🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
🍅 Помидор — қаришнинг олдини олади!
Помидор таркибида А, C, К витаминлари, калий ва антиоксидант моддалар кўп. У иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди ва саратон хавфини камайтиради.
Ликопин моддаси туфайли терини ҳимоя қилиб, қариш жараёнини секинлаштиради. Помидор ҳазмни яхшилайди, организмдаги яллиғланишни камайтиради ва кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube
Биласизми?
🌸 Хонаки гуллар ривожи учун ёруғлик, тўғри суғориш, намлик ва ҳарорат муҳим.
🪴 Ёруғлик етарли бўлса, ўсимлик соғлом ўсади. Ортиқча суғориш илдизларни чиришга олиб келади. Тупроқ унумдор ва яхши дренажланган бўлиши зарур, ўғитлаш эса ўсишга ёрдам беради. Шамоллатиш ҳам муҳим, чунки ҳаво айланиши касалликлар олдини олади.
🍇 Ҳар бир ўсимлик тури учун шароит ва парвариш мос бўлиши керак. Меъёрни унутмаслик эса олтин қоида ҳисобланади.
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube
🍋 Лимонни тўғри ўгитлаш
Лимон ўсимликларидан ҳам бошқа барча экинлар сингари ерга органик ва минерал ўғитлар солиб турилгандагина ҳар йили мўл ҳосил олишимиз мумкин бўлади.
Ҳосилдорликка органик ўғитлар, айниқса, яхши таъсир кўрсатади. Ҳар бир ўсимлик ҳисобига тўлиқ миқдорда бериладиган органик ўғит таркиби: 100 грамм азот, 120 грамм фосфор, 60 грамм калий ва 10 килограмм маҳаллий ўғитдан иборат бўлади.
Ушбу озиқлантириш миқдори ҳосилдорликнинг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлади. Экилгандан кейинги дастлабки 2 йил давомида ҳар бир ўсимликка 8-10, 3-4 йиллик
ўсимликларга 12-15, кейинги йиллари 16-20 килограмм маҳаллий ўғит солинади. Минерал ўғитлар кўчат экилгандан кейин, иккинчи йилдан бошлаб солинади. Ўғитлаш миқдори ўсимликнинг ёшига қараб ва ҳолатига қараб белгиланади.
Бир-икки йиллик ўсимликлар учун 25-30 граммдан азот ва фосфор, 15-20 грамм калий; 3-4 йиллик ўсимликлар учун 4550 граммдан азот ва фосфор, 25-30 грамм калий; ҳосилга кирган 5-6 ёшли ва ундан катта ўсимликлар учун — 100 ва ундан ортиқ граммдан азот, фосфор ва 60-70 грамм калий.
Ўғитлар таркибидаги ушбу озиқ моддалар миқдори бўйича тегишли ҳисоб олиб борилади. Солинадиган ўғитларнинг аниқ миқдори тупроқнинг агрокимиёвий таҳлили маълумотлари, суғориш режими, ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Фосфорли ва калийли ўғитлар маҳаллий ўғитга аралаштирилиб, бир марта, яъни вегетация даври бошланишидан олдин, энг мақбули ҳосил териб олингандан кейин, ноябр-декабр ойларида солингани ижобий натижа беради. Азотли ўғитлар эса икки муддатда: умумий дозанинг ярми мартда, яъни биринчи гуллаши олдидан ва қолгани июннинг иккинчи ярми, июлнинг биринчи ўн кунлигида, яъни тугунчалар тўкилиб, мевалар шаклланиб бўлгандан кейин, навбатдаги суғориш олдидан эгатларга солинади.
Етарли миқдорда ўғит берилган лимон ўсимликлари совуққа чидамлиоқ бўлади. Бунда калий моддаси муҳим рол ўйнайди. Бу йил қиш совуқ келган айрим йиллари, айнан иситилмайдиган махсус иншоотлардаги ўсимликларни совуқдан сақлашда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Минерал ўғитлар бўйича телеграм гурух: https://t.me/Agrodom_UZB
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube
Мевали дарахтларни ўғитлаш
Мевали дарахтларга куздан бошлаб тўлиқ дозадаги органик, фосфорли-калийли ўғитлар ва азотли ўғитларнинг учдан бир қисми берилади.
Асосий ўғитлар билан бир қаторда вегетация даври давомида боғларда қўшимча озиқлантирилади.
Баҳор даврида (апрель-май) азотли ўғитлар билан, ёзда (июнь-июль) фосфорли-калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш амалга оширилади. Озиқлантириш вақти ва миқдорини белгилашда дарахтларнинг нав хусусиятлари, ҳолати, ҳосил миқдори, шохлар узунлиги, илгари берилган асосий ўғит миқдори, тупроқ унумдорлиги, намланиш шартлари ҳисобга олиниши лозим.
Сифатли минерал ўғитлар бўйича телеграм гурух:
Боғланиш учун рақамлар:
91 001 00 05
95 007 55 50
*🍊 *Яхши ва мазали мандарин танлаш учун маслаҳатлар
1. Кўриниши
✅ Мандариннинг пўсти ёрқин рангда (тўқ сариқ ёки сариқ), тиниқ ва доғларсиз бўлиши керак. Лекин ҳаддан ташқари порлоқ бўлса, устидан мум қопланган бўлиши мумкин, шунинг учун эҳтиёт бўлинг.
✅ Пўсти жуда нотекис ва ғадир-будир бўлса, уларнинг ички қисми қуриб қолган бўлиши мумкин.
✅ Жуда катта мандаринлардан кўра ўрта катталикдаги ёки кичикроқ бўлганлари одатда ширинроқ бўлади.
2. Оғирлиги
✅ Мандаринларни қўлингизга олиб кўринг. Оғир ва сувли кўринган мевалар одатда мазали бўлади. Енгил бўлиб туюлса, у ички қисми қуриган бўлиши мумкин.
3. Пўстининг ажралиши
✅ Пўсти осонгина ажраладиган мандаринлар пишган ва сувли бўлади. Лекин пўсти ҳаддан ташқари бўш бўлса, бу ички қисми қуриб қолганидан дарак беради.
4. Ҳиди
✅ Мандаринни ҳидлаб кўринг. Янги ва пишган мандаринлар ёқимли ва кучли цитрус ҳидига эга бўлади.
5. Рангига эътибор беринг
✅ Мандариннинг ранги бир текис бўлиши керак. Агар ранг бир хилда эмас ёки яшил доғлар бўлса, мева тўлиқ пишмаган бўлиши мумкин.
6. Бозор мавсуми
✅ Мандариннинг энг яхши мавсуми куз ва қиш ойлари ҳисобланади. Бу даврда мевалар табиий шароитда етилган бўлади.
7. Тури бўйича танлаш
✅ Ширин мандаринлар: Cлементине ёки Сатсума навларини танланг. Улар ширинроқ ва кам суякли бўлади.
✅ Нордонроқ: Агар бироз нордон таъмни ёқтирсангиз, бошқа навларни ҳам синаб кўришингиз мумкин.
8. Соғлом кўринишдаги барглар
✅ Агар мандарин ҳали новдаси ёки барги билан бўлса, барглар яшил ва янги кўринишда бўлиши керак. Қуриб қолган барглар меванинг узоқ вақт сақланганини билдиради.
Қўшимча Маслаҳатлар
✅ Сиқиб кўринг: Мева қўлга босганда бироз юмшоқ, аммо жуда сувсиз ёки қаттиқ бўлмаслиги керак.
✅ Бир хил рангдаги партияни танланг: Агар кўп миқдорда харид қилмоқчи бўлсангиз, бир хил кўринишга эга партияни танланг, чунки улар одатда бир хил сифатга эга бўлади.
Бу маслаҳатлар ёрдамида сиз мазали ва сифатли мандаринлар танлашингиз мумкин!
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube
Ҳайрия аукционига марҳамат!
Айни дамда узэкспомарказда ҳалқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси давом этябди. Шу кўргазма давомида соат 16-00 да ҳайрия аукциони ташкилланган.
Унда, икки карра олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг бокс қўлқопи бор бўлиб, унга деярли барча олимпиада чемпионлари имзо қўйган.
Ундан ташқари олимпиада чемпиони Диёра Келидёрова ҳам ўзининг киманосини тақдим этган.
Аукционда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам бўлади!
Аукциондан тушган пуллар, СЕН КУЧЛИСАН ва ЭЗГУ НИЯТ фонлдарига ўтказилади.
Келиб қатнашинг ва савобга шерик бўлинг!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her