"Zinnura" o'quv markazi

Description
Бизнинг ўқув марказимизда қуйидаги фанлар ўқитилади:
📍Қуръон ёдлаш
📍Қуръонни тўғри ўқиш
📍Араб ҳарфини ўқиш ва ёзиш ("Муаллими соний" китоби асосида)
📍Тажвид (Тажвидул-мусoввар китобидан)

⬇️ Умумий каналимиз линки ⬇️
https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 1 month ago

Last updated 3 years, 2 months ago

6 months, 4 weeks ago
7 months, 1 week ago
7 months, 1 week ago

БУ КЕЧА САҲАРЛИК ҚИЛИБ РЎЗА ТУТАМИЗ, ЭРТАГА ҲАМ ИН ША АЛЛОҲ

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннат.

Эртага душанба Тосуо (9 муҳаррам) куни 2024 милодий йил 15 июльга тўғри келаяпти.

Ошуро (10 муҳаррам) рўзаси 2024 милодий йил 16 июль сешанбага тўғри келаяпти.

Ошуро Ислом динимизда улуғланган айёмлардан бири. У кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига эргашган мўминларга нажоту нусрат бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб ташлаган.

Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳи сағираларимиздан покланиб оламиз Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва мадади ила.

Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаррамнинг 9-куни (Тосуо)ни ҳам Ошуро куни билан бирга рўза тутишга тарғиб қилганлар.

Умид қиламизки, мўмин-мусулмонлар ушбу икки кун (Тосуо ва Ошуро кунлари)да рўза тутиб олиш фурсатини ғанимат биладилар.

Раҳмону Раҳийм бўлган Зот барчамизнинг тоат-ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.

#Ошуро_куни_рўзаси

https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi

7 months, 2 weeks ago

#Ошуро_куни_рўзаси

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза муҳаррам ойида тутилган рўзадир” (Муслим, 2812).

Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий сoллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ошуро куни рўзаси ўтган йилги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади деб умид қиламан!” деганлар (Муслим, 1162).

https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi

7 months, 2 weeks ago

#Ошуро_куни_рўзаси

ПОКЛАНИШ УЧУН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ ?

Янги йилни эски йил кирларидан покланиб бошлайлик!

Янги уйга лойга булғанган кир ковуш билан кирилмаганидек, янги йилга ҳам эски йил кирлари билан кирмайлик!

ОШУРО ҲАҚИДА

Ислом дини буюрган ҳар бир амал ортида буюк ғоялар ва улкан самаралар бор.

Ҳар бир ибодат, ҳар бир амали солиҳ бесамар эмас. Унинг зимнида катта-катта фойдалар бор.

Бу фойда ва самаралардан биринчи манфаатдор инсоннинг ўзи.

Фойдалар кўлами кенгайиб, жамият, давлат ва мамлакатни қамраб олади.

Интернетбоп ушбу жажжи рисолада ибодат ортидаги кўп фойда ва самарларни бирма-бир санаб ўтиш имконсиз. Узун мақола қисқа гапга ўрганган тезоб ўқувчини ҳуркитвориши мумкин. Шунинг учун мавзуга оид битта самара зикри билан кифояланамиз.

Кундалик, ҳафталик, йиллик ибодатлар ортидаги фойдалардан бири:

БАНДАЛАРНИ ПОКЛАШ,
МАЪСИЯТ, ХАТО КИРЛАРИДАН ТОЗАЛАШДИР.

1.Исломнинг биринчи рукни “ИККИ ШАҲОДАТ“ орқали банда ширк, будпарсатлик, хурофот кирларидан покланади. Ўзига ўхшаш бандага қуллик балосидан қутулади.

2.Беш маҳал “НАМОЗ”ни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам беш маҳал анҳорда чўмилишга ўхшатганлар. Беш маҳал чўмилган одамда кир қолмаганидек, намозни ҳақиқий равишда, хушу-хузу билан барпо қилган кишида ҳам ҳеч қандай кир қолмайди.

3.Йилда бир бор ҳақдорларга бериладиган “ЗАКОТ” орқали инсоннинг нафси, моли покланади. Ва шунинг билан бирга закот молни ўстиради, кўпайтиради ва талофатдан сақлайди. Риё ва миннат қилиш билан киши бу фойдаларнинг ҳаммасидан маҳрум бўлади.

{خذ من أموالهم صدقة تطهرهم و تزكيهم بها...}

4.“ҲАЖ” эса инсонни поклаб, онадан туғилган кунидек бегуноҳ қилиб қўяди.

5.“РАМАЗОН РЎЗА“ сига келсак:

РЎЗА — инсонга индамай дарс берувчи катта мактаб, мадраса.

РЎЗА — Бепул профилактория.

РЎЗА — Текин санатория.

РЎЗА — Шифохона.

РЎЗА — Қалқон.
Турли бало-офатлардан, касалликлардан, жаҳаннам ўтидан тўсувчи қалқон.

РЎЗА — Бирор бир доғ қолдирмай ҳар қандай кирни кетгазувчи кучли совунгга ўхшаш поклагич.

Бундан ташқари нафл РЎЗАЛАР бор.

Шулардан бири: ОШУРО рўзасидир.

Муслим Саҳиҳида келади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“أفضل الصيام بعد رمضان شهر
الله المحرم“

“Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойида тутилган рўзадир”, деб марҳамат қилганлар.

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни ОШУРО дейилади.

МУҲАРРАМ — қамария йил ҳисобида биринчи ой.

Муҳаррамдан янги ҳижрий йил бошланади.

Муҳаррамнинг 10-куни Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бани Исроилни Фиръавн зулмидан қутқарган экан.

Жаноби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро кунини диққат билан синчиклаб ўрганиб, шу кунни кутиб, бир кун рўза тутардилар. “Келаси йили насиб этса, тўққизинчи куни ҳам рўза тутаман”, деб орзу қилганлар.

Шунга биноан 9 ва 10 кунлари рўза тутиш афзал.

9-10-11-кунлари уч кун кетма-кет рўза тутмоқ энг афзали.

Муҳаррам ойини тўлиқ тутса савобга кўмилади, дейди айрим олимлар.

Ҳеч бўлмаганда бир кун Ошуро кунинг ўзини тутиш керак!

Ҳамма яхшилик Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссаломга эргашишда.

“Ошуро кунининг рўзаси бир йил олдинги гуноҳларга каффорот бўлади, деб умид қиламан”, деганлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Бошқа ҳадисларда:
“Ошуро кунининг рўзаси бир йил олдинги гуноҳларга каффорот” дейилган.

Яъни, бир кунлик рўза боис бир йиллик гуноҳлар кечирилади. Инсон бир кунлик рўзаси сабабли бир йиллик кичик гуноҳлардан покланади.

Бу олтин фурсатни бой берманг.

Шоир дейди:

Мукаммал кўрмоқчи бўлдик дунёни,
Етук бўлолмадик ўзимиз бироқ.
О, йиллар армони, йиллар армони,
Армон кўрмадим мен сендан буюкроқ.

Бу қулай фурсатни, бир кунлик покланиш кунини ғафлатда ўтказиб, армонда қолманг.

Қиёматда Тарозу олдида қоп-қоп гуноҳларингизни кўриб, фурсатдан фойдаланмаганингиз учун аттанг қилиб қолманг.

Ошуро рўзаси кичик гуноҳларнигина поклайди. Баъзи катта гуноҳларни қатрон қилиш зарур.

Астойдил тавба-тазарру қилиб, у катта гуноҳлардан тийилиш лозим.

Йўқса, жаҳаннам ўтида қатрон қилинади.

Охиратга гуноҳ қолдирманг...

Пок жамиятда, покдомон одамлар орасида яшаш нақадар мароқли!..

https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi

7 months, 2 weeks ago

#Ошуро_куни_рўзаси

ОШУРО КУНИ РЎЗАСИ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
ошуро куни рўзасида яҳудий ва насронийларга ўхшаб қолмаслик учун ошуро кунига қўшиб, ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин рўза тутишга буюрганлар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ошуро куни рўза тутдилар ва бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Бироқ келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, 1134; Аҳмад, 1/235).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ошуро куни рўза тутинглар. Аммо яҳудийларга хилоф ўлароқ, у кунга қўшиб ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин ҳам рўза тутинглар” (Аҳмад, 1/241; Ибн Хузайма, 2095).

Уламолар бу борада келган ҳадисларга биноан ошуро куни рўза тутиш суннати муаккада дейишган. Ким ихлос билан ошуро рўзасини тутса, ҳадисларда ваъда қилинганидек бир йиллик кичик гуноҳлари кечирилиб, ажру савобга эришади. Албатта, ҳар бир мусулмон бундай имкониятни қўлдан бой бермаслиги ва фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиши лозимдир.

https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi

7 months, 2 weeks ago

Бугун Муҳаррамнинг 1-куни, ҳижрий 1446 йил бошланди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳижрий йил ҳисобини юритиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бўлмаган. Фақат Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида вақтни ҳисоблашда чалкашликлар пайдо бўлгач, у киши саҳобалар билан маслаҳатлашди ва натижада йил ҳисобини жорий қилишга қарор беришди. Шунда турли фикрлар билдирилди: баъзилар йил ҳисобини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишларидан, баъзилар у кишининг пайғамбар бўлишларидан, яна баъзилар Маккадан Мадинага ҳижрат қилишларидан, ҳатто айримлар у кишининг вафотларидан бошлаш таклифини берди.

Охири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижратларини йил ҳисоби бошланиши қилиб олишга келишилди. Йил бошланиши эса ҳижрат содир бўлган Рабиул-аввал ойида эмас, ҳижратга ният қилинган Муҳаррам ойидан бўлиши белгиланди.

Шундай қилиб, ҳижратга асосланган ҳижрий(қамарий) йил ҳисоби Умар розияллоҳу анҳунинг халифалиги вақтида – ҳижрий 17 йилда илк бор жорий этилди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида йил давомида 2 та байрам – Рамазон ва Қурбон ҳайити бор эди. Саҳобалар айнан шу икки байрамда бир-бирларини табрикларди. Бошқа бир муносабат билан табриклаш уларнинг даврида машруъ – шариатда маълум иш бўлмаган.

Ҳижрий йил ҳисоби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида юритилмаган, саҳобалар эса уни фақат ҳисоб-китобларда қулайлик бўлиши учун жорий қилишди, буни қандайдир байрамга, табриклашга асос деб билишмади. Шундай экан, янги ҳижрий йил бошлангани билан табриклаш динда асоссиз амалдир.

Аксинча, ким суннатга риоя қилишни истаса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг йўлини тутсин – ҳижрий йил ҳисобига кўра келадиган Муҳаррам, Шаъбон, Шаввол ва Зулҳижжадаги, шунингдек, ҳар ҳижрий ойнинг ўртасида келадиган нафл рўзаларни тутсин. (Рамазондаги фарз рўза, Зулҳижжадаги фарз ҳаж ҳақида эслатишга ҳожат йўқ.)

https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi

8 months, 1 week ago

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН 100 ДУО

Барчага манфаатли бўлади леган умиддамиз.

https://t.me/ZINNURA_oquv_markazi

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 1 month ago

Last updated 3 years, 2 months ago