Бакара сураси

Description
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

2 months, 1 week ago

🌟 Янги китоб: "Уммат Оналари"

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида уйланган завжаи мутаҳҳаралари билан ҳикмат ва ибратга тўла ҳаёт кечирдилар. Шу боис бу аёллар “Уммулмўминин” деган юксак шараф билан улуғланади. 🕌

📖 Даврон Абдураҳимовнинг мазкур китобида бу аёлларнинг ҳаётлари ва дин йўлидаги беқиёс хизматлари ҳақида сўз боради. Ишонч ила айтамизки, ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилаётган "Уммат оналари" китоби ибрат олиш бобида ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. 🌷

Бу китобни ўқиш орқали сиз ҳам бу улуғ аёлларнинг ҳаётидан илҳом олишингиз мумкин. 🌺

📚 Китобни харид қилиш учун биз билан боғланинг!

БУЮРТМА БЕРИШ👇
👉 batafsil.com/s/KCFK9
👉 batafsil.com/s/KCFK9

👉@Buyurtma_Telegram

Бошқа махсулотлар:👇
https://t.me/ommabop_tovarlar

4 months ago

"**МЎЪЖИЗА" ЁКИ СМС ФИТНАСИ

«...агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз мўъжиза содир бўлади.» У СМСни ўқиб бўлгач, бир қанча одамга юборди. Бироздан сўнг кайфияти бузилди:

-Қани, ҳеч қандай мўъжиза содир бўлмади-ку?

Ёнидаги синглиси ҳазил аралаш:

- Шуни англаб етганингизни ўзи бир «мўъжиза» эмасми, -деди пичинг билан опасига...

ИБРАТ: Охирги пайтлар шунақа СМСлар кўпайиб кетди: “Шу СМСни фалон кишига юборсангиз фалон иш бўлармиш ёки бўлмасмиш, юбормасангиз бало-офат келармиш...” ва ҳ.к. Содда кишилар дарҳол бунга ишониб, СМС тарқатишга тушиб кетишади. Бу иймон сустлигининг ва илмсизликнинг оқибатидир...

Аллоҳ таолога иймон келтирган ва таваккал қилган киши ҳеч қачон унинг тақдирини аллақандай бир СМС ўзгартиришига ишонмайди. Бу Ислом душманларининг бир фитнаси бўлиб, улар бундай СМСларга Аллоҳнинг, пайғамбарларнинг номларини, диний ибораларни қўшиб юборадилар. Албатта, бу ёлғон СМСлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди, аммо, энди шунга ишонган содда кишиларнинг қалбида Аллоҳга, пайғамбарларга, динга нисбатан шубҳа пайдо бўлади, “ахир ваъда қилинган нарса содир бўлмади-ку?” деб иккилана бошлайди, иймони сусайиб кетаверади...

Азизлар, кўп содда бўлмайлик, бундай СМСларга ишонмайлик ва уларни тарқатмайлик, ўзимиз истамаган ҳолда дин душманларига кўмакчи бўлмайлик. Барибир тақдиримизда ёзилганидан бошқаси бўлмайди!

🍃☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!✔️🍃*➡️* «БАҚАРА СУРАСИ» ХАМДА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲

4 months ago
Нодон тиланчи *(ниҳоятда ибратли ривоят)*

Нодон тиланчи (ниҳоятда ибратли ривоят)

Қадим замонда одил подшоҳ бўлган экан. Кунлардан бир кун у халқининг ҳолидан хабардор бўлиш учун бозорга кирди. Бозорда бир тиланчи:
— Подшоҳимиз омон бўлсин! У бизга ризқ беради, — деб бақираётган эди. Унинг ёнидаги яна бир тиланчи эса:
— Ризқни фақат Аллоҳ беради, — деяётган эди.

Подшоҳ саройга бориб ноннинг ичига қуйма олтин солиб ёпишни амр қилди ва нон тайёр бўлган бозорга борди. Нонни подшоҳдан ризқ сўраган тиланчига бериб, шеригига ҳеч нима бермабди.

Подшоҳ эртаси куни яна бозорга бориб, кечаги нон берган тиланчиси тиланчилик қилиб турганига амин бўлди. Бундан ҳайратланиб, тиланчидан кеча унга олтин солинган нон берган бўлсаям нимага тиланчилик қилиб турганини сўраганда, тиланчи ҳайратлантирадиган шундай жавоб қилибди

Тиланчининг ҳайратланарли жавоби...

4 months, 1 week ago

​​​​​​​​​​☝️ЕТТИ **ТОЖ:

? 1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

? 2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

? 3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)

? 4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

? 5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

? 6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

? 7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).*☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!➡️* «БАҚАРА СУРАСИ» ХАМДА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????

#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ? https://t.me/baqara_surasiuz/338

4 months, 2 weeks ago

☝️**КУШОЙИШ КАЛИТЛАРИ (мушкулотларнинг ечимлари):

  1. Фотиҳа сурасини ўқиш.

  2. «Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шай`ан» калималарини ўқиш (Аллоҳ! Роббим Аллоҳ! Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайман).

  3. «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» калималарини ўқиш («Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»).

  4. «Ҳасбуналлоҳу, ва ниъмал вакийл» калималарини ўқиш (Аллоҳга таваккул қилдик, У Зот нақадар улуғ Вакилдир).

  5. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калималарини ўқиш (Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир).

  6. Кўп истиғфор айтиш.

  7. «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати ва Роббул-арди ва Роббул-ъаршил карийм» калималарини ўқиш (Азим ва Ҳалийм Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби ва Ернинг Робби, Карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).

  8. «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазан, вал ъажзи вал касал, вал бухли вал жубн, ва золааъид-дайни, ғолабатир-рижаал» калималарини ўқиш (Аллоҳим, ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан Ўзингдан паноҳ сўрайман).

  9. «Йа Ҳаййу! Йа қоййуму! Лаа илааҳа илла анта» калималарини ўқиш (Эй Ҳайй ва Қайюм сифатли Роббим, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқдир).

  10. «Аллоҳумма, роҳматака аржу, фа лаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин» калималарини ўқиш (Аллоҳим, раҳматингдан умидворман, мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин).**

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!➡️ «БАҚАРА СУРАСИ» ХАМДА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????

#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ? https://t.me/baqara_surasiuz/338

4 months, 2 weeks ago

АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ

**Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган**:

1) Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4) ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6) ас-Салом.
7) ал-Мўмин.
8) ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10) ал-Жаббор.
11) ал-Мутакаббир.
12) ал-Холиқ.
13) ал-Бориъ.
14) ал-Мусаввир.
15) ал-Ғаффор.
16) ал-Қаҳҳор.
17) ал-Ваҳҳоб.
18) ар-Раззоқ.
19) ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24) ар-Рофеъ.
25) ал-Муъизз.
26) ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35) ал-Ғафур.
36) аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42) ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49) ал-Мажийд.
50) ал-Боъис.
51) аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53) ал-Вакийл.
54) ал-Қавий.
55) ал-Матийн.
56) ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58) ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61) ал-Муҳйи.
62) ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70) ал-Муқтадир.
71) ал-Муқаддим.
72) ал-Муаххир.
73) ал-Аввал.
74) ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93) ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.

Азизлар Аллоҳнинг исмларини яқинларизга ҳам эслатиб, уларни ҳам ушбу исмлар ила қилган дуоларини қабул бўлишига сабабчи бўлинг. Аллоҳ барчамизни жаннатга киришимизни насиб этсин.
Амийн!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!➡️ «БАҚАРА СУРАСИ» ХАМДА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????

#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ? https://t.me/baqara_surasiuz/338

4 months, 2 weeks ago

АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ!Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Табассумнинг фойдасиНерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Табиат қўйнида дам олингМунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДАБарчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.

Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи ҳаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!

Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!➡️ «БАҚАРА СУРАСИ» ХАМДА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????

#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ? https://t.me/baqara_surasiuz/338

4 months, 2 weeks ago

**ҚАБР САВОЛ-ЖАВОБИ

  1. Роббинг ким? Роббим Аллоҳ.

  2. Дининг қайси? Диним Ислом.

  3. Пайғамбаринг ким?
    Пайғамбарим Муҳаммад (С.А.В).

  4. Китобинг қайси? Китобим Қуръони Карим.

  5. Тилагинг нима? Тилагим Иймон.

  6. Қибланг қайси? Қиблам Каъбатуллоҳ

  7. Миллатинг қайси?
    Иброхим Халилуллоҳ Миллатиданман.

  8. Кимнинг мазҳабидансан?
    Имоми Аъзам Абу Ханифа Мазҳаби.

  9. Дўстларинг ким? Дўстларим Чохор Ёрлар. 10. Улар кимлар?
    Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Алидир.

  10. Қачондан бери мусулМонсан?
    Ал-Мисоқдан бери.

  11. Ал-Мисоқ нима?
    Аллох Таоло руҳимизни яратиб, улардан ваъда олган кун.

  12. Эътиқодинг қайси?
    Аҳли сунна вал жамоат эътиқоди.

  13. Кимни яхши кўрасан? Аллоҳ Таолони.

  14. Ундан кейинчи?
    Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломни,

  15. Ундан кейинчи? Ота-онамни.

  16. Ундан кейинчи? Барча мўминларни,

  17. Сени ким яратган? Аллоҳ Таоло.

  18. Нима учун яратган? Ўзига ибодат қилиш учун.

  19. Ибодат дегани нима?
    ибодат Аллоҳнинг айтганларини қилиш учун.

21, иймон калимасини айтчи?
Лаа илааҳа иллоллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ.

  1. Маъноси нима?
    Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом унинг элчисидир.
    Азиз биродарлар, мен бу савол-жавобни сизларга илиндим. Ёд олиш эсдан чиқмасин. Сизлар ҳам мусулмон дўсту биродарларингизга илининг.
    Аллох розилиги учун...
    Ассаламу алайкум ва Раҳматуллохи ва таъала баракатуҳ.*☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!*#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?**
    ?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ? https://t.me/baqara_surasiuz/338
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her