🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Нимадан ўкинганим номаълум бир гина ҳисси бўғзимни куйдиради. Қайда бўлмасам кемтик, қайга кетсам ортиқчадекман...
Инстаграмда Япониядан Сурхондарёга келин бўлган қиз билан тайёрланган лавҳа олдимдан чиқди. Бир чиройли қишлоқ келини бўлиб гилам тўқиётган экан. Келинчакнинг маҳоратига таҳсинлар айтиб видеони томоша қилаётгандим, не борки, кўзим изоҳларга тушди.
"Эрсиз ўтсанг ҳам Японияда мазза қилиб юрмайсан-ми?!"лардан тортиб, "Нима десин энди, ҳа яхши, бахтлиман дейди-да"лар майлику, "Қизнинг паспортини қайтариб беринглар" деган изоҳга кулавериб кўзларим ёшланди. Ярим соатдан бери куламан ўзимга ўзим. ? Халқ ичида нақадар уста аскиячилар бор-а?
Bolalik paytlarimiz TVda "Ulker" firmasining pechenyelari reklamasi berilardi. Qimmat bo'lgan shekilli oyim hech ham olib bermaganlar, biz ham so'ramasdik.
Bir kuni qarindoshimiz aynan o'sha biz orzu qilgan qutichada pechenye olib keldi. Shunaqa quvondik, buni tasvirlab berolmayman. Hali ham ko'z oldimda ukam bilan sakrab, xursand bo'lganimiz ?
Shoshilib qutini amallab ochdik (yaxshilab skochlangan edi). To'q pushti rangli karton qutidan biz kutgan shirinlik emas, butunlay boshqa narsa chiqdi.
Suvga ivitib qo'ysada yumshamaydigan, toshdek qattiq, eskirgan ta'mga ega yoqimsiz pechenyelar...
Mehmon esa "Bollarim yemadi-da, shunga opkeldik, yevorarsilar", dedi. Biz ham bola edik...
O'sha kuni oyim yig'ladilar, biz ham. Lahzalik quvonch o'rnini cheksiz qayg'u egalladi. Va shu kundan katta xulosa oldim: HECH QACHON O'ZINGGA RAVO KO'RMAGAN NARSANI BIROVGA ILINMA!
Hozir kimgadir nimadir ehson qilmoqchi bo'lsam avvalo o'zimga: "Bollarimga shuni ilinamanmi?", deya savol beraman. Dunyoda hamma narsa saboq, dars bo'ladi. Faqat gohida bu darslarni yurakdagi darzlar evaziga o'zlashtiramiz :)))
Бу ҳаётда гўзал нарсалар бор, яхшиям. Чой ва китоблар сингари. Саждадаги ибодатлар мисоли. Тасбеҳ доналаридаги ҳузур мисоли..
Субҳаналлоҳ. Ёмғир шивалай бошлади бизда. Туркияда кузнинг эрта бошланиб, узоқроқ давом этишини яхши кўраман. Ҳозирданоқ япроқлар сарғайиб тўкилишни бошлаган. Декабргача давом этади... Ёмғир ёққанида ҳаводан шунақанги чиройли ҳид келадики, асти қўяверасиз... Дарвоқеъ:
Бир кунда куз келди
Дунё қариди...
Зерикарли канал деганлар, нимага ўтирибсизлар унда жойни банд қилиб? ? Чиқиб кетавермайсизларми, бу қамоқхона эмаску, соқчи билан қўриқланадиган. Ёқмаса чиқиб кетади-да одам. ??
“Келгусида бир мўъжиза бўлиб, ўзингни яна ошиқ бўла оладиган ҳолатда кўрсанг...
Менга ошиқ бўл..."
?Коллин Гувер
?"БИЗ БИЛАН БОШЛАНИБ, БИЗ БИЛАН ТУГАДИ"
"Одамлар қайси оламга қулоқ тутса, бошқасига кар бўлиб олади" дейди Исмат Ўзал. Хоҳлаганингча гапир, тушунтиришга урин, ҳақиқий далилларни кўрсат, тўғри деб биладиган фикрга мутаассибларча боғланган бўлса, дардингни эшиттиролмайсан. Чарчаб, қувватинг ва сўзларингни исроф этганинг қолади...
"Нутелла" бойкот маҳсулотлар рўйхатида экан, излаб-излаб унга ўхшаш яҳудий маҳсулоти бўлмаган бошқа бир шоколад пастасини олдим. Бир қошиқни охиригача ҳам еёлмаган эрим:
— Бошқа бундан олма, еб бўлмайдиган даражада ёмон экан деди.
Мазаси яхши, сифатли маҳсулотларнинг ҳаммаси бойкот рўйхатида бўлса, нима қилай?
Ўзи бойкот рўйхатига бошдан охир қараб чиққандим, саналган маҳсулотларнинг ҳаммасидан юз бурсак, тош асрига қайтиб, икки тошни ишқалаб ўт ёқиб, тутун билан хабарлашиб юрар эканмиз-да, деган ўй ўтди кўнглимдан.
Бойкот иши қанчалик тўғри ё нотўғрилиги, фойдаси бор-йўқлигини билмадимку, лекин 21 асрда ҳам илм деганда Қуръон ўқиб, ҳадис ёдлаб ҳужрада ўтиришни тушунадиган биз мусулмонларнинг кўзи очилмаса аҳволимиз ўнгланмайди. Илм диний -дунёвийга ажралмайди, илм ҳам, фан ҳам Аллоҳнинг илми! Бир жойда қотиб қолган бошимизни тошларга уриб бўлса ҳам ишлатадиган вақт келди, деб ўйлайман. Ислом жамиятига илмли, тақводор ўқитувчи, врач, оғир ва енгил саноат инженери, прокурор, судья, адвокат, молиячилар, ихтирочилар, тадбиркор ва савдогарлар ҳавою сувдек зарур! Қуръон ўқиб бир чеккада дуо қилиб ўтириш маърифат эмас, ўзини мусулмон деб ҳисоблаган ҳар бир банда касбидан, ижтимоий келиб чиқиши, социал статусидан қатъий назар Қуръон ўқий олиши ва фарз ибодатларини адо этиши шарт! Бу ҳеч истисносиз шундай!
Лекин жамиятга ҳар жабҳада фаол, ортидан инсонларни эргаштира оладиган лидер мўминларни етиштириш керак. Таниш аёл қизини мадрасада ётоқли ўқишга берганини айтиб суюнчилади (Туркия). У кутганидай ҳавас билан қутламадим. Энсам қотиб юзига қараб ўтирдим. Чунки қизи Қуръон қорияси ва шу билан биргаликда ўрта мактабнинг саккизинчи синфига бориши керак, математика ва инглиз тилидан яхши натижаларга эришган иқтидорли ўқувчи. Энди шу қизнинг келажагига болта уриб, мактабга юбормай мадрасада ўқитармиш. Бунақалар тиш шифокорига борсаям "Аёл дўхтир бўлсин, аёл дўхтирдан бошқасига кўринмайман!" деб тўполон кўтаради, ўзининг қизи ҳақида гап кетганда "Қиз бола нарсага ўқишни ким қўйибди, Қуръонини ўқиб уйнинг бир бурчагида ўтирсин" дейди.
Гапирса гап кўп. Мақсаднинг индаллоси: Ўғил болалар албатта ўқимишли, дипломли, касбу корли бўлиши керак. Лекин миллат тарбиячилари бўлмиш навниҳол қизларимиз бир пайтнинг ўзида ҳам Қуръон муаллимаси, ҳам спортчи, ҳам хитоби гўзал нотиқ ва ҳам яхши бир касбнинг моҳир мутахассиси бўлиши шарт. Эҳтимол шунда дўконларда қўлимиздаги бойкот рўйхатидаги телефонга қараб, яна бойкот рўйхатидаги интернет орқали истеъмол молларимизнинг қай бири бойкот маҳсулотию қайсиниси "ўзимизники" деб талмовсираб юришдан фориғ бўлармиз...
П/С: Дарвоқеъ, "Айфон" ва "Майкрософт" ҳам бойкот рўйхатида экан ??
Лўли (цыган)ларнинг туғруқхонадан чиқиш маросими экан...
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago