Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
Яхшиликка қиламан таъбир
Бари яхши-ёмон тушларни.
Ҳайдамайман дон илинжида
Деразамга қўнган қушларни.
Йўқ, бу дайди итмас, ярим тун
Суяк излаш билан хаёли.
Бошқоронғи бўлиши мумкин
Унинг "аёли".
Паналардан мўлтирар мушук,
Емак бердим, бермадим озор.
Ахир, бари бола кўринди,
Она бўлиб ташласам назар.
Энди билдим: тушга, рўёга
Хайр дедим, ҳасратим тинди.
Бола бўлиб келган дунёга
Она бўлиб боқаман энди.
Шоҳсанам Нишонова
2024
Taxtlar quladi, toptaldi tojlar, Xudolar yiqildi yuztuban.
O'zligin tanidi muhtojlar,
Qit'alar uyg'ondi uyqudan.
So'zlarimiz ba'zan qon, chaqin,
Temir jarangi-la yozildi.
Atom maydalandi, oy bo'ldi yaqin, Mozorlar, darsliklar buzildi.
Barini ko'rdim...
Sevdim asrimni,
Butun fojiasi - dahshati bilan.
Butun go'zalligi, qudrati bilan,
Sevdim men zamondosh naslimni.
Kurashish, yemirish, yaratish, qurish
– Mana shunday bo'ldi asrimizda baxt.
Sizda qanday bo'lar, men bilolmadim,
Bizda shunday bo'ldi hamma vaqt.
Asqad Muxtor
Bu singlimning ijodiy o'zani, "join"bo‘lsangiz xursand bo'lamiz😍
БЕШИНЧИ МУСОФИР
Муҳаммадали Ғаффоровга бағишладим.
Шимол ўлкасига тун чўкди бенур,
кўнгил ўлкасида порлаб чиқди кун:
ахир, Яккабоғда уйғонган шуур
барфин ўрмонларда топмовди якун.
Уйғонди,
тўлғонди:
соғинч,
илҳом,
шеър.
Бу тун бутун шеърдир –
кўнгил тўқ эди.
Олтига уч метр вагон-контейнер
ичра ундан бўлак шоир йўқ эди.
Вужудини шимол аёзи чимдиб,
ухламай шеър ёзиб ўлтирарди Шарқ,
ногоҳ гумбурлади нимадир,
тинди,
ногоҳ совуқ тунни ўртаб ўтди барқ.
Узоқ-яқиндаги шуълалар ўчди,
темир бошпанани тарк этди зиё,
чироқсиз вагонни қаҳратон қучди
ва совий бошлади қонлар ҳам гўё.
Темир бошпанани дақиқа сайин
ишғол қилар экан совуқ аёз, қиш,
тўртта ҳамхонасин уйғотиб тайин,
шеър ўқиб бергувчи шоирга олқиш!
Совуқ контейнерни илитмади шеър,
турдилар,
юрдилар,
сакрадилар боз,
машқ ҳам қилдилар,
тепиндилар ер...
на чироқ келдию
на тинди аёз.
Совуқ санчиларкан бамисоли ўқ,
музлаб қолмасин деб қўл,
оёқ,
дил,
онг...
шу тун тўрт мусофир ухлагани йўқ,
шу тун шеър эшитиб оттирдилар тонг.
Бешинчи мусофир шеър ўқийди, шеър,
ҳар бир шеър гўё бир парча чўғ эди;
олтига уч метр вагон-контейнер
ичра ундан бўлак шоир йўқ эди.
Ниҳоят, тонгга ҳам етдилар омон,
ниҳоят, иш-ишга тарқади бари,
фақат иш жойига келмади шу тонг
қўшни вагондаги ҳамқишлоқлари.
Кеча –
ток станция портлаган маҳал,
чироқ,
иситкичлар ўчган ўша тун,
нариги контейнер аҳлини
ажал
олиб кетган экан бус-бутун...
Асли, бу гапларни не керак сўзлаб,
кечмиш ҳасратлардан озурда бўлмоқ?!
Демак, тақдир экан аёзда музлаб,
ғафлатда,
ҳасратда,
фурқатда ўлмоқ.
Ўкинмай,
ўксинмай бўларми бироқ,
бари ватандошу
бари дўст-қарин.
Худо раҳмат қилсин
эл-юртдан йироқ
жон берган жувонмарг жонларнинг барин.
Не чора бор, ахир,
ким нима ҳам дер,
бариси навқирон,
ғайир йўқ эди,
лекин бу вагонда
уйғотиб,
шеър-пер
ўқиб берадиган шоир йўқ эди.
Ҳали ҳам совуқдир шимол, дўстларим,
ҳали ҳам бир ғафлат қувар эрларни...
Аёзда чироқсиз қолдирма, Тангрим,
шоири йўқ контейнерларни!
Мансур Жумаев
Шеъри таржима бӯлса бошқача қувонади одам. Қувончимни сиз билан бӯлишгим келди. Кутмагандим рости. Сабабчилардан Худо рози бӯлсин.
Назми ҳамҷавор
Шоҳсанам НИШОНОВА
Шоираи ӯзбек
ш. Тошканд
Насли он халқам, ки гуфтӣ доимо,
Захми корд аввал бизан бар қалби худ.
Насли он халқам, ки гуфтӣ доимо,
Як мавиз бояд ба чил тақсим намуд.
Сию нуҳ қисмат намудам як мавиз,
Лек аз он як мурод ҳосил нашуд.
Халқи ман, бар ман бигӯ охир, чаро,
Кас назад як кордаке бар қалби худ.
Аз ӯзбекӣ тарҷумаи Давлат ҚУВВАТ.
"Пичоқни энг аввал ўзингга ургин",
Деган доно халқнинг боласи эдим.
Бир майизни қирқта бўлакка бўлиб
Еган она халқнинг боласи эдим.
Ўттиз тўққиз рози бўлиб, майизни
Бир менга илинган меҳрибон, надим
Халқим, нечун ҳануз пичоқни аввал
Ӯзига урган бир зотни кўрмадим?
Шоҳсанам Нишонова
Siz xoh jurnalist boʻling, xoh oddiy dehqon, agar sizning oʻz soʻzingiz, fikringiz boʻlsa, bugungi bayram siznikihamdir. Assalomu alaykum! Hammangizni yaxshi koʻraman, moʻjazgina ijodiy oʻzanimda borligingiz uchun rahmat!
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago