Тафаккур соҳили

Description
Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!

Бизни кузатишда давом этинг.
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

1 month ago

ТИРИГИДА ҚАДРИГА ЕТИНГ!

Ўтгандан сўнг ортидан мақтаб,
Тиригида қопасиз нега?
Кетмасидан дунёни ташлаб,
Тиригида қадрига етинг!

Ғаниматдир одам одамга,
Нима етсин ширин каломга,
Кетмасидан барзах томонга,
Тиригида қадрига етинг!

Ҳеч кимсага бермангиз озор,
Кўришингиз балки сўнги бор,
Сўзин тинглаб қилиб эътибор,
Тиригида қадрига етинг!

Умрингизда ширин сўз айтмай,
Қаттиқ теккандингиз аямай,
Ўтгандан сўнг кечиринг демай,
Тиригида қадрига етинг!

Айни дамда қилиб ҳақорат,
Яхшиликни қиласиз миннат,
Тилагунча ортидан жаннат,
Тиригида қадрига етинг!

Эмасмиди одам мукаррам,
Етказасиз нега ранж алам?
Кеч бўлмасдан ҳозир айни дам,
Тиригида қадрига етинг!

© Лутфуллоҳ Хўжаев.

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

1 month, 1 week ago

– Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми? – деб, бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди.
– Ҳа, бор, – деб жавоб қилибдилар Шайх.
– Рақамини биласизми?
– Ҳа, биламан. Ёзиб олинг. 2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, – деб жавоб қилибдилар.
– Ия бу қанақа рақам бўлди?!
– 2 ракат Бомдоднинг суннати, 2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр. Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! – деган эканлар.

P.S.: Аллоҳга "қўнғироқ" қилиб туришда собит бўлмоқ барчамизга насиб этсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

1 month, 1 week ago

Бир атеист донишмандга савол берибди:
— Худо борми? Бор бўлса, унинг шаклини кўрсатинг. Тақдир нима? Агар шайтон оловдан яралган бўлса, нега охиратда у дўзахда оловга ташланади? Бу унга азоб бермайди-ку, шуни Худо олдиндан ўйлаб кўрмаганми?

Кутилмаганда олим йигитнинг бетига шапалоқ тортиб юборибди. Ҳалиги йигит кутилмаган зарбадан ўзини йўқотиб қўйибди ва:
— Нега урдингиз? Саволларимдан шунчалик аччиқландингизми? — деб, сўрабди.
— Йўқ, ўғлим, хафа бўлмадим, — жавоб берибди олим, бу шапалоқ сенинг учала саволингга жавобдир
— Тушунмадим
— Ҳозир сени урганимда оғриқ ҳис қилдингими? — деб, сўрабди донишманд.
— Албатта, ҳис қилдим
— Демак, сенингча, оғриқ мавжуд, шундайми?
— Ҳа
— Ундай бўлса, унинг шаклини кўрсата оласанми?
— Йўқ, кўрсата олмайман.
— Бу менинг биринчи жавобим. Биз Аллоҳнинг шаклини англай олмасак ҳам. Унинг борлигини ҳис қиламиз. Кеча кечқурун, мен сени уришимни тасаввур қилганмидинг?
— Йўқ.
— Умуман, бирор кун менинг сенга айнан бугун шапалоқ уришимни билганмидинг ёки ўйлаганмидинг?
— Йўқ.
— Бу тақдир, — давом этибди донишманд, — сени шапалоқ билан урган қўлим нимадан иборат?
— Теридан
— Сенинг юзинг-чи?
— У ҳам теридан.
— Теридан иборат бўлган қўлим билан, сенинг теридан иборат юзингга урганимда нимани ҳис қилдинг?
— Оғриқни
— Демак, агар Аллоҳ хоҳласа, оловдан иборат бўлган дўзах ўти оловдан яралган шайтон учун оғриқ беришга қодир бўлади, — деб сўзини тугатибди донишманд.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

3 months ago

Аёлингизни хўрламанг!Аёлингизни хўрламанг. Уни таҳқирлашингиз қалби ва ақлида чуқур из қолдиради.

Аёлингиз тили билан кечирса ҳам қалби билан кечира олмайдиган энг хатарли ҳақорат – қалби ғалаёнга тўлганда унга озор беришингиз, сўкишингиз, ота-онасини пастга уришингиз ёки шаънини ерга уришингиздир.

Аёлингизга яхши муомала қилинг, ундан ҳам яхши муомала кўрасиз. Уни ўзингиздан ҳам устун кўришингизни, уни бахтли қилишга уринишингизни унга билдиринг.

Унинг соғлиғига эътиборли эканингизни айтинг. Агар бетоб бўлиб қолса, имконингиз етканича борингизни қурбон қилишга тайёр эканингизни билсин.

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

3 months ago

СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!

( Ҳаётий бўлган воқеъа )

–Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.

-Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
–Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
-Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
___Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!
Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
-Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
-Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
-Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!
-Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!
-Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
-Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг, ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!
___Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!
___Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!

Абдулхаков Дадахон

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

3 months ago

Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,- дер экан....

Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир...
Мехримизни бир биримиздан дариғ тутмайлик азизлар...
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммиз..?

Хатоларни кечиринг...

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

5 months ago

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз - Замахшарий.

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

5 months ago

Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!
Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.
Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...
Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?
Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

Тафаккур қил!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

5 months ago

КИМ НИМАГА ҚАРАСА УНИ КЎРАДИ

Болакай йўл ўртасида туриб олиб, қотиб-қотиб кулаётди. Эгилиб пастга тикилар, сўнг яна қиқирлаётганди. Бадавлат киши дўкондан чиқаётиб, йўл устида ўзига ўзи кулаётган болага кўзи тушди. Унинг ёнига келиб, кулгусининг сабабини сўради. Бола кулгудан лабларини йиғиштиролмай жуда кулгили нарса эканини айтди. Эркак ерга диққат билан қаради лекин кўзига қоғоз пулдан бошқа нарса тушмади. Боладан нега ердан пулни олмаганини сўради. Сўнг дарғазаб оҳангда яна сўради:
—Нега куляпсан, ҳой, бола?
Бола эркакнинг ғазабланганини кўриб бармоғи билан пул тушган жойга ишора қилди ва:
— Уни кўряпсизми?-дея сўради. Эркак бола мени масхара қиляпти, деган ўйда жаҳл билан жавоб берди:
—Нима кўришим керак эди? Қоғоз пул. Юз лиралик банкнота. Сенга нимаси кулгули туюляпти?!
Болакай қараш билан кўришнинг фарқи борлигига урғу бергандек, олишаётган икки қўнғизни кўрсатди. Қўнғизлар пулнинг шундоқ устида, талашаётиб думалоқ бўлиб қоларди.

Бола эркакка маъноли қаради. Сўнг жилмайибгина шундай деди:
— Кўролмаётган бўлсангиз мендан жаҳлингиз чиқмасин. Мен ҳамма жониворларни жуда-жуда яхши кўраман. Ҳамма қараганида ўзига аҳамиятли нарсаларни кўради. Чунки сиз айтмагунингизча мен ҳам қоғоз пулни кўрмагандим...

Суат Ўзге

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

5 months, 1 week ago

#tafakkur

Аллоҳнинг бирлиги ва борлигига далиллар бисёр

Бармоқ изларимиз бошқаларнинг бармоқ изига ўхшамаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Гарчи дунёда миллиардлаб инсонлар бўлса ҳам бирининг бармоқ изи бошқасиникидан фарқ қилади.
Шунингдек, ҳар бир инсонда ўзига хос ҳид бўлади. Биз уни оддий ҳид билиш қобилиятимиз билан ажрата олмаймиз. Лекин искович итлар бир инсоннинг ҳидини минглаб одамлар ичидан ажрата олади.
Бундан ташқари инсоннинг овози ҳам ҳар кимники ўзига хос бўлади. Буни бугунги кун илм-фан исботлаган. Ҳатто инсоннинг оғиз бўшлиғи ҳам бошқасиникига ўхшамас экан. Аллоҳ таоло қиёмат кунида ҳар кимни ўз суратида қайта тирилтиришини эслатиш учун бундай мўъжизаларни бизга кўрсатиб қўйган.
Инсон ўзининг фарзандларига меҳр беришда ҳам адолатли қилиб яратилган. Мисол учун, ота кичик фарзандларини каттасига қараганда кўпроқ яхши кўради. Нима учун? Чунки отанинг ёши ўтгани сайин катта фарзандлари кичигига нисбатан барибир кўпроқ меҳр кўрган бўлаверади. Бу тенгсизликни тўғрилаш учун ҳам ота фарзандларига меҳр кўрсатишда адолат қилишга мойил қилиб қўйилган.
Шу ўринда ушбу оятни яна бир бор эсласак: “Ўзингизда ҳам (оят мўжизалар бор)”.
Ояти каримада айтилганидек Аллоҳнинг борлигини, адолатнинг бор бўлиши кераклигини инсон табиий ҳис қила олади. Аллоҳ таоло бундай мархамат қилган:
“Унга (нафсга) гуноҳларини ҳам, тақвосини ҳам кўрсатиб қўйди” (Шамс сураси, 8-оят).
Нафс яхшилик билан ёмонликни ажрата олмайди. Балки Аллоҳ билдирган нарсанигина билади. Аллоҳнинг билдириши эса табиий равишда яхши ва ёмонни ажрата оладиган қилиб қўйганлигидир.
Фақатгина инсонда эмас, балки борлиқдаги барча нарсада Аллоҳнинг борлигига далиллар бисёр.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago