AUDITOR

Description
Мазкур канал бухгалтерия, аудит ва солиқ солиш соҳаларидаги профессионаллар учун

Мурожаат учун: @iakhmadkhonov ва @auditor_admin

Каналнинг мақсади:
https://telegra.ph/AUDITOR-kanalining-ma%D2%9Bsadi-08-27
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

4 days, 12 hours ago

Аудиторлар ёдда тутиши зарур бўлган 8 қоида

#мулоҳаза

Аудиторлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш мобайнида ёдда тутишлари керак бўлган 8 қоида:

1️⃣ Ҳамма нарса ўзгариши мумкин ва ўзгаради.

2️⃣ Сиз қийинчиликларни илгари енгиб ўтгансиз.

3️⃣ Ҳар бир аудит лойиҳаси янги тажрибадир.

4️⃣ Сиз одатда эътибор қаратишни ҳоҳламайдиган жиҳатларда катта ҳатоликлар бўлади.

5️⃣ Ҳафтада бир кун иш ҳақида тўлиқ унутинг ва бошқа иш билан машғул бўлинг.

6️⃣ Мижоздан аҳмоқона туюлади деб ҳисоблаган саволларингизни сўрашдан тортинманг.

7️⃣ Бошқа кишиларнинг сизга салбий характер кўрсатиши ишингиз натижасига арзимайди.

8️⃣ Ўз ишингизда шукр қилиш учун ҳар доим баҳона топилади.

@auditor_team

4 days, 13 hours ago

Солиқ кодексини шархлари билан танишиб боринг...

#Солиқ_Кодекси_Шархи

Мазкур каналда ЎзР Солиқ кодекси моддаларига ўз шархларимизни бериб бормоқдамиз:

1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда
2-модда
3-модда
4-модда
5-модда
6-модда
7-13 моддалар
14-модда
15-модда

2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР ТИЗИМИ
16-модда
17-модда
18-модда

3-БОБ. СОЛИҚ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
19-модда
20-модда
21-модда
22-модда
23-модда
24-модда
25-модда
26-модда
27-модда
28-модда

@auditor_team

5 days, 12 hours ago

Солиқ солиш асослари

#китоб

Ўзбекистон солиқ тизимига оид китобимизнинг ўзбек тилидаги таҳририни Сизларга тақдим этамиз.

Мазкур китоб бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ мутаҳассислари, педагогик кадрлар ва талабалар учун мўлжалланган.

Китобни бемалол чоп этиб фойдаланишингиз мумкин.

Бизнинг Молия китоблари-2030 лойиҳамизни қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Айтганча, айни шу китоб доирасидаги онлайн курсимиз 18-майдан эътиборан бошланади. Батафсил маълумот учун ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

@auditor_team

1 week, 4 days ago
**Шўъба ташкилотлар ҳисоботи**

Шўъба ташкилотлар ҳисоботи

#МҲХС

Бугун МҲХС Фонди томонидан яна бир янги 19-сон МҲХС стандарти эълон қилинди. Унинг номи "Оммавий ҳисобдорликка эга бўлмаган шўба ташкилотлар: маълумотларни ёритиб бериш".

Ушбу стандартни қўллаш шўъба ташкилотлари учун алоҳида молиявий ҳисобот тузиш сарфларини камайтиради.

Оммавий ҳисобдорликка эга бўлмаган шўъба ташкилот деганда улушли ва қарз инструментлари очиқ капитал бозорда савдо қилинмайдиган ташкилот тушунилади.

Ушбу эълоннинг инглиз тилидаги версияси билан тўлиқ қуйидаги хавола орқали ўқишингиз мумкин. Дунё ҳисоб амалиёти шиддат билан ўзгармоқда...

@auditor_team

1 week, 6 days ago

ҚҚС таълимоти (Сингапур 13-қисм)

#мулоҳаза

Бугун кирувчи ҚҚСни қисман ҳисобга олиш масаласини кўриб чиқамиз. ҚҚС тўловчи шахс солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган реализацияни амалга оширганда, солиқ солишдан озод этилган реализация учун ишлатилган товарлар ва хизматларнинг кирувчи ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Лекин, жуда кўп бизнес субъектлари солиқ солинадиган реализациядан ташқари одатдаги фаолият давомида депозитдан фоиз даромад олиш, пул маблағларини валютага айрибошлаш, валюта операциялари бўйича курс фарқларидан даромадлар каби солиқ солишдан озод этилган реализацияни қилиши табиий ҳолат. Шунинг учун Сингапур қонунчилиги кирувчи ҚҚСни бундай солиқ солишдан озод этилган реализацияларга тегишли қирувчи ҚҚСни ҳам ҳисобга олиш имконини берувчи механизмлар таклиф этади.

Масалан, ДеМинимис Қоидаси қуйидагича:
- Солиқ солишдан озод этилган реализация суммаси 40 000 доллардан ошмаса; ва
- Солиқ солишдан озод этилган реализация суммаси жами реализация суммасининг 5%идан ошмаса, кирувчи ҚҚС тўлиқ ҳисобга олинади.

Кирувчи ҚҚС солиғини солиққа тортиладиган ёки солиқдан озод этилган реализацияга (масалан, бизнеснинг умумий харажатлари) тўғридан-тўғри боғлаш мумкин бўлмаган ҳолларда, одатда қолдиқ кирувчи ҚҚС деб аталадиган ушбу ҚҚС суммаси тақсимланиши керак. Бу кирувчи ҚҚСни тақсимлаш деб номланади.

**📚 Бу маълумотлардан олинадиган хулосалар:** Айни солиқ солишдан озод қилинган айланмаларни амалга ошираётган, лекин билиб-билмай ёки техник жиҳатдан имконияти йўқлиги туфайли депозитдан фоиз даромад олиш, пул маблағларини валютага айрибошлаш, валюта операциялари бўйича курс фарқларидан даромадлар каби айланмалар бўйича кирувчи ҚҚСни тақсимламаган бизнес субъектларида кирувчи ҚҚСнинг бир қисми ҳисобга олинмаслиги риски доимо мавжуд. Эхтимол, Сингапур тажрибасидан олишимиз керак бўлган жихатлар бордир...

@auditor_team

2 weeks, 1 day ago

Ўзбекистон солиқ тизимига оид китобимизнинг инглиз тилидаги версиясини барчага улашишга қарор қилдик.

Инвесторлар, солиқларни инглиз тилида ўқийдиган мутаҳассислар, педагогик кадрлар ва талабалар учун мўлжалланган.

Ушбу китобнинг ўзбек тилидаги тўлдирилган версиясини 15 май куни эълон қиламиз.

Бизнинг Молия китоблари-2030 лойиҳамизни қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

@auditor_team

2 months, 1 week ago
**Дунё иқтисодиётида нима гаплар...**

Дунё иқтисодиётида нима гаплар...

#мулоҳаза

* Илон Маскнинг даъвоси
Машхур бизнесмен Илон Маск ChatGPT яратувчилари OpenAI ни сунъий интеллект (AI) тадқиқотларига бепул киришни таъминлаш бўйича дастлабки миссиясини бузганликда айбламоқда. Бу OpenAI Microsoft билан ҳамкорлик қилгандан кейин содир бўлди. Маскнинг таъкидлашича, бу ҳамкорлик OpenAI нинг очиқлик тамойилларига зид келади. OpenAI томони эса Илон Маск шунчаки
келишувларда оқсагани учун* орта қолиб кетганини таъкидлаган.

Европа
Европа Марказий банки (ЕМБ) фоиз ставкаларини 4% да сақлаб қолишга қарор қилган. Улар, шунингдек, кутилганидан секинроқ пасайиш туфайли инфляция прогнозларини ўзгартирмоқдалар.

Британия
Бўлажак сайловлар олдидан иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Британия ҳукумати миллий суғуртани қисқартиради ва бошқа солиқ тузатишларини киритади.

Миср
Миср Марказий банки ўз валюта курси ва фоиз ставкаларини оширди. Бу иккита ижобий натижага олиб келди: Халқаро Валюта Жамғармасининг Мисрга берган кредитини 3 миллиард доллардан 8 миллиард долларгача кенгайтириш; Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) сармоясининг ортиши.

@auditor_team

2 months, 1 week ago

Машина ва асбоб-ускуналар…

#0130_0230

Бухгалтерия ҳисобининг мураккаб дунёсида алоҳида ўрин тутадиган ҳисобварақлардан яна бири 0130 "Машина ва асбоб-ускуналар" ҳисобварағи ва унинг амортизациясини ҳисобга оладиган 0230 " Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши" ҳисобварақлари тўғрисида мулоҳаза юритамиз. Машина ва ускуналар бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби мақсадларида транспорт воситаларини ўз ичига олмайди.

Бухгалтерия ҳисоби (БҲМС)
Ускуналар одатда ЎзР компанияларига икки йўл билан киритилмоқда. Биринчиси, импорт қилиш орқали. Бу ерда кирим қилинадиган активнинг бошланғич қийматини шакллантиришда кирим қилиш санасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. ЎзР Молия вазирининг 2018 йил 22 октябрдаги 134-сонли буйруғи билан 5-сон БҲМСга киритилган ўзгаришга мувофиқ, ҳарид қилинган яъни активга нисбатан эгалик ҳуқуқи ўтган санадаги Марказий банк курси бўйича кирим қилиниши белгилаб қўйилди. Бунда ушбу кирим ҳали актив компания омборига етиб келмаган тақдирда ҳам ёки ҳали етказиб берувчининг омборидан чиқмаган тақдирда ҳам амалга оширилиши мумкинлигини англатади.

Иккинчи кенг тарқалган усул бу ускунани уставга киритиш. Бунда эътиборли жиҳати ускуна қиймати таъсисчилар томонидан келишилган қийматда кирим қилиниши мумкин. Лекин, солиқ мақсадларида ушбу қийматнинг бозор қийматидан юқори қисми бўйича амортизация суммаси чегирилмайди (СК 306-модда).

Машина ва ускуналарни кирим қилишда уларни ҳарид қилиш билан боғлиқ ва ишга тушириш билан боғлиқ сарфлар активнинг қийматига киритилади. Активни ҳарид қилиш учун олинган кредит фоизлари капиталлаштирилмайди (5-сон БҲМС 11-банд).

Машина ва ускуналар одатда чекланган хизмат муддатига эга. Бошқа асосий восита турларидан фарқли равишда машина ва ускуналарни ишлаб чиқариладиган махсулот билан тўғридан-тўғри боғлаш мумкин. Шу жихатдан бухгалтерия ҳисоби мақсадларида уларга чизиқли усул ёки ишлаб чиқариш усулини қўллаш ўринли бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш усулини фақат машина ва ускуналарга нисабтан қўлланишини ҳисоб сиёсатида кўрсатишнинг ўзи етарли. Ушбу усулни кўллашда ускунанинг техник параметрларидан фойдаланиш мумкин.

Эскириш суммасини ишлаб чиқарилган махсулот таннархига олиб боришда кўпинча хатоликка йўл қўйилади. Яъни бирор ойда жами 10 та ускунадан 5 таси ишлатилган бўлса, ўша ойдаги ишлаб чиқарилган махсулотлар таннархига барча ускуналар амортизацияси олиб борилади. Бу таннархни ошириб кўрсатилишига олиб келади ва 4-сон БҲМС ва 54-Низом талабларига зид ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ишлатилмаган ускуналар амортизацияси 9430 счетига олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Қолаверса, бундай амортизация суммаси даромад олиш билан боғлиқ бўлмаганлиги учун солиқ мақсадларида чегирилмайди (СК 305-модда).

Машина ва ускуналар бўйича одатда жорий таъмирлаш ва саклаб туриш сарфлари амалга оширилиши мумкин. Таъмирлашга нисбатан умумий қоида: агар амалга оширган таъмирлаш сарфлари актив таърифига жавоб берса, яъни иқтисодий наф келтирса ва қийматни ишончли баҳолаш мумкин бўлса, капиталлаштирилади. Акс ҳолда харажатларга олиб борилиши лозим.

Компания машина ва ускуналарни бошланғич қийматда ёки қайта баҳоланган қийматда акс эттиришни танлаш ҳуқуқига эга. Лекин, уларни фаол бозори ЎзРда мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, бошланғич қийматда акс эттиришни тавсия қиламиз.

Машина ва ускуналар яроқсиз ҳолга келганда умумбелгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши ёки иқтисодий наф олиш мумкин бўлса, реализация қилиниши мумкин (масалан металлом сифатида сотиш).

*📚 Тавсия:
Солиқ мақсадларида машина ва ускуналардан фойдаланиш даражаси
уларга сарфларган энергия ҳажми (электр ёки газ) билан* аниқланиши мумкин. Шунинг учун фойдаланилмаган ускуналар бўйича амортизацияни солиқ мақсадларида фойда солиғи базасидан чегириш масаласини жиддий ўйлаб кўриш лозим. Бундан ташқари ускунани фойдаланилган вақти жами ишлаб чиқарилган махсулот сонига номувофиқ бўлган тақдирда ҳам солиқ органи эътиборини тортиши мумкин.

@auditor_team

2 months, 2 weeks ago

Чет эл ташкилотига аъзолик бадаллари тўланишининг солиқ оқибатлари...

#мулоҳаза

Компаниямиз экологик белгилар билан таъминлаш нодавлат ташкилоти аъзоси ҳисобланади. Ҳар йили ушбу ташкилотга аъзолик бадалларни тўлайди. Ушбу тўланган бадаллар бўйича қуйидаги саволларга жавоб топамиз.

Аъзолик бадаллари тўланиши хизмат ҳисобланадими?
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шунинг учун аъзолик бадаллари тўланиши хизмат учун ёки бирор иш учун тўланган ҳисобланмайди.

* Норезидентга тўланадиган аъзолик бадали бўйича фойда солиғи ушлаб қолинадими?
Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисобланади ва ушлаб қолинади
(Солиқ кодексининг 351-моддаси 1-қисми)*. Аъзолик бадаллари иш ёки хизмат ҳисобланмаслиги ва натижада олувчи томонга ҳам даромад сифатида қаралмаслиги туфайли солиқ оқибатлари юзага келмайди.

* ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари мавжудми?
Мазкур аъзолик бадаллари СКнинг
238-моддаси* солиқ солиш объектини юзага келтирмайди, яъни товар ёки хизматлар реализацияси ёки товарлар импорти амалга оширилмайди. Шунинг учун, аъзолик бадаллари ҚҚСга тортилмайди.

Солиқ органи юқоридаги фикрларга қўшилмаслиги мумкинми?Шундай риск мавжуд. Яъни Солиқ кодексини нормасини (СК 351м) талқин қилишда аъзолик бадалларини олувчи томонга текинга олинган мулк сифатида қаралиб солиққа тортишга уриниш риски мавжуд. Шунинг учун ушбу норезидент бўйича у жойлашган давлат билан халқаро шартнома мавжуд бўлган тақдирда, рискларни камайтириш учун резидентлик сертификатини олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

* Аъзолик бадаллари компания учун чегириладиган харажатми?
СКнинг 317-моддаси 29-бандига кўра, халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар одатда чегирилмайди. Лекин, истисно ҳолат мавжуд.* Агар компания шу ташкилотга аъзо бўлмай туриб ўз тадбиркорлик фаолияти даромадини ололмаса ёки ушбу ташкилот аъзоси бўлмай туриб ўз бизнес фаолият учун зарар хизматларни харид қилолмаса, бундай аъзолик бадали чегириладиган харажат ҳисобланади.

@auditor_team

2 months, 2 weeks ago
**Бухгалтерлар ҳижолат қилиб “Ха” дейдиган лекин …

Бухгалтерлар ҳижолат қилиб “Ха” дейдиган лекин аслида жавоби “Йўқ” бўлган, уларга энг кўп бериладиган 5 та савол...

#латифа

1️⃣ Математикани зўр билсангиз керак-а?

2️⃣ Ҳамма солиқларни ҳисоблашни биласизми?

3️⃣ Бу ишда жуда катта пул қилсангиз керак-а?

4️⃣ Менга молиявий маслаҳат бера оласизми?

5️⃣ Дам олмасдан ишлайсизлар-а?

@auditor_team

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas