Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Description
❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

3 weeks, 2 days ago
​​**НОЛА

​​НОЛА
(Оналар тилидан)

Хавотирим – ялмоғиз,
Ичимни ейди нолам.
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қўймайман бошқа талаб,
Ҳар куни тонг, эрталаб,
Эшикдан бир мўралаб,
Мен соғман, деб қўй болам!

Тикан кирса қўлингга,
Ҳанжар ботар дилимга,
Интиқ қилмай йўлингга,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қолдирмагин гумонда,
Мултиратиб айвонда,
Ҳеч йўқса телефонда,
Мен соғман, деб қўй болам!

Бермагил совға – салом,
Совғалардан ҳам аълом,
Мен кутган битта калом –
Мен соғман, деб қўй болам!

Яшайман шодон, жўшиб,
Умримга умр қўшиб,
Эшигимга бир тушиб,
Мен соғман, деб қўй болам!

Азоб ўтар жонгача,
Кутайин қачонгача,
Ухлолмайман тонггача,
Мен соғман, деб қўй болам!

Меҳринг дилга ўрайман,
Йўлларингга қарайман,
То тирикман, сўрайман,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!

©️ Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

3 weeks, 2 days ago
3 weeks, 2 days ago

​​​​​​​​​​​​​ФАХР

Ҳар элки Ватанин фахр этар жондан,
Бори бисотини жўшиб мақтайди.
Ашъорлар битади шарафдан, шондан,
Бармоғин бигизлаб кўкка ниқтайди.

Сизда Алп виқори - ястанар музда,
Яна Ҳимолай бор, яйдоқ ва тақир.
Сўрагим келади: - Бормикан сизда,
Баҳорда қизғалдоқ очилгувчи қир?!

Сизнинг шаҳрингизда Эйфел - забардаст,
Ва маёқ кўтарган хотин ҳайкали.
Ҳеч бир обидамни тенглагим келмас,
Тенг келса катта гап, қовун пайкали.

Сизда Лермонтов бор, сизда Низомий,
Сиздан чиққан ўша Тагор ҳам қойил.
Бизда яшаб ўтган, бутун дунёни,
Битта тандирича кўрмаган шоир.

Сизнинг таомингиз «гуручли фушип»,
Ва бироз дудланган «гўштли салига».
Биз эса гўшт билан гуручни қўшиб,
Ош еймиз, не бўлса бўлар майлига.

Ҳаё йўқ баданлар очиқлигидан,
Сиз топган «мода» га тилим тияман.
Мен эса, бағримнинг очиқлигидан,
Қулфу-тугмаси йўқ чопон кияман.

Сизда Қора денгиз, сизда Оқ денгиз,
Қирғоқ қумларини қувиб, лойқалар.
Бизнинг қалбимизда улардан тенгсиз,
Улардан каттароқ денгиз чайқалар.

Лондон мадҳига сўз топиб бўлмасдир,
Париж жамолига қойилман, танман.
Мен бир кичик шоир, исмим Ўлмасдир,
Дунёнинг сайқали - Самарқандданман!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

[​​](https://telegra.ph/file/20ff9cd0f29990bb1ab12.jpg)​​​​​​​​​​​**ФАХР**
4 weeks, 1 day ago
**ДОВУЧЧА**

ДОВУЧЧА

Таъмга кирди довучча,
Берайми бир ҳовуч-ча.
Оҳ-оҳ тилим куйдирди,
Нордон бўлмаса бунча.

Аллоҳдан бир мўъжиза,
Ризққа айланди ғунча.
Тўкинчилик рамзидир,
Элга неъмат довучча.

©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

1 month ago

​​Ассалому алайкум!

Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет:осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, Ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади Шарқ.

Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.

Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.

Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи бирла тилар саодат.

Уйғотгувчи дея, берилмишдир тарф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан Ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.

Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!

Ассалому алайкум!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

1 month ago

**СИНФДОШ

Бир-бирлари билан учрашолмай юрган синфдошларимизга юборамиз!**

Синфдошлар бир қизиқ,
Ҳар бири бир ҳаяжон.
Учрашайлик деб, фақат,
Учрашмайди ҳеч қачон.

Беш йил, ўн йил, ўн беш йил,
Ўтар синаб вақт сабрин.
Наҳотки синфдошлар,
Соғинмайди бир бирин?!

Бир синфга сиғишиб,
Бугун дунё тор, ҳатто.
Бир бирини умуман,
Кўрмаганлар бор ҳатто!

Йигирма бешинчи майни,
Эслайсанми синфдош.
Расмлардан мени ҳам,
Излайсанми синфдош.

Эҳ синфдош, синфдош,
Соғинчимни кўргин, бир.
Ҳамма ишимиз ташлаб,
Йиғилайлик эрта бир!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

3 months ago

🎤 Тонгги тарона

*🎼* "ҲОВЛИМИЗГА ҚОРЛАР ЁҒДИ"

🎬 Алишер Файз ижросида.

... Ва ниҳоят баҳорга ўн кун қолганида бизга биринчи қор ёғди!
Қачонлардир қорлар ёғмайдиган қишлар келишидан асрасин!**
@Samarqandiy77

3 months ago

​​​​БУГУН ДУШАНБА

📌 Душанба куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) дунёга келганлар!

📌 Душанба куни муқаддас Каъбадаги Ҳажарул асвад ўрнига қўйилди!

📌 Душанба куни дини Исломнинг муқаддас китоби Қуръони Карим нозил бўлган кун!

📌 Душанба куни Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этган кунларидир!

📌 Душанба кунни Аллоҳнинг расули "Сафар ва тижорат кунидир", деб марҳамат қилганлар!

📌 Душанба куни амаллар тақдим қилинадиган кундир!

📌 Душанба куни рўза кунидир! Ойша онамизнинг айтишларича, " Расулуллоҳ душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар."

❗️ **Энди ҳам бир ўйлаб кўрингчи, душанба оғир кунми?!

Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!**

@Samarqandiy77

[​​](https://telegra.ph/file/fba5b7de005700c5d1c24.jpg)​​**БУГУН ДУШАНБА**
3 months ago
​​**ЎТИНЧ**

​​ЎТИНЧ

Зўримиз ўтмайди замон зайлига,
Заримиз заррадир тақдир қошига.
Осмон қулаб тушса, тушсин майлига,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!

Дерлар: арғамчига қил эмиш қувват,
Бошин тутиб яшар ғурбат тошига.
Дард тушса кўтаргай, жисми бақувват,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!

Дил нотинч, қалб ҳуркак, бир хаёл ботир,
Ташвиш оғу солар мойсиз ошига.
Тош тушса, ёрилмас, олманг хавотир,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!

Кўз ёши аёлнинг ашкидан кўпрок,
Йиғлашни ор билар эркак ёшига.
Тушса, тутиб берар чанг, тузон, тупроқ,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!

Сўзлар ғамгусору, кўзлар бечора,
Минг дард чўкиб борар, сабру - дошига,
Иш тушса, топилгай бирор бир чора,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!

Дўстидан топгани - хиёнат хажри,
Ортиқ чидаб бўлмас, ор талошига.
Иғво тушса бир кун берилгай ажри,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!

Осмон қулаб тушса, тушсин майлига,
Йўқчилик тушмасин, йигит бошига!


 Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

3 months, 1 week ago

​​​​​​ДЎСТИМГА ХАТ

Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

[​​](https://telegra.ph/file/9bdcb8c5831c1c73d49ca.jpg)​​​​**ДЎСТИМГА ХАТ**
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago