✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 1 month, 1 week ago
Last updated 1 year, 6 months ago
Last updated 1 year, 3 months ago
Onlayn kameralar belgilanmagan joyga chiqindi tashlagan fuqarolarni aniqlashni boshladi
⚡️Avvalroq, O'zbekiston tumanining "Oqtepa" va "Turkiston" mahallalariga ekologik huquqbuzarliklarni aniqlovchi onlayn kuzatuv kameralari o'rnatilganligi haqida xabar bergan edik.
Ma'lumotlarga ko'ra, ushbu kameralar ishga tushirilgan va belgilanmagan joyga chiqindi tashlayotgan fuqarolarni onlayn aniqlashni boshlagan.
Masalan, 5-avgust kuni soat 19:11da "Oqtepa" MFY hududiga davlat raqami 40 O * WA bo'lgan TIKO transporti tomonidan belgilanmagan hududga chiqindi tashlangan. Shu kuni, 19:49 da shu hududga davlat raqami 40 U * TA LABO transporti tomonidan ham belgilanmagan hududga chiqindi tashlangan. Shuningdek, 6-avgust kuni soat 05:12da fuqaro tomonidan belgilanmagan hududga chiqindi tashlangan.
Belgilanmagan joylarga chiqindi tashlamang, shu orqali tumanimiz obodligiga o'z hissangizni qo'shing! Xabarni mahalla gruppasiga yuborib fuqarolarni ogoh qilib qo'yamiz!
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
Элёр Асронқулов Фурқат туман ҳокими лавозимига тасдиқланди
⚡️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Асронқулов Элёрбек Мадаминович Фурқат тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Энг кўп ҳоким алмашадиган ҳудуд сифатида эътироф этиладиган Фурқат туманига янги ҳоким муборак бўлсин. Элёр ака ижтимоий ҳимоя бошқармасида яхши иш ташкиллаб келаётганди. Унинг ҳокимлик даврида ҳам омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
Фарғона вилоятида жиноятчиликка қарши курашда янги тамойиллар ишлаб чиқилади
Фарғона вилоятида жиноятчиликни олдини олиш учун "Уч шаҳарга эътибор" ва "Уч турдаги жиноятлар профилактикаси" тамойиллари асосида иш ташкил қилинади. Бу ҳақда Фарғона вилоят халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят ҳудудларида содир этилган умумий жиноятларнинг 50 фоизи Фарғона (869 та), Қўқон (649 та), Марғилон (319 та) шаҳарларига ва Олтиариқ (248 та) туманига тўғри келмоқда.
Вилоят ИИБ бошлиғи Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига Фарғона вилоятида жиноятчиликка қарши курашда янги тамойиллар ишлаб чиқиш ва шу орқали иш ташкиллаш таклиф билан чиққан ва ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланган.
Унга кўра, Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳокимлари ва вилоят ИИБ, вилоят маҳаллалар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллик даври учун "Уч шаҳарга эътибор" тамойили асосида ҳудудда амалга ошириладиган ишлар, кўриладиган профилактик тадбирларн ўз ичига олган йўл хариталарини тасдиқлайди.
Шунингдек ИИБ, маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси билан биргаликда уч кун муддатда 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллик даври учун "Уч турдаги жиноятлар профилактикаси" (ўғирлик, фирибгарлик ва тан жароҳати етказиш) тамойили асосида ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар, кўриладиган профилактик тадбирларни ўз ичига олган йўл харитасини ишлаб чиқиб вилоят ҳокимлигига тақдим этади.
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
"Ўзбекистон туманида ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари кўп" — навбатдаги рейд тадбирида юздан ортиқ автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди
⚡️Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида махсус рейд тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар доирасида қўпол қоидабузарликка йўл қўйган 100 дан ортиқ машиналар жарима майдончасига жойлаштирилиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Яна бир маълумот, жорий йилнинг 1-август куни Ўзбекистон туманининг Қудаш қишлоғида навбатдаги йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бошқарувида "Ласетти" машинаси бўлган ҳайдовчи скутер миниб келаётган бошқа бир ҳаракат иштирокчисидан қочаман деб йўл четидаги арчазорга кириб кетган.
Бу сингари ҳолатлар содир бўлмаслиги учун ҳам рейд тадбирлари тўхтовсиз давом эттирилишини қўллаб-қувватлайман. Ахир йўлларда содир бўлаётган ЙТҲ натижасида одамлар ўлиб кетяпти!
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
Жорий йилнинг олти ойлигида фаол бўлган маҳаллалар еттилигининг моддий техника базаси яхшиланади. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан пул ажратилган
⚡️Бу ҳақда Ўзбекистон туман ҳокими Шерзодбек Юлдашевнинг қарори қабул қилинган бўлиб, қарор 2024 йил 22 июлда имзоланган.
277-11-161-Q/24 сонли қарор билан жорий йил 6 ойлик якуни билан алоҳида ўрнак кўрсатган тумандаги 7 та маҳалла — Беруний, Қўрғонча, Сочтепа, Шўрқишлоқ, Деҳқонобод, Нурсух ҳамда Қайнар маҳаллаларининг еттиликларини иш шароитларини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш ва моддий техника базасини яхшилаш учун туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира жамғарма маблағлари ҳисобидан 24 миллион 200 минг сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Ушбу маблағга 3 дона компютер, 2 дона ноутбок ҳамда 2 дона тривадном принтер сотиб олиниши ҳамда юқорида номлари келтирилган маҳаллаларга тақсимланиши лозим.
Мазкур маблағ ажратилиб, саналган техникалар сотиб олиндими? Маҳаллалардаги еттиликлар сизларни шу техникаларга эхтиёжларинг қопландими? Агар жавобларинг "ҳа" бўлса сизлар учун хурсандмиз. Бу иш унумдорликларингни оширади. Жавобларинг "йўқ" бўлса унда минбарни ҳокимиятдаги масъулларга берамиз.
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
O'zbekiston tuman Adliya bo'limi tomonidan 2024-yilning olti oyi davomida:
➡️ Davlat idoralari va tashkilotlarida 12 ta oʻrganishlar, 18 ta monitoringlar oʻtkazilib, jami 537 ta qonun buzilish holatlari aniqlangan.
➡️ Aniqlangan qonun buzilish holatlarini bartaraf etish yuzasidan davlat idoralari tashkilotlariga 22 ta taqdimnoma kiritilib, uning natijasida noqonuniy ravishda qabul qilingan 25 ta mansabdor shaxslarning harakatlari (harakatsizligi) to’xtatildi, 338 795 000 soʻm pul mablagʻi undirilishiga erishildi, 5 nafar shaxs intizomiy javobgarlikka, 6 nafar mansabdor shaxs maʼmuriy javobgarlikka tortildi.
Qonun hujjatlarini buzilishini oldini olish yuzasidan davlat idoralari va tashkilotlariga 157 ta ogohnomalar, qonun hujjatlarini takomillashtirish yuzasidan 6 ta takliflar kiritildi.
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
Kunni yaxshi xabar bilan boshlaymiz
⚡️Toshkent shahrida bo‘lib o‘tgan "Yil tarbiyachisi-2024" ko'rik-tanlovining Respublika bosqichida O‘zbekiston tumanidagi 2-DMTT metodisti Lazizaxon Xalilova "Eng yaxshi metodist" yo'nalishida 1-o'rinni qo'lga kiritibdi.
Avvalo, O‘zbekiston tuman maktabgacha va maktab ta'limi bo‘limiga, 2-sonli davlat maktabgacha ta'lim tashkilotiga, Lazizaxonga, ularning jamoadoshlariga va qo‘llab-quvvatlagan barchaga ushbu yutuq muborak bo‘lsin.
Samimiy tabriklab qolamiz!
Каналга уланиш ⤵️**
? @fayzli_bola ?**
✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 1 month, 1 week ago
Last updated 1 year, 6 months ago
Last updated 1 year, 3 months ago