🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
*⁉️Масъуллар тамада, фуқаро терговда: имтиёзли нархда тарқатилиши керак бўлган кўмир қаерда?*
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз 👇****
Сўнгги йилларда дастлабки тергов ва суриштирув жараёнларида холислик ва объективликни таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишига эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирда шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Кейинчалик ушбу жиноят иши кўрилганида эса судья қамоқдаги шахсга нисбатан айбдорлик нуқтаи назардан ёндашади. Чунки судья қамоққа олишга рухсат бериш жараёнида шахснинг жиноят содир этганига ва унинг айбдорлигига олдиндан ички ишонч ҳосил қилиб бўлган бўлади. Бу эса ўз навбатида ишнинг бир томонлама кўрилишига олиб келади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддасига биноан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соат ичида, лекин ушлаб туришнинг энг кўп муддатидан кечиктирмай кўриб чиқилади. Вақт қисқалиги туфайли судда судланувчининг барча важларини атрофлича текшириб чиқишнинг имкони йўқ.
Шу ўринда эътироф этиш ўринлики, айбланувчи (гумонланувчи) ва терговчи ўртасида бўладиган процессуал ҳаракатларни тартибга солиш, тергов жараёнларидаги турли хил қонунбузилишларни олдини олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Юқоридаги каби бошқа-да муаммоларнинг самарали ечими Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармонида ўз аксини топди.
Хусусан, мазкур Фармон билан 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
Тергов судьяси зиммасига жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини кўриб чиқиш билан биргаликда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатлари ҳам берилмоқда.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ тергов судьялари:
а) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномалар бўйича санкциялар қўллаш;
б) айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимосномалар бўйича мажбурлов чораларини қўллаш масалаларини;
в) прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш ваколатларига эга бўлади.
Ушбу санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш ваколатларининг тергов судьяларига ўтказилиши жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судларидаги иш юкламасининг камайишига, пировардида мазкур судларда ҳам ишлар сифатининг яхшиланишига, қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилинишига кенг имконият яратади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур Фармон тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга, тарафлар томонидан келтирилган илтимосномаларни батафсил кўриб чиқишга, далилларга асосли ва тўғри баҳо беришга, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланишига яқиндан ёрдам беради.
Қ. О. ХОЖАМУРАТОВ,
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди раиси.
Қ. О. ХОЖАМУРАТОВ,
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди раиси:
“ТЕРГОВ СУДЬЯСИ – ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИНГ КАФОЛАТИ”👇👇👇
Жорий йил 27 июл куни Сиёсий Кенгашнинг XVII йиғилиши ўтказилиб, унда Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинганлиги боис партия масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда, бўлажак сайловда фаол қатнашиши маълум қилинди. Шунингдек, Сиёсий Кенгаш мажлис қарори билан партия аъзолари ҳамда жойлардаги депутатлар томонидан хонадонларга ташриф буюрилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишлари белгилаб берилди.
Шу муносабат билан Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутатлари Юлдашева Рахима Хаитбаевна, Хожаниязова Лола Ачиловна ҳамда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидан ташриф буюрган Хожанова Гульбанулар тумандаги тадбиркорлик субъектларига ташриф буюришиб, партиямиз томонидан ўтган сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси, қолаверса, “Сайлов Кодекси”га киритилган ўзгартиришлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар.
Кўчадаги қаровсиз, дайди итлар одамлар учун қутуриш касаллигининг асосий манбаи эканлигини унутмаслигимиз керак. Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 11-жузида "Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни ушлаб турса, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрат ноқис бўлади" дейилган.
Исломда ит бокишга учта сабаб туфайли рухсат берилган:
Ов учун ит боқса бўлади.
Экинзорларни кўриқлаш учун ит боқса бўлади.
Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриқлаш учун ит боқса бўлади.
Бошқа мақсадларда ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади.
Одамни ит тишлаганида одам нафақат жисмоний, моддий ва маънавий зарарлар кўради, балки энг ёмони бу ҳолат ўлим билан тугайдиган қутуриш касаллигининг юқиш хавфини туғдиради.
Бу бедаво қутуриш касаллигидан сақланиш учун нималар қилиш керак?
Жавоб оддий, фақат ҳар бир фуқаро қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича қўйидаги "Олтин қоидалар"га амал қилса бас:
ит сақлаш қоидаларига пухта ва мунтазам амал қилиш;
итларни ҳудудий ветеринария хизматига ўз вақтида ҳисобга қўйиб, қутуришга қарши эмлатиш;
эгасиз, дайди итларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
имкони борича ит ва бошқа ҳайвонлар тишлашидан сақланиш чораларини кўриш;
борди-ю бирор бир ҳайвон тишласа, у зудлик билан тиббий
ёрдамга мурожат этиши ва мутахассис врачнинг тавсиясига кўра қутуриш касаллигига карши эмлатиш.
Юқорида зикр этилган тавсияларга амал қилинган тақдирдагина, биз дахшатли ўта хавфли юкумли касаллик ҳисобланган қутуриш касаллигидан ўзимизни асраган бўламиз.
Э. Халмуродова,
Беруний тумани СЕО ва ЖСБ
Эпидемиолог иммунолог врачи.
Қутуриш – бедаво дард эканлигини бир лаҳза ҳам унутмайлик!
Қутуриш – барча иссиққонли ҳайвонларда ва одамларда учрайдиган бедаво ўта хавфли юқумли касалликдир. Ушбу касаллик одамларга асосан қутурган итлар ва мушукларнинг, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг (бўри, чиябўри, тулки ва бошқалар) тишлаши (тирнаши, сўлаклаши) натижасида хайвонларнинг сўлаги оркали одамларга юкади. Касалликни кўзғатувчи вирус, қутурган хайвонлар сўлагида бўлади.
Республикамизда одам учун касалликнинг етакчи манбаи – итлар ҳисобланади. Охирги йилларда қутуриш касаллигига чалинган одамларнинг 95 фоизида итлар ва 5 фоизида эса бошқа ҳайвонлар касаллик манбаи бўлган. Касаллик ҳайвонлардан ҳайвонларга ва ҳайвонлардан одамларга юқади. Қутуриш одамдан одамга ва одамлардан ҳайвонларга юқмайди. Қутуриш касаллигининг яширин даври итларда ўртача 10 кун бўлиб, шу даврдан токи ўлгунга қадар юқумли ҳисобланади. Бугунги кунгача қутуриш касаллигининг даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Қутуриш касаллиги жуда оғир кечиб, касаллик 100 фоиз ўлим билан тугайди. Қутуриш касаллигида қийноқли ва даҳшатли ўлим қайд этилади.
Бу тўғрида машҳур рус олими Данило Самойлович қуйидагича фикр билдирган "инсоният дунёга келибдики, қанчадан-қанча касалликларни бошидан кечирган ва кўрган, аммо қутуриш касаллигига мубтало бўлган бемор аҳволини кўришдан ортиқ қўрқинчли ва даҳшатлироқ ҳолат бўлмаса керак". Шунингдек рус ёзувчиси Антон Чехов қутуриш касаллигига дучор бўлган набирасини кузатиб, уни жуда қийналиб жон берганини кўргач, "Бир ҳафтача ўзимга келолмадим, телбанома бўлиб юрдим, шундан кейин, дунёдаги барча итлардан ҳам, итбоқарлардан ҳам кўнглим қолиб кетди" деган сўзларни ўз эсдаликларида ёзиб қолдирган.
Тиб илмининг султони Ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари" асарида сувдан қўрқа бошлагач бирорта ҳам беморни даволаш йўли билан ўлимдан олиб қолиб бўлмаслигини таъкидлаган, бу касалликда бошқа юқумли касалликларда кузатилмайдиган сувдан қўрқиш, ҳаводан қўрқиш каби касаллик аломатлари кузатилади ва бемор жуда қийналиб вафот этади. Ўтмишда бу касалликка "сувдан қўрқиш", яъни гидрофобия деб бежиз ном берилмаган.
Ҳақиқатдан ҳам қутуриш билан ҳайвон касалланадими ёки одам касалланадими, якуни аниқ-даҳшатли ўлим.
Шу боис ҳам биз касалликни даволашни эмас, балки уни олдини олишни ўйлашимиз керак.
Қутуриш касаллигининг олдини олиш билан нафақат ветеринария ва тиббиёт соҳалари ходимлари, балки барчамиз, ҳар биримиз шуғулланишимиз керак ва шарт.
Қутуриш касаллигининг олдини олишда, ҳайвонларни, айниқса итларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш, одамларда қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Минг афсус билан таъкидлаш жоизки, аксарият фуқароларимиз ит сақлаш қоидаларига риоя қилишмайди, итларини ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиб, қутуриш касаллигига қарши эмлатишмайди.
Итлар тишлашидан жабр тортаётганларнинг 80 фоизидан кўпроғи айнан эгаси малум итларга тўғри келаётганлиги ҳам фуқароларимизнинг ит сақлаш қоидаларига риоя қилмаётганликларидан далолат беради.
Баъзи фуқаролар уйларидаги ити касал бўлса ёки уни боқа олмаса, ёки бўлмаса бирор бир кишини тишласа, итларини кўчага ҳайдашади ёки яшаб турган жойидан узоқроқ жойга итни адаштириб келади. Шундан кейин бу итлар қаровсиз, дайди итларга айланиб қолади. Бу дайди итлар эса қутуриш касаллигининг асосий манбаи сифатида атрофдагиларга жуда катта хавф туғдиради.
Ҳозирги кунда айниқса қишлоқларда белгиси бор ва эгаси итини боғлаган холатда, оғзига итлар ниқобини тақиб сайр килдириб юрган фуқарони кузатиш амри маҳол. Итлар аксарият хонадонларда боғлиқсиз юришади, уларнинг эгалари бир айланиб келсин деб тунда кўчага ҳам чиқариб юборишади.
"Тишланиш"ларни 50 фоиздан ортиғи 14 ёшгача мактабга қатнайдиган болаларга ва ўсмирларга тўғри келади. Ота-оналар болаларини итлар билан, айниқса кўчадаги дайди қаровсиз итлар билан уйнашларига, уларни уйга олиб келишларига зинҳор йўл қўймасликлари керак, зеро эътиборсизлик ва лоқайдсизлик сўнги пушаймонга айланмасин.
Бугун таҳририятимизда Бердақ номидаги ҚДУ филология факультети 3-курс талабалари малака ўташяпти.
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва Беруний, Элликқальа, Тўрткўл туманлари отинойилари иштирокида 2 кунлик ўқув семинаридан кейин спортнинг шахмат-шашка ва волейбол турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган иштирокчилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago