Nutriciolog Irodaxon•••>

Description
Превентивный Нутрициолог
-Maqsadim-Ummat Sog’lig’i-😍
“Nutri Ona”🤱🏻
Ilmga targ’ib 📚
Sog’lom Ummatni dunyoga keltirishida sababchi bo’lgan onalar ongini Rivojlantirish👩🏻‍⚕️ va Sog’lomlashtirish
@irodaxon_rahmonova
https://t.me/meningnatijalarim
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 4 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

1 week, 2 days ago
Nutriciolog Irodaxon•••>
1 week, 2 days ago
1 week, 5 days ago

БОЙКОТ ЭМАС, ЭЪТИБОР КЕРАК!

Бир ичимликнинг фаҳш суратда тарғиб қилиниши ортидан кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Маҳсулотни бойкот қилиш тарғиботи авж олди.

Ечим бойкот қилишда эмас.

Мен аслида рангли ва энергетик ичимликларнинг оммалашувига қаршиман. Сабабларини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Сотувда турли-туман рангли ичимликлар кўп. Ичимликларга, улар бузилиб қолишига қарши кимёвий бирикмалар қўлланишдан ташқари, кимёвий буёқлар ҳам қўшилади. Бу кимёвий бўёқлар стандартлаштиришда Е100-Е199 рақамлари билан белгиланган. Улар орасида табиий (микроорганизм, ўсимлик, ҳайвонлардан олинадиган)ларидан ташқари, кимёвий усулда олинганлари ҳам бор. Масалан, Е105, Е110, Е121, Е122... ва ҳоказо.

Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларининг бузилиши олдини олиш (шунга сабаб бўладиган микроорганизмлар фаолиятини тўхтатиш) учун яна кимёвий моддалар – консервантлар қўлланади. Сорбитлар, бензой кислотасининг натрийли ҳосиласи (натрий бензоат) кабилар энг арзон ва кенг қўлланиладиган консервантлар ҳисобланади. Бу кимёвий моддаларнинг қанча миқдорда қўлланиши борасида конкрет меъёрлар йўқ. Бундан ташқари, бу моддаларнинг ножўя ва салбий таъсири борасида кўплар илмий мақолалар, ҳисоботлар эълон қилинган.

Ҳар қандай турдаги озиқ-овқат маҳсулоти ёки ичимликлар истеъмолга чиқаришдан олдин тегишли санитар-гигиеник, экологик, микробиологик ва токсикологик таҳлиллардан ўтиши шарт! Бироқ, бу маҳсулотлар бизнинг шароитимизда тўлиқ таҳлилдан ўтмай тегишли рухсатномаларга эга бўлади. Исталган маҳсулотни олинг, шу саволларни беринг: “Кимёвий таркиби қайси лабораторияда қандай жиҳозларда аниқланган?”, “Токсикологик хусусиятлари қандай? Микробиологик таҳлил қайси лабораторияда амалга оширилган?” Бизга “мана ҳужжатлари!” дейишлари мумкин. Лекин мен қайси лабораторияда қандай аналитик жиҳоз борлигини жуда яхши биламан. “Мана ҳужжат!” деган иддаоларига ишонмайман.

Мен лабораториямизда тайёрланган биопрепаратнинг синовларини “ўтказган” идораларнинг иш услубидан, ўз тажрибамдан Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар қандай қилиб рўйхатдан ўтишини жуда яхши биламан. Лабораторияга кирмай бозорга чиқиб кетаётган маҳсулотлар қанча?..

Бозорга чиқарилган рангли ва энергетик ичимликлар ҳақида, юқорида фикрларимдан келиб чиқиб, хулосани чиқараверинг. Энг оғриқли нарса шуки, рангли ичимликлар арзонлигидан болалар орасида жуда урф бўлган. Бу ичимликлар таркибидаги кимёвий моддалар, энг аввало, жигар ва буйракни ишдан чиқаради. Бу касалликларнинг, жумладан, болаларда қанча учраши статистика қилинмайди. Қолаверса, одам организмида бу моддалар борми-йўқми, аниқлай оладиган лабораторияни эшитмаганман. Кўнгли айнийди, боши айланади, қайт қилади... мазаси қочибди, деймиз, лекин асл сабабини билмаймиз. Чунки бунинг билишнинг иложиси йўқ.

Болаларнинг вужуди – органлари ҳали тўлиқ шаклланмаган. Катталарку, иммунитети сабаб бу кимёвий бирикмалардан амаллаб қутулар, лекин болаларда ундай эмас. Бу бирикмалар жигар ва буйракда, ёғ тўқималарида сақланади, йиллаб сақланади.

Шунинг учун, маҳсулотни бойкот қилиш шартмас. Унинг кимёвий таркиби таҳлили, бу таҳлиллар қаерда қилинганини талаб қилиш керак. Ана шунда ҳаммаси ойдинлашади. Юқори аналитик аниқликда ишлайдиган жиҳоз “заҳар бор!” деган маҳсулот сотиб олмайсиз. Расмийлар бу жиҳатга эътибор берсалар ўзларига ҳам фойда. Улар ҳам кундалик ҳаётда турли-туман кимёвий бирикмаларни истеъмол қиладилар.

Тарғиботи кўпчиликнинг ғазабини қўзғотган ичимлик таркибини келтираман (ишлаб чиқарувчи қандай эълон қилган бўлса шундайлигича):

  1. Сув;
  2. Шакар;
  3. Муҳит нордонлигини ростлагич модда, натрий цитрат;
  4. Консервант – натрий бензоат;
  5. Кофеин, 150 мг/л дан кўп эмас;
  6. Кимёвий бўёқ – тартразин;
  7. Барқарорлаштирувчи восита – гуммиарабик...

Бу бирикмалар ҳақидаги маълумотларни интернетдан топсангиз бўлади. Масалан, тартразин синтетик усулда кўмир смоласидан ҳосил қилинадиган модда ҳисобланади. Е102 рақами билан белгиланади. Болалар организмига тушганда мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, диққатни жамлашни қийинлаштиришга олиб келади.

3 months, 2 weeks ago
***❤️*** Maqtanishdan yiroqman

❤️ Maqtanishdan yiroqman
Bu faqat ratsionimdagi ahamiyat beradiganlarim halos undan tashqari
Ro’zg’orda ECO MAHSULOTLARDAN foydalanaman

Faqat postlarda emas real hayotda ham amal qilib ko’plab sog’lig’imda yaxshi tomonga o’zgarishlarni sezganimni bildirish maqsadida auditoriyada bo’lishdim

Sizlarni ham SOG’LOM TURMUSH tarziga targ’ibot qilib qolaman…

Bundan keyin ham Bundanda foydali ma’lumotlar taqdim etishga harakat qilaman…

Salomat bo’ling
Allohga omonat ❤️
#foydali

Nutriciolog Irodaxon

3 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 4 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago