Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
Last updated 3 weeks, 1 day ago
⦊ ᴏᴡɴᴇʀ — 「 @cllflower 」
⧽ ᴠᴘ — 「 @flowerstrikersvp - @xxrxx_Xxff 」
✗ sᴛᴀʀᴛ 𓆩 𝟸𝟹.𝟶𝟷.𝟸𝟶𝟸𝟹 𓆪
буст: https://t.me/flowerstrikers?boost
- ∿ ᥰᥲρнᥲя ᥴ @philsstickersu !!゚♡
Last updated 1 month, 2 weeks ago
ПИАНИНО ҚАРШИСИДА
Бармоқлар учида уради юрак,
Бармоқлар учига кўчади само.
Ҳозир ҳузурингга бормоғим керак
Бармоқлар кўрсатган шу йўллар аро.
Кафтингдан жой топар безовта жаҳон,
Кафтингда томирдай чалкашар йўллар.
Кафтингда не алам, не сирлар пинҳон,
Клавишга айтар дардини қўллар.
Оқ-қора рангларга чулғанган ҳаёт
Кўнгилга бермоқда хаёл дарсини.
Тоза туйғуларинг қилгин эҳтиёт,
Эшитма дунёнинг кўҳна баҳсини.
Ҳисоблаб бўларми ҳайратнинг кучин,
Бармоқлар сеҳрига ўзим маҳлиё.
Бир куйга арзирли лаҳзалар учун
Юрагим уришин санасин дунё!..
Шоди ОТАМУРОД
11.01.2025
Ҳуснингга ҳайратда осмон билан ер,
Ифорингдан мастдир кундуз ва кечам.
Кўзларимга қара, қўлларингни бер,
Заволинг кўрмайин, атиргул, ҳечам.
Майли, киприкларинг душманга қасддир,
Майли, ўғирласин ҳаловатимни.
Ишғол айламоққа бир нигоҳ басдир
Юрак деб номланган мамлакатимни.
Кўксим дарчасида ёруғлик кўрдим,
Муҳаббат дардидан бошқаси дардмас.
Муҳташам қасрингни юракда қурдим,
Мендан кўп яшагин, Тожмаҳал шартмас.
Шоди ОТАМУРОД
21.11.2024
3 КУН ҚИДИРИЛГАН "ҲАЗРАТИ ИШҚ" ТОПИЛДИ
Бугун нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. "Ҳазрати ишқ" китобини қаердан топсам бўлади, деди қўнғироқ қилган киши. Мендан, дедим. 3 кундан бери қидириб топа олмайман китобни, рақамингиз бор экан, қўнғироқ қилдим охири, деди. Манзил бердим. Етиб келди. Шавкат Алимов деган уста, китобхон экан. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмондан гапириб кетди. Амаллаб, битта китоб топиб бердим. Бундай кишига китоб топиб бермасам ҳам бўлмасди.
2025 йилни хайрли иш билан бошладик. Мансур Жумаевнинг "Ҳазрати ишқ" китобини қайта босмага бердик. 15 январда келади.
Китоб “Микрокредитбанк” ҳомийлигида “Чиғаноқ” лойиҳаси доирасида “Ижод нашр” нашриётида чоп этилганди.
30 та китобга буюртма бўлди. Босмахона харажатларини шундан қоплаймиз.
Китоб олмоқчи бўлсангиз, шу ердан ё шахсийга ёзинг. Ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +998909967125.
Китоб нархи 100 000 сўм.
Буюртма беринг.
Эълонни улашинг!
Фозил Фарҳод
БУ КУЗ...
Қачон ўзгаради дунёнинг тарзи,
Тинарми кўнгилнинг азалий арзи,
Ҳали тугамасдан баҳордан қарзи,
Фироқ шаклидаги тўловми бу куз?..
Қайдан келаётир бу ўтли оҳлар,
Ўтинга айланди савол, сўроқлар,
Кўксимда ёнади олтин япроқлар,
Юрак шаклидаги оловми бу куз?..
