Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Унутилган тарих

Description
Унутилган тарих — Тарихга бир назар!

Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy

Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!

Мурожаат учун: @ad_ministrz

Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test
Advertising
We recommend to visit

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 6 days, 22 hours ago

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 22 hours ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 week, 1 day ago

1 month ago

#uzb

Кўҳна Бухоронинг меъморий жавоҳирларидан бири Чор минор мадрасаси бўлиб, Лаби Ҳовузнинг ортида жойлашган. Бу мадраса бадавлат туркман савдогари Халифа Ниёзқули томонидан бунёд этилган. Унинг қурилган санаси мадраса пештоқидаги катобада 1807 йил деб кўрсатилган бўлса-да, архив ҳужжатларига қараганда, бино ХVII асрдаёқ мавжуд бўлган.

Айтишларича, Халифа Ниёзқули ўз мадрасасини тўртта гўзал қизи шарафига тўрт минора билан зеб беришни буюрган. Дарвозахона қурилишидаги мураккаб ечим эса ҳинд меъморларининг қурилиш услубларига асосланган.

Миноралари мавжуд бош бино – бу масжид. У ўзининг ноодатий тузилишига қарамай, масжид учун лозим бўлган доимий безаклар ва барча қурилиш талабларига жавоб беради. У кундалик беш вақт намоз учун хизмат қилган. Гумбаз остидаги зал зикрхона вазифасини бажарган, шунингдек, унда сўфийлар ўзларининг анъанавий зикр маросимларини ўтказишган.

1920 йил 2 сентябрда Бухорода халқ инқилоби ғалаба қозонган. Асрлар давомида табиат зарбаларига дош берган тарихий бинолар шўро жаҳонгирлари томонидан ердан ва осмондан тўпга тутилган. Бухоро ҳукумати раҳбари Файзулла Хўжаев қадимий ёдгорликларни сақлаб қолиш мақсадида муқаддас қадамжолар, масжид ва мадрасаларни Вақф ишлари бошқармаси назоратига топширган.

Бироқ, БХСР тугатилгач, Вақф бошқармасига қараган барча масжид, мадрасалар вилоят ижроқўми томонидан турли муассасаларга ижарага берила бошланган. 1925 йил октябрда дастлаб, Модарихон ва Абдуллахон мадрасалари рус мактаби учун, Девонбеги мадрасаси меҳмонхона учун, Арк, Регистонлар эса бозор ва чойхоналарга ижарага берилган.

Чор Минор мадрасаси ҳам 1940 йил Бухоро асори-атиқалар қўмитаси томонидан йилига 942 сўм тўлаш шарти билан 5 йилга тикув цехига ижарага берилган. 1960 йилга келиб, оддий аҳоли яшаш жойи бўлиб қолган Чор-Минор мадрасаси ҳукумат муҳофазасига олинган ва унда яшовчи оилаларга алоҳида уй берилган.

🔎 @unutilgan_tarix‌‌

[​](https://telegra.ph/file/d202aaa9491bcfa65f2e3.jpg)[#uzb](?q=%23uzb)
1 month ago
Жинси шимлардаги кичкина чўнтак дастлаб чўнтак …

Жинси шимлардаги кичкина чўнтак дастлаб чўнтак соатлари учун мўлжалланган. Ушбу элемент 1873 йилда эркаклар чўнтак соатларини, шунингдек, олтин тангаларни сақлаш ва ўғри-киссавурлардан ҳимоя қилиш учун ўйлаб топилган.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month ago

#kun_tarixi

3️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР🌍 1502 йил— Христофор Колумбнинг тўртинчи экспедицияси бошланган;

📜 1559 йил —1494-1559 йиллардаги Италия урушларини тугатган Като-Камбрезия шартномаси тузилган;

📌 1829 йил— инглиз Жеймс Каррингтон қаҳва доналарини майдалайдиган машинага патент олган;

📨 1860 йил —АҚШда қитъалараро почта хизмати ишга туширилган. Отлиқ курьерлар 10 кун ичида 3 минг километр масофага 75 килограмм хатлар етказиб беришган;

🇧🇬 1879 йил — София Болгария пойтахти деб эълон қилинган;

🚗 1885 йил — немис ихтирочиси Готлиб Даймлер ўзининг илк ярим от кучига эга двигателига патент олган;

📌 1926 йил— Иосиф Сталин Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Бош котиби этиб сайланган;

📚 1928 йил— "Алиса мўжизалар мамлакатида" қўлёзмаси америкалик харидорга 15.400 фунт стерлингга (75,260 АҚШ доллари) сотилган;

✈️ 1933 йил — биринчи марта Эверест чўққиси устидан самолёт учиб ўтган;

📄 1948 йил— АҚШ президенти Гарри Трумен Маршалл режасини маъқуллаган. СССР эса лойиҳада иштирок этишдан бош тортган;

🛰 1966 йил — Советларнинг "Луна-10" автомат станцияси дунёда илк маротаба Ой атрофидаги орбитага чиққан;

📺 1967 йил — "Кавказ асираси ёҳуд Шурикнинг янги саргузаштлари" фильмининг премьераси бўлиб ўтган;

🎥 1972 йил— 20 йиллик муддатдан сўнг Чарли Чаплин АҚШга қайтиб келган;

📌 1979 йил — ХХР Ташқи ишлар вазирлиги 1950 йилда Сталин ва Мао Цзедун ўртасида имзоланган "Дўстлик, иттифоқ ва ўзаро ёрдам шартномаси"ни янгиламаслик нияти ҳақида эълон қилган;

🚫 1987 йил —Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг штаб-квартирасида чекишни тақиқлаш жорий этилган;

💣 2017 йил — Санкт-Петербург метросидаги теракт оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 87 киши яраланган.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 1 week ago
Немис аёли бор-буди билан урушда вайрон …

Немис аёли бор-буди билан урушда вайрон бўлган Кёльн шаҳри харобалари орасида ёлғиз ўтирибди. 1945 йил.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 1 week ago

#kun_tarixi

2️⃣8️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР

📌 364 йил— Рим империяси амалда ғарбий ва шарқий қисмларга бўлиниб кетган: император Валентиниан I Рим империясининг ғарбий қисмига, укаси Валенс эса шарқий қисмига ҳукмронлик қила бошлаган;

1461 йил— Оқ ва қизил атиргуллар уруши давридаги Феррибридж жанги бўлиб ўтган;

🏜 1521 йил— Фернандо Магеллан филиппинлик маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилган биринчи европалик бўлган;

📌 1801 йил— Неапол Қироллиги Элба оролини Франция таркибига ўтказган;

🚫 1845 йил—Техасни Қўшма Штатлар томонидан қўшиб олиниши сабабли Мексика Вашингтон билан дипломатик алоқаларини узган;

1854 йил— Қрим уруши: Франция Россия империясига қарши уруш эълон қилган;

✈️ 1910 йил— Марселда дунёдаги биринчи гидроплан парвоз қилган;

📌 1917 йил— Туркия ҳукумати яҳудийларни Тел-Авивдан қувиб чиқарган;

📌 1930 йил— Константинопол ва Ангора шаҳарлари Истанбул ва Анқара дея номланган;

1939 йил— Генерал Франко қўшинлари Мадридни эгаллаб олишган;

🔥 1942 йил— Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Любек шаҳрини бомбардимон қила бошлаган;

🛩 1961 йил — Ғарбий ва Марказий Африканинг 11 та мамлакатини бирлаштирган энг қадимги Африка авиакомпанияси "Air Africa" ташкил этилган;

📢 1991 йил — Борис Елцинни қўллаб-қувватловчи рухсатсиз оммавий намойиш бўлиб ўтган;

💣 2004 йил— Тошкент шаҳри, Бухоро ва Тошкент вилоятларида террорчилик ҳаракатлари содир этилган. Теракт 1 апрелгача давом этган.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 1 week ago

#kun_tarixi

2️⃣7️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР🏜 1513 йил—Испаниялик сайёҳ Хуан Понcе де Леон Флоридани кашф этган;

📜1793 йил— Екатерина II ўнг қирғоқ Украинасини Россия империясига қўшилиши тўғрисида манифест эълон қилган;

🚗 1841 йил — Нью-Йоркда илк буғда ҳаракатланувчи двигател синовдан ўтказилган;

⚔️ 1854 йилҚрим уруши бошланган, Англия ва Франция Россияга қарши уруш эълон қилган;

🛢 1854 йил — АҚШда Абраҳам Гесснер томонидан керосин патентланган;

🚜 1878 йил— рус деҳқони Блинов ўзи ихтиро қилган дунёдаги илк тракторга патент олиш учун мурожаат қилган;

☎️ 1893 йил —дунёдаги биринчи телефон компанияси "Александр Белл" ўз ишини бошлаган;

📜 1898 йил — Россия Порт-Артурни Хитойдан 25 йилга ижарага олган;

⚽️ 1928 йил— Голландияда дунёдаги биринчи футбол мавзусидаги почта маркаси чиқарилган;

🇺🇿 1933-йил — Компартия Марказий Қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси ўқитувчилар сафини ёт унсурлардан тозалаш тўғрисида қарор қабул қилган;

📺 1940 йил — режиссёр Альфред Хичкок томонидан суратга олинган ва Оскар мукофотини қўлга киритган "Ребекка" фильмининг премьераси бўлиб ўтган;

🔫 1944 йил— Гестапо томонидан Каунасда 2 мингга яқин яҳудий ўлдирилган;

✈️ 1945 йил— Иккинчи жаҳон уруши: Германиянинг сўнгги В-2 баллистик ракетаси Буюк Британияда, Кент шаҳрида қулаб тушган;

🛩 1968 йил — Владимир вилоятида самолёт ҳалокатга учраб Юрий Гагарин ҳалок бўлган;

🏠 1990 йил— Лондон шахрининг Бейкер-стрит кўчасидаги 221Б уйда Шерлок Холмс уй-музейи очилган;

🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов фармонига мувофиқ Ийд-Рамазон ва Қурбон ҳайитининг биринчи кунлари байрам ва дам олиш кунлари дея эълон қилинган;

🚙 1995 йил— "O'zDAEWOOavto" Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма заводида илк автомобиллар ишлаб чиқарила бошланган;

🛬 1999 йил— НАТОнинг Югославияга қарши операцияси бошланган: Югославия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари АҚШнинг F-117 қирувчи самолётини уриб туширган.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 2 weeks ago

#kun_tarixi

2️⃣1️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

✝️ 630 йил— Византия императори Ираклий I Исо Масиҳнинг хочини форслардан олиб Қуддусга қайтарган;

📝 1666 йил —Канадада илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш бошланган;

📜 1804 йил—Францияда Наполеон кодекси қабул қилинган;

🎷1846 йил— Бельгиялик пуфлама асбоблар яратувчи уста Адольф Сакс саксофон учун патент олган;

Алихонтўра Шокирхонтўра ўғли Соғуний (1885-1976) - Давлат арбоби, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали.

✍️1885 йил—Тўқмоқ шаҳрида Туркистоннинг атоқли олими ва адиби, таржимон Алихонтўра Соғуний таваллуд топган;

✈️ 1908 йил— Анри Фарман Европада самолётга чиққан илк йўловчига айланган;

🔫 1917 йил — Чор Россиясини бошқарган Романовлар сулоласининг барча аъзолари ҳибсга олинган. Улар 1918 йил 17 июлда отиб ўлдирилган;

*🚫1925 йил* —АҚШнинг Теннеси штатида Дарвиннинг эволюцион назариясини таълим муассасаларида ўқитиш тақиқланган;

💣 1940 йил — немис олимлари Отто Фриш ва Рудолф Пайерлс фашистлар ҳукуматига атом бомбасини яратиш имконияти тўғрисида хабар беришган;

🇺🇿 1941 йил— Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов туғилган;

1963 йил—АҚШнинг Сан-Франциско кўрфазидаги ўта қаттиқ тартибли қамоқхона— Алькатрас ёпилган;

⚔️ 1968 йил— Исроил мудофаа кучлари ва Фаластинни озод қилиш ташкилоти кучлари ўртасида Карам жанги бўлиб ўтган;

⚖️ 1981 йил —АҚШда линч суди бўйича сўнгги ўлим холати қайд этилган бўлиб, унда афроамерикалик Майкл Дональд ўлдирилган;

🧑‍💻2006 йил —Жек Дорси ўзи яратган "Twitter" ижтимоий тармоғида биринчи хабарни жойлаган;

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида Наврўз умумхалқ байрами куни.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 2 weeks ago
**"Янги кун"** маъносини англатувчи **Наврўз** атамаси …

"Янги кун" маъносини англатувчи Наврўз атамаси илк бор Форс империяси ҳужжатларида, мил.авв.II асрда тилга олингани қайд этилса-да, унинг нишонланиши ундан ҳам қадимийроқ эканлиги шубҳасиз. Чунки Аҳамонийлар сулоласи даврига оид "Юз устунли сарой" айнан Наврўзни нишонлаш учун қурилган, деган фараз бор.

Абу Райҳон Беруний "Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар" китобида "Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, — дейди. — Наврўз йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони англатаркан. Наврўз эронликлар зижлари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорга келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни баҳор ёмғирининг илк томчиси тушишидан, гуллар очилган, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашдан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган", деб ёзган.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 2 weeks ago

#kun_tarixi

2️⃣0️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

Мил.авв. 44 йил — Гай Юлий Цезарни тантанали дафн қилиш пайтида Рим консули Марк Антоний Цезарнинг иродасини Рим халқига эълон қилган. Цезар ўз васиятида Октавийни меросхўр деб эълон қилган;

📜 321 йил— Рим императори Константин I якшанба кунини нишонлашни буюрган;

📌 1669 йил —Запорожье казаклари оқсоқоллар кенгаши Украинанинг ўнг қирғоғининг бир қисми устидан Туркиянинг протекторатини тан олган;

1792 йил — Франция Миллий Ассамблеяси гильтинадан қатл этишда фойдаланишни маъқуллаган;

🤴1815 йил — Элба оролига сургун қилинган Наполеон Бонапарт Парижга қайтиб келган. Бонапартнинг юз кунлик ҳукмронлиги бошланган;

📌 1854 йил —АҚШда Республикачилар партияси ташкил топган;

📌 1917 йил — Финляндия Конституциясининг амал қилиниши тикланган;

📺 1921 йил— Канзас-Сити шаҳрида Уолт Дисней иштирокидаги биринчи мултфилм чиқарилган;

🗳 1921 йил— Юқори Силезияни Германия таркибига киритиш бўйича плебисцит бўлиб ўтган ва аҳолининг 63%и розилик берган;

📣 1948 йил — КПСС Марказий Қўмитаси Югославия раҳбарларини марксистик йўналишдан четга чиққани учун оммавий равишда қоралаган;

🇹🇳 1956 йил — Туниснинг Франциядан мустақиллиги тўғрисидаги декларация имзоланган;

🇦🇲 1988 йил — Тоғли Қорабоғ партиясининг вилоят қўмитаси вилоятни Арманистонга қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилган;

🇺🇦 1992 йил—Киевда МДҲ давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтган.

🔎 @unutilgan_tarix

1 month, 3 weeks ago

#retro_video

Қоравой ва Сарибой суҳбати. Ғафур Ғулом қиссаси асосида суратга олинган "Шум бола" кинофильмидаги энг машҳур ва бетакрор кадрлардан бири. 1977 йил.

🔎 @unutilgan_tarix‌‌

We recommend to visit

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 6 days, 22 hours ago

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 22 hours ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 week, 1 day ago