O'zbekiston shifokorlari

Description
Murojaat uchun: @Doctor_Muxtorov
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 1 day ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

hace 1 mes, 2 semanas

Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Реимбурсация дастури — беморларни амбулатор шароитда даволаш учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситаларини қийматини жамғарма томонидан қоплаш дастури.

Реимбурсация дастури асосида беморларга дори воситаларини тайинлаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома қилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори томонидан амалга оширилади.

Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.

Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 кунни ташкил қилади.

Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг ахборот дастури орқали жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган SMS-хабарнома автоматик равишда юборилади.

Реимбурсация дастури доирасида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлар мазкур дориларнинг нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида жамғарма томонидан тўлаб берилади.

“Электрон рецепт” асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори воситаларини бепул бериш йўлга қўйилиши ҳақида 2023 йилнинг май ойида маълум бўлганди. Президент қарори билан 2023—2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унда “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш белгиланди.

Қарор билан давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Манба: daryo.uz

Kanalimiz👉****@Doctors_Uzbekistan

hace 1 mes, 2 semanas

Қандли диабет: Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди

Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди.

Ушбу янги муолажа усули беморларнинг инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиб, саломатлигини тиклашига ёрдам берди. Бунинг учун қайта дастурлаштирилган ҳужайралардан фойдаланилди.

Клиник синовлар чоғида қандли диабетнинг 1-туридан азият чекаётган 25 ёшли аёлда илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалга оширилди.
Операциядан бир неча ой ўтиб, бемор организми инсулин гормонини ишлаб чиқариш қобилиятини босқичма-босқич тиклади. Натижада аёл яна соғлом ҳаётга қайтди.

Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга.
Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Энди бундай хасталиклар рўйхатига қандли диабет ҳам қўшилди.

Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида касалликнинг 2-турига чалинган 59 ёшли эркак шу усулда даволанди. Илдиз ҳужайралари кўчириб ўтказилган ушбу бемор инсулин қабул қилишдан тўлиқ воз кечишга эришди.

Тяньцзинь шаҳар марказий шифохонаси қошидаги Трансплантация маркази бош шифокори Ван Шусеннинг қайд этишича, ушбу янгилик дунёда қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларни даволашда оламшумул ютуқ бўлиши мумкин

Манба: Aniq.uz

Kanalimiz👉****@Doctors_Uzbekistan

hace 1 mes, 3 semanas

Марбург безгаги глобал тарқалишининг хавфи паст — ЖССТ раҳбари

Хавфли Марбург вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалиш хавфи глобал даражада паст. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

«ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва глобал даражада паст деб баҳолайди», деди Гебрейесус.

Марбург безгаги Шарқий Африкадаги Руанда давлатида авж олди. Ҳозиргача у ерда касалликнинг 36 та ҳолати тасдиқланган, беморлардан 11 нафари ўлган. 25 беш нафари изоляция қилинган ва даволанмоқда.

Қайд этилишича, касаллик тасдиқланган ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи пойтахт Кигали шаҳридаги иккита тиббиёт муассасаси тиббиёт ходимларидир.

Бу Руандада Марбург безгаги тарқалишининг биринчи ҳолати. 2023 йилда Экватор Гвинеясида ҳам ушбу эпидемия қайд этилган.

Марбург вируси Эбола вирусига «қариндош», аммо ундан хавфлироқ ҳисобланади. Инфекциядан ўлим даражаси 88 фоизга етади. Вирус асосан касалланган одамларнинг тана суюқликлари (қон, сийдик, нажас, қусиш, тупук ва бошқалар) билан алоқа қилиш орқали юқади.

Манба: kun.uz

Kanalimiz👉****@Doctors_Uzbekistan

hace 2 meses

Нега дунёдаги энг яхши шифохоналар АҚШ ва Германияда?

Newsweek журнали тиббий технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланадиган дунёдаги 350 касалхонанинг рейтингини эълон қилди.

Дунёнинг энг яхши ўнта тиббиёт марказлари қандай кўринишга эга:

  1. Cleveland Clinic - Кливленд, АҚШ

  2. Mayo Clinic - Рочестер, АҚШ

  3. Johns Hopkins Hospital - АҚШ

  4. Massachusetts General Hospital - Бостон, АҚШ

  5. Memorial Sloan Kettering Cancer Center - Нью-Йорк, АҚШ

  6. Mount Sinai Hospital - Нью-Йорк, АҚШ

  7. MD Anderson Cancer Center - Хюстон, АҚШ

  8. Charité Universitätsmedizin Berlin - Берлин, Германия

  9. Houston Methodist Hospital - Хюстон, АҚШ

  10. Medical Center Shiba - Рамат Ган, Исроил.

Бошқа инновациялар қаторида ушбу шифохоналарда рақамли радиология (компьютер технологиялари ёрдамида ички органларнинг тасвирини олиш), шунингдек, ташхисни аниқроқ ва беморнинг аҳволига мос келадиган даволашни амалга оширадиган сунъий интеллект ва робототехникадан кенг фойдаланилади.

