🇺🇿Банкир кундалиги

Description
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

1 month, 2 weeks ago

**120 МЛН СЎМЛИК ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Савол:** "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлар кимларга ажратилади?

*▪️Жавоб: 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадга эга бўлиши лозим. Даромадга эга бўлмаганларга ажратилмайди.Шунингдек, қарз юки кўрсаткичи барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловлари тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 60 фоизидан юқори бўлмаслиги ҳамда кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида сизнинг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлигингиз мавжуд бўлмаслиги* лозим.

Асосийси, илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган ва реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган якка тартибдаги уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ep участкаси ўзига ёки у билан биргаликда яшовчи яқин қариндошларидан бирига тегишли эканлиги ва мазкур манзилда камида 6 ой давомида доимий рўйхатда турган бўлиш лозим.

Савол: Ушбу ипотека кредитлари шартлари қандай ва қанча миқдорда субсидия ажратилади?

*▪️Жавоб: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банк асосий ставкаси(13,5%)дан тўрт фоиз бандга юқори (17,5%) ставкада 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда* ипотека кредитлари ажратилади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

☝🏻Ушбу кредитлар қайси тижорат банкларидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.Савол: Субсидия олиш учун қандай тартибда ариза юборилади?

▪️Жавоб: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз хуражатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ариза юборилади.

Савол: "Маҳалла еттилиги" қайси ҳолларда тавсиянома беришни рад этиши мумкин?

▪️Жавоб: "Маҳалла еттилиги" томонидан қуйидаги ҳолатларда рад этилади:- ариза берувчининг оиласи Дастурга киритилмаган бўлса;
- ариза берувчи уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳисобланмаса;
- ариза берувчи шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мазкур имтиёздан аввал фойдаланган бўлса;
- ариза берувчи
шахс давлат томонидан аввал берилган ижтимоий ёрдам ва кўникмалардан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд бўлса;
- қурилиш, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши назарда тутилаётган уй-жой ёки у жойлашган ер участкасига нисбатан ашёвий ҳуқуқ низоли бўлса.

☝🏻Қайси ҳолатларда кредит ажратишни банклар рад этиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз?Савол: Ушбу кредитни олиш учун қай тартибда ариза юборилади?

*▪️Жавоб:* Мазкур кредитларни олишда "Маҳалла еттилиги"нинг тавсияномасини олиш учун 👉мана бу жойга👈 кириб ариза қолдирилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

1 month, 2 weeks ago

ФАРҒОНАДА КАДР АЛМАШИНУВИКуни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказган.

Айтишларича, бугун, 2024 йил 4 декабр куни Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Сирожитдинов лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, у мазкур лавозимга тайинлангани ҳақида 2023 йил 3 август куни хабар берилган эди.

Унинг ўрнига Мирзохид Убайдуллаев тайинланиши кутилмоқда дейишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, уни 2023 йил 31 январда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинлангани хабар берилган эди. Жорий йил 23 сентябр кунги Президентимиз видеоселекторида ушбу агентлик тугатилган.Хабар расмий эмас.👉 @bankirkundaligi 👈

1 month, 2 weeks ago

⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ 5 МЛН 200 МИНГ СЎМ ОЛГАН ВАҚТИДА УШЛАНДИ

Тошкент вилояти Бўка туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси «Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

200 МЛН СЎМНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, лекин ушбу пул маблағларини ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилишган.

👉 @bankirkundaligi 👈

1 month, 2 weeks ago

Ucellda ulkan aksiya – hamyonbop narxda o‘zingiz va yaqinlaringizga zo‘r smartfon sovg‘a qiling!

Kompaniya ofislarida katta tanlovdagi smartfonlar qulaylik hamda qurilma xavfsizligi uchun zarur barchasini o‘z ichiga oluvchi eksklyuziv to‘plamlar bilan taqdim etiladi:

📱 Infinix Smart 9 – smartfoningizni ishonchli himoyalovchi “Keep Talk” qo‘shimcha kafolat xizmati bilan birga;
📱 Infinix Hot 50 – cheksiz muloqot uchun 3 oyga “Katta Doimiy 55” tarifi bilan birga;
📱 Redmi Note 13 – ishonchlilik hamda muloqot erkinligini beruvchi “Keep Talk” qo‘shimcha kafolat xizmati va 3 oyga “Katta Doimiy 55” tarifi bilan birga;
📱 Honor X8A – smartfoningizni hamisha himoya ostida tutuvchi “Keep Talk” kengaytirilgan kafolat xizmati bilan birga!

Sevimli smartfonlarni Ucell ofislarida maksimal foyda bilan xarid qiling!

👉 @bankirkundaligi 👈

1 month, 3 weeks ago

КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ УЧУН БАНКИР КРЕДИТОРНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ БЕЗОВТА ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?☑️Кредит ташкилоти ташаббусига кўра, учинчи шахслар (қарздорнинг оила аъзолари, қариндошлари, мижоз билан бирга яшайдиган бошқа шахслар, мижознинг қўшнилари, танишлари, мижоз билан бирга ишлайдиган ва бошқа жисмоний шахслар) билан муддати ўтган
қарздорликларни ундириш бўйича
ўзаро муносабатларга қуйида келтирилган розиликлар мавжуд бўлган тақдирдагина киришиши мумкин:

▪️қарздор томонидан кредит ташкилоти учинчи шахслар билан ўзаро муносабатларга киришишга берилган розилиги;

▪️учинчи шахс томонидан кредит ташкилоти билан қарздорнинг қарздорлиги бўйича ўзаро муносабатларни амалга оширишга берилган розилиги.

☑️Мазкур розиликлар, шунингдек қарздор ва (ёки) учинчи шахсларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розиликлари кредит ташкилотига ёзма равишда алоҳида ҳужжат сифатида *тақдим этилиши лозим.

☝🏻Яъни кредит олган шахс ва безовта қилиниши мумкин бўлган шахслардан ёзма розилик олингандан сўнггина банкир улар билан муносабатга киришиши мумкин. Агар иккаласидан биттаси розилик хати бермаса ҳам банкир уларни безовта қилиши мумкин эмас.*
```
Асос: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 24 июндаги 19/3-сонли қарорига илова
№1040.

```
👉 @bankirkundaligi 👈

1 month, 3 weeks ago

⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Эртага банкларда расман иш куни эмас. Бугун банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.

Ҳурматли кредит олганлар ва уларни қувлаётганлар, берилган вадаларнинг бажариш вақти тугашига ҳеч қанча вақт қолмади. Шошилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

4 months, 3 weeks ago

АМАЛ НИМА?!Менга қолса, раислик уёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.

Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир "Мана шу этикни кийгин-да, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин", дейди.

Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.

Ўткир Ҳошимов

Амалдорлардан тортиб, оддий ходимларгача, ҳатто бугун ишда ўтирганларигача байрам муборак бўлсин.

? @bankirkundaligi ?

4 months, 3 weeks ago

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPAK YO‘LI” АИТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасидаУниверсаломонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз, “Миллий” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоиз эканлиги ҳақида ахборотлар берилганлиги кузатилган.

Шунингдек, банкнинг расмий веб-сайтида “Универсал” омонат тури бўйича омонатга қўйилган маблағлар бўйича йилнинг дастлабки 6 ойи учун депозит ҳисобрақамлари ёпилиши муддатига қараб йиллик 14 фоиз ставка ва йилнинг кейинги 6 ойи учун 18 фоиз ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилган. Аммо юқорида келтириб ўтилган реклама воситаларида “Универсал” номли омонат тури ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

☝️?Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш вакелгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

? @bankirkundaligi ?

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago