?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Тарих мобайнида ёзилган энг қисқа ва балоғатли мактуб:
"Умар ибн Хаттобдан Миср ҳокими Амр ибн Осга: Менга етиб келишича, ҳукм мажлисларида сен суяниб ўтирар экансан. Эй Оснинг ўғли, тавозели ўтир! Акс ҳолда ҳокимликдан оламан!".
НАСАБ БИЛАН КИБР ҚИЛМА
Насаб, зот, насл гўё кон кабидир. Конда тилло бўлса, минг йил ўтиб ҳам ўша тилло чиқади. Кумуш бўлса, кумуш, темир бўлса, темир, гавҳар бўлса, гавҳар, кўмир бўлса, кўмир. Яъни илм аҳлидан олимлар, йўлбошчилар наслидан йўлбошчилар, ҳунмарманддан ҳунарманд чиқиши ўта табиийдир.
Насл никоҳ билан ҳимоя қилинади. Никоҳ қўрғонида туғилган фарзанд ота-онасининг барча хислатларини ўзида сақлайди, авлодига етказиб беради, ўз амалларида бу хислатларни намоён этади. Аммо никоҳсиз туғилган бола ота-онадаги жами ёмонликни сақлайди, келажак авлодига етказади ва ўз амаллари ила кўрсатади.
Инсон насли билан ғурур ва кибр этиши мумкин эмас. Наслни сақлаш учун қайғуриши керак, фахрланиши эса ахлоқдан ташқари ишдир. Инсон ўз зотидаги яхши фазилатларни юзага чиқариши ва бу билан бошқаларга хизмат қилиши, одамларга ёрдам бериши шарт. Наслидаги улуғлик билан мақтаниш ва ўзгаларни паст кўриш кибр деб аталади. Кибр эса Аллоҳнинг сифати, бу сифатга даъво қилганлар жаннат ҳидини ҳидламайди.
Бу ҳақда Сўфи Оллоёр ҳазратларининг ушбу байтларини ўқиб тафаккур қилишимиз фойдали бўлади:
Такаббур қилмағил, эй бемаъоний,
Фалоний ўғлидурман деб фалоний.
Агар олдингдаги қул бўлса волий,
Кўнгилни кийнасидин айла холий.
Бурунғи ҳолиға қилма назора,
Ани Тангрим азиз этса, на чора?!
Эй бемаъни кас! «Мен фалон одамнинг ўғли фалончиман» дея кибрга кетмагил. Мабодо, олдингда хизматда юрган ходим эртага мансабга кўтарилиб, бошлиқ бўлиб қолса, унга итоат эт, «Кеча хизматкор эдинг, бугун ҳоким бўлиб қолибсан-да» деган гина-адоватдан кўнгилни холи тут. Илгариги ҳолига қарама, балки Аллоҳ таоло уни азиз этган экан, бас, бандасининг бу тақдирни тан олишдан ўзга чораси йўқ.
Ишонма отаға, қолма талабдин,
Қиёматда сўрулмасдир насабдин.
Ҳасаб фавқи насабдур, эй неку ҳол,
Йипак тўндин ўтар хўб ишлаган шол.
Қорача ўғли хўжа ўғлидин кам,
Муъаллам бўлса, саййиддин ўтар ҳам.
Отангнинг фазлу камоли, топган обрўсига ишониб, илм талабидан, солиҳ амаллар асосида яхши хулқ ҳосил қилишдан қуруқ қолма, чунки Қиёмат кунида насл-насаб эътиборга олинмайди.
Эй сийрати пок инсон, билгилки, ҳасаб (тақво, ҳусни хулқ) насабдан юқори туради, бамисоли юнгдан қилинадиган шол яхши ишлов билан тўқилса, сифатда қимматбаҳо ипак тўндан ҳам ўтиб кетгани каби.
Ёхуд «қорача» яъни, насаби аслзода наслга боғланмаган, оддий халқ фарзанди, гарчи насли «хўжа» ўғлидан кам саналса-да, қачонки, илм ҳосил қилиб, таълимли бўлиши билан хўжаларнинг бесавод авлодидан даражаси ошади.
(“Саботул ожизин”дан олинган ушбу байтлар шарҳи устоз Рашид Зоҳид қаламига мансуб “Равойиҳ ур-райҳон” китобининг 191 – 192-бетидан кўчирилди)Мазкур байтлар насли билан мақтаниб, илм олмай, жаҳолат ва кибрга асир бўлганлар учун яхши тарбиядир. Ҳақ таоло наздида Аллоҳдан қўрқувчи бечоралар Аллоҳдан қўрқмайдиган кучлилардан чандон афзалдир.
*ДУНЁ
Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик келарда унга.
Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.*
*✍ Хайрулло Ҳамидов*
**- Барча лаззатларни тотиб кўрдим , лекин Аллоҳнинг китоби билан ҳилватда қолишдан лаззатлироқ нарсани топмадим.
Шайх Али Тонтавий роҳимаҳуллоҳ.**
@abdumalikbuxoriy
Kufiy banoiy xati
"YA ALLOH YA AZIZ "
يا الله يا عزيز
Ruhobod jome' masjidi minorasi "Samarqand"
Ҳар доим:
اللهم اغفر لي و لوالدي
Аллоҳим! Мени ва ота-онамни мағфират қилгин! - деб дуо қил. Чунки бунда учта ибодат мужассам:
• Яхшилик ?
• Дуо ?
• Истиғфор ?****@abdumalikbuxoriy
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago