SUG'ONCHI JOME MASJIDI

Description
????????

@Sugonchi_jome_masjidi

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

????????

Odam qo'shganlardan Alloh rozi bo'lsin ? ?

Саволлар учун @Anvar_Abdurazoqov
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago

2 months, 2 weeks ago
Намозхонлар учун намоз вақтлари.

Намозхонлар учун намоз вақтлари.

▶️Обуна бўлишни унутманг !☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

2 months, 2 weeks ago

САЙЙИДИНГ БИЛАН УЧРАШИШ ЎЗ ҚЎЛИНГДА

Саййидинг билан учрашиш ўзингнинг қўлингда экани сенга иззат ва шараф учун кифоя қилади. Таҳорат оласану, учрашишни ният қилиб "Аллоҳу акбар" десанг, Аллоҳ азза ва жалла билан бирга бўласан. Бу учрашувда учрашув жойи, учрашув вақти, учрашувнинг қанча вақт давом этишини сен белгилайсан. Учрашув мавзусини ҳам сен танлайсан. Қачон ўзинг хоҳлаб учрашувни якунламагунингча Роббинг ҳузурида бўлаверасан.
Энди дунёдаги машҳур, юқори мансабли кишилар билан учрашишингни тасаввур қил. Қанча машаққат ва қийинчилик билан учрашасан. Учрашгунингча қанча тўсиқлару, қўриқчиларга рўбарў бўласан. Ундан ташқари учрашув вақтини ҳам, учрашув жойини ҳам сен белгиламайсан. Учрашув мавзуси ва ундан бошқа нарсаларни ҳам сен танлай олмайсан!....

«Ҳикматлар чашмаси»дан.▶️Обуна бўлишни унутманг !☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

2 months, 3 weeks ago

? ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ? [Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна](https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy) бўлишни унутманг !☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

2 months, 3 weeks ago

​​​​​​ ?КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ
ХОСИЯТИ
?**

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.

(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган.)
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.*▶️Обуна бўлишни унутманг !☝️*САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

[​​](https://telegra.ph/file/d05455e90c06715880e29.jpg)**​​​​ ***?***КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ
2 months, 3 weeks ago

​​ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШЖаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот диёридасизлар», дейди»
(Имом Абу Нуайм ривояти).Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

[​​](https://telegra.ph/file/2a479750b5d0cbd8b20e8.jpg)[**ЖАННАТДА**](https://telegra.ph/file/2a479750b5d0cbd8b20e8.jpg) **АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ**Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.
2 months, 4 weeks ago
SUG'ONCHI JOME MASJIDI
2 months, 4 weeks ago
SUG'ONCHI JOME MASJIDI
2 months, 4 weeks ago
3 months ago

​​​​ТАҲОРАТ **ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ

  1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
    (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
    2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
    (Имом Абу Довуд ривояти).
    3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
    «Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
    (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)
    4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
    (Фатҳул Борий).
    Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

    5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
    (Фатҳул Борий).
    6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.**Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
    «Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
    (Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
    (Имом Абу Довуд ривояти).
    Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
    (Имом Муслим ривояти).
    Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

▶️Обуна бўлишни унутманг !☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

[​​](https://telegra.ph/file/38c89ec6338cec8aefb7d.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/1c490eeca3cfebea5f428.jpg)[**ТАҲОРАТ**](https://telegra.ph/file/1c490eeca3cfebea5f428.jpg) **ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago