Abdunabi Hamro ijodi

Description
Абдунаби Ҳамронинг ижодий каналига хуш келибсиз!
Ушбу каналга муаллифнинг ижодий ишлари мунтазам жойлаштириб борилади.

Мурожаат учун тел:
+998991357435
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 week, 5 days ago
Ҳали қорлар ёғар, оқарар дунё

Ҳали қорлар ёғар, оқарар дунё
Ҳали баҳор келиб, гуллар она ер,
Ҳали ёз кўркига бўлгум маҳлиё
Ҳали куз ҳақида битажакман шеър.

Ҳали ошиқ диллар ҳар бир сўзимни
Оятдай такрорлар ойдин тунларда,
Қувнатиб нур кетган толғин кўзимни
Юртим яшнайверар гўзал кунларда.

Гар кетсам сатрлар бағрига сингиб
Умидбахш байтларим - изларим қолар,
Яшайди вақт деган ғанимни енгиб
Қилич каби кескир сўзларим қолар.

Шеърларим ўзанин бузган дарёдай
Дилларини забт этиб оқса, шохласа,
Мен янграб турарман қадим наводай
Мен узоқ яшайман, худо ҳоҳласа ..

Абдунаби Ҳамро

2 weeks ago
СОЯПАРВАР

СОЯПАРВАР

Намозгар кўрсаки, сояси у-з-у-н
"Мендан катта одам йўқ!" деб ўйлади,
Эртаси чошгоҳда, тикка бўлгач кун
“Ахир, нега соям йўқ?!” деб ўйлади.

Ўша кундан бошлаб ёқтирмас Кунни
Соясин асрамоқ билан овора,
Энди у кун бўйи кутади Тунни
Ўзига ишонмай қўйди, бечора...

Абдунаби Ҳамро

2 weeks, 3 days ago

ЎЛКА
(Чўлпонга эргашиб)
Ястаниб ётарди, бош-адоғи йўқ
Тангри ҳукми ила тузилғон ўлка.
Суқли кўз тегмасин, тегмасин деб ўқ
Қопқасига бир кафт туз илғон ўлка.

Туғида Кўкбўри ҳилпирар эди
Бу дунё меники, меники деди.
Бироқ, бўлинди-да, бир-бирин еди
Тўқсон томирлари узилғон ўлка.

Чарх рафтори шул кун бехос бурилди
Саргардон сурилди, урён урилди.
Ўрларда ўрилди, қирда қирилди
Тоғдаги тумандай тўзилғон ўлка.

Бир боқсам, белгача ботқоққа ботиб,
Ётибди очиқкўз, ғафлатда қотиб.
Ҳайҳот, кун кўрарди бир-бирин сотиб
Ёвларға ош бўлиб сузилғон ўлка.

Токи , манфаат бор - бирлашмагайдир,
Бир тил, бир эл бўлиб сирлашмагайдир.
Эгилса эгилар, эрлашмагайдир
Ҳар қавми ўзини ўз билғон ўлка.

Бир пайтлар қут ёғар эди самодан,
Тулпорин туёғи эди тиллодан.
Бож-хирож оларди ярим дунёдан
Икки уммон аро чўзилғон ўлка.

Тиниқмай, лойланиб борар тобора,
Нафс ичра жойланиб борар тобора.
Тарихга айланиб борар тобора
Бўлак-бўлак бўлғон, бузилғон ўлка...

1993 йил

3 months, 1 week ago

Ammo, sensiz men yasholmasman.....

?Azizabegim

?Abdunabi Hamro

?????????

3 months, 2 weeks ago

Айрим юқумли касалликлар спораси тупроқ остида юз йиллаб ётиши мумкин, пайти келиб у ўзининг бешафқат кучини кўрсатади. Баъзи ёввойи ўсимликлар уруғи ҳам беш-ўн йиллаб кутиб, сўнг бирдан потирлаб ўсиб чиқади ва бутун далани қоплаб олади. Шубҳали фикр ҳам шундай: айтилади ва муносабат кутилади. Агар омма индамай, лоқайд юраверса, навбатдаги, олдингидан-да кучлироқ ва таъсирлироқ фикр ўртага ташланади. Кўрибсизки, бепарво оломон онгида ўзгариш бошланади: “Чиндан ҳам шундай қилсак-чи?” Йигирма йилча бурун озар шоири Ихтиёр Ризонинг бир шеърида “Менга фикр беринг! Шундай фикрки...” деган сатрларни ўқигандим. Қарашларни, қойим эътиқодларни тўсатдан парчалаб ташлайдиган фикр ҳақида гапиряпти шоир. Биргина ғайритабиий фикр дунёни остин-устун қилиб юбориши мумкинлигини ақлли одамлар яхши билишади.
Шундай экан, миллат ойдинлари бу каби чиқишларга бепарво бўлмасликлари керак деб ўйлайман. Балонинг қораси кўринган заҳоти уни йўқ қилиш керак, бўлмаса у томир ёза бошлайди, сўнг уни қўпориб ташлаш қийин кечади. Нафақат ўзбек зиёлилари, балки Туронюртдаги барча турк тилли давлатларнинг кўзи очиқ инсонлари бугун ўз қарашларини ошкор айтишлари керак. Қардошларимиз билан бир бўлсак, қадимий тилимизни ҳар қандай таҳдидлардан асрай оламиз. Зеро, биз барчамиз бир миллат фарзандларимиз. Ҳазрат Навоий “якқалам қилган” заминда яшаётган барча уруғ-аймоқлар бугун бирлашишлари лозим. Буюк бобомиз “Кўнгил бермиш сўзимга туркжон ҳам, Не ёлғиз турк, балки туркмон ҳам” деб бежизга айтмаганлар.
Мухтасар айтсак, тилимизни асрасак – ўзимизни, миллатимизни, Ватанимизни, келажагимизни ва энг асосийси – мустақиллигимизни асраб қоламиз. Биз учун бошқа йўл йўқ.

Абдунаби Ҳамро,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

3 months, 2 weeks ago

Хўш, ким ўша топшириқ берадиганлар? Тилнинг душманларими? У ҳолда улар ўзбек миллатига, ўзбек халқига ҳам дўст эмаслар! Хорижий давлатлар, айниқса, сиёсатининг туб мағзида мустамлакачилик унсурлари мавжуд мамлакатлар ўз тилларини дунёга ёйиш учун маблағни аяшмайди. Чунки, тил инсонларни бирлаштиради, бир хилда фикрлашга, ҳаракат қилишга ундайди. Эсимда, 1988 йил эди чамаси, у пайтларда Олот тумани Маданият бўлимида ишлардим. “Агитбригада” дейиладиган ижодий гуруҳлар бўларди, улар жойларга чиқиб концертлар беришарди. Бир куни топшириқ бўлди: тажриба алмашиш учун бизнинг гуруҳ Бухоро туманига бориб, далада пахтакорларга концерт беришимиз лозим экан. Бордик, тушлик пайтида одамлар бир шийпонга тўпланишди. Концерт бошланди. Ўша кунларда бир қўшиқ қилгандим, сўзларини оддий, халққа тушунарли тилда ёзгандим. Унда шундай сатрлар бор эди:
Олти милённи қувиб, меҳнатда қотди белларинг
Тангридан имдод кутиб, кўзлардан оқди селларинг,
Бургуту жайронидан айрилди дашту чўлларинг
Сафсата, ёлғон қўшиқларни тўқир булбулларинг,
Эй элим, олтин қўлинг, бийрон тилинг бойланмасин.

Неча йил кўзни очиб, уйқуда ётган ким эди
Макру ҳийла, сохталик домига ботган ким эди,
Ўз тилини хор этиб, ёт тилни тутган ким эди,
Бобуру Машраб, Навоийни унутган ким эди?
Эй элим, олтин қўлинг, бийрон тилинг бойланмасин.

Хуллас, ана шундай бир содда ва самимий айтим, уни “Мухаммаси бахши” оҳангига солиб куйладим. Қўшиқ тугагач, одамлар бир лаҳза жим қолишди, сўнг атроф қарсаклардан ларзага келди! Халқ рост сўзга ташна, миллий қадриятларнинг хору зор бўлаётганидан, минглаб ҳалол инсонлар “Пахта иши” боис қамалаётганидан, юрт раҳбарларининг олти милён тонна пахта топшириш ҳақидаги Масковга берган ваъдаларидан жони бўғзига тиқилган экан. Улар узоқ қарсак чалишди, мен ўшанда хонанда сифатида эмас, айнан миллатнинг бир ростгўй ўғли, шоири, зиёлиси сифатида илк бор кўнглим ўсганди. Ва тил, миллат, дин, урф-одатлар каби қадриятлар халқни нечоғлик мустаҳкам боғлаб туришини ҳис этганман.
Қўшиқдан кўзлари ёшланган, нигоҳлари чақнаган, 1989 йилда “Она тилим-жону дилим!” деган шиорларни кўтариб майдонларга чиққан, кўксини ўқларга, бошини тўқмоқларга нишон этганлар қани? Нега улар бугун жим туришибди? Ахир, миллатнинг ўқ илдизига – ОНА ТИЛГА зимдан ҳужумлар бошланяптику! Тилга ҳужум – туркликка, яхлитликка, жипсликка, келажакка ҳамладир! Тил мустақиллигини бой берган халқ сиёсий мустақиллигини ҳам аниқ бой беради, чунки, тил – халқни халқ, миллатни миллат қилиб турадиган асосий куч. Ўзи жафокаш тилимиз шундоқ ҳам мажруҳ бўлган, кўчаларга чиқиб бир разм солинг: “Элегант”, “Корона”, “Бриллиант” ва ҳоказо хорижий сўзлар билан аталган дўкону хизмат кўрсатиш шохобчалари худди баҳорги қўзиқориндай урчиб ётибди...
Бугун дунёда мафкуралар, маданиятлар кураши боряпти. Фотиҳлик дардидаги давлатлар қўшниларининг тилини, маданиятини нишонга олмоқда. Ана шу реал хавф олдида довдираб қолмаслик учун бизнинг тилимиз тоза, яхлит ва мустаҳкам бўлиши лозим, бу учун эса аждодлар меросини пухта ўрганишимиз керак бўлади. Модомики баъзилар ўз қарашларини халққа сингдириш, уларда ғайри фикрларни уйғотиш учун ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланаётган экан, тил ва миллат жонкуярлари нега шундай қилмайдилар? Интернетдан унумли фойдаланиш, вақтли матбуотга мурожаат этиш пайти келмадими? Ўзбек тилининг муҳофизлари, уйғонинг!

3 months, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

ТЎРТЛИКЛАР

Боримни сенга нисор этдим, борим шу
Йўғимни ўзинг йўқ айладинг, зорим шу,
Қошинг, кўзингу зулфинг мени ўлдирур
Қиличим, пайконим шул эрур, дорим шу.

Машшотайи қазо сенга бериб зеб
Ясантирмиш, шудир суйган гулим деб,
Топилгай ҳар гулга булбул чаманда
Сени бино этмиш кимнинг ғамин еб?

Жонингга жабр этиб, ёр суйдинг, эй дил
Суйиб, ҳажр ўтида боз куйдинг, эй дил,
Мана, жавзода музлаб, қалтирарсан
Бу ишқинг бесамардир, туйдинг, эй дил.

Суйганим бахтимдур, гуноҳим эмас
Бу фарёд қўшиқдур, дил оҳим эмас,
Билурман, қисматим куймакдир, чунки –
Ўтда ёнмас ҳар жон Иброҳим эмас.

Бу юртни суймаслар – менга ғанимдир
Чунки, бу юрт менинг жону танимдир,
Ҳар қанча тош отманг, сўнмагай меҳрим
Чунки, Ватанимдир у, Ватанимдир.

Сўзни писанд этмай, “шеър” битган каслар
“Кас”га номуносиб бўлган нокаслар,
Сўз Аллоҳ мулкидир, қаҳридан қўрқинг
Тағин тенг бўлмасин баланду пастлар.

Эй воҳ, умр бўйи гумроҳ юрибман
Совун пуфагидан қаср қурибман,
Совун топмай гуноҳ доғин юварга
Тарозу олдида титраб турибман...

Абдунаби Ҳамро

3 months, 3 weeks ago

АЛПОМИШ БИР КУНИ ҚАЙТАДИ
(Исроил Мадримовнинг тарихий жангини кўриб)

Бўрондай гувлади мухлислар саси
Ўн икки раунд ҳам сусаймади жанг,
Ўн икки раунд ҳам асаб толаси
Комилжон устознинг торидай таранг!

Хоразмдан чиққан ўзбек йўлбарси
Қора қоплон билан тикка олишди,
Қизиди куч-қудрат, ирода баҳси
Исроил бир лаҳза қайтмай солишди.

Ва сўнгги натижа айтилди... Тамом!
Ўв дунё, бунчалар маккор, олчоқсан,
Ҳакамларинг бунча сурбет ва ғирром
Долларга тўлмаган кўҳна ялоқсан.

Паҳлавон Маҳмуд гар келса тирилиб
Уни ҳам мағлуб деб этардинг эълон,
Чунки, сен яшайсан “йўлини қилиб”
Сохта шон-шуҳратдан яратиб қўрғон.

Майли, сенга бўлсин фойда-зиёни
Қара, мард Исроил турар сокин, тек,
Ўн икки раунд ҳам кўҳна дунёни
Ўзига қаратиб турди бир ўзбек!

Алпомиш бир куни аниқ қайтади
Қайтади Темурбек, Жаллоладдин ҳам,
Ўзбек ўз сўзини яна айтади
Ўша кунга тайёр бўлиб тур, олам.

Ҳисобли дунё бу, қайтар дунё бу
Ҳақиқат эгилар, аммо, синмайди,
Ўзбекнинг қалбида сўнмайди орзу
Исроил Мадримнинг жанги тинмайди!

Абдунаби Ҳамро

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago