Тафаккур соҳили

Description
Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!

Бизни кузатишда давом этинг.
Advertising
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago

2 months ago
Яратган Роббимга ҳамду санолар,

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
**Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани**:
@tafakkur_sohili

2 months, 1 week ago

КЕЧИРИШ........

🌴Кимнидир кечириш сиз учун ва қалбингиз учун фойдалидир. Чунки қалбингиз тубидаги қора доғ сизни емираяпти.

🌱 Сизни хафа қилган инсонни ҳеч қачон унутмайман, кечирмайман деганингизда, аслида ўзимни ишларим юришишига йўл қўймайман деганингиздир.

🌱 Икки дунёда ҳам уни кечирмайман деганингизда, мен ўзимга тузалмас касалликларни чақиришга розиман деганингиздир.

🌱 Уни менга қилган ёмонликларини унутмайман деганингизда, сиз-менга пул оқимларим келиши тўхташига розиман деганингиздир.

🌱 Уни кечирмай ўтиб кетаман деганингизда, ишларим ,карьерам ҳеч қачон юришмасин деганингиздир.

🌱  Энди ҳам кечирмайсизми, майли, ҳаёт ва тана, соғлик сизники. Барча бахтсизликларни елкангизга ортиб олиб юраверинг.

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

2 months, 1 week ago

Одам боласи хар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.

Биринчи синов:Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Холбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса хисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Холбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.

"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

2 months, 1 week ago
Яратган Роббимга ҳамду санолар,

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
**Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани**:
@tafakkur_sohili

2 months, 2 weeks ago

Болани келажакда ҳалол ва ҳаромни тўғри ажратиб руҳияти осон қабул қилиши учун болаликдан оддий ва содда услубларни қўллаш керак.Ҳар доим бир нарса олиб бермоқчи бўлсангиз - уни Аллоҳ менга берди, мен эса сенга олиб келдим, денг, ёки онаси олиб келса - менга Аллоҳ пул берди, мен эса онангга бердим, онанг эса сенга олиб келиб берди, денг. Аммо бу нарсада мутлақо эринманг. Болангиз қўлида ўйинчоқ ўйнаб кўзи бошқа жойда бўлса ҳам қулоғи, албатта, сизда бўлади. Ёшликда эшитган шу гаплари тошга ўйилган гулдек муҳрланиб қолади.

Шу оддий гапни такрор-такрор айтилишининг ўзи болани катта бўлганда онгида мустаҳкам эътиқод шаклланишига кифоя.

Мен уйга бирор нарса олиб келмаганманки - уни Аллоҳ менга берди, демаган бўлсам. Шунинг учун 2 ёшли қизим қўлига бирор нарса олса менга раҳмат дейишдан аввал тепага қараб  алҳамдулиллоҳ, дейди, кейин менга "йахмат, дададон" дейди...

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

2 months, 2 weeks ago

"Эҳтимол яқинда ўларман. Ўшанда мени ҳеч ким эсламайди. Қабрим устида ҳеч ким турмайди. Мени таниган баъзи инсонлар: "Яхши инсон эди!", дейишади. Бошқалар эса: "Паст ва разил одам эди!, дейишади.
Ҳаёт китобидаги саҳифам ёпилади. Менинг келганимга далолат қиладиган ҳеч нарса қолмайди. Ҳаёт олдин қандай бўлса шундай ўз маромида давом этади. Ҳеч нарса ўзгармайди. Қуёш чиқаверади, ботаверади. Ягона ўзгарган нарса менинг йўқлигим бўлади.
Бутун ҳаётимни ташвиш билан гумонда ўтказдим. Бўлган ва бўладиган ишлардан қўрқиб яшадим. Ўзимни, ўзлигимни унутдим. Ўзгаларнинг гапи мен учун муҳим бўлди...!".

Феодор Достоевскийнинг "Бечора одамлар" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

2 months, 2 weeks ago

Ёмон ота маслаҳатиМана, болам, раҳбарсан,
Етдинг охир муротга.
Аямасдан қамчи бос,
Омад деган шўх отга.

Аввало, атрофингга
Йиғгин ўз бириларни.
Секингина думин туг
Қария бўриларни.

Билки, ходим қанча гўл,
Бошқармоқ шунча осон.
Ким шахсингга бўлар қул,
Бер унга юксак унвон.

Ким адашса, аяма,
Бор ғазаб, қаҳринг кўрсат.
Ширинсўзга сарполар
Хотамтой бағрин кўрсат.

Зир титрасин кўрганлар,
Ўтолмасин ёнингдан.
Юракларда қалтироқ,
Қўрқсин, ҳатто, номингдан.

Эркин фикри бўлса ким,
Дарҳол тушиб изига,
Тавбасига таянтир,
Кўрсатиб қўй кўзига.

Ташкилотда фақат сен
Фикр берар зот бўлгин.
Ақллилик қилса ким
Ўша заҳот мот қилгин.

Маъқуллашсин, не десанг,
Қўл кўтариб туришсин.
Топшириқ берсанг агар,
Кўппак бўлиб ҳуришсин.

Идорада ушлаб тур,
Кечда борсин уйига.
Фарзандин кўрса, етар
Бир марта ҳам ойига.

Йўриғингга кирмаган
Оёқ ости хор бўлсин.
Ватанга эмас, сенга
Садоқати бор бўлсин.

Сўнгра ўғри мустаҳкам
Шотирларни қилиб жам,
Етти пуштингга етар
Бойлик орттиргин сен ҳам.

Топганингни кўм ерга,
Хотинга ҳам билдирмай.
Нафақага чиққач сўнг
Ишлатарсан пайдар-пай.

Асосийси, номингда
Зарра мол-мулк бўлмасин.
Сени кўрган катталар
Ҳалол дея ўйласин.

Мажлисларда жон бериб,
Ролга кириб яхшилаб.
Фикр билдир дарғазаб,
Коррупцияга қаршилаб.

Охиратдан ғам ема,
Уёғи бир гап бўлар.
Китобдаги рост бўлса,
Жаҳаннаминг нақд бўлар!!!

*© Вафо Мўмин*✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

2 months, 2 weeks ago

**Олтинга тенг сўзлар

➀** Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

©Ўткир Ҳошимов

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

2 months, 3 weeks ago

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

- Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.
- Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.
- Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.
- Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.
- Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.
- Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.
- Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.
- Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.
- Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago