Pedagogik mahorat

Description
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 4 weeks, 1 day ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 11 months ago

Last updated 3 years ago

4 years, 5 months ago

«Ҳирш индекси»га эришган ёш олимларга 100 млн сўм мукофот берилади – вазирликНашр этилган мақолалар ва ундан келтирилган иқтибослар сонига асосланувчи «Ҳирш индекси»га эришган ёш олимларга 100 млн сўм миқдорида мукофот берилади. Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев АОКАда ўтказилган брифингда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2020 йил якуни бўйича Scopus халқаро илмий маълумотлар базаси бўйича энг юқори «Ҳирш индекси»га эришган 40 ёшгача бўлган олимларга Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик тўланадиган 100 млн сўм миқдорида мукофот берилади.
«Scopus – дунёнинг энг нуфузли илмий-таҳлилий рейтинг платформаларидан бири бўлиб, илмий мақолалар муаллифлари, олимлар, журналлар, ташкилотлар, мамлакатлар рейтингларини тузиш имконини беради. Ундан ўрин олиш учун талаб этиладигани – илмий мақола ёзиш. Рейтингда ўсиш учун мазкур илмий мақолага ҳавола берилиши, олимлар ўз маърузаларида уни тилга олишлари керак. Бу қанча кўп бўлса, шунча яхши. Мақолага ҳавола берилиши унинг илмий ҳамжамият учун ҳақиқатда муҳим эканини билдиради.
«Хирш индекси» 2005 йилда америкалик олим Хорхе Ҳирш томонидан олимларнинг илмий фаолияти натижадорлигини ҳисоблаш учун таклиф этилган кўрсаткичдир. Мазкур индекс олим, илмий ташкилот ёки мамлакатнинг нашр этилган мақолалари ва унга кўрсатилган иқтибослар сонига асосланади. Индексни ҳисоблашда тадқиқотчининг илмий мақолаларини ҳар бир мақола бўйича иқтибосларга тақсимлаш асосида ҳисобланади. Масалан, олимнинг 10та мақоласига ҳар бирига 10 мартадан иқтибос келтирилса, унинг «Ҳирш индекси» 10га тенг. Агар у 100та мақола чоп этган бўлсаю, ҳар бир мақолага фақат 1 марта иқтибос келтирилган бўлса, унда унинг Ҳирш индекси 1га тенг бўлади», дея Тўйчиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, Ўзбекистон олимларининг Scopus журналларида чоп этилувчи мақолаларига ўрта ҳисобда 9-11 марта ҳавола берилади.
«Ўзбекистон олимлари томонидан халқаро миқёсда илмий тадқиқот натижаларининг нашр этилиши 2019 йилда 1488тани ташкил этган бўлса, 2020 йил биринчи чорак якунларига кўра ушбу кўрсаткич 1214тани кўрсатмоқда», деди вазир ўринбосари.

4 years, 5 months ago
Pedagogik mahorat
4 years, 5 months ago

БИТИРУВ МАЛАКА ИШЛАРИНИНГ ОНЛАЙН ҲИМОЯСИ Сурхондарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази "Тилларни ўқитиш методикаси" тасарруфида жорий йилнинг июнь ойида онлайн ва офлайн шаклида ўтказилган она тили ва адабиёт ҳамда хорижий (инглиз) тили ўқитувчилари малака ошириш таълими битирувчиларнининг малака ишлари ҳимояси онлайн тарзда ўтказилди.
Битирув малака ишлари онлайн ҳимояси ҳудудий марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланган аттестация комиссияси томонидан Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдикланган Низом талаблари асосида ташкил этилди.
Битирув малакавий ишлар ҳимоясида асосан танланган мавзулар долзарблиги ва амалий аҳамияти, ишларнинг битирувчилар томонидан мустақил бажарилиши, расмийлаштириш қоидаларига тўлиқ амал қилиниши, илмий раҳбарларнинг маъсулияти ҳамда битирув иши ҳимоясида замонавий технологияларнинг қўлланилишига алоҳида эътибор берилди.
Битирув малакавий ишини ҳимояси давомида битирувчиларнинг шу мутахассислик бўйича юқори билим ва илмий-методик тайёргарликка эга эканлиги ҳамда таълим инновациялари ва ютуқлари, янгиликларидан хабардор эканликлари, битирувчилар ўзлари танлаган мавзуларда тинимсиз меҳнат самараларини комиссия олдида онлайн тарзда намойиш қилдилар.

4 years, 5 months ago

Илмий ҳамжамиятда тор доирадаги бир йўналишдаги илмий журналларни юритиш жуда катта машақатли иш ҳисоболанади.
Масалан tadqiqot.uz порталидаги ҳар бир журнал ҳуқуқ, филология, тиббиёт ёки тарих ва бошқа журналлар мисолида кўришингиз мумкин. Фақат шу соҳа илмий жамоатчилиги томонидан илмий мақолалар эълон қилиб борилади. Бу ўз навбатида айнан бир соҳа вакилларининг илмий ишлари билан танишиш имконини беради.
Импакт фактор дунё бўйича 300 дан ортиқ турли ташкилотлар томонидан берилади. Ўзбекистонда улардан 43 таси тан олинади. Шу халкаро базалардан биттаси бизга мехр ила баҳо берди. Ҳозирги кунда жуда кўплаб тадқиқотчилар босссиб ҳинд журналларга мақолаларни жўнатишмоқда, ваҳоланки бизнинг журналлар ҳам улар билан бир қаторда дунёга эшик очди.
Журналларга мақолаларни юборинг :

Journal of Biomedicine and Practice 5.663
Journal of Law Research 5.382
International Journal of Philosophy and Life 5.199
Innovation in the economy 5.149
Historical sciences 5.139
International Journal of word art 5.072
Pedagogical sciences 5.024
Journal of Innovation in architecture 4.985
Journal of technical science 4.982
Sociological sciences 4.865
Agroprocessing 4.778

4 years, 5 months ago

Вебинар ишида 100 дан ортиқ таянч таълим муасасаларининг илғор тажрибали ўқитувчилари ва малака ошириш таълими тингловчилари иштирок этди.
Ижодий кеча ишини ҳудудий марказ директори, психология фанлари доктори, доцент У.Қодиров очиб бериб, андрогогик (катталар) таълимга бағишланган "Ғоявий тарбияда нотиқлик санъати", "Нутқий маҳорат", "Таълим, тарбия, тафаккур, тараққиёт" ва шу каби кўпгина илмий асарлар муаллифи Раҳимбой Жуманиёзовнинг илмий-педагогик фаолият йўли, мамлакатимизда педагогларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Раҳимбой Жуманиёзов “Педагогнинг коммуникатив компетенцияси ва нотиқлик санъати” мавзусида маҳорат дарси ўтди.
Маҳорат дарси поёнида иштирокчилар педагог ўзининг нотиқлик маҳоратини қандай ошириши, бунинг учун нималарга эътибор қилиши, қандай йўсиндаги назарий манбаларни кўздан кечириши, педагогик маҳоратнинг узвий бўлаги бўлган нутқ маданиятининг икки қаноти — оғзаки ва ёзма нутқ қоидаларини билиши ва амалда қўллай олишига доир фойдали маслаҳат ва назарий маълумотларга эга бўлишди.
“Муаллиф билан юзма-юз” унвони билан ташкил этилган онлайн ижодий учрашув Раҳимбой Жуманиёзовнинг 60 йиллик юбилей тантаналари билан уланиб, иштирокчиларнинг онлайн қутлов табриклари ҳамда ҳудудий марказ маъмуриятининг самимий дил изҳори билан давом этди.
Мазмундор масофавий мулоқот қизғин муҳокамага бой тарзда бўлиб ўтди.

4 years, 6 months ago

ҚИЗҒИН МУҲОКАМАЛИ ВЕБИНАР Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази «Тилларни ўқитиш методикаси» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 10 июнь санасида «Филологик тaълим муaммолaри ва инновaциялар истиқболи» мавзусида ўтказилган илмий-амалий вебинарда филологик таълимга инновацион ёндашув ҳамда соҳа муаммолари ҳақида фикрлар билдирилди.
ZOOM платформаси орқали ӯтказилган вебинарга кафедра мудири Б. Умаров модераторлик қилди.
Унда кафедра катта ӯқитувчиси Қодирова Сурайёнинг “Зaмонaвий тaълим технологиялaри вa педaгогнинг инновaцион фaолияти” ва кафедра катта ӯқитувчиси Замира Сафарованинг “Ўқувчилaр компетентлигини шакллантиришнинг интерфaол методлaри” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Вебинар ишида 102 нафар филологик таълим фанлари бўйича таянч мактаб ўқитувчилари ва онлайн шаклида ўтказилаётган малака ошириш таълими тингловчилари иштирок этди.
Вебинар қизғин муҳокамага бой тарзда бўлиб ўтди.

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 4 weeks, 1 day ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 11 months ago

Last updated 3 years ago