🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Аллоҳни кўп зикр қилиш иймон қувватининг белгисидир.
Аллоҳ таоло деди:
﴿الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ ﴾
﴾Улар иймон келтирган ва Аллоҳни зикр қилиш билан қалблари ором оладиган зотлардир﴿¹.
Бошқа оятда:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾
﴾Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар﴿².
(21) Тонги ва тунги зикрлар
1) Раъд-28
2) Аҳзоб-41
Шайх Абдулазиз Торифий
Золимни ҳалок қилувчи сабабларнинг энг каттаси мазлумларнинг дуосидир. Шундай бўлишига қарамай, золимлар энг кўп мазлумнинг дуосидан ғафлатда бўладилар. Ерда бўладиган ҳалокатлардан қаттиқ ҳимояланадилар. Аммо осмондан келадиган ҳалокатни унутадилар.
Шайх Абдулазиз Торифий
Золимларнинг ҳалокатга учраши тарихда такрор-такрор содир бўлган. Лекин золимлар ибратланмайди. Чунки золим кимса ўзи қилаётган зулмига эътибор бермайди, гарчи уни ҳамма кўриб турган бўлса ҳам.
Шайх Абдулазиз Торифий
Ҳақ нима эканини билмоқчи бўлсанг уни ким айтаётганига, гапираётганларни кўп ё озлигига, ва омманинг босим ўтказишига қарамагин. Нафсу ҳавойингни ҳам четга суриб қўйгин.
Ўзинг билан ёлғиз қолиб, Аллоҳдан ҳақни сўрагин. Шунда ҳақ нима, ботил нима ажратиб оласан.
Шайх Абдулазиз Торифий
Ҳақ нима, ботил нима экани аниқ билинмаётган бўлса ҳақиқатни очиқ-ойдин, равшан иборaлар билан баён қилиш керак.
Қуръон ҳақида ботил эътиқод тарқалиб: «Қуръон махлуқ» деган гап кенг ёйилганида уламоларга очиқ-ойдин гапириш вожиб бўлган. Уламоларга: «Қуръон Аллоҳнинг Каломи» деб айтиб қўйишнинг ўзи кифоя қилмаган. Чунки бу гап ботил маънога буриб тушунилишидан қўрқилган. Балки барча уламоларга: «Қуръон Аллоҳнинг Каломи, махлуқ эмас» деб очиқ айтиш шарт бўлган.
Шайх Абдулазиз Торифий
Аллоҳ таоло (иймонларида) содиқ бўлган инсонлар ҳақида хабар бериб, уларни мол-дунё ҳам, бало-чақа ҳам Аллоҳнинг зикридан машғул қилмаслигини айтган:
**﴿يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ رِجَالٌ لّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ﴾
﴾У (масжидларда) эркак кишилар эртаю кеч Аллоҳни поклаб, тасбеҳ айтадилар. Уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳни зикр қилишдан машғул қилмайди﴿.** (Нур-37).
(19) Тонги ва тунги зикрлар
Шайх Абдулазиз Торифий
Бахтсизлик дунёни йўқотиш ёки озайиши билан бўлмайди. Балки бахтсизлик динни йўқотиш ёки сустлашишидир.
﴾Ким Менинг ҳидоятимга эргашса адашмайди ва бахтсиз бўлмайди﴿¹.
1) Тоҳа: 123
Шайх Абдулазиз Торифий
Аллоҳ билан ёлғиз қолганингда (фарзларни бажариб, ҳаромлардан четланиб, Аллоҳни улуғлашда) қандай бўлсанг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражанг ҳам шундай бўлади.
Шайх Абдулазиз Торифий
Яхшиликни хоҳлайдиган инсонга Аллоҳ Таоло яхшилик эшикларини очиб, сабабларни муҳайё қилиб қўяди.
﴾Агар улар ислоҳ қилишни хоҳласалар Аллоҳ уларни ораларини (ислоҳ бўлишга) муваффақ қилур﴿¹.
1) Нисо: 35
Шайх Абдулазиз Торифий
Ҳозирги замонда дунё фитна фасодга тўлиб тошди. Бунинг ортидан одамларни огоҳликка чорловчи бало-офатлар ҳам кўпайди.
Бундай оғир ҳолат (гуноҳ-маъсиятларни кўпайтириб) Аллоҳдан янада узоқлашмаслик керак. Балки ҳамма инсонлар – бошлиқлар ҳам, жамоалар ҳам, омма халқ ҳам (барча гуноҳлардан тавба қилиб) Аллоҳга қайтишлари керак.
{(Эй Пайғамбар, уларга айтинг): «Аллоҳга (иймон келтириш билан, Унинг азобидан) қочиб, (раҳмати-марҳаматига) шошилнглар! Албатта мен сизлар учун У зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантирувчиман}¹.
1) Зарият: 50
Шайх Абдулазиз Торифий
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago