🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Оптимист дейди: "Стаканнинг ярми сувга тўла экан".
Пессимист дейди: "Стаканнинг ярми бўш экан".
Оптимистлар - атрофдаги ҳодисаларга доимо ижобий назар билан қаровчи, келажакда ҳаммаси яхши бўлишига қатъий ишонувчи кишилар.
Пессимистлар - оптимизмнинг зиддига эътиқод қилувчи, яъни ҳаётга салбий назар билан қаровчи ва келажакка ишончлари жуда суст кишилар.
Оптимистлар ҳаётдан завқланишни биладилар ва завқланиб яшайдилар. Пессимистлар эса доимо инсонларга тушкунлик кайфиятини улашиб юрадилар. Аксарият етакчи, забардаст, ёрқин шахслар оптимистлар тоифасидан етишиб чиқса, бошлиқларнинг ташаббусларидан норози ва ҳар қандай янгилик борасида шикоят қилувчи инсонлар эса пессимистлар тоифасидан бўлади.
Tesla акциялари
Элон Маскни Трамп сайловда ғолиб бўлганидан кейинги муваффақияти ҳақида кўп ёзишаяпти. Маск бугун ер юзида энг бой шахс, соф активларининг қиймати $450 млрд.доллардан ошди. Бунга асосан ўзи таъсис қилган Tesla компаниясидаги акцияларининг нархи кескин ошиши эвазига эришди.
Бугун Tesla компаниясининг бозор капитализацияси, яъни компания қиймати $1.35 триллион долларга етди. Яъни, бу Ўзбекистоннинг 12 та Ялпи Ички Маҳсулотига тенг!
Tesla акциялари инвесторлар учун нисбатан янги акция ҳисобланади (2010 йилда IPO қилган). Охирги 6-7 йилда трендга чиқди, ундан олдин кўпчилик Tesla ҳақида билмасдиям. Пандемия вақти яхшигина кўтарилди ва шундан бери ўсиб келмоқда.
Ўн йил олдин $10,000 пулини Tesla акциясига киритган инвестор, бугун $2.0 млн. долларлик капиталга эга бўларкан. Ўн йиллар олдин Тошкентда $30,000 турадиган квартиралар бугун $60,000 атрофида. Яъни, кимдир квартира олмасдан "Tesla"га киритганда, бугун 6 млн.долл.га эга бўлиб, бошқача тарихга эга бўларди. Аммо, бу иш биз ўйлагандек осон эмас, бу соҳада ҳам кўп китоб мутоала қилиб, таваккалчи инвесторлар тажрибасини ўрганиш керак.
Ўша пайтда ким ўйлабди дейсиз, африкадан чиққан бу тирранча бола АҚШга келиб бунақанги муваффақиятли стартап қилишини. Албата, унинг иқтидорига ишонган баъзи "angel investor"лар (мажозий маънода "фаришта инвестор" дегани) бошидаёқ инвестиция киритишган. Элон Маскни ўзи ҳам Teslaни бошлаганда яхшигина капитал эгаси бўлган. Туризм соҳасига боғлиқ Zip2 номли стартап компанияси бўлган. Ўшани 28 млн.долл.га пуллаб сўнг "Tesla"ni қуришни бошлаган.
Ассалому алайкум қадрли дўстлар!
Бестселлер китоблар бўйича фикр-мулоҳазаларни ўқигандирсиз. Ўзимга тўғридан-тўғри келиб тушган баъзилари билан ҳам таништираман:
“Бу китобларни “фильтрлаш” керакмасми ё ҳаммасини ўқиб кетаверсак бўладими?”
“Буларнинг 80 фоизи бестселлерликка арзимайди”
“Китоблар ўта материалистик руҳда ёзилган, ўқувчини фақат бойлик орттириш, моддий ўткинчи мақсадларга чорлайди, буларнинг барчасидан ўзимизни битта “Ўтган кунлар” романи афзал” каби фикрлар билдирилган.
Албатта, ҳамманинг фикри бизга муҳим ва уларни бирдек қадрлаймиз. Бизнинг мақсадимиз ҳам бу китобларни кимгадир тиқиштириш ё мажбурий ўқитишмас. Очиғини айтганда, бу китоблардаги фикр ва тавсиялар кўп ҳолатда такрорий бўлгани учун биз ҳам шунчаки кўз югуртириш билан кифояланганмиз. Аммо, бу дегани ҳамма ҳам шундай қилсин дегани эмас.
Иложи борича, ижобий фикр билдирганларни алоҳида пост қилиб чиқариб қўйдик, инсонларга рағбат бўлсин, олиб ўқисинлар ва фойда олсинлар. Агар кимдир шуларни ўқиб эрталаб вақтли туришга одатланса, ёшлар ўқишга кириш учун тайёрланишда "time management"ни ўрганса ё бизнес юритишда самарадорликни ошириб бойиб кетса, яна кимдир тўғри овқатланишни ё соғлом турмуш тарзини ўрганса, демак, хато қилмабмиз.
Китоб ўқиш фақат инсоннинг руҳиятига ё динига фойдали бўлиши шарт, дунёсига фойдали бўлиши шарт эмас, деган тушунча йўқ. Фиқҳ илмини ўқиганлар билади-ки, шариат ҳам асосан инсонларнинг моддий манфаатларини ҳимоя қилади, уларга моддий яхшиликларни жалб қилишни мақсад қилади!
Жанубий Кореяда ўқийдиган шогирдимиз Ҳасанбой ёзяпти:
"Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари" (Deep Work by Cal Newport) китоби ҳақида:
"Ушбу китобда ҳозирги кунда жуда қадрланадиган, эътиборни тўлиқ жамлаб, бошқа нарсаларга чалғимай уни ишга қаратиш, яъни теран иш “deep work” нинг аҳамияти ва у орқали инсонлар қандай самарали натижаларга эришиш мумкинлиги батафсил тушинтирилган.
Муаллиф замонавий технологик воситалар, ‘email’лардан тортиб ижтимоий тармоқларгача ва шунга ўхшаш ҳар қандай чалғитувчи воситалар қандай қилиб инсонларни теран иш қилиш қобилиятини пасайтириб юбораётганини ва аксарият инсонларни қилаётган иши фақат саёз ишдан, “shallow work” дан, иборат эканини айтади. Шунингдек, бир ишни якунламай бошқа ишга ўтиш диққатнинг самарадорлигини пасайтириб юборишини таъкидлайди.
Кўплаб инсонлар теран ишни қандай қилгани ва уни натижаси қандай муваффақиятли бўлганини мисоллар орқали кўрсатиб, инсонларни теран иш қилишга тарғиб қилади.
Чалғитувчи ҳар қандай омиллардан йироқ бўлиш, уларга чеклов қўйиш, яъни замонавий технологик воситалар ва ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонидан фойдаланиб, салбий томонидан ўзимизни йироқ тутишимиз кераклигини таъкидлайди.
Теран иш “deep work” – бу юқори диққат талаб қиладиган, мураккаб масалаларни ечишга қаратилган, юқори иқтисодий самара келтирадиган иш.
Саёз иш “shallow work” – унчалик катта диққат талаб қилмайдиган, ҳамма ҳам қила оладиган, иқтисодий унчалик самарага эга бўлмаган ёки чалғишлар билан ҳам қилса бўладиган иш.
Нобел лауриятлари (айниқса физик олимлар) теран ишни қанчалик аҳамиятли эканини ва шу орқали ихтиролар қилганини, самарали натижаларга эришганларини айтади.
Ҳар кун тонгда 3-4 соат теран иш қилиш орқали ҳар қандай соҳани қисқа вақт ичи мукаммал тарзда ўрганиб олиш мумкинлиги ёки ўз устида ишлаш орқали ўзини янада ривожлантириш муҳимлигини айтади.
“Average is over”, яъни “ўртамиёналик тугади” деган ғояни илгари суради, яъни саёз иш қилиб иқтисодий кам фойда келтирадиган кадр бўлишдан, теран иш қиладиган иқтисодий фойдали кадр бўлиш ва теран иш орқали ҳар қандай янги, инновацион, мураккаб соҳа ёки янгиликларни тез ўрганиб, рақобатдош жамиятда энг сермаҳсул инсонга айланиш мумкинлигини айтади:
- яъни сиз шундай кадр бўлингки, ҳар қандай сизни ўрнингизга келиши мумкин бўлган кадрдан иқтисодий фойда келтириш юзасидан ажралиб туринг ва сиз қилаётган ишни аҳамияти юқори бўлсин!"
Ассалому алайкум қадрли дўстлар!
Ушбу "Йил бестселлерлари" (энг кўп сотилган) китоблардан қайси бирларини ўқигансиз, сизда қандай таассурот қолдирган ва қайсиларини сиз ўқишни тавсия қилган бўлардингиз, шулар ҳақида коммент қисмда ёзсангиз хурсанд бўлардик.
Сизнинг фикрингиз ёшларимизга жуда фойдали бўлади, деб ўйлайман.
Мен ўзим шахсан иқтисодчи сифатида "Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари" китобини ҳаммага тавсия қилган бўлардим.
Кеча анчадан бери кўришмаган бир акамиз билан кўришиб қолдим. Офисимиз қаердалигини сўради. Асосий офисимиз Лондонда, бизга Ўзбекистонда офис керак бўлмаяпти, уйдан туриб ишлаяпман, дедим. Кулиб “Ҳақиқий капиталист экансизлар” дейди. Капиталист эканимдан хурсанд бўп кетдим:))
Кўпчилик капиталистларни пулни тўғри тасарруф қилувчилар, деб ўйлашади. Бу гап бир жиҳатдан тўғри, аммо бошқа жиҳати ҳам бор.
Тўғрилиги шундаки, капитализм хусусий мулк ва бойлик орттириш ғоясига қурилган. Хусусий мулк эгалари максимал даражада самарали бўлишга интиладилар, пулни ишлатишдан олдин обдон мулоҳаза қиладилар. Бўлар-бўлмасга ишлатмайдилар.
Бошқа жиҳати шундаки, бойликни кўпайтириш капиталистларнинг ягона мақсадига айланиб қолса, ундан ҳамма зарар кўради. Капитализмдаги молиявий инқирозлар, саноатлар дастидан атроф-муҳит ва экологиянинг ифлосланиши, ишсизлик ва кредитни тўлолмаслик билан боғлиқ ваҳималар ва депрессиялар – булар ҳаммаси оддий халққа жуда қимматга тушади.
Лекин нима бўлганда ҳам, тан олишимиз керак – капитализм, ёки янада аниқроқ айтсак, капитализм дастаклаётган хусусий мулк ва бойлик орттириш концепцияси бугунги илм-фан ва технологик тараққиётнинг пойдевори. 2024 йил билан 1824 йилдаги ҳаётни кўз олдингизга келтиринг, шунда кўп нарса ойдинлашади.
Айтишингиз мумкин, илм-фан тараққиёти олдин бизда ҳам бўлган, хусусан, аббосийлар даврида ва ундан кейин темурийлар салтанатида. Тўғри, у даврда ҳам илм-фан тараққиёти бўлган. Аммо, у даврдаги илм-фанни молиявий қўллаб-қувватлаш давлат ё подшоҳ хазинасидан бўлган. Яхши подшоҳлар кетиши билан ўрнига бошқалар келиб, илм-фанга эътибор йўқолган. Ихтиролар, тараққиётлар тўхтаб қолган.
Бугун эса капитализмда туғилган бизнес корпорациялар илм-фанни давлат ҳисобидан эмас, балки хусусий мулк эвазига қўллаб-қувватлаш мумкинлигини исботлашди. Хусусий мулк эгалари ўтиб кетсалар ҳам, уларнинг ортида қолган корпорациялар илмий тадқиқотларни узлуксиз давом эттириб, янги-янги технологияларни ишлаб чиқмоқдалар. Балки бизнинг подшоҳликлар ҳам ўзларидан кейин илм-фанни қўллаб-қувватлайдиган шунақа “тизим”лар қолдирганларида, инсоният ҳозирги тараққиётга бир-мунча асрлар олдин етиб келган бўлармиди?! Нима деб ўйлайсиз?
Googleda капитализм ҳақида қидирув бергандим, мана шу суратни берди. Кўринишидан жуда нохуш расмга ўхшайди. Тепадаги бола ким бўлса? Орқачалаб учиб кетаётган болачи?
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago