🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 месяц, 2 недели назад
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 2 дня, 14 часов назад
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 дня, 23 часа назад
ҲАЗРАТИ ЎЗБЕК Бойчиборлар, Ғиротлар елган
Қадим тупроқ, муқаддас макон!
Туркистоннинг юраги бўлган Ўзбегимсан, ўзинг бир жаҳон!
Томирларда оққан қон каби
Қутлуғ калом, муқаддас сўздек!
Сен Туроннинг порлоқ кавкаби,
Ҳазратимсан, Ҳазрати Ўзбек!
Сени қўмсаб соғинган Фурқат,
Бобур чеккан фироқларингни.
Дунё танир эрк деган фурсат
Тўмарису Широқларингни!
Қадри баланд шавкатли диёр,
Бошингдадир Ҳумо қаноти!
Бизлар учун ибратдир такрор
Боболарнинг буюк саботи!
Сен Туроннинг қадим шукуҳи,
Даҳолар кўз очган бешиксан!
Мангу уйғоқ аждодлар руҳи,
Момолардан мерос қўшиқсан!
Қозоқ, қирғиз қурдош биродар,
Туркман, тожик қош билан кўздек!
Барчасига чин дўст баробар,
Ҳазратимсан, Ҳазрати Ўзбек!
Миллатларнинг энг қадими, энг,
Кўҳна Туркнинг таянч тоғи – сен!
Қалбинг буюк даштларингдай кенг,
Темир қанот Сор нигоҳли– сен!
Сен ҳақингда битган бу шеърим
Кези келса бўлгай бир достон!
Сен саждага бош қўйган ерим,
Қиблам аниқ боқсам сен томон!
Ал Бухорий, ҳазрати Шайх
Авлиёлар юрти бу!
Дини ислом қувват олган
Зўр даҳолар юрти бу!Амир ХУДОЙБЕРДИ
**...Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимизда обрўй ва ривож топар...
©️ Маҳмудхўжа Беҳбудий
“Ойна” журнали, 1915 йил, 13-сон*
Ps. Орадан қарийб 100 йилдан ортиқроқ вақт ўтса ҳам, вазият деярли ўзгармаган.
Ўша миллат, ўша одамлар, ўша муаммолар.*
@turkiston
- Бу кимнинг ҳайкали? - деб сўради раҳбар.
- Бобурники.
- Хўш, у нима иш қилган?
- Юртдошимиз-ку,* Шайбонийхонга енгилиб, заҳматлар чеккан Бобур-ку...
- Нега Бобур енгилган бўлса*,
Шайбонийхонга қўймадинглар ҳайкални?!
«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.
«Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севарди».
Жавоҳарлаъл Неру. «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан.
«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган».
Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.
«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».
Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.
Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 месяц, 2 недели назад
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 2 дня, 14 часов назад
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 дня, 23 часа назад