?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
Профессионал ҳисобчининг аҳлоқи (1-қисм)
Ҳисобчилик касбининг ажралиб турадиган белгиси - жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш мажбуриятини қабул қилишдир. Шунинг учун, профессионал ҳисобчининг мажбурияти фақат алоҳида мижоз ёки иш берувчининг эҳтиёжларини қондириш билан чекланиб қолмайди. Жамоатчилик манфаатларига хизмат қилганда, профессионал ҳисобчи Халқаро аҳлоқ кодексига риоя қилиши лозим.
Профессионал ҳисобчининг халқаро аҳлоқ кодекси учта қисмдан иборат. А қисми профессионал ҳисобчилар учун профессионал ахлоқнинг асосий тамойилларини белгилайди ва профессионал ҳисобчилар қуйидагиларни қўллашлари керак бўлган концептуал асосни тақдим этади:
1️⃣ Асосий тамойилларга риоя қилиш учун таҳдидларни аниқлаш;
2️⃣ Аниқланган таҳдидларнинг аҳамиятини баҳолаш; ва
3️⃣ Таҳдидларни бартараф қилиш ёки уларни мақбул даражага камайтириш учун зарур бўлганда ҳимоя чораларини қўллаш.
Аҳлоқ кодексининг Б ва В қисмлари концептуал тамойилларни баъзи вазиятларда қандай қўлланилишини тасвирлайди. Улар асосий тамойилларга риоя қилиш таҳдидларини ҳал қилиш учун мос бўлиши мумкин бўлган ҳимоя чораларига мисоллар келтиради. Шунингдек, улар таҳдидларни ҳал қилиш учун ҳимоя чоралари мавжуд бўлмаган вазиятларни тасвирлайди ва шунинг учун таҳдидларни яратадиган ҳолат ёки муносабатдан қочиш керак бўлади. Б қисми жамоат амалиётидаги профессионал ҳисобчиларга тааллуқлидир яъни аудиторларга. В қисми эса бизнесдаги профессионал ҳисобчиларга тааллуқлидир.
МҲХС стандартларини шарҳлаймиз
МҲХС стандартларини ўқияпсиз, лекин тушуна олмаяпсиз. Буни жуда кўп бухгалтерлар ва хатто аудиторлар таъкидлашади. Бунга сабаб, МҲХСларнинг доимий ўзгаришда экани ва улардаги ўзгариш сабаблари ва қўллаш ҳақида нафақат ўзбек ёки рус тилида, балки инглиз тилида ҳам маълумотлар жуда кўп эмас.
Ёдингизда бўлса, концептуал асосни шарҳлаш учун турли саволларга жавоб бериш тарзида шархлаб келаётган эдик. Энди Сиз МҲХСнинг бошқа стандартларини ҳам шархларини ўқиш имконига эга бўласиз. Бу лойиҳа ҳақида Сентябр ойи бошида эълон қиламиз.
Хозирча, Концептуал асос ҳақидаги фикрларимизни бир эслаб кўринг:
1️⃣ Стандартми ўзи бу?
2️⃣ Реализация қилинмаган фойда нима?
3️⃣ Бир эртакдан қирқ эртак
4️⃣ Компания ўзининг таъсисчиларидан ажралганми?
5️⃣ Молиявий ҳисобот фойдаланувчилари кимлар?
6️⃣ Иқтисодий ресурсларни маъсулиятли бошқариш
7️⃣ Қайси бири муҳимроқ?
8️⃣ Тўловга қобилиятлилик ва ликвидлик ўртасидаги фарқ
9️⃣ Молиявий ҳисобот маълумотлари фойдаланучилар учун етарлими?
? Молиявий ҳисобот компания нархини кўрсатадими?
? Раҳбарият ҳам молиявий ҳисобот фойдаланувчисими?
Концептуал асосни ўқиб, юқоридаги жиҳатларга эътибор қаратмаган бўлишингиз мумкин. Энг яхши ўқиш усули стандарт муаллифининг мақсадини тушунган ҳолда ўқиш ҳисобланади. Чунки стандартлар мақсадларга кўра ўзгаради.
МҲХС бўйича баъзи соҳаларга оид тўлиқ молиявий ҳисоботлар
Молиявий ҳисоботлар тузилишидан мақсад ундан фойдланувчилар тўғри иқтисодий қарорлар қабул қилиши ҳисобланади. Фойдаланувчиларнинг энг муҳими бўлган мулкдорлар (акциядорлар) ундан икки ҳил мақсадларини аниқлаштириш учун фойдаландилар:
1️⃣ Стратегик мақсадлар (компания фаолиятини кенгайтириш ёки қисқартириш, дивиденд олиш ёки инвестиция киритиш в.х.к);
*2️⃣ Раҳбарият фаолиятини баҳолаш* (Ўз ёллаган раҳбариятни алмаштириш ёки қолдириш).
Қуйида бир нечта компанияларнинг 2023 йил якунлари бўйича МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботлари келтирилган. Ўқишга харакат қилинг.
✅ УЗМЕТКОМБИНАТ АЖ (инглиз тили)
✅ UZBEKISTONMET АЖ (инглиз тили)
✅ УЗСУВТАЪМИНОТ АЖ (рус тили)
✅ ХУДУДГАЗТАЪМИНОТ АЖ (рус тили)
✅ УЗУМБАНК АЖ (рус тили)
✅ УЗБЕКНЕФТЕГАЗ АЖ (рус тили)
✅ УЗТРАНСГАЗ АЖ (рус тили)
**Барчага мароқли ҳафта якуни тилаб қоламиз.
Айтганча ҳалигача бирор молиявий ҳисобот ЎЗБЕК тилида тузилмаган.**
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago