Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Description
❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago

1 month ago
​​**ИШҚ**

​​ИШҚ

​​Кетолмайман, қўйвормайди рашк дегани,
Дарвозасин очмас, кўнгил кўшк дегани,
Нима қилса қилди мени, эй воҳ ажаб,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Ювиб кетди бошдин-оёқ дардларимни,
Шунчалар ҳам сел бўлурми ашк дегани.
Эшитмайди қалбимдаги гапларимни,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Димоғимдан кетмас сира, чорлаб турар,
Бунча тотли, бўйи-анбар мушк дегани.
Кетсам, ортда алангаси порлаб турар,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Кўнгил шўрлик ғамини ҳам емай, ҳатто,
Азоблайди ҳижрон номли мушт дегани.
Сочимни оқ, ёшимни қирқ демай, ҳатто,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Бир кун мени ўлдиради, ажал туйғу,
Севилмоқ бу ўз ёғингда пиш дегани.
Ўлсак, бирга ўламиз дер, ўжар туйғу,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Жуда ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

1 month ago
1 month ago

Ўттиз беш йилдирки, тилин билмаган,
Тилсизга жазо йўқ Ўзбекистонда!!!

Шаҳина Усмонова ижросида.

@Samarqandiy77

4 months, 3 weeks ago

**​​​​МУСОФИРМАН

Чикаго шаҳрида мусофирликда яшаётган дўстим Акмалжон Жумабоев билан суҳбат таъсирида ёзилди.**

Мен бир мусофирман, бағри садпора,
Юрт борар йўлларин изсиз йўқотган.
Қумсаб,висол сари тополмай чора,
Соғина-соғина дийдаси қотган.

Мен бир мусофирман, сабримдан жудо,
Элинг ким,юртинг қай, миллатинг не,дер.
Билки, мусофирнинг пошшоси-Худо,
Билки, мусофирнинг мамлакати - Ер!

Мен бир мусофирман, кезгайман шаҳар,
Иймоним сўрайман ортимга боқиб.
Ибодат вақтида, кунда беш маҳал,
Қибламни топаман юртимга боқиб.

Мен бир мусофирман, оилам бағрига,
Фақат тушларимда бормоқларим бор.
Адашманг, бойлигим, давлатим - соғинч,
Пул эмас, кун санар бармоқларим бор!

Мен бир мусофирман, ўртаманг ҳадеб,
Тирикчилик деган юким елкада.
Онам омонмикан,болам соғми,деб,
Ёниб яшаяпман совуқ ўлкада!

Мен бир мусофирман, азоб ҳар нафас,
Акмал адо бўлар, дардини айтсам.
Ўзга юрт тупроғин демасман ҳавас,
Қанийди тонг отиб, юртимга қайтсам!

Ўлмасбек Самарқандий
?Ботир Қодиров

@Samarqandiy77

7 months, 1 week ago

​​Ассалому алайкум!

Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет:осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, Ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади Шарқ.

Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.

Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.

Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи бирла тилар саодат.

Уйғотгувчи дея, берилмишдир тарф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан Ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.

Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!

Ассалому алайкум!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

7 months, 1 week ago

**СИНФДОШ

Бир-бирлари билан учрашолмай юрган синфдошларимизга юборамиз!**

Синфдошлар бир қизиқ,
Ҳар бири бир ҳаяжон.
Учрашайлик деб, фақат,
Учрашмайди ҳеч қачон.

Беш йил, ўн йил, ўн беш йил,
Ўтар синаб вақт сабрин.
Наҳотки синфдошлар,
Соғинмайди бир бирин?!

Бир синфга сиғишиб,
Бугун дунё тор, ҳатто.
Бир бирини умуман,
Кўрмаганлар бор ҳатто!

Йигирма бешинчи майни,
Эслайсанми синфдош.
Расмлардан мени ҳам,
Излайсанми синфдош.

Эҳ синфдош, синфдош,
Соғинчимни кўргин, бир.
Ҳамма ишимиз ташлаб,
Йиғилайлик эрта бир!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago