qitmir.oʻzb

Description
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 month, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 months ago

1 week, 5 days ago

"Подшоҳлик девонида тартиб бўлмаслиги мумкин, аммо ғазал девонида доим тартиб-интизом бор", дейилади "Лолазор" романида.

1 week, 6 days ago

“ЭШАК ЎЛДИРАР СОВУҚ”

Табиатнинг ҳар бир ҳодисаси ажабтовур ва сирларга тўла. Одамлар қадим замонлардаёқ бу сирлардан воқиф бўлишга, “табиат тили”ни тушунишга ҳаракат қилишган. Чунки яшаш учун курашда, албатта табиат ҳодисалари билан ҳисоблашиш зарур саналади.
Айни баҳорда “илк узилди” бўлгани каби қишнинг қақшатгич чилласида “ўрдак қирғини”, “эшак ўлдирар” кунлар давом этади. “Ўрдак қирғини” деб аталган дамларда кундуз куни ҳаво илиб, кечаси бирдан қаттиқ совуқ туради. Бунда кўл ёки бошқа сув ҳавзаларида сузиб юрган ўрдак, қашқалдоқ, ғоз каби қушлар тўнгиб, музга ёпишиб қолади.
Бола пайтларимиз қиш келди дегунча шўрини ювиш учун экин майдонлари – далаларга сув очиб қўйишади. Қаттиқ совуқ кунлари маҳалла эркаклари оёғига елим этик кийганча далама-дала айланиб юришарди. Улар тўнгиб, музга ёпишиб қолган ўрдак, қашқалдоқ ва ғозларнинг ишқида тентиб юришганини биз яхши билардик. Бу кунлар бежиз “ўрдак қирғини” деб аталмаган, албатта...
“Эшак ўлдирар” совуқ кунлар ҳам “ўрдак қирғини”га уланиб келади. Бунда кундуз куни қуёш чарақлаб нур сочиб туради. Одамлар бугун қуёш яхши чиқибди, ҳаво илиққа ўхшайди деб енгил кийинганча кўчага чиқишади-да, бироздан сўнг иссиқ кийимларини кийиш учун ортига қайтиб келишади. Табиатнинг бу каби “ўйини” жониворларни ҳам алдаб қўяди. Ҳайвонлар ичида содда ва овсари бўлмиш эшак исиниб олиш учун тумшуғини тепага – қуёшга қаратиб тураверади. Жонивор танасининг бошқа жойининг совқотиб, музлаб қолганини ҳам сезмас экан. Оқибатда ярим кун шундай тургач, тап этиб ерга йиқилар экан. Шу сабаб ҳам қиш чилласидаги бундай дамларни “эшак ўлдирар кунлар” дейишган. Бундай кунларда бирор бир фойда кўраман деб бозор-ўчарда ёки бошқа бирор ишга арданмон бўлиб юришдан қайтарилган. Ростми ёки йўқ, билмадим-у, қишнинг бундай ҳийлакор кунларида нафс йўлида юрган одам ўлиб қолса, жанозаси мақбул бўлмайди дейишарди боболаримиз.
Дарҳақиқат, бу йилги қиш ҳам енгил келмади. Унинг аччиқ ва қақшатгич совуқлари ҳали-ҳануз давом этмоқда. Ана шундай лаҳзаларда ота-боболаримизнинг “эшак ўлдирар совуқда нафсингни тий”, деган ўгитлари хаёлимдан кетмади.

Эрпўлат Бахт

2 weeks, 6 days ago

AЛЛОМА РЕЖИССЁР БАҲОДИР ЙЎЛДОШЕВНИНГ ҲИКМАТЛАРИ:

📌 Ҳамма театрларнинг саҳнаси қибла томонга қаратиб қурилган. Ўз-ўзидан шундай.
📌 Тўғри йўл динга олиб боради, масжидга олиб боради. Лекин динни билиш учун, театрга бориш керак.
📌 Давлатни зиёлилар ривожлантиради. Театрсиз зиёли одамларни тарбиялаб бўлмайди.
📌 Томошабин театрга алдангани келади, ҳамдард бўлгани келади. Ҳамдард бўлиш, дардни чекишдан қийинроқ.
📌 Халқ томошани яхши кўради.
📌 Премера – спектаклнинг жанозаси.
📌 Мен тарбиялаётган ёшларнинг ҳаммаси эртага зўр актёр бўлмайди, лекин яхши томошабин бўлиши аниқ. Яхши театр бўлиши учун яхши томошабин керак ахир!
📌 Яхши асарлар нега йўқ? Чунки актёр ва томошабиннинг савияси бир хил. Томошабин ҳам актёр ҳам пул топиш, тўй қилиш, уй қуриш ҳаёлида.
📌 Актёрни нима тўйдиради: Унвон! Ролни менсимай қўйиш!
📌 Саҳнанинг унвонга алоқаси йўқ. Сен халқ артистимисан, бошқами, лекин саҳнада қулни, гадони ўйнашинг мумкин.
📌 Театр қаттиқ жазолайди ҳам.
📌 Истеъдод ғунча, вақти келиб очилади. Шу боис ҳам бир кўрганда одамнинг истеъдодини аниқ айтиб бериб бўлмайди.
📌 Ҳар бир истеъдодни одамлар зийрак англаши, авайлаши керак. Тожмаҳал бизда қуриларди агар асраганимизда.
📌 Оллоҳ буюкларни одамларни шакллантириш учун яратган.
📌 Яхши китоб коинотдир.
📌 Ҳатто ҳайвонлар ҳам мусиқани эшитади.
📌 Билим нимага керак? Билим қўрқувдан халос бўлиш учун керак.
📌 Ҳаётдан нолиш керак эмас, ҳаётни яшаш керак.
📌 Мен ўтмиш билан яшамайман, келажак билан ҳам яшаб бўлмайди. Бугун, фақат бугун билан яшаш керак.
📌 Агар одам Худо яратган дунёга ҳайратлансагина, бу тўғри тузилган дунё бўлади.
📌 Устозларга содиқ бўлишга ниҳоятда ҳаракат қиламан, лекин баъзан чалғиб ҳам қоламан.

"Бир одамнинг китобини кўриб қолдим. Китоб ичида онаси, болалари, аёли, дўстларининг расми бор. Суратларга қараб туриб, бу бечораларнинг айби нима экан, деб ўйлаб қолдим... Бир уюм қоғоз ичига кириб олиб, “мўлтираб туриш”га нима мажбур қилди?

Оллоҳнинг ўзи кечирсин-у, нондан кўра китобни улуғ деб биламан. Китобга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан қарайман. Ҳатто тез-тез бир фикр бошимда айланади, шунақанги яхши китобки, уни ёмон одам қўлига олса, ҳарфлари йўқ бўлиб қолади. Ботилга ўзини ўқитмайди. Асарнинг ўзи у кимсанинг кўксидан итаради...

Ҳайрон қоламан, қандай қилиб одам ўзи ҳақида ёзади? “Мен фалон ишни қилганимда... Фалончиев баракалла деб елкамга қоқиб қўйган эдилар. Оббо, мен-ей, қойил ўзимга...” Ўзига эриш туюлмасмикан? Таржимаи ҳолни умримда бир марта ёзганман, тўрт қатордан ошмаган. Яна сиз, “Китоб ёзмайсизми” деб сўраяпсиз? “Ҳей, ўпкангни босиб ол, сен кимсан ўзинг? Одамлар сенинг “шонли йўлинг”ни ўқишга шу қадар муҳтожми?” деган ички овоз бу “орзу”ни ҳеч яқинига йўлатмайди.

Баҳодир Йўлдошев, режиссёр.

2 months, 3 weeks ago

Қувноқлик эликсирими дейман...

? Дўстларга юбориб қўйинг!

? @????????????????? - Юмор, танқид, кулгу ва қайноқ янгиликлар

2 months, 3 weeks ago

Одам кўрдим, лойқа сувни тиндирган,
Одам кўрдим, ўз косасин синдирган.
Одам кўрдим, яхшиликни кўзлаган,
Одам кўрдим, турқи унинг музлаган.

Умар Хайём

6 months ago

Шунчаки эмас

ТОБУТЛАР КЕЛМОҚДА ИЗМА-ИЗ...

Кеча амаки оғайнимизнинг 39 яшар ягона ўғлини дафн қилдик. У Ўрисиянинг Иркутск шаҳрида қурилишда ишлаётган вақтда электр токи уришидан ҳалок бўлганди. Жасади 17 кунда олиб келинди. Унинг вояга етмаган уч фарзанди етим қолишди.
Кеча қўшни элатлик 22 яшар йигитнинг ҳам жанозаси бўлди. У ҳам отасининг ягона ўғли эди-фарзанд кўрмаганди ҳали.. Унинг умри бевақт якунланишига ҳам Ўрисияда ишлаётган вақтда техника ҳавфсизлигига эътиборсизлик сабаб бўлган.
6 йил олдин шу мавзуда таҳлилий мақола ёзгандим. Мақолада 10 йил давом қилган "Афғон уруши" да воҳалик 77 нафар йигитлар қурбон бўлишгани, айни даврда-тинчлик замонида воҳага ҳар йили 650-700та "Юк-200" келтирилаётганини эслатгандим. Бу қурбонлар Иккинчи жаҳон уруши давридаги йўқотишлар кўрсаткичидан бир неча баравар кам холос.
Бу фожиа қачонгача давом қилади?
Ўзимизда муқим, рўзғор тебратишга етарли маош тўланадиган иш ўринлари яратишни биринчи даражали вазифа қилиб қўймасак.. "тобутлар оқими" тўхтамайди...
Афсус, бу чин ҳақиқат! Рўзимбой Ҳасан

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 month, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 months ago