Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
It is hard to understand and love me
Мусулмон бўлақолинг.
Доим сиз учун яшадим.
Фақат ва фақат сиз хурсанд бўлишингиз учун ҳаракат қилдим.
Мен сизга ёмонлик тилайманми она?
Мен бу дунёда сизга нон-чой тутиб, сизни очликдан сақлай оламан, яхши кийимлар кийдириб хушнуд қила оламан аммо мусулмон бўлмасангиз сизга у дунёда ёрдам бера олмайман.
Мен шундоқ ҳам бахтсизман, бахтсизлигимга бахтсизлик қўшиб нима қиласиз, агар Аллоҳнинг борлигига чин дилдан ишонсангиз...
-Мен шундоқ ҳам Аллоҳнинг борлигига болалигимдан бери ишонаман.
-Муҳаммад Алайҳиссалом унинг элсиси эканигачи?
-Сен ишонасанми? У қандай одам?
-Энг яхши одам.
-Унда мен ҳам ишонаман.
-Унда мен ҳозир иймон калималарини айтаман сиз ортимдан такрорлайсиз.
-Хўп.
-Фақат тил билан эмас дил билан ҳам.
-Буни биламан неча йиллардан бери айтасанку.
-Ашҳаду-
-Ашҳаду
-Алла илаҳа-
-Алла илаҳа
-Иллаллоҳу
-Иллаллоҳу
-Ва ашҳаду анна-
-Ва ашҳаду анна-
-Муҳаммадан абдуҳу
-Муҳаммадан абдуҳу
-Ва росулуҳ.
-Ва росулуҳ.
Шунақа қувондим.
Ўша вақт йиғламадим.
Лекин кейин...
Уйда, йўлда, масжидда, далада, ҳар жойда йиғлаб юрибман. Шоирман лекин қанчалик қувонганимни қуюқ бўёқлар билан тасвирлай олишдан ожизман.
Волидамни шу қадар кўп одам онамни дуо қилган эканки...
Ким умрага кетса "Ўзим учун дуо сўрамайман мен арзимайман бунга, онамни дуо қилинглар" деб илтимос қилардим.
Энди менинг ҳам онам мусулмон.
Алҳамдулиллаҳ.
Абдураҳмон Мешаян.
#МЕН_ЎН_ОЛТИ_ЙИЛ_КУТГАН_ШАҲОДАТ
-Она мусулмон бўлинг!
-Овозингни ўчир! Мен сени туққанманми сен мени туққанмисан?
-Сиз мени туққансиз!
-Унда менга ўргатма! Даданг қайси динда кетган бўлса мен ҳам шу диндаман!
-Хўп.
Шу тахлит орадан йиллар ўтаверарди.
Яна даъват бошлардим.
Онам: Мусулмончиликда мажбурлаш йўқ деб айтишган экан тўғрими шу?
-Ҳа.
-Унга тинч қўй мени.
Яна вақтлар ўтаверарди.
-Она бир китоб ўқиб берайми?
-Диний бўлса керакмас.
-Майли.
Шунга қарамай она-ўғилнинг ораси доим яхши бўлиб келган.
Онам ўзи мусулмон бўлмасада саҳарлигимни, ифторлигимни тайёрлаб бераверарди.
Жойнамозларимни ювиб, жумаларга кузатиб, таровеҳларга чиққанимда қувонган ҳам онам.
Ҳеч ким пайғамбарликни даъво қилаётгани йўқ аммо онам ўз вақтида менинг Абу Толибим эди, ўз ўрнида акамнинг ҳам.
Акам мусулмон бўлгани ортидан отамдан эшитмаган хақорати қолмаган шўрлик онамнинг.
Қариндошларнинг сиқуви, отам ва акам аро икки ўт орасида қолган волидам...
мусулмон бўлганда ҳам онамга қаттиқ босим бўлди.
Кейинчалик феълим билан ҳаммасини енгдим.
Онам шу динсиз яшай олмаслигимни кўргач ҳамманинг овозини ўчирди.
Менга биров теголмайдиган, гапиролмайдиган бўлди.
Катта оғамнинг кўчадан овози келса, қўрқиб пешинни саккизинчи ракаатидан бузишларим ҳам, жумага чиқишни яширишларим ҳам якун топди.
Аммо онамнинг ўзи мусулмон бўлмади.
Франциядаги қариндошларимиздан ва катта акам билан ораси бузилишидан қўрқди.
Мен узоқ йиллар роппа роса ўн олти йил қўрқувда яшадим.
Ҳар тонг онам вафот этмадимикан деб уйғонардим.
Ҳар кеч онам эртага уйғонармикан деб қўрқиб ёстиққа бош қўярдим.
Ҳар ким мен хақимда нима деб ўйласа ўйлайверсин лекин мен онамни қандай кўмаман деб сиқилардим.
Аввало ким қачон вафот этишини бир Аллоҳ билади аммо ҳаётий хақиқат шуки ё ўғил онасини кўмади ё она ўғлини тупроққа қўяди.
Насроний ҳолатда ўлса қабрининг устига ҳоч қўямизми, онам жанозасиз қоладими, қабрининг бошида тиловат қилолмайманми хажжи бадални ўтай олмайманми... Ҳаёлларимнинг андуҳларимнинг чегараси йўқ эди.
Бу азоблардан қутилганимга беш кунгина бўлди.
Бир хожи она бўларди исмлари ёдимда йўқ.
Ўғиллари билан уйимизга келиб туришарди.
Кўп яхшиликлари сингган бизга.
Онамни шу қадар йиғлаб дуо қилардики ўзимни йиғламасликдан зўрға тиярдим.
Ёшлари саксонга яқин бу аёл бизникига фақат онамнинг даъвати учун келарди.
Ўша аёл бир куни "Яқинда ҳайит, бизнинг байрам деса, онам ҳам дабдурустдан "Яқинда бизнинг ҳам байрам пасха" дебдилар.
Воқеа тепасида турган янгам "Хожи онам ранжиб хафа бўлиб қолдилар" деб айтгандилар менга.
Кейинги кун онам билан орамизда шундай суҳбат ўтганди.
-Она бугун тухум бўйяйсизми?
-Йўқ нафақам келмади.
-Мен пул бераман, бўянг, тарқатинг.
Менга бу байрамни нишонлашингиз умуман ёқмайди лекин мен сизга ақл ўртагишга хақли эмасман сизни шу хурсанд қилса нишонланг байрамингизни.
Лекин мен ўлгунимча мусулмон бўлишингизни кутаман".
Шу беш кунда ҳар куни онамни "Қалайсиз мусулмон онам"деб эркалаб қўяман.
Акам қамоқдан чиқишидан бир кун аввал онамга истиғфор айтишни ўргатдим.
Онам қийналмасин ёдидан чиқмасин деб қисқагина "Астағфируллоҳ"ни қайта-қайта сабрингиз етгунча такрорлайверинг" деб уқтирдим.
Волидам: "Балки ўрнига Лаа илаҳа иллаллоҳ"ни айтишим керакдир дедилар.
Мен ўргатгандимда илгари.
Йўқ бу сафар истиғфор айтинг бўлди дедим.
Онам айтганимни қилдилар.
Акам чиққанига уч кун ўтгач онам мураббо қилиш учун қулупнай тозалаётганларида ёнларига бордим. Даъватимни бошладим.
"Мен ўранинг демаяпан зотан деярли ўрангансиз.
Ҳозироқ намоз ўқинг ҳам демаяпман бунинг ҳам вақти келади динда мажбурлаш йўқ.
Лекин қаранг Аллоҳ сизнинг нолаларингизга қулоқ солиб ўғлингизни қайтариб берди, мусулмон бўлмасангизда истиғфорингиз хуш келиб уни бағрингизга қайтарди.
Бир умр мусулмон давлатларда яшадик.
Озарбайжонда, Ўзбекистонда...
Мусулмонлардан ёмонлик кўрмадик, бизни биров ҳайдамади, камситмади.
«Биз дин ғами билан яшашимиз керак. Асосий мақсадимиз динга, элга хизмат бўлиши керак. Биз ҳаракат қилмасак, ким ҳаракат қилади?», «Сизлар дин кишиларисиз. Одамлар динларини сизлардан оладилар. Улар сизларга эргашадилар. Агар сиз тўғри йўлдан юрмасангиз, улар ҳам сизнинг ортингиздан бориб, адашиб кетадилар. Шундай экан, уларга тўғри йўлни кўрсатувчи бўлинглар».
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Либия. 2000 йил.
Ustozamiz Odinakhon Muhammad Yusuf Hafizahullohning facebook саҳифасидан
ПАСТКАШЛИК ВА УСТУНЛИК
Ҳасаднинг битта теран сабаби бор, бу - ҳасадчидаги пасткашлик комплексидир.
Пасткашлик комплекси бир ҳақорат эмас, бир руҳ ҳолининг ташҳисидир.
Ҳасадчи ўзи ҳасад қилаётган одамга нибатан ўзини паст ҳисоблайди ва ундан нафратланади. Бу пастлик туйғуси моддий, маънавий, психологик ва ҳакозо жабҳада бўлиши мумкин.
