by ZavjatuMuhammadamin

Description
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

8 months, 1 week ago

???? Ismi yozilgan muslimalarni qabul qilaman ❤️ https://t.me/+s4SIN7e6eh03ZTRi

8 months, 2 weeks ago

? ❤️❤️❤️❤️ ?

Qur’oni Karimda kelgan duolarni tajvidi bilan yodlamoqchi bo’lganlar uchun o’zim foydalangan ushbu darsliklarni tavsiya qilaman :

? https://youtube.com/playlist?list=PL7AEFfKAwqe4Drk581PwrbBTK_sl8dtt6&si=k3GBSJB2jSWJmWHk

? Zavjatu Muhammadamin

8 months, 3 weeks ago

**Ажиб одамлар туркумидан

Она боласига бақирди: "Нима қилиб юрибсан ҳайвон? Қуръонингни ўқидингми, бугун устозингга топширинг керак, биласанми?"

Ота ўғлига деди: "Бугун дарсингни қилдингми? Неча пора ўқидинг?" Ўғил отасининг важоҳатидан сўнг Қуръон ўқиши кераклигини эслади. Ранги оқариб: "Ҳозир ўқийман", деди. "Нега энди ўқийсан? Кун бўйи нима қилдинг? Бўқ еб юрибсанми?", деб бақиришга тушиб кетди.

Буви неварасини қўрқитяпти: "Қуръонингни ўқи, ҳозир отанг келса ўласан! Биласан-а, отангни феълини... Дабдалангни чиқариб ташлайди".

Хотин эрига: "Мен дарсини қилдиролмадим. Ана ўзингиз қаранг!", деди. Ота ўғлини чақирди. Бола бўйнини букиб кириб келди. Ота боласини: "Итга ўхшаган, нега Қуръонингни ўқимадинг, нега такрорламадинг", деб сўкиб кетди.

Устоз ўқувчисини дарс топширолмагани учун бошқа ўқувчилар олдида изза қилди. Ўқувчининг руҳиятига бу нарса қаттиқ таъсир қилди ва Қуръондан безиди. Кейинги калтаклар, зарбалар, сўкишлар ҳам уни Қуръонга қайтаролмади. У ота-онасига: "Қуръон ўқигим келмаяпти! Нега ўқишим керак, тушунтириб беринглар?", деб савол беришни бошлади.

Она қизига дакки беряпти: "Эплаб бир Қуръонни ўқиёлмасанг, ёдлай олмасанг... Устозга бораётганинга бир йил бўпти-я... Эсинг ҳам анча паст экан-да... ". Қиз Қуръонни олди-ю, онасига қараб отди ва деди: "Сиз ўқинг, сизга ярашади. Мени ерга ургунча сиз ўқинг, тушундингизми?" Қиз тўғри айтаётган эди, чунки она 40 га яқинлашиб ҳам Қуръон ўқишни билмасди. Субҳаналлоҳ... амал қилиб туриб гапирилса, натижа ҳам тез бўлар экан-да... Амал қилмай ўргатилса, эшитган одам ичида: "Олдин ўзингни бил!", дейиши турган гап.

Ота калтак билан боласининг елкасига қарсиллатиб туширди-да: "Энди сенга овқат йўқ! Қачон берилган вазифани топширсанг ўшанда ейсан! Қанча сен тенгги болалар қори бўляпти, сен ландовур ҳали ҳам "Бақара" да ўтирибсан. Йўқол, кўзимга кўринма!", деб хонасидан чиқариб юборди.

Ота ўғлига айтяпти: "Болам, тез-тез ўқишинг, қори бўлишинг керак. Ҳаммадан ошиб кетишинг керак, ўшанда иззатинг, обрўйинг бўлади. Одамлар сени кўрсатиб: "Бу қори бола", дейишлари керак. Зўр-ку, ҳаммадан биринчи бўлсанг!" Ота болани худбинлик, манманлик, мақтанчоқлик сари етакламоқда... Вақтлар ўтиб бу бола ўзидан бошқани кўрмайдиган, ўзидан бошқани тан олмайдиган расво бола бўлиб етишади!

Фарзандларингизга Қуръонни севдиринг, Қуръондан бездирманг! Қўлига Қуръонни жон юраги, жон қалби билан олсин! Нафрат ва жаҳл билан Қуръон ўқишига, ёдлашига сабабчи бўлиб қолманг! Фарзандларингиз Аллоҳни севсин, Аллоҳни севса, албатта, Қуръонни ҳам севади. Унга амал ва итоат қиладиган бўлади!

Зулфия Махмуд**

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago