🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Балиқчи тумани Матонат маҳалласида яшовчи 70 ёшли онахоннинг ҳайирли ташаббуси Yoshlar телеканали дастури нигохида.
Аҳолини рўйхатга олишда кадастр агентлигининг вазифалари
Кадастр агентлиги аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини асосий аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда мазкур ҳудудларнинг хариталарини охирги ўзгаришлар асосида қайта тақдим этади.
Аҳолини рўйхатга олиш учун картографик материаллар ўз ичига қуйидагиларни олади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий хариталари;
туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий хариталари;
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ ва овуллар ҳамда маҳаллаларнинг схематик режалари.
Аҳолини рўйхатга олишдан олдин уй-жойлар рўйхати тузиб чиқилади.
Агентликнинг ҳудудий статистика органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди шартли равишда уй-жойлар рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегаралари ўртача 1 000 та уй-жойни қамраб олади.
Уй-жойлар рўйхатини тузувчилар (кейинги ўринларда – регистраторлар) сонини шакллантиришда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда асосий таркибга қўшимча равишда иш ҳақи тўланмаган ҳолда 10 фоиз миқдорида захира кадрлар шакллантирилади.
Ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига регистраторлар бириктирилади. Регистраторлар фаолиятини туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.
Hurmatli viloyatimiz fuqarolari va tadbirkorlari‼️
Viloyatimizda tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun auksion savdolariga chiqarilgan bo'sh yer uchastkalari bilan tanishib tadbirkorlikni rivojlantirishingiz mumkin.
🌍 Andijon shahrida🌍 Xonobod shahrida🌍 Andijon tumanida🌍 Asaka tumanida🌍 Buloqboshi tumanida🌍 Baliqchi tumanida🌍 Bo'ston tumanida🌍 Izboskan tumanida🌍 Jalaquduq tumanida🌍 Marhamat tumanida🌍Oltinko'l tumanida🌍 Paxtaobod tumanida🌍 Qo'rg'ontepa tumanida🌍 Ulug'nor tumanida🌍 Shahrixon tumanida🌍 Xo'jaobod tumanida⚖️ Siz uchun qulaylik e-auksion dasturining📱mobil ilovasi
▶️ Video qo'llanma https://t.me/auksionvideo
________________________________________________Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom etingTelegram | Facebook | Instagram | Youtube
O‘zbek tilidagi qo‘llanma BMT Yevropa iqtisodiy komissiyasining veb-saytida
Mamlakatimizda ilk bor o‘tkazilishi belgilangan aholini ro‘yxatga olish tadbiriga tayyorgarlik ishlari dunyo mamlakatlari shuningdek, xalqaro tashkilotlarning ham diqqat markazida bo‘lib kelyapti. Mazkur masala bo‘yicha BMTning Yevropa iqtisodiy komissiyasi, Aholishunoslik jamg‘armasi, MDH davlatlararo Statistika qo‘mitasi kabi bir qator nufuzli xalqaro tashkilotlar bilan mustahkam hamkorlik yo‘lga qo‘yilgan bo‘lib, ularning taklif va tavsiyalari inobatga olinmoqda.
Dunyo mamlakatlariga aholi va uy-joy fondini ro‘yxatga olishni rejalashtirish va uni o‘tkazishda yordam ko‘rsatish maqsadida BMTning Yevropa iqtisodiy komissiyasi, Yevropa ittifoqining statistika xizmati va bir qator a’zo davlatlar ishtirokida tayyorlangan “Yevropa statistiklari konferensiyasining 2020 yil raundida aholi va uy-joy fondini ro‘yxatga olish bo‘yicha tavsiyalari” nomli qo‘llanma BMT Aholishunoslik jamg‘armasining texnik ko‘magi asosida Davlat statistika qo‘mitasining mutaxassislari tomonidan o‘zbek tiliga tarjima qilindi.
Ta’kidlash joizki, bugungi kunda dunyoda 200 dan ortiq davlat bo‘lib, BMTning Yevropa iqtisodiy komissiyasining rasmiy veb-saytida mazkur qo‘llanmaning faqat ingliz, fransuz va rus tillaridagi talqinlari (tarjimalari) joylashtirilgan xolos. Uning ilk marotaba o‘zbek tiliga tarjima qilinishi va BMTning Yevropa iqtisodiy komissiyasining rasmiy veb-saytida joylashtirilishi yangi O‘zbekistondagi islohotlarning, xususan aholini ro‘yxatga olish tadbirini o‘tkazish uchun ko‘rilayotgan tayyorgarlik jarayonlarining dunyo hamjamiyati va xalqaro tashkilotlar tomonidan yuksak baholanayotganligi va tan oliniyotganligidan dalolat beradi.
Yana bir muhim jihati, o‘zbekcha qo‘llanmaning BMTning Yevropa iqtisodiy komissiyasining rasmiy veb-saytida jahon tillaridagi talqini bilan yonma-yon turishi esa har birimizga g‘urur bag‘ishlab, ona tilimizning dunyodagi mavqeini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi. Shuningdek, ushbu tavsiyalar mamlakatimizda aholini ro‘yxatga olishni o‘tkazishga tayyorgarlik jarayonlarida ishtirok etuvchilarning bilimini oshirib, tadbirning sifatli o‘tkazilishida muhim rol uynaydi.
Терма жамоамиз Осиёда тенгсиз бўлди.
Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди. Кун давомида 10 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилдилар. Улардан Шаҳзод Музаффаров ва Жасурбек Йўлдошевлар финалларида мағлуб бўлиб кумуш медалга эга чиқдилар. Қолган 8 нафар боксчимиз бўлса, рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботладилар.
Жамоамиз якунларга кўра умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботладилар. Ушбу натижа учун жамоамиз Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам Украинанинг кучли таркибини ҳам иккинчи заҳира таркибимиз билан доғда қолдирдилар. Осиёда, нафақат Осиёда балки дунёда терма жамоамиз якка пешқадамлигини исботлашда давом этмоқда.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужибилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медал:
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
Бронза медал:
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бош қомусимиз мазмунан ва моҳиятан демократик руҳ билан суғорилган бўлиб, унда демократия тамойиллари устувор бўлган адолатли жамият барпо этиш кўзда тутилган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевордир. Конституциямиз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилаверади.
Избоскан туманлараро
иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимов
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакатимиз ривожидаги роли
Конституция (лотинча “constitutio”-ўрнатиш, тузилиш) - моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи ва кафолотловчи, шунингдек, ижтимоий тузум асосларини, бошқарув шакли ва давлат тузилиш асосларини, хокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлиб, у давлат тузулишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиеёв томонидан Конституциямиз тўғрисида шундай фикр билдирилган. “Тўла ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.”
Ҳақиқатан ҳам, асосий қомусимиз-Конституциямиз мамлакатимизнинг ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўлида катта аҳамият касб этади. Буни қуйидаги йўналишларда кўришимиз мумкин.
-қомусимиз ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлигини, хар бир фуқаро мамлакат ҳаётига доир энг муҳим масалалар борасида қарор қабул қилиш жараёнида референдумлар орқали иштирок этиши ва ўз фуқаролик позициясини билдириши мумкин эканлигини кафолатларини яратди.
-барча фуқароларнинг миллати, ирқи, жинси, дини, тили, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги кафолатланди.
-Конституцияда ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этиш учун энг муҳим жиҳатлардан бири бўлган хар бир инсоннинг яшаш, эркинлик, шахсий дахлсизлик, фикрлаш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлиги каби ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди.
-давлатимиз ҳуқуқий тизимида ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида нормаси Коснтиуцияга зид келиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг 16-моддасида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”-деб белгилаб кўйилган. Мазкур норманинг ҳуқуқий демократик давлат қуришдаги аҳамияти беқиёсдир. Чунки бу конституцион норма натижасида бир томондан ҳуқуқда турли зиддиятларнинг вужудга келишининг олди олинса, бошқа томондан коллизиялар (қонунчиликдаги бўшлиқлар, тўқнашувлар) вужудга келган тақдирда уни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, юқоридаги таъкидлаб ўтилган норманинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг ўрни каттадир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадиган ягона ваколатли орган ҳисобланади.
Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги даврда олдимизга қўйилган улкан марраларга эришиш, жумладан мамлакатимизда давлат бошқарув самарадорлигини кучайтириш, янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик ва манфаатларини қонуний кафолатлари билан боғлиқ муҳофазани кучайтириш, бошқарув жараёни шаффофлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш ва бу орқали адолатни қарор топтиришда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Конституция-тарихий аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжат ҳисобланади. Унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлашган.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her