Шоди ОТАМУРОД
22.10.2024
"Otamning merosi- tilim, o'zingsan,
Onamning siymosi- tilim, o'zingsan".Ona tilimizni asray olyapmizmi?
Shoir Shodi Otamurodning bu boradagi fikrlari qanday?Bugun: 14:00"Nurafshon tv"da ko‘ring!
OBUNA BO‘LING: NURAFSHON TV
ОНА ТИЛИМГА
Отамнинг мероси, тилим, ўзингсан,
Онамнинг сиймоси, тилим, ўзингсан.
Миллатнинг маъносин топганман сендан,
Ҳуррият ҳавосин тотганман сендан.
Ўрхун-Энасойда кўз очган тилим,
Илк бор Қошғарийда юз очган тилим.
Қадим битикларга етган илдизинг,
Кўкда ярақлаган бугун юлдузинг.
Қувватга тўлмоғинг Навоийдандир.
Дилга туғ бўлмоғинг Навоийдандир.
Ҳазратнинг назмидан тўкилган дурлар,
Мангу хазинанггга бахш этган нурлар.
Қуёшдек балқидинг фикр, онгларда,
Ғолиб ўтмоқдасан асрий жанглардан.
Бобурнинг жомида сўз жаранги бор,
Мунис оҳанг бирла ажиб ранги бор.
Машрабим сўз билан ҳақнинг зорими,
Шоирни чорлаган сўзнинг дорими.
Нодира тўхтамас нега йиғидан,
Қони тўкилганми шеърнинг тиғидан.
Сен улкан кемасан сўз уммонида,
Гавҳар терсам қани дил хирмонига.
Юрагимнинг кўркам либоси, ўзинг,
Маъноси, навоси, аълоси ўзинг.
Болам давом айлар ота сўзимни,
Сенсиз босолмагай менинг изимни.
Тилим, сен халқимнинг шамчироғи бўл,
Уйғонсин, бешикнинг қўнғироғи бўл.
Шоди ОТАМУРОД
Қулоқ тутдим, овозини тинглагим келди,
Юракка не ботган экан, англагим келди.
Телба дунё равишига тортмади оёқ,
Кўзларингда ҳаётимни ўнглагим келди.
Омонмисан, уфққамас, ўйга ботдингми?
Бу жонимнинг кўпригидан оғриб ўтдингми?
Яшамоқнинг заҳматида улғаяр умид,
Бу қисматнинг бекатида бахтни кутдингми?
Интиқ қилиб айтмай юрди сўзини ҳаёт,
Мендан олиб қочиб юрди кўзини ҳаёт.
Атиргулдай пайдо бўлдинг олов йўлимда,
Сендан бошлаб таништирди ўзини ҳаёт.
Шоди ОТАМУРОД
18.10.2024
КУЗ
Куз келди,
Ёдимга келган ашъордай,
Куз келди сўроқлаб хотираларни.
Бағрим бутун эди - чалинмасди най,
Бугун тушунаман ноталарини.
Куз кирди,
Ул найнинг тешикларидан,
Куз кирди, сўроқлаб “Чўли ироқ”ни.
Кеча қизғонардим баҳорни жуда,
Меҳмон қилоламан бугун фироқни.
Куз тушди,
Вақтнинг зиналаридан,
Куз тушди, ўйнатиб сариқ тилларин.
Эшитилар “чиқ-чиқ” - қадам товуши,
Кузнинг оёғидир соат миллари... Шоди ОТАМУРОД
Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
Last updated 3 weeks, 1 day ago
⦊ ᴏᴡɴᴇʀ — 「 @cllflower 」
⧽ ᴠᴘ — 「 @flowerstrikersvp - @xxrxx_Xxff 」
✗ sᴛᴀʀᴛ 𓆩 𝟸𝟹.𝟶𝟷.𝟸𝟶𝟸𝟹 𓆪
буст: https://t.me/flowerstrikers?boost
- ∿ ᥰᥲρнᥲя ᥴ @philsstickersu !!゚♡
Last updated 1 month, 2 weeks ago