Абдулқодир Ал-Азҳарий

Description
Бу канал Абдулқодир Ал-Азҳарийнинг Телеграм тармоғидаги расмий каналидир.
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 month ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 22 hours ago

1 month ago
Доналд Трамп:

Доналд Трамп:

«Биз (яъни Трамп ва ҳукумати) Қўшма Штатлар беъманилик билан аралашган хорижий урушларга киришдан бош тортамиз.»
*ЦЕНТКОМ (Ақш харбий марказий бошқаруви) бугунгача Трампнинг барча харбий оқилона қарорларига қарши чиқди. Жумладан Яқин Шарқдаги АҚШ баъзалари ва харбийларининг мавжудлигига барҳам беришини Трамп кўп бора такидлашига қарамасдан, ЦЕНТКОМ доим Трампнинг бу сиёсатига қарши позиция олди…
Қани кўрайликчи Трамп бу сафар муваффақ бўладими…

@Abdulqodir_Azhariy

1 month, 1 week ago
«Бундан 6-7 йил олдин Сурия мухолифати …

«Бундан 6-7 йил олдин Сурия мухолифати бугун қилган ишларини қилишга уринганида у пайтлар АҚШнинг вице-президенти бўлганда Джо Байден Туркияга келди ва Туркия президенти билан учрашиб: «Биз Башшар Асаднинг кетишини истамаймиз» - деди. Биз биламиз, бу аслида АҚШнинг эмас Исроилнинг сиёсий мавқифи эди. (Яъни Асаднинг қолишини АҚШ орқали талаб қилаётган томон аслида Исроил эди.)

Исроил ҳеч қачон Башшарнинг ҳукуматдан кетишини хоҳламади. Тўғри, Башшарнинг Сурия тупроқларида Эронга берган имкониятларидан безовта бўлсада, Исроил Башшарнинг умумий планда (Исроил) учун фоидали актёр эканини билар эди. Суриядаги мазкур ҳаракат бошланганидан бошлаб сўнги дамга қадар АҚШнинг бизга айтган гапи «Исроил Башшарнинг кетишини истамаябди…» бўлди.»

Бу сатрлар куни кеча Ал-Ҳадас каналига интервю берган Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг интервюсидан бир парча эди.

Давомини ўқиш

@Abdulqodir_Azhariy

1 month, 1 week ago
[#Руҳийят](?q=%23%D0%A0%D1%83%D2%B3%D0%B8%D0%B9%D1%8F%D1%82)

#Руҳийят

Шу кунларда руҳийятимни Каҳф сурасининг 6-оятида баён этилган ҳолат жуда кўп қамраб олябди, жудаям тушкунликка тушиб қолсам Наҳл сурасининг 16-ояти мени оёққа турғазябди, уларнинг хайрини ўйлаб яна бир нималарга уринябман, савиялари, фаҳм-фаросатлари ва басиратларининг нақадар саёз эканига амин бўлганимда ва ҳидоят ва рушд Аллоҳдангина келишининг тажаллийсини уларда кўрганимда эса Фотир сурасининг 8-ояти менга таскин берябди…

Шундай азизлар, бугун мусулмонларга хитоб қилаётган ҳар қандай жонкуяр, самимий ва басиратли мусулмон зиёлининг вужуд вужудида, қон томирларида ва бутун ҳужайраларида шу уч оят тажаллий этмоқда.

Ёёёёёёё САБР!

(Ўткинчи ва фоний мато учун ўзи ҳам ич ичидан тўғри эканини билиб турган ҳақиқатларига қарши гап сотаётганлар билан виждоний ва илмий сарҳисобни эса кейинроққа қолдирамиз!)

@Abdulqodir_Azhariy

3 months, 2 weeks ago
[#ҲАҚ\_ҲАҚ\_билан\_юксалади](?q=%23%D2%B2%D0%90%D2%9A_%D2%B2%D0%90%D2%9A_%D0%B1%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D0%BD_%D1%8E%D0%BA%D1%81%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D0%B4%D0%B8)

#ҲАҚ_ҲАҚ_билан_юксалади

Шиа мусулмонлар билан ҳақиқий бирлик ва самимий иттифоққа ҳеч бир мўмин қарши чиқишга ҳаққи йўқ.

Масала шундаки, ақийдаси ва тарихи ғайридиндан кўра кўпроқ Ислом аҳлига зарар бериш, мўминга нафрат, кин ва адоват билан тўлган, қўллари доим мўмин қонига беланган бир тоифанинг сиёсий иродаси томонидан бугун амалга оширилаётган «қаҳрамонликлар» ҳақ, Ислом ва Қуддуснинг самимий мудофасими ёки яна Ислом аҳли учун қўйилаётган сиёсий тузоқми?!

Бу тоифанинг тарихи ва ботил ақийдасини эслатиш орқали оддий бир шиа мусулмонга қарши нафрат ва кин уруғини экиш эмас, Эрон ва унинг сиёсий сафавий лойиҳаларидан мўминларни огоҳ этишдир.

Ҳиссиёт тузоғига балки илм аҳли тушмас, бироқ авом халқ соҳта қаҳрамонликларга мойил ва ақийдасини бундай қаҳрамонликларга фидо қилишга доим ҳозиру нозир бўлади…

Қайта айтаман БИРЛИК ғоя эмас василадир. Ғоянинг булғанишига олиб келадиган бирлик Исломга зиддир.

Ислом ва Қуддус Аллоҳнинг пок ва ҳақ даъвосидир. Бу покиза ва ҳақ даъво кирли тоифалар ва ботил аҳли мудофаасига асло ва асло ва асло муҳтож эмасдир. Бу қуруқ гап эмас, ақийда ва инончдир.

Шайх Шаъровий роҳматуллоҳи алайҳ бир пайтлар Исломни ва пок этиқодни ботил идеалогияларга алмашган, мотиватциясини иймондан эмас, фрондаги артистларнинг ашулаларию рақсларидан олган Миср, Сурия ва бошқа араб давлатларининг қўшинлари Исроил армияси олдида эзилиб янчилганида Аллоҳга ҳамд айтиб шукур саждаси қилган эканлар… Нега дейсиз?!
Бунда ақл эгалари учун ибрат ва ҳикмат бор!

Икки нарсани айтиб қўяй:

1) Бу ерда асосан Эрон давлати ва шиаларнинг сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларига шубҳа билан қарашга ундаш бор, оддий шия мусулмонни ҳадаф таҳтасига қўйиш кўзланмаган.

2)«Сен кимсан, Ғазза аҳли Эроннинг ишидан шод ва байрам қилмоқда» деманг, зеро Фаластиннинг, Қуддуснинг ва ҳатто Ғаззанинг вайрон кўчаларида Кока Кола ва Ариел ҳозиргача истеъмол қилиниб келинган ва имкон бўлди дегунча яна истеъмол қилинмоқда…

Бизлар Аллоҳнинг китоби ва Росулуллоҳнинг суннат ва сийратларига иймон келтирдик, йўлимиз, таҳлилимиз ва қарорларимиз манашу уч нарсанинг мейзонидан оғишмасин!

Қубо олдига қурилган Зирор масжиди «Ҳа энди нима бўлса ҳам масжидку …» дейилмади ва дарҳол бузиб ёқиб юборилишга Аллоҳ Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилинди ва масжид бузиб ташланди ва ўрни ахлатхонага айлантирилди… Чунки Қубо масжидини қурганлар ҳақиқий иймон ва қилган ишларида самимият ва ҳақ аҳли, Зирорни қурганлар эса иккиюзламачи, мунофиқ ва сиёсий фитна режа қилган ботил аҳли эди…

Эрон дейилганида, пойитахти Теҳронда ўнлаб яҳудий сенагоклари ва ўнлаб насроний канисалари бўлишига қарамай сунний мусулмонлар учун бир дона ҳам масжид бўлмаган ва бундай масжид қурилиши қонунан ман этилган бир давлат ҳақида гаплашябмиз…

Аҳли байт севгиси деганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун зурриёдларини эмас, Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг фақатгина форс завжалари Кисро қизи Шаҳр Бонудан тарқаган авлодларинигина улуғлашга ружуъ қўйган бир севги ҳақида гап кетмоқда…
Тушунябсизми?!

Билмадим, қачонгача ҳиссиёт билан соҳта қаҳрамонликларга мойил бўламиз.

Аллоҳ Ғазза халқига ва Ислом оламидаги барча мусибатларга фараж берсин!

https://youtu.be/kEFMzYpDNLQ?si=KechyYKu3uOQA1UQ

@Abdulqodir_Azhariy

3 months, 2 weeks ago

"Муқаддас босқинчилик" ҳужжатли фильми яҳудийларнинг ҳеч ким билмас жиноятлари ҳақида. Бу жиноятлардан жаҳон афкор оммаси умуман бехабар. Кўрсатув эфирга чиққач сионистлар медиаси саросимага тушиб қолди.

Илтимос вақтингизни аямай кўринг!

@Abdulqodir_Azhariy

4 months ago

Алдаркўсалар кўпайган замонда яшаябмиз!
Аллоҳ фаҳм-фаросат, ҳаё ва иффатдан
асло айирмасин!
Бошини қумга тиққан туяқуш мени ҳеч ким кўрмаябди, билмаябди деб ўйлар экан, ҳолбуки у энкайган ҳолида бутун олам унинг мастур жойларини ҳам мушоҳада қилиб турганини билмайди…

Роббим қабул бўлмайдиган дуодан ва тўймайдиган қалбдан паноҳ берсин!

Гоҳида шунақа алдаркўсаларнинг макрли ва макиажли постларини кўриб - сеними шошмай тур - деб енг шимараманууу, бошқаларга лой сачрашидан қўрқиб тисариламан, аммо қон босимим ошиб, базўр виждонимни бошига урман ва кўрмаганга олиб кетавераман.

Аммо лекин, бу сабрнинг ҳам бир кун паймонаси тўлар…

Мазмун, натижа ва маънога эмс, шов-шувли ва талбисли мазҳарга, сафсата ва тасвилли тасвирга ихлос қўйиш ва шахспарастликка мубтало бўлган миллат ҳар жабҳада алдаркўсаларга мубтало бўлишга мустаҳиқ бўлади.

Моддий ва маънавий қувватлари ҳам, ҳатто диёнатлари ва авлодалари ҳам алдаркўсанинг шахсий пиари, комфорти ва мазахўрак ҳаётига фидо бўлиб кетаётган оламоннинг энг буюк хатоси ихлосни Аҳад ва Сомад бўлган Аллоҳга эмас алдаркўсага қўйишларидир!

Зое бўлаётган энергиялар ва зое бир насл авлод…

Баъзан уларни ИТдаги лентада бирдан зуҳур қилиб марифат фиръавни эканликларини зимдан даъво қилишлари, гоҳо эса этик кийган мушукдек мўлтираган постлар ёзишлари кўнгилни беҳузур қилиб ташлаябди…

Маънавий чиқиндиларнинг ахлат қутиси қайда бор экана?!

@Abdulqodir_Azhariy

6 months, 3 weeks ago

Онлайн дарслар бўйича биринчи бепул очиқ дарсимиз бўлиб ўтади. Ушбу каналга уланиб янгиликлардан хабардор бўлинг: https://t.me/+_798osQ_efhlY2Y0

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 month ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 22 hours ago