ўйларни ўйламай, ҳаётидан яхшилик умидида бўлган, ҳар бир ишини ўз вақтида бажарувчи, турмуш ўртоғининг хизматига ҳам моҳирона тайёргарлик кўришни билувчи аёлдир. Бундай аёл қачонлардир уни хафа қилган ҳодисаларга эътиборини қаратиб, энергиясини бекорга сарфлашга йўл қўймасликка кучи етади.
Зийнатланиш деганда шариатимизда айнан унга ярашадиган кийимларни кийиб, кўркига кўрк қўшувчи тақинчоқларни тақиб, турмуш ўртоғининг кўзини қувонтириш тушунилади. Эркаклар бўянма, сочингга оро берма, менга шундай ёқасан, дейишининг сабаби эса даюс бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлганидир. Чунки аёллар кўпинча фақат турмуш ўртоғи учун эмас, балки кўча сайли, тўй, гап, меҳмондорчилик учун ҳам зийнатланишади. Албатта, бу ишимиз нотўғридир. Эркакларнинг бошқа аёлларга эътибори пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири эса – аёли унга, психология тили билан айтганда, тўртта образга кириб, эътибор қилолмагани сабабидандир.
Бу образлар қуйидагилар: “қизалоқ”, “қиролича”, “уй бекаси”, “маъшуқа”.
“Қизалоқ” образида турмуш ўртоғининг характеридаги маънавий томонларни қадрлаш ва мақташ, унинг овози, юриш-туриши, қилаётган муомаласи ва ҳоказоларнинг қадрига ета билиш, шукронасини қилиш тушунилади.
“Қиролича” образида аёл ўзининг қадрини билиб яшаши, қизиқарли суҳбатдош бўла олиши, ўзини парваришлаши, лекин турмуш ўртоғининг олдида бошидаги “тож”ини ечиб, илтифотли бўлиши назарда тутилади.
“Уй бекаси” образида озода, саришта ва саранжом, нозик дидли бўлиши, лаззатли таомларни тайёрлаши ва ҳоказолар тушунилади.
“Маъшуқа” образида эса аёл турмуш ўртоғининг хизматларини бажону дил ва ўз вақтида маҳорат билан бажара олиши керак. Хуллас, психологларнинг статистикаси бўйича, агар аёл кишининг турмуш ўртоғи бошқа аёл ҳақида орзу қила бошласа, демак, шу тўрт образнинг бирида оқсоқланиш бор, дегани.
Аёл умрбод ўз устида ишлаши даркор. Албатта, юзидан нур таралиб турадиган аёлга турмуш ўртоғи қайта ва қайта назар солгиси келади. Бунинг уддасидан чиқиш учун эса шукрона қилиш керак. Яъни, ибодатли ҳаёт кечириш, айниқса, бомдодга ухлаб қолмаслик ва зикрларга кўп вақт ажратиш лозим. Валлоҳу аълам!
#Internet tarmoqlaridan olindi.
🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |
Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Hijobdamisz🧕💕
Истихора номозини биласизми? 🌸
Истихора номозини биласизми? 🌸
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 23 hours ago