Ҳаммаси бўлиб Newsweek журнали 28 мамлакатда янги тиббий технологиялардан фойдаланишда устун бўлган 350 касалхонани танлаб олди.

АҚШда 104 та шундай шифохона мавжуд
Германияда - 27
Буюк Британияда - 22
Италияда - 21
Францияда - 20
Испанияда - 15
Жанубий Кореяда - 15
Исроилда - 5
Финляндияда - 5
Норвегияда - 5
Саудия Арабистонида – 4
БААда - 3
Ливанда - 1.

Манба: aniq.uz

Kanalimiz👉****@Doctors_Uzbekistan

hace 2 meses, 2 semanas

Айрим музқаймоқлардан огоҳ бўлинг — бактерия

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси лабораториясининг хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланган.

“Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали”ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотлари таркиби ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Шунингдек, ўрганиш давомида ушбу музқаймоқларнинг қадоғида “Музқаймоқни истеъмол қилиш вазнингизни камайтиришда, иммунитетни ошириш ва стрессдан чиқишда ёрдам беради, шунингдек, яхши кайфият тақдим этади” деган маънодаги ёзувларини тасдиқловчи ҳеч қандай хулосалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Манба

Kanalimiz👉****@Doctors_Uzbekistan

hace 2 meses, 3 semanas

Samarqand davlat tibbiyot universiteti
Klinik ordinatura test natijalari

Kanalimiz👉****@Doctors_Uzbekistan

hace 4 meses, 3 semanas

Суд «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
Апелляция суди «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Фармацевтика агентлигининг судланган собиқ раҳбарининг онаси томонидан тўланган 2,5 млрд сўм пул жабрланувчилар ўртасида тақсимланади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг 3 июль куни бўлиб ўтган апелляция инстанцияси мажлисида Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясининг «Док-1 Макс» сиропи бўйича биринчи инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди, деб ёзмоқда «Дарё». Суд мажлисида 7 нафар судланувчининг шикояти қаноатлантирилмади.

Нашрнинг ёзишича, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг судланган собиқ директори Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева томонидан тўланган 2,5 миллиард сўм пул ҳалок бўлганларнинг вакиллари ва жабрланувчи болалар ўртасида тенг тақсимланади.

26 февраль куни суд Сардор Кариевни 18 йилга, унинг ўринбосарларини 16 йилга, Ҳиндистон фуқароси бўлган Quramax дори-дармон импорт компаниясининг собиқ директорини 20 йилга озодликдан маҳрум қилганди.

Суд судланувчилардан «Док-1 Макс» ва «Амбронол» препаратларидан заҳарланиб, ҳалок бўлган 68 нафар ва жабрланган 16 нафар боланинг оилаларига 75,6 миллиард сўм маънавий зарар ундиришни белгилаганди. Бундан ташқари, суд Quramax томонидан мансабдор шахсларга берилган пора миқдорини давлат фойдасига ундиришга қарор қилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди 2023 йил августидан Ўзбекистонда Marion Biotech дори воситалари, жумладан, «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган камида 68 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқишни бошлаганди. Судда 23 киши (18 эркак ва 5 аёл) иштирок этди.

Манба: gazeta.uz

Kanalimiz?****@Doctors_Uzbekistan

hace 4 meses, 3 semanas
hace 4 meses, 3 semanas

Қуёшда қолган пластик сув идишлари саратонга олиб келиши мумкин – тадқиқот

Қуёшда қолган 6 турдаги пластик сув идишлари Жинан университетининг Гуангдонг лабораторияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Уларнинг барчасидан ултрабинафша нурланиши ва иссиқлик таъсирида чиқадиган алкан, алкен, спирт, алдегид, кислота ва канцерогенлар каби зарарли кимёвий моддалар топилган.

Тадқиқотда ултрабинафша ва қуёш нурланишида чиқариладиган моддаларнинг турлари ва зарарлари чуқур ўрганилган. Лабораториянинг етакчи тадқиқотчиси Доктор Ҳуасе Оунинг таъкидлашича, бундай идишлардан тез-тез фойдаланиш хавфли ўсмаларга олиб келиши мумкин. “Тадқиқотимиз пластик сув идишлари қуёш нури таъсирида соғлиқ учун хавф туғдирувчи заҳарли бирикмаларни чиқариши ҳақида ишончли далиллар беради. Истеъмолчилар бу хавфлардан хабардор бўлишлари керак”, – деди у.

Тадқиқотчилар ичимлик сув хавфсизлигини кафолатлаш учун сақлаш шароитларини жиддий назоратга олиш ва инсон саломатлигига зарар етказмайдиган материаллар устида ишлаш кераклигини тавсия қиляпти.

Манба: yuz.uz

Kanalimiz?****@Doctors_Uzbekistan

hace 4 meses, 4 semanas
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 1 day ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago