Ревизор 🧮

Description
Ўғри бўл, инсофли бўл!

Боғланиш учун 👉 @revizor_aloqa

Рус тилида (тест режимида) ўқиш учун 👉 https://t.me/revizor_global
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

3 weeks, 2 days ago

2024 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ ўртасида «Маҳалла еттилик аъзоларининг табелини юритиш тизимини ишлаб чиқиш» ва «Маҳаллаларда инвентаризация ўтказиш ахборот тизимини яратиш» юзасидан шартнома имзоланган.

Мазкур 890 млн сўмлик давлат хариди ҳеч қандай очиқ танлов ва тендерлар ўтказилмай, тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан амалга оширилган. Бунга «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖнинг Давлат харидлари электрон тизимида «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилгани сабаб бўлиши мумкин.

«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Музафаров Саидакром Сухбатович ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида «UNICON-SOFT» МЧЖ бош директори ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди.

«UNICON-SOFT» МЧЖнинг 75 фоизи «PROSOFT» МЧЖга, 25 фоизи эса Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли. «UNICON-SOFT» МЧЖ ўзининг «ўтмишдаги отаси» — Рақамли технологиялар вазирлиги таркибидаги «UNICON.UZ-Фан-Техника ва Маркетинг Тадқиқотлари Маркази» МЧЖ билан ҳозирги кунда ҳам айни бир манзилда фаолият юритади.

Чуқур ўрганишлар давомида «UNICON-SOFT» МЧЖ ва «UNICON.UZ-Фан-Техника ва Маркетинг Тадқиқотлари Маркази» МЧЖ билан боғлиқ қизиқ маълумотлар аниқланган. Аммо бу мавзудан чалғимаслик учун уларга кейинги мақолаларда алоҳида тўхталиш лозим деб топилди.

Хулоса қилиб айтганда, бу ерда тушунарсиз ҳолат шундаки, «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ қандай қилиб ва қайси асосларга кўра «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилган? Унинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчи сифатида тан олинишига оид маълумотларни очиқ манбалардан топишнинг имкони бўлмади. Агар ёпиқ қарорлар билан унга шундай мақом берилган бўлса, бундай қарорларнинг нархи қанча? Албатта, бу савол риторик.

Лекин ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси ўз муносабатини билдириши ва «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ билан бир қатор давлат ташкилотлари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномаларни ўрганиб чиқиши лозим.

@revizor_uzb

3 weeks, 5 days ago

«NAVOIYURAN» давлат корхонаси табиий уранни транспортировка қилиш учун бошланғич қиймати 9 млн АҚШ долларлик тендер ўтказди.

Ушбу хизматлар Санкт-Петербург (Россия) портидан АҚШдаги «Конвердин Энтерпрайз» ва Канададаги «Камэко Корпорэйшн» қайта ишлаш корхоналарига уранни етказиб беришни ўз ичига олган.

Танловда фақат битта талабгор — Commonwealth Independent States Navigation (2019) Inc. (CISNAV) иштирок этган. Компания 9 млн АҚШ доллари таклиф қилган ва танлов ғолиби дебтопилган.

Commonwealth Independent States Navigation (2019) Inc. — Канаданинг Монреаль шаҳрида жойлашган бўлиб, юк ташиш ва экспедиторлик хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, агар тендерга камида иккита таклиф келиб тушса, улар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Бироқ, агар тендерда фақат битта иштирокчи қатнашган бўлса ёки умуман иштирокчи бўлмаган тақдирда, тендер ўтказилмаган деб ҳисобланади.

@revizor_uzb

4 weeks ago

МИБдан қарздорлиги бор давлат банки — рекламалар учун миллиардлаб пул сарфлади

АТ «Халқ банки» реклама маълумотларини 40 та муаллифлик асарларининг қоғоз, аудио ва электрон шаклларига жойлаштириш мақсадида «Asaxiy Book» МЧЖ билан умумий қиймати 4 млрд сўмлик шартнома тузган.

Шартнома шартларига кўра, ушбу асарларнинг кириш қисмида «Халқ банки»га оид 10-15 қаторли матн, шунингдек, банкнинг бренди асарларнинг орқа муқовасида белгиланган жойда жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, АТ «Халқ банки»нинг Маъмурий ижро бюроси (МИБ) органларидаги қарзи салкам 400 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳолат банкнинг молиявий барқарорлиги ва харажатларнинг оқилона тақсимланиши ҳақида саволлар туғдиради.

АТ «Халқ банки» давлат банки эканлигини инобатга олган ҳолда, унинг харажатлари ва молиявий фаолияти кўпчилик эътиборида бўлиши табиий. Давлат маблағлари ва ташқи қарзлар ҳисобидан «кун кўрадиган» банкнинг катта маблағларни рекламага сарфлаши қанчалик самарали ва зарур эканлиги жамоатчилик учун муҳим савол туғдиради.

Банкнинг 4 миллиард сўмни реклама мақсадларида сарфлаши маркетинг стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилиши мумкин. Аммо, бу харажатларнинг банкнинг молиявий барқарорлигига таъсири, ижтимоий аҳамияти ва иқтисодий самарадорлиги бўйича ҳисоб-китоблар шаффоф бўлиши керак.

@revizor_uzb

3 months, 1 week ago
**Кадастрчиларни қимматбаҳо машинаси ҳақида**

Кадастрчиларни қимматбаҳо машинаси ҳақида

@revizor_uzb томонидан ўтказилган ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбари ҳозирги кунда давлат рақами 01|704 PSV бўлган «Genesis G90» русумли транспорт воситасидан хизмат мақсадларида фойдаланади.

Айни пайтда ушбу моделдаги автомобиллар иккиламчи бозорда ўртача 1,8 - 2,5 млрд сўм нарх (ёки $147 минг - $208 минг) атрофида сотилмоқда.

Очиқ манбаларда (27.08.2024 й.ҳолатига) агентликнинг марказий аппарати балансида давлат рақами 01|704 VCA бўлган «Mercedes-Benz E-450» русумли хизмат автомобили мавжуд эканлиги кўрсатилган. 2022 йилда эса агентликнинг балансида давлат рақами 01|704 PSV бўлган «Mercedes-Benz S-450» русумли хизмат автомобили мавжуд бўлганини кўриш мумкин.

Бироқ ҳеч қайси очиқ манбада Кадастр агентлиги балансида «Genesis G90» русумли премиум классдаги қимматбаҳо хизмат автомобили мавжуд эканлигини ҳамда унинг харид қилинишига оид бирорта маълумотни топиш имконсиз.

Юқори эҳтимол билан мазкур транспорт воситаси ёпиқ қарор ва баённомалар орқали харид қилинган бўлиши мумкин. Давлат харидлари билан боғлиқ жараёнлар, айниқса, қимматбаҳо хизмат автомобилларига доир харидларни ўрганиш борасида ортирилган тажриба, ҳар ҳолда шундай хулосага олиб келяпти.

3 months, 3 weeks ago

Бизнесмен-ректорга тегишли фирма танлов ғолиб бўлди

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш ДМ балансидаги автотранспорт воситалари КДМ меркаторларга керакли бўлган резина пичоқлар етказиб бериш юзасидан бошланғич нархи 140 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Ушбу танловда энг яхши таклифни танлаш орқали 124 млн 440 минг сўм нарх таклифи билан «B-TEC» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган.

«B-TEC» МЧЖнинг 100 фоиз улуши Тулаганов Бахром Абдукабиловичга тегишли бўлиб, у бир вақтнинг ўзида Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори лавозимида ишлайди.

Бундан ташқари, Тулаганов Бахром Абдукабилович — «INTRABAU» МЧЖнинг 26 фоиз улушига эгалик қилади. Мазкур корхонанинг раҳбари ва таъсисчиларидан (25 фоиз) бири Каримов Умид Абдукахарович бир вақтнинг ўзида бир нечта тадбиркорлик субъектларига алоқадор бўлган ҳолда Тошкент архитектура-қурилиш университетига тегишли «AQLLI VA BARQAROR SHAHARLAR MARKAZI» МЧЖнинг ҳам раҳбари ҳисобланади.

@revizor_uzb

4 months ago

2024 йил 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан «Учқун МФЙ биносини қуриш учун қурулиш моллари» харид қилиш юзасидан бошланғич нархи 349 млн 410 минг сўмлик танлов эълон қилинган.…

6 months, 1 week ago

2024 йил 5 июль куни «Оқ олтин дон маҳсулотлари» АЖ юк-автотранспорт хизматини амалга ошириш юзасидан энг яхши таклифларни аниқлаш бўйича танлов эълон қилган. Танловнинг бошланғич нархи 3 млрд сўмни ташкил қилган.

Ушбу танловга жами иккита талабгор томонидан тижорат таклифлари билдирилган. Харид комиссиясининг 2024 йил 12 июль кунидаги баённомасига мувофиқ 2 997 999 999,99 сўм нарх таклифи билан «GRIAN 24 GROUP» МЧЖ танлов ғолиби деб топилган. Яъни, танловнинг бошланғич нархи (3 млрд сўм)дан бор-йўғи 2 млн сўм кам нарх таклиф қилган. Заҳира ғолиби эса бошлағич нарх қандай бўлса, шундай нарх таклиф қилган (бир сўм ҳам кам эмас). Қизиқ-а?

Яна бир қизиқ ҳолат: танлаш ғолиби «GRIAN 24 GROUP» МЧЖ ушбу танлов эълон қилинган куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Баҳолаш комиссияси эса «GRIAN 24 GROUP» МЧЖнинг иш тажрибасини юқори даражада баҳолаб, максимал балл қўйган.

Савол: Танлов эълон қилинган куни ташкил топган фирмада қандай иш тажрибаси бўлиши мумкин?

@revizor_uzb

6 months, 2 weeks ago

«UzAuto Motors» АЖда ишлаб чиқарилаётган «автомобиллар олд эшиклари учун бутловчи қисмларни харид қилиш бўйича» танлов ўтказилган.

Ушбу танловга жами иккита талабгорлар томонидан тижорат таклифлари билдирилган бўлиб, харид комиссиясининг 2024 йил 8 июль кунидаги баённомасига мувофиқ энг яхши таклифни аниқлаш орқали 1,3 млрд сўм нарх таклифи билан «EKO TSEM KOMPLEKT OBORUDOVANIE» МЧЖ танлаш ғолиби, «EKO LIT METALL» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Бир қарашда мазкур давлат харидида танлов рисоладагидек ўтказилган, аммо очиқ манбалардаги маълумотлар танлов ва заҳира ғолиблари ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, заҳира ғолиби «EKO LIT METALL» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси ҳисобланувчи Мтуалипов Анваржон Абдурахим ўғли — бир вақтлар «EKO TSEM KOMPLEKT OBORUDOVANIE» МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, юқорида номлари келтирилган компанияларнинг раҳбар ва таъсисчиларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларини кузатиб, улар ўзаро яқин қариндош бўлиши мумкинлиги бўйича тахминлар пайдо бўлди. Албатта, бу тахминларни мустақил текшириш имкони йўқ ва ваколатли органлар томонидан ойдинлик киритилади деган умиддаман.

@revizor_uzb

7 months, 1 week ago

МИБдан қарздор вазирлик қимматбаҳо машиналар харид қилмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДМ бир миллиард сўмдан зиёд маблағларга икки дона электромобил (гибрид)лар харид қиляпти.

Мазкур давлат харидларида автомобилларни модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» ва «BYD SONG Plus DM-i» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирги вақтда Яшнобод тумани МИБ иш юрутивидаги ижро ҳужжатларига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДМнинг 1,6 млрд сўмдан зиёд қарздорлиги мавжуд.

@revizor_uzb

8 months, 3 weeks ago

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қиляпти. Давлат харидида автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели кўрсатилмаган бўлса-да, спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин.

@revizor_uzb

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her