Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

🇺🇿Банкир кундалиги

Description
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago

6 days, 10 hours ago
**TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида …

TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди

10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди.

Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади.

Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган.Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди.

👉 @bankirkundaligi 👈

6 days, 17 hours ago
**ТАБРИКЛАЙМИЗ**Бугун, 10 май куни **«Ўзбекистон ипотекани …

ТАБРИКЛАЙМИЗБугун, 10 май куни «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ Ғазначилик раҳбари Жумагалдиев Мухиддин Мухаммаджанович таваллуд топган кун.

У 1980 йилда Хоразм вилоятида таваллуд топган. Тошкент Молия институтини тамомлаган.

Банк тизимида 2002 йилдан дастлаб мутахассис сўнгра турли раҳбар лавозимларида фаолият олиб борган. Мухиддин Мухаммаджанович, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ Ғазначилик раҳбари лавозимида 2023 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

6 days, 21 hours ago
***⚖*** **Хоҳлаймизми йўқми, бозор иқтисодиёти жамиятда …

Хоҳлаймизми йўқми, бозор иқтисодиёти жамиятда мулкий жиҳатдан бўлинишларни юзага келтиради

Асосий хавф мулкий табақалар ўртасида фарқнинг жуда катталашиб кетишидир.

Ўрта ва бой қатлам давлатнинг энг асосий кучи хисобланиши сир эмас. Юқорида иккала қатлам орасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни ўрганамиз.

*👉 @bankirkundaligi 👈***

1 week, 6 days ago

🏦 Асакабанк кўмагида ташкил этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда!
Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол иштирок этмоқда.

Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги «Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум.

Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган.

Асакабанк Матбуот маркази

👉 @bankirkundaligi 👈

2 weeks ago

*⚡️*⚡️МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ТАВСИЯСИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 120 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛАДИСубсидия ажратиш 15 майдан бошланадиЎзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилинди.

*☑️Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:*▪️ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

▪️кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

▪️2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

☑️Бунда:▪️ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

▪️ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.⚡️▪️субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;▪️2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;▪️бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.*☑️Ипотека кредити ва субсидия излаб юрган танишларга юбориб, хабар бериб қўйинг.*👉 @bankirkundaligi 👈

2 weeks ago

**ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

☑️2024 йил 1 апрелдан бошлаб дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):*▪️33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро)* билан қўшимча 50 млн сўмгача** револьвер асосида;

▪️ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

▪️ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

(Агар томорқангиз 10 сотихдан катта бўлса, у ерга 2-3 сотих иссиқхона қуриш учун 50 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин)▪️10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.

(Агар 10 сотих иссиқхона қурмоқчи бўлсангиз 100 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин)*☑️Бунда:*▪️чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) сотиб олишга;

(Кредитга оладиган чорва ҳайвонларингизни қулоҳида биркаси бўлиши зарур. Маҳаллий бозордан ёки дуч келган тадбиркордан биркасиз чорва олиб бўлмайди)▪️аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.(Агар сиз ушбу йўналишларга нақд пулда кредит олмоқчи бўлсангиз, маҳаллангизга бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси кафиллик тақдим этади)Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади.(Олган кредитингизни тўлиқ қайтаргунингизга қадар ушбу икки масъул назорат қилиб боради)Энг фойдали жойи:Ушбу кредитларни олиш учун oilakredit.uz сайтига кириб онлайн ариза қолдирасиз.

☝🏻УШБУ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА ВА НИМА МАҚСАДЛАРГА АЖРАТИЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА 👉 БУ ЕРДА 👈 ТЎХТАЛИБ ЎТГАНМИЗ.👉 @bankirkundaligi 👈

3 weeks, 2 days ago

​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИБизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учунМуддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил▪️Иккиламчи бозор учунМуддати 15 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун вақтинча тўхтатилган☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учунМуддати 20 йилгача
Фоизи 17%дан
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%дан
Бошланғич тўлов 20%дан
Батафсил▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учунМуддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
[Батафсил

☑️](https://sqb.uz/uz/individuals/ipoteka/ipoteka-new-building-uz/)Асакабанк
▪️Янги уй-жой учунФоизи 0% дан бошланади
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25 фоиздан бошланади
БатафсилАсакабанкда мазкур ипотека кредит фақат битта компания томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажратилади.

☑️Ҳамкорбанк
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун (банк ўз маблағлари хисобидан)Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Янги уй-жой учунМуддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил▪️Иккиламчи бозор учунМуддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учунМуддати 20 йилгача
Фоизи 19%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил☑️МКБАНК
*▪️Янги уй-жой учунМуддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун*Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️*Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун*Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
Агробанк, Алоқабанк ва Туронбанкларда ипотека кредитлари вақтинча тўхтатилган.

☝🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил»** деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 **кўрсатиб ўтганмиз.

Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.*👉 @bankirkundaligi 👈*

[​​](https://telegra.ph/file/c280c4640e2768c3ade29.jpg)**ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ**Бизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
3 weeks, 3 days ago

*⚡️*100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ, ШАРТЛАРИ ҚАНАҚА?

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартларига кўра:☑️*Қуйидагиларга ажратилади:▪️камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;*▪️оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

☑️Фоиз ставкаси:Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (Айни кунда 18%ни ташкил этади).☑️Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:▪️саноат;
▪️хизматлар;
▪️савдо ва умумий овқатланиш;
▪️туризм;
▪️чорвачилик;
▪️паррандачилик;
▪️балиқчилик;
▪️ҳунармандчилик;
▪️касаначилик;
▪️заргарлик;
▪️қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;
▪️замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида;
▪️тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш)ни амалга ошириш учун.

*☑️Муддати:
▪️24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади. Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача* ажратилиши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

3 weeks, 6 days ago

САМАРҚАНДДА ТАДБИРКОРЛАР СОНИ БИР ЙИЛДА 10 МИНГ 500 ТАГА КАМАЙИБ КЕТГАН.Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганди.

☑️Ўрганиш жараёнларида амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга қатор камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди:▪️Вилоятда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. 3 497 та тадбиркорлик субъекти иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз фаолиятини тўхтатган.

*☝🏻Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги ПФ-29-сонли Фармонига кўра, Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари* ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

- маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш - белгиланган).

*▪️Ҳоким ёрдамчилари томонидан* оилавий тадбиркорлик учун кредит ажратиш сўралган мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилган.

▪️Вилоятда тадбиркорликни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

▪️Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва эркин рақобат муҳитини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.

▪️Вилоятда тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда ҳам камчиликлар мавжуд.P.S.: Самарқанд вилоятида айни кунда 1126 та МФЙда ҳоким ёрдамчилари фаолият юритаётган бўлса, уларнинг асосий вазифалари тадбиркорликни ривожлантириш бўладиган бўлса, бир йилда 10,5 мингтага камайиб кетиши ҳеч қайси қолипга сиғмаяптику!

☝🏻Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Сирдарё вилоятида ҳам шу борадаги кўрсаткичларда бир қатор камчиликлар қайд этилган эди. Маҳаллабай ишлаш агентлиги бу борада нима дейиши бизни ҳамон қизиқтирмоқда.

Ҳоким ёрдамчиларига нима иш қилдинг деб сўрашса, бир гала жадвалларни кўрсатиб, бир қанча кўрсаткичларни олдингизга қалаштириб ташлайди. Аслида-чи! Мана ҳақиқий рақамлар! Ҳақиқат ҳайрон!👉 @bankirkundaligi 👈

2 months, 3 weeks ago

​​ХАДЖИЗАДАЕВ МАДАД ИНВЕСТ БАНККА КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ ЎРНИГА САЙЛАНГАНМадад Инвест Банк акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолигига Хаджизадаев Шерзод Рафатович Кенгаш аъзоси (Кузатув кенгаши раиси) сифатида ваколати муддатидан илгари тугатилган Йўлдашев Муминжон Шокиржоновичнинг ўрнига 3 йил муддатга Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланган. У Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг Кузатув кенгаши аъзоси лавозимига кириши мумкин.

Шунингдек, Мадад Инвест Банк акциядорлик тижорат банкининг жойлашган ери (почта манзили) 150100, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312-уйдан 100077, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уйга ўзгартирилган. Ушбу масала ҳам Марказий банкда рўйхатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Хаджизадаев Шерзод Рафатович Республика Марказий банкида ва Асакабанкда бошқарув раиси ўринбосари, Трастбанкда бошқарув раиси бўлиб ишлаган. Сўнгги пайтда у Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, 2024 йил январ ойи охирида лавозимидан озод этилган эди.

Ушбу банк бошқаруви раиси О.Аширалиев ҳам жорий йил январ ойи охирида лавозимидан озод этилгани хабар берилган эди. Унинг ўрнига қўйилган Б.К.Фозилов ҳозирда ҳам в.в.б. қўшимчаси билан фаолият юритмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

[​​](https://telegra.ph/file/dc5d2a99e84aef185076d.jpg)**ХАДЖИЗАДАЕВ МАДАД ИНВЕСТ БАНККА КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ ЎРНИГА САЙЛАНГАН**Мадад Инвест Банк акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолигига **Хаджизадаев Шерзод Рафатович** …
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago