?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 2 months ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 month ago
ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ПАРЛАМЕНТ ТАРАҚҚИЁТИДА ҲАМ НАМОЁН БЎЛМОҚДА
Шу кунларда халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Ушбу қутлуғ сана “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда. Бу ғоянинг замирида чуқур маъно бор. Зеро, барча соҳада амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар халқимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида янада бирлаштирди.
Бугун Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, иқтисодий юксалиш ва улкан ислоҳотлар мамлакатига айланди. Президентимиз бошчилигида юртимиз ҳаётида янги давр, янги саҳифалар очилди. Аҳоли турмуш даражаси янада юксалиб, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб бормоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасидан халқимиз баҳраманд бўляпти. Янгиланишларни ўз ҳаётида, кундалик турмушида ҳис қилмоқда.
☝️ БАТАФСИЛ
Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишловчи ходимларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2024 йил 11 июнда Халқаро меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенциясини ратификация қилди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг 21 та конвенциясини ратификация қилган.
Мазкур Конвенция тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишловчи ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, шунингдек улар учун тўлиқ иш вақти билан банд бўлган ходимлар билан тенг меҳнат шароитлари яратилишини таъминлашга қаратилган.
Конвенциянинг ратификация қилиниши тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлайдиган ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча кафолатлар яратади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясига мувофиқ Конвенция Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимига киради, унинг ратификация қилиниши эса ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принципларни ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчилигимизга жорий этиш имкониятини беради.
2022 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида мазкур Конвенциянинг асосий қоидалари аллақачон ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган эди. Жумладан, Кодексда «тўлиқсиз иш вақти» деган тушунчанинг мазмун-моҳияти очиб берилган, тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаши мумкин бўлган ходимларнинг тоифалари ва бошқа қоидалар белгилаб қўйилган.
Масалан, тўлиқсиз иш вақти ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшгача бўлган боланинг (16 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор боланинг) ота-онасидан бирининг, оиланинг бемор аъзосини парваришлаётган шахснинг, шунингдек ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра ва бошқа ҳолларда белгиланиши мумкин.
Бунда Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш юқорида кўрсатилган шахслар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг давомийлигига, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришга ва ушбу шахсларнинг меҳнатга оид бошқа ҳуқуқларига тааллуқли бўлган бирор-бир чекловларга олиб келмайди.
Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммитида иштирок этди
Жорий йилнинг 4 – 5 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотининг “Барқарор ривожланиш мақсадида бирдамлик ва ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусига бағишланган 15-саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари ислом оламининг бирдамлиги
ва тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётган ИҲТ доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли минтақамизда ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларига асосланган муҳит шаклланганлиги, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ҳамда шу йил июнь ойида юртимизда ўтказилиши режалаштирилган ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг 12-конференцияси ва “Ёшлар форуми” ҳақида ахборот берилди.
Саммит якунида ИҲТнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинди.
Саммит доирасида Гамбия Республикаси Президенти Адама Бэрроу билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Гамбия Президенти ИҲТнинг нуфузи ортаётгани, чунки бошқа халқаро ташкилотлардан фарқли равишда ушбу ташкилот аъзоларини муқаддас ислом дини бирлаштириб туришини, Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи давлат экани ва бугунги кунда тез ривожланаётгани ва, энг асосийси, натижага эришаётганлигини таъкидлади.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Иброҳим Ҳуссайн Тоҳа Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эгалигини ва ушбу мамлакатни доимо илиқлик билан эслашини, чуқур тарихий ва маданий меросга эга бўлган Ўзбекистон ИҲТ фаолиятида ислом олами бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётганини қайд этди.
Гамбия Парламентида бўлиб ўтган учрашувда жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани, бу давлатларимизнинг икки томонлама муносабатларида янги саҳифа очиши таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Гамбия ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ўрнатиш, ўзаро муносабатларни ривожлантиришда парламентларнинг ролини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Туркия, Индонезия делегациялари раҳбарлари билан ҳам мулоқотлар, учрашувлар ўтказилди.
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 2 months ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 month ago