Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن تيمية رحمه الله:
من اجتهد واستعان بالله تعالى ولزم الاستغفار والاجتهاد فلابد من أن يؤتيه الله من فضله مالم يخطر ببال
مجموع الفتاوى 62/5.
«Ким тиришса ва Аллоҳдан ёрдам сўраса, ҳамда ўзига истиғфорни ва жидду-жаҳдни лозим тутса, албатта, Аллоҳ таоло унинг хаёлига келмаган нарсани Ўзининг фазлидан беради».
«Мажмуъул фатаво», 5/62.*
*Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن تيمية رحمه الله:
يظن جهال العبّاد أنَّ لهم على سبحانه حقاً بعبادتهم.
الفتاوى (١/ ٢١٤).
«(Баъзи) жоҳил ибодатгўйлар ўзларининг ибодатлари туфайли Аллоҳнинг ҳузурида (қандайдир) ҳуқуқлари бор деб ўйлайдилар».
«Мажмуъул фатаво», 1/214.*
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الشيخ ابن تيمية رحمه الله:
"وَلَيْسَ مِنْ شَرْطِ الْمُتَّقِينَ وَنَحْوهِمْ أَنْ لَا يَقَعَ مِنْهُمْ ذَنْبٌ وَلَا أَنْ يَكُونُوا مَعْصُومِينَ مِنَ الْخَطَا وَالذُنُوبِ فَإِنَّ هَذَا لَوْ كَانَ كَذَلِكَ لَمْ يَكُنْ فِي الْأُمَّةِ مُتَّقِ بَلْ مَنْ تَابَ مِنْ ذُنُوبِهِ دَخَلَ فِي الْمُتَّقِينَ وَمَنْ فَعَلَ مَا يُكَفِّرُ سَيِّئَاتِهِ دَخَلَ فِي الْمُتَّقِينَ".
منهاج السنة، 7/82.
«Киши тақводорлар сафидан жой олиши учун ундан гуноҳ содир бўлмаслиги ва хато-камчиликлардан холи бўлиши шарт қилинмайди. Агар шундай бўлганида, уммат ичида бирорта тақводор инсон топилмаган бўларди. Балки, гуноҳларига тавба қилувчи ва ёмонликларига каффорат бўладиган солиҳ амаллар қилувчи киши тақводорлар сирасига киради».
«Минҳожус сунна», 7/82.*
*Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله تعالى:
"ما ظهر في الشام ومصر والجزيرة الإلحاد والبدع سلط عليهم الكفار ولما أقاموا ما أقاموا من الإسلام وقهر الملحدين والمبتدعين نصرهم الله عزوجل على الكفار وكذلك لما كان أهل المشرق قائمين بالإسلام كانوا منصورين على الكفار المشركين من الترك والهند والصين وغيرهم فلما ظهر منهم ما ظهر من البدع والإلحاد والفجور سلط عليهم الكفار".
"الفرقان بين الحق والبطلان" (536/1).
«Шом, Миср ва Араб ярим оролида даҳрийлик ва бидъат пайдо бўлганида, кофирлар уларнинг устидан ҳокимиятга эга бўлдилар. Қачонки исломга амал қилишган вақтларида, даҳрий ва бидъатчиларни мағлуб этган вақтларида, Аллоҳ таоло уларга кофирлар устидан ғалаба берди. Шунингдек Шарқ халқлари ислом динини қўллаб-қувватлаганларида, турклар, ҳиндлар, Хитой ва бошқа миллатлардан иборат мушрик кофирлар устидан ғалаба қозонган эдилар. Қачонки уларнинг ичида бидъат, даҳрийлик ва бузуқлик пайдо бўлгач кофирлар уларни устидан ғолиб бўлишди».
«Фарқон баянул ҳаққи вал баатилани», 1/536.*
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
ولا بد للعبد من أوقات ينفرد بها بنفسه في دُعَائِهِ وذكره وصلاته وتفكره ومحاسبة نفسه وإصلاح قلبه.
مجموع الفتاوى، ٤٢٥/١٠.
«Банданинг ёлғиз қолиб дуо қиладиган, зикр қиладиган, намоз ўқийдиган, тафаккур қиладиган, нафсини сарҳисоб қилиб, қалбини ислоҳ қиладиган пайтлари бўлмоғи лозим».
«Мажмуъул фатово», 10/425.*
*Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"فإن تحقيق الشهادة بالتوحيد يقتضي ألا يحب إلا لله ولا يبغض إلا لله، ولا يوالي إلا لله، ولا يعادي إلا لله، وأن يحب ما يحبه الله، ويبغض ما أبغضه، ويأمر بما أمر الله به وينهى عما نهي الله عنه، وإنك لا ترجو إلا الله، ولا تخاف إلا الله، ولا تسأل إلا الله، هذا ملة إبراهيم، وهذا الإسلام الذي بعث الله به جميع المرسلين".
مجموع الفتاوى، ٣٣٧/٨.
«Дарҳақиқат, тавҳид шаҳодатини амалга ошириш фақат Аллоҳ учун яхши кўриш ва фақат Аллоҳ учун ёмон кўришни, фақат Аллоҳ учун дўстлашиш ва фақат Аллоҳ учун душманлашишни, фақат Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўриш ва Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришни, фақат Аллоҳдан умид қилишингни, Аллоҳдан бошқадан қўрқмаслигингни, Аллоҳдан бошқадан сўрамаслигингни тақозо қилади. Мана шу Иброҳим миллатидир. Мана шу Аллоҳ таоло барча росуллари орқали юборган Исломдир».
«Мажмуъул фатово», 8/337.*
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"وكلما أراد العبد توجها إلى الله تعالى بقلبه ، جاء من الوسواس أمور أخرى، فإن الشيطان بمنزلة قاطع الطريق، كلما أراد العبد يسير إلى الله تعالى أراد قطع الطريق عليه؛ ولهذا قيل لبعض السلف: إن اليهود والنصارى يقولون: لا نوسوس، فقال: صدقوا، وما يصنع الشيطان بالبيت الخراب".
"مجموع الفتاوى" (22 / 608).
«Банда ҳар қачон қалби билан Аллоҳ таолога юзланишни хоҳлаганида, бошқа ишлардан васвасалар келиб чиқади. Шайтон йўл тўсар қароқчи кабидир. Банда ҳар қачон Аллоҳ томон юрса унинг йўлини тўсишни хоҳлайди. Шунинг учун салафи солиҳинларнинг бирига яҳуд ва насороларнинг «Биз ҳеч ҳам васваса бўлмаймиз», деган сўзи етганида, у киши: «Рост айтишипти, шайтон хароб бўлган уйда нима қилади?!», деб жавоб қилганлар».
«Мажмуъул фатаво», 22/608.*
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"فما حفظت حدود الله ومحارمه، ووصل الواصلون إليه، بمثل خوفه ورجائه ومحبته، فمتى خلا القلب من هذه الثلاث؛ فسد فساداً لا يرجى صلاحه أبدا، ومتى ضعف فيه شيء من هذه؛ ضعف إيمانه بحسبه".
مجموع الفتاوى، ٢١/١٥.
«Аллоҳдан хавф қилиш, умид қилиш ва муҳаббат қўйиш билан қилинганича бошқа бирон нарса билан Аллоҳнинг ҳад-ҳудудлари ва У ҳаром қилган ишлардан сақланилмади ва Унга боғланувчилар боғланмадилар. Қалб қачон мана шу учта нарсадан холи бўлса, кейин тузалиши умид қилинмайдиган даражада бузилади. Қачон унда мазкур нарсалардан бирортаси заифлашса, иймони ҳам ўшанча заифлашади».
«Мажмуъул фатаво», 15/21.*
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"فإن الرافضة ليس لهم عقل صريح ولا نقل صحيح، ولا يقيمون حقا، ولا يهدمون باطلا، لا بحجة وبيان، ولا بيد وسنان".
"منهاج السنة النبوية"، ٦٩/٤.
«Рофизаларда на соғлом ақл ва на тўғри нақл бор. Улар на ҳужжат-далил, на тушунтириш, на қўл, на тил билан ҳақни барпо қилмайдилар ва ботилни йўқ қилмайдилар».
«Минҳожус суннат ан-Набавийя», 4/69.*
*Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"أحوال القلوب وأعمالها – مثل: محبة الله ورسوله ﷺ، وخشية الله، والتوكل عليه، والصبر على حكمه، والشكر له، والإنابة إليه، وإخلاص العمل له – مما يتفاضل الناس فيه تفاضلاً، لأ يعرف قدره إلا الله عزّ وجل".
مجموع الفتاوى، ٤٠٩/٧.
«Қалб ҳолатлари ва амаллари, масалан Аллоҳ ва Расули ﷺнинг муҳаббати, Аллоҳдан қўрқув, Унга таваккул қилиш, Унинг ҳикматларига сабр қилиш, Унга шукр бажо келтириш, Унга тавба ва инобат қилиш, Унга амални ихлос билан қилиш каби одамлар бир-бирларидан тафовутли бўладиган амаллар борки, уларнинг қадри-ўлчовини Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳеч ким билмайди».
«Мажмуъул фатаво», 7/409.*
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago