Turon24/7

Description
Реклама учун: @turon25axborot

Боғланиш учун: @turon25_bot
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz?

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor?

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish??

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga?

Reklama Uchun: ? @Habibulo ?‍?

Kanal sotilmaydi!

Last updated 1 Monat, 1 Woche her

Бахт-оиладан бошланади. 👨‍👩‍👧‍👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰

🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал

Мурожаат учун: @BaxtliOilam1

Last updated 1 Woche, 1 Tag her

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!?

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 1 Monat, 1 Woche her

1 month ago

Ғайрат Дўстовни қамаш шартмиди?

1999 йилнинг 16 феврал воқеалари кўпчилик унутмаган бўлса керак. Тошкент шаҳрида бир неча жойларда портлашлар бўлиб кўпчилик тахликага тушиб қолган. Баьзилар қўрқувдан анчагача уйидан кўчага чиқмай ҳам қўйишган. Шу вақтда Оҳангарон туманида судья эдим. Ички ишларга Тошкентдаги воқеалар бошқа жойда қайтарилмасин, шубҳали одамларни яхшилаб текширинглар деган топшириқ бўлган. Шунга кўра ўша вақтда сўфийлик йўналишига кириб соқол қўйган ва махси калиш кийиб олган кишиларни участковойлар судга 5-10 суткага қаматамиз деб олиб келишган. Бу 1999 йилнинг март ойида бўлиб ўтаётган воқеалар. Шунда мен Бахоуддин Нақшбандий тариқатига юрганлар ўзларига сўфийликни раво кўришиб “қўлинг меҳнатдаю дилинг оллоҳда бўлсин” деган шиорга амал қилишини билганим учун уларни биронтасига маьмурий чора кўрмаганман. Альатта, бу воқеалар бўлиб ўтганига 25 йилдан ошмоқда. Лекин Ғайрат Дўстовни видеосини мен ҳам кўрдим. Агар фақат шу видеодаги гап сўзни ички ишлар ва суд майда безорилик деб баҳолаган бўлса унда бу нотўғри! Чунки Ғайратни гап сўзида маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 183 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари умуман йўқ. Мен узоқ йиллик тажрибали юрист, терговчи, судья, юридик фанлари номзоди, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 10 йиллик депутати сифатида ёзган мақоламга жавоб бера оламан. Яна қайтараман, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Ғайрат Дўстов майда безорилик содир этмаган.

Фахриддин Эсон Ўғли,
Юридик фанлари номзоди ва собиқ судья.

Telegram | Instagram | YouTubeFacebook | Tiktok

1 month ago

Қашқадарёнинг Косагар қишлоғида, рақамсиз уйда яшаган ва бирламчи эҳтиёжларини қондиришдан бошқа мақсади йўқ, оддий инсон Ғайрат Дўсовнинг маиший норозилиги инерцияси сиёсий тебранишларни вужудга келтирмоқда.

Давлат институтлари ишламас экан сиёсий жараёнларнинг сифати шу даражада тушиб кетадики ҳар қандай маиший норозилик тебраниши сиёсий кўриниш ҳосил қилаверади. Бу ходисада халқ ва сиёсат ўртасидаги муҳим институт вазифасини бажариши лозим бўлган парламент йўқ, парламент бу вазиятда нафақат муаммонинг сифатли ечимини балки маиший ходисанинг сиёсийлашиб кетмаслигини таъминлаган бўларди. Энди тасаввур қилинг маиший норозиликлар тебраниши ошиб кетса нима бўлади.

Ғайрат Дўсов ишидаги муҳим жиҳат унинг кечирим сўрамаётганлигида. Кечирим сўрамаслик сиёсий ирода ҳисобланади ва сиёсий ниятлари бўлмаган инсонни табиий сиёсийлаштиради. Кечирим сўрамаслик “овоз бермайман”, ёки “лигитим эмассан” дейиш билан баробар. “1984” асаридаги бош қаҳрамон қамоққа олиниб унинг қалбида ва кўзида давлатга нисбатан норозилик бор пайтда қатл қилинмасдан, қамоқдан чиқарилиб ҳаёти бироз изга солиниб, давлатга нисбатан розилик пайдо бўлганда қатл қилиниши сюжети бизга картинани тўлиқроқ кўришга имкон беради. Оммавий равишда кечирим сўрамайман деб гапирган инсон, энди нафақат “ҳуқуқбузар” балки спонтан пайдо бўлган муҳолиф ҳамдир.

Ғайрат Дўсов давлат ва сиёсат ҳақида ҳеч бир билим ва сиёсий мақсадларга эга бўлмасдан, аслида ҳамма инсоннинг фитратида яшириниб ётадиган ва инсон қадрини тиклашнинг қўзғалиш нуқтаси бўлган сиёсий менлигини уйғотиб юборди. Табиийки уйғонган сиёсийлик, инсон қадри масаласида давлатнинг берадиган ҳеч бир жазосидан қўрқмасликка сабаб бўлади. Махатма Гандини эсланг.

Аслида, маълум бир аҳамиятли воқеалар бошида таниқли ва қобилиятли инсонлар туради ва унга оддий инсонлар эргашади. Лекин бунинг тескариси, оддий бир инсон сиёсий ирода кўрсатиши ва унинг ортидан аҳамиятли инсонлар ташаббус кўрсатиши ҳам мумкин. Айнан иккинчиси давлат учун хавфлироқ, чунки таниқли ва аҳамиятли инсонларга таъсир кўрсатиш манбалари топилиши мумкин ва бундай инсонлардаги сиёсийлик юқумли бўлмайди. Оддий инсонлардаги сиёсатдан ташқаридаги сиёсийлашув юқумли бўлади ва унинг натижаларини башорат қила олмайсиз.

Янги йил пақилдоқлари фонида эътибордан четда қолади деган таҳмин билан қабул қилинган қарор, тескари натижа берди назаримда.

@Hamid_Sodiq

1 month ago
**Саводсиз судьянинг қарори…**

Саводсиз судьянинг қарори…

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья хоним!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

Advokat Abdullayev

3 months, 3 weeks ago
**Va’da emas — NATIJA!**

Va’da emas — NATIJA!

Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashiga Yakkabog’ tumanidan nomzod Ilyosjon Kamolovich Ochilovga ovoz bering! Pedagoglardan yaxshi deputatlar chiqadi! Qolaversa, yoshlarni kõproq qõllash kerak!

Yakkabog’ shahri aholisi uchun munosib tanlov!

3 months, 3 weeks ago

?Qashqadaryo aholisi diqqatiga!

?Tabiiy va suyultirilgan gaz ta’minoti bilan bog‘liq murojaatlarni tezkor o‘rganish hamda ularga yechim topish uchun quyidagi aloqa raqamlari bilan bog‘lanish tavsiya etiladi:

☎️ 1104-Koll-markazi 24/7 rejimda
☎️ 104-Avariya xizmati 24/7 rejimda

☎️ **"Hududgaz Qashqadaryo" GTF ning 24/7 dispetcherlik raqami: 75- 223-04-04.
—————————————————————

"Hududgaz Qashqadaryo" GTF matbuot xizmati**

4 months, 2 weeks ago

Kun.uz saytida bir multfilm e’lon qilindi-yu, yõqolib qoldi! Islohot qilinyaptimikan-a? ?

7 months, 3 weeks ago
7 months, 4 weeks ago

#Тезкор Сув омборига шикаст етмаган

“Ҳисорак” сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот

Бугун, 10-июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроенерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят Ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

ФВВ.

8 months, 1 week ago

- Сизлар шартни буздингиз, келишганимиздек умумий баҳонинг 10 фоизини бермайман, ишни тўхтатинг ва ҳаққингизни олиб чиқиб кетинг,-дедим. Яна тинмай узр сўради.

- Мен бу уйдаги мувозанат ва аёл қизларнинг муҳофазасига жавобгарман. Ўзим уйда бўлмаяпганим сабабли сиздай нон туз ичган жойида уй соҳибларини ҳақорат қиладиган оғзи шалоқ аҳлоқсизларни ҳам қодиролмайман дедим.
Бир соатда банк ўлчовига қурилиш мутахассиси келиб иш сифатини текшириб берди. Иккита бурчакдаги камчиликни тўғрилашди.

Кетар вақти ҳаққини бердим. Розилигини айтди. Лекин 10 фоиз олиб қолмадим, тўлиқ бериб:

- Қилган меҳнатингиздан розиман, сиз ҳам рози бўлинг. Лекин дилим оғриди, узоқдаги бола чақангизнинг ризқи ҳурмати ҳақоратингизга жавоб бердирмадим. Бошқа жойда бу ҳунарингизни қилманг. Ахлоқингизга розимасман, сизларни Худога солдим,-дедим.
Катта уста ер чизиб, "бизга катта сабоқ бўлди, узр"-деди.
Ҳаммаси бошини эгиб чиқиб кетишди. Ишнинг чаласига бошқа уста топамиз.

П/С: Ҳурматли усталар, қолаверса, бировни хонадонига бориб ишлайдиган Ватандошларим, ушбу постдан хулоса қилинг!

We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz?

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor?

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish??

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga?

Reklama Uchun: ? @Habibulo ?‍?

Kanal sotilmaydi!

Last updated 1 Monat, 1 Woche her

Бахт-оиладан бошланади. 👨‍👩‍👧‍👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰

🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал

Мурожаат учун: @BaxtliOilam1

Last updated 1 Woche, 1 Tag her

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!?

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 1 Monat, 1 Woche her