МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.

Description
𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦


Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида...


Murojatlar uchun: @Xander_singer
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 месяц, 2 недели назад

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 2 дня, 14 часов назад

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 дня, 23 часа назад

2 months ago

Ишқинг тиғ, титраган юрагим нишони,
Кўксимни ўймалар бетиним,
Суйгани бўлсамчи, Худони,
Омонлик топсанг бас, қотилим!

Ва ё ўқ, ишқинг ўқ, сўзинг ўқ,
Отилиб кетганман, отилиб,
Кўнгилни ўлдирса жазо йўқ,
Омон бўл, омон қол қотилим!

Бир сўздан бошимда минг бало,
Бир сўзга кетганман сотилиб,
Майли сен бўлмаю мубтало,
Омонлик топсанг бас, қотилим!

Кўнгилни ўйин деб ўйнама,
Ўтиниб сўрайман, ўтиниб.
Нималар бўлсам ҳам бўлдима,
Сен омон қолсанг бас, қотилим!

Малика Тавфиқ***@Malika_Salimova_sheriyati

2 months ago
2 months ago

Хашамат йўқ уша уйларда,
Охаксувоқ деворлар ҳамон,
Ёғоч эшик ғичирларида,
Болалигим сақлаяпди жон.

Нураб борар бир чеккасидан,
Онам қўлин соғинган ўчоқ.
Қучоғида олов ўрнида,
Эски газет ва синган тароқ.

Хашамат йўқ ўша уйларда,
Кўнглим каби чироғи хира.
Ва букчайган ишкомлари ҳам,
У отамдан қолган хотира.

Ошхонанинг чирик томидан,
Чакка ўтиб қолар гоҳида,
Қурияпди ўрик дарахти,
Биз арғимчоқ қурган шохидан.

Хашамат йўқ ўша уйларга,
Талпинишин қўймайди юрак,
Яшамайди ҳеч ким у ерда,
Умрибоқий соғинчдан бўлак.

Малика Тавфиқ*

2 months, 1 week ago

Сенга етсам,
Бахтдан ўлиб қолсам керак,
Юлдузлар дув ёғилсалар керак кўкдан.
Шодлик сиғмай, ёрилай деб урса юрак,
Томирларда тўфон туриб кетса шул дам.

Сенга етсам, раҳм айлаб Парвардигор,
Якун ясаб минг асрлик нолишимга.
Кўзларинга кўзим тушган захот бир бор,
Ким кафолат берар омон қолишимга?!

Сенга етсам,
Тошлар мумдек эриб оқиб,
Гуллар унса кўксимдаги тиканлардан
Қувончларим кўзларимда олов ёқиб,
Ёнғин олиб кетмасмикан дилни бирдан?

Мен ўз қадрин билолмаган бир бетайин,
Музюракдан ишқ тиланган хор тиламчи,
Сенга етгач,
Мўжиза рўй бергач, Кейин,
Сени мудом соғинмоқни соғинсамчи?!

Қўй, яхшиси шу аҳволда юраверай,
Суратлардан кулиб қараб туравер жим.
Бахтдан балки ўлиб қолиш мумкиндиру,
Соғинчлардан ўлган эмас ҳали ҳеч ким!

Малика Тавфиқ**

@Malika_Salimova_sheriyati

2 months, 1 week ago

Қуш бўлсайдим, фалакларда чарху-жавлон,
Ҳаёлларинг парвозимда қолса бир он.
Кафтларинга қўнар эдим кўкдан кечиб.
Учмоқ учун излаб эдим сенга имкон!

Гул бўлсайдим, гуллар аро дилнавози,
Булбулларни ҳалок этган фироқ, нози.
Кўзинг тушиб, бир сония термулсайдинг,
Бўлмас эди бахт деганнинг бундан сози!

Баҳор бўлсам, ташрифларим этса мустар,
Лоларим тўкиб, сочсам пойинг қадар.
Ифорларим тўйиб-тўйиб ютсангмиди,
Ҳар не қисмат минг розиман, билсанг агар!

Шамол бўлсам сочинг бўлса қўнаргоҳим,
Қулоғинга шивирласам ишқим, оҳим.
Раҳм этсин бор тирикка Парвардигор,
Васлинг истаб тўс-тўполон қилган чоғим!

Ёмғир бўлсам, дунёларнинг гардин ювиб,
Қочиб кетсанг, уйингача кирсам қувиб.
Рози эдим бир сония яшасам ҳам,
Сўнгра эса лабларингда қолсам қуриб!

Ишқ бўлсайдим,
Вужудингда бўлсам пайдо,
Менга бўлсанг мубталою, менга фидо.
Бир онгами, бир кунгами, ё умрбод,
Юрагинга мени солса бўлди Худо!

Ишқ бўлсайдим...

Малика Тавфиқ*

2 months, 1 week ago
5 months, 1 week ago

Қўрқита олмайсиз кетишлар билан,
Қанча қадрдонни йўқотиб бўлдим.
Қанча кечишларда парчаландиму,
Неча бор тирилдим, неча бор ўлдим!

Энг баланд гулханлар менга чўғ мисол,
Қандай оловларда  ёндим, билмайсиз.
Келишингиз билан қувондим, аммо,
Кетишингиз билан қўрқитолмайсиз.

Қанча гурзиларга беролмадим чап,
Қанча пичоқларни қучди курагим.
Музлаб, сўнг музидан тушганга ўхшаб,
Илвиллаб турибди шўрлик юрагим!

Қоқилиб, сурилиб, йиқилиб тўйдим,
Кўнгил суягининг бутун ери йўқ.
Тили билан юрар фисқу-фасодлар,
Ҳамон сўзларидан ясайдилар ўқ.

Кетиб азоблайман дея ўйламанг,
Этим қотиб бўлди азобларидан!
Бир оз раҳимдилсиз, аниқ биламан,
Дунёнинг дилозор каззобларидан!

Эҳе, қанча қорлар босди бошимни,
Қанча ёмғир ёғиб, қанчаси тинди!
Аниқ кўролмайсиз кўзда ёшимни,
Ҳуллас, кетишлардан қўрқмайман энди!

Малика Тавфиқ***@Malika_Salimova_sheriyati

5 months, 1 week ago

Бот-бот ўтдинг кўзимдан бугун,
Фаромуш бир ўйларда кездинг.
Ёдга келдинг яна не учун,
Яна нега тинчимни буздинг!

Жуда узоқ битди яралар,
Чандиқ босиб кетди юракни.
Сен золимга Қиёмат қадар,
Мени қийнаш шунча керакми?

Кўпирмоқда томирда қоним,
Ҳотиралар кўтармоқда бош.
Яна нега шу битта жоним,
Минг Азроил қўлида талош!

Кул тагида бор эканми чўғ,
Қай шамолдан олди аланга.
Йўқ,ёнишни истамайман,йўқ.
Ўт чирмашди яна танамга.

Бу азобдан яна бормия,
Балки ўлсам кўнглинг тўларди.
Ҳаётимдан кетдинг, майлия,
Ёдимдан ҳам кетсанг бўларди.

Малика Тавфиқ***@Malika_Salimova_sheriyati

5 months, 1 week ago

*✍ Малика Тавфиқ

* ???????? | МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.

1 year, 1 month ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 месяц, 2 недели назад

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 2 дня, 14 часов назад

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 дня, 23 часа назад