Ҳеч кимга ҳасад қилмаган инсон эса ўзини ҳеч кимдан паст кўрмаган, ҳатто ҳаммадан устун кўрган инсондир.
Бу асло кибр эмасдир.
Ўзини ҳар кимдан устун кўриш - ҳеч кимга ҳасад қилмасликнинг тамалидир.
Ўзини устун кўриш - Аллоҳнинг унга берган қадаридан рози бўлиш устунлигидир.
Чунки Аллоҳдан рози инсонлар дунёда жуда оздир.
Бу озчиликка мансубият шуури инсонга мислсиз устунлик ҳис эттиради.
Агар сиз ҳеч кимга ҳасад қилмайдиган, ҳар кимнинг муваффақиятига юракдан севинадиган бир кишини учратсангиз, билингки, бу инсон ўзини бошқалардан устун қўяди.
Ҳакикатан ҳам, у бошқалардан устундир.
14 май 2023
Hasanxon Al Muqriy
#ТАРАФЛАР
Ҳаёт йўлдоши ва жуфт танлашда диндорини танлашга амр қилган пайғамбарга иймон келтирган мусулмонлар табиийки давлат рахбарини танлашда ҳам диндорлик ва диний кўринишларни асосий фактор сифатида қарайди. Даъвогарларнинг эса бу истак ва нормал вазиятни суистемол қилиши ва соҳта диндорлик чиқишлари қилиши турган гап. (Масалан Эрдўғонни қаршисидаги соҳтакорларнинг сўнги пайтдаги чиқишлари каби.) Бироқ, бундан келиб чиқиб ҳар қандай даъвогарни динни ниқоб қилишда айблаш обективлик эмас. Шахсий қараш. Бунда тўғри хулоса қилишда даъвогарлар ва номзодларнинг тарихи, атроф муҳити, мафкураси, устозлари, атрофидагилари ва умумий айтганда ҳаёт йўлини диққат билан ўрганиш керак бўлади. Акс ҳолда мусулмон жамиятда сиёсат юритишни истаган ҳар қандай мусулмон даъвогарни сохтакорлик билан айблаш онсон бўлиб қолади ва бу мантиқан ва этик хатодир. Таҳлилингиз холис эмас, шунчаки шахсий ғараз ёки субектив тушунчаликдан нарига ўтмайди. Бугун ўзбек сигментида биз кўриб турган ва Эрдўғон ва унинг мухолифларини таҳлил қилаётган зиёлилар жамоасининг юқорида айтилган холислик шарти мутлақо топилмаслиги кундек равшан бўлиб турибди. Барчасининг қараши шунчаки шахсий, тақлидий ва ёхуд нафсоний ғаразни қондиришдан нарига ўтмаябди. Сенчи?! - дейдиганларга юқоридаги принцп асосида шуни айтай:
Аввало мен бир мусулмонман, иккинчидан мен Эрдўғонни, унинг ҳаётини, муҳити, унинг ҳаётидаги шахсиятларни, мафкурасини ва дўст-у душманини, 20 йиллик ижроотларини, шу билан бирга қарши тарафдагиларни ҳам айни шаклда ўрганган бир холис шахс ўлароқ тарафим аниқ.
Жуда бўлмаганда, кўр ҳам кўриб билиб турибдики, Инглизлар, Америка, Франция, Олмония, Исроил ва уларга қарам ва тобе бўлган барча ғарб ва шарқ давлатлари, хусусан хоин араб давлатлари, сионист, каммунист, капиталист, дарвинист, атеист, секулярист, феминист, лгбт-парварист, Гуленист-ФЕТОчи, ваҳҳобий-салафист, эски ва нео жадидист, ҳизбий, такфирий, ғарбпараст, мунофиқ, соҳтакор, хоин, сотқин, ахлоқсиз, динсиз, ҳайсиятсиз, тутуриқсиз, қадриятсиз ким борса ҳаммаси ЭРДЎҒОНни севмайди ва кетиши ёки ўлиши тарафдори.
Аҳли-суннанинг барча басиратли олимлари, муршидлари, мураббийлари, мутафаккирлар, динидан қатъий назар дунёнинг барча хур ва виждонли шахсиятлари, дунёдаги бугунги тузумдан зада бўлган барча мазлумлар, турк халқининг ва бутун мусулмон оламнинг покиза фикрлилари ва ҳақиқий зиёли табақаси, мусулмон халқ ЭРДЎҒОНни севади ва унинг қолиши тарафдори. «Аллоҳ менинг умримдан олиб сенга берсин» дея дуо қилишдан бир лаҳза бўлсин тинмаябдилар.
БИР МУСУЛМОН УЧУН АСЛИДА ШУНИНГ ЎЗИ КОФИЙ ЭМАСМИ?!
Эй сохта хурриятпарварлар, қулоғингизга қуйиб олинг, ҳа биз диндор ЭРДЎҒОНни севамиз, у чиққан йўл учун керак бўлса молимизни, жонимизни ва боримизни берамиз!
Сизларнинг бир тийинга қиммат «шўро»йингиздан Эрдўғоннинг авторитаризми миллион чандон хайрлироқ, афзалроқ ва тўғрироқдир!
Ана энди истаганингиз қадар хирилланг, чийилланг, увилланг ва ҳирингланг!!!
Ustoz Abdulqodir Al Azhariy
Аллоҳ рози бўлсин, Ҳасанхон домламиз ёзябдилар:
АЛЛОҲ НИМАНИ ИРОДА ҚИЛСА, ЯХШИЛИК ЎШАНДАДИР
Фейсбукда кўзим тушиб қолди, айрим “донолар” айтишича, сайловда Эрдуғон ютқазса, мусулмонлар учун, дин аҳли учун яхши бўлармиш. Қойил! Айни пайтда бу гапни айтиш учун киши ё аҳмоқ бўлиши керак, ёки мунофиқ.
Мен шу битик орқали унинг муаллифларини ва уларнинг ҳамфикларини таниб олишни тавсия қилардим.
Агар шу гапнинг ўрнига, “Туркия халқи учун яхши бўлар эди”, дейилса ҳам тушунса бўларди.
Ёки Эрдуғоннинг рақиблари йиллар оша мусулмонларга зулму адовати билан танилган кимсалар эмас, дину диёнатда, мусулмонларга хайрхоҳликдан ундан яхши эканини кўрсатган кишилар бўлса ҳам бошқа гап эди.
Йўқ, аксинча, Эрдуғон кетса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзод бир умр мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол қилиб, эркинликларини бўғиб келган, уларни айёвсиз қатағон қилган, ҳозир ҳам адоватини яшира олмаётган партиянинг етакчиси. Шуни кўра била туриб ҳам, яна Эрдуғон кетса, Ислом ва мусулмонлар учун фойдали бўлади, дейиш учун одам нима бўлиши керак, билмадим.
Шуни билиш жоизки, айрим кимсалар дин, иймон тушунчаларини қўллаш орқали кишиларнинг туйғулари билан ўйнашади. Бундай мунофиқона услублардан ҳушёр бўлиш лозим.
Яна бир эҳтимол бор, агар Эрдуғон ҳукмда давом этса, дунёдаги катта кучлар унинг сабабидан мусулмонларга янада каттароқ душманлик қилади, деган гумон билан мазкур фикрни илгари суришлари мумкин. Бу гапнинг жавоби тайин. Бундай фикрлаш ўзи қўрқолик, ўзликдан мосуволик, хорликдан бошқа нарса эмас. Қолаверса, душманингиз борлиғингиздан буткул кечмагунингизча сиздан барибир рози бўлмайди.
Хуллас, Туркиядаги сайлов бутун дунёни ‒ мусулмону номусулмон эътиборини ўзига қаратаётган экан, шунинг ўзи катта натижа ва бугунги Туркиянинг ўрнини, уни барпо қилган Эрдуғоннинг ким эканини, нималар қилганини кўрсатмоқда.
Биз эса ҳар нима бўлганда ҳам, Аллоҳ таолодон мусулмон уммати учун яхшиси бўлишини сўраймиз ва сайловда ким ютмасин, биз уни мусулмонлар учун яхшилик деб билаверамиз. Зотан, Аллоҳнинг ҳукмронлиги остида Унинг изнисиз ҳеч бир иш бўлмайди ва Аллоҳ мўминларга ёмонликни раво кўрмайди, зеро У мўминларнинг дўстидир. Аллоҳ нимани ирода қилса, яхшилик ўшандадир.
Яратғон Тангриға қилғил таваккул,
Тамаъ қилма кишидин биргина пул.
Синовли дунёда сабрли ва қатъиятли бўлинг. Маҳзун бўлманг, тушкунликка тушманг. Аллоҳ таолони ўзингизга энг Яқин, энг Меҳрибон, энг Раҳмли Зот деб билинг!
Унутмангки, Аллоҳ таолони қандай деб билсангиз, У Зот ҳам сизга шундай муносабатда бўлгай!..